Журнал Ҳаракат
№2 (71) 2008. Инсон ҳуқуқлари
Ҳуқуқ ҳимоясига оид воқеалар хроникаси
Манба: www.harakat.net
1 март: “Эзгулик” фаоли Улуғбек Каттабеков озодликка чиқарилди
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Зомин тумани бўлими раиси Улуғбек Каттабеков озодликка чиқарилди. Шу йилнинг 2 феврал куни озод қилинган ҳуқуқ ҳимоячиси руҳан тушкун аҳволда экани туфайли ўзининг қамоқдан чиққанни шу пайтга қадар жамоатчиликка етказа олмаган. 2005 йилнинг баҳорида жиноят ишлари бўйича Зомин тумани судининг ҳукми билан 3,5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган ҳуқуқ ҳимоячиси туманда сув таъминоти билан боғлиқ муаммолар, талон-тарожликлар ва маҳаллий коррупцияга қарши курашгани учун қамоққа ташланган эди.
Расман Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик) билан айбли топилган Улуғбек “Бирлик” Партиясининг маҳаллий фаолларидан ҳамдир. Унинг қамалишида сиёсий фаолияти, илғор дунёқараши муҳим ўрин тутади. Бугун у билан узоқ суҳбатда бўлган, дардлашган таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Бахтиёр Ҳамронинг таъкидлашича, Улуғбек анчайин ўзига келиб қолган, аҳволи, соғлиғи яхши.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбари Васила Иноят “Ҳаракат” мухбири билан суҳбатда жамиятнинг бошқа фаоллари, хусусан, Дилмурод Муҳиддинов, Абдурасул Худойназаров ҳамда Мамаражаб Назаровнинг тақдиридан хавотирда эканини айтди. Маълум бўлишича, Ўзбекистон ИИВнинг Жиноий жазоларни ижро этиш Бош бошқармаси жамиятининг бу шахслар ҳақидаги расмий сўровномасига жавоб бермай келаётир. Улуғбекнинг озод қилинганидан хурсандлигини айтган Васила Иноят бошқа ҳуқуқ ҳимоячиларни озод қилиш йўлида кураш бораётганини таъкидлади.
11 март: Кирғизистонда тўрт исломчи устидан ҳукм ўқилди
Москвадаги “Мемориал” марказининг Марказий Осиёда инсон ҳақларини мониторинг қилиш программасининг директори Виталий Пономарев тарқатган хабардан маълум бўлишича, шу йил 6 март куни Жалолобод шаҳар судида икки нафари Ўзбекистон фуқароси бўлган 5 киши устидан суд тамом бўлди, ҳукм ўқилган. 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси Жамолдин Абдумажитов одам ўлдириш, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ходимини ўлдиришга ҳаракат қилиш, конституционтузумни куч билан ўзгартиришга чақириш, диний низолар чиқаришга уриниш, қурол ташиш айблари билан 17 йилга озодликдан маҳрум этилган. Бошқа Ўзбекистон фуқароси Эркина Ҳолиқов шу каби айбномалар асосида 4 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Қирғизистон фуқаролари Баҳром Қўнақов, Ҳасанбай Юсупжонов ва Рукия Ибраҳимовалар 3 йил шартли озодликдан маҳрум этилганлар.
13 март: АҚШ элчихонасида ўхшаши бўлмаган воқеа: Давлат Департаменти ва “Эзгулик”нинг инсон ҳақлари бўйича 2007 йил ҳисоботлари тақдим қилинди
Бугун АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасида ҳақиқатда ўхшаши бўлмаган воқеа бўлиб ўтди. Маълумки, ҳар йили АҚШ Давлат Департаментининг йиллик ҳисоботи ҳамма мамлакатлардаги элчиликларда каби Тошкентдаги элчихонада ҳам махсус йиғилишда расман тақдим этилар эди. Аммо, бугунги йиғилишнинг кун тартибини кўрган одам дарҳол тушунардики, тарихди ўхшаши бўлмаган воқеа юз бермоқда. Ҳақиқатда шундай эди.
Германия, Буюкбритания, Франция, Швецария ва бошқа давлатлар элчиликларининг вакиллари, Хюман Райтс ВотчнингЎзбекистондаги вакили, бир қатор маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларнинг фаоллари ва журналистлар иштирок этган йиғилиш АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Ричард Норланднинг Давлат Департаменти чиқарган 2007 йил дунё инсон ҳуқуқлари ҳисоботини тақдимоти билан бошланди.
Ундан кейин “Эзгулик” жамиятининг раиси Васила Иноят ўз ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича 2007 йил ҳисоботини тақдим этди ва сўнгра бу икки ҳисобот биргаликда муҳокама қилинди.
Васила Иноят ўз нутқида “Эзгулик” жамияти расман рўйхатдан ўтганига шу кунларда 5 йил тўлишини, шу давр ичида инсон ҳуқуқлари бўйича ўнлаб ҳисобот ва мингдан ортиқ пресс-релиз тарқатилганини гапирди ва бугунги ҳисобот аввалги қилинган ишларнинг давоми эканлигини урғулади. Ҳисоботда сиёсий ҳақ-ҳуқуқларни ҳимоя қилишга алоҳида эътибор берилгани, Ўзбекистоннинг АҚШ билан алоқаларида илиқлик бошланиши мамлакатимизнинг сиёсий ҳаётида янги баҳор бўлиши мумкинлиги ҳам таъкидланди.
“Эзгулик”нинг ҳисоботи билан жамиятнинг сайтида (www.ezgulik.org) танишиш мумкин бўлгани учун бу қисқа хабарда унинг тафсилотларини гапиришга ҳожат йўқ, дейди АҚШ элчихонасидаги йиғилишда қатнашган мухбиримиз. Аммо, бир нарсани алоҳида таъкидлаш керак. АҚШ Давлат Департаментининг ҳисоботи билан ҳуқуқ ҳимояси ташкилотининг ҳисоботини бир йиғилишда тақдим этилиши тарихда бўлмаган ходисадир. Буни йиғилиш қатнашчилари ҳам эътироф этишди.
Ҳақиқатда ҳам, “Эзгулик” жамияти Ўзбекистонда етакчи роль ўйнайдиган ташкилот ва бу факт дунё жамоатчилиги, биринчи навбатда, Ғарб давлатларининг расмийлари тарафидан ҳам тан олинмоқда. Бугунги йиғилиш бунинг яна бир исботидир.
15 март: АҚШ Давлат Департаментининг инсон ҳуқуқлари бўйича навбатдаги йиллик ҳисоботи ҳақида
Навбатдаги 2007 йил бўйича ҳисобот 11 март куни Давлат Департаментида Давлат Котиби Кондолиза Райс тарафидан омавий ахборот воситалари вакилларига расман тақдим қилинди. Хабарларимиздан маълумки, АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасида ҳам бу ҳисоботни тақдим этиш маросими 13 март куни ўтказилди.
Ҳисоботнинг мамлакатимизга оид қисми ҳар йилдагидек “Ўзбекистон авторитар мамлакат” эканлигини таъкидлаш билан бошланади. Ҳисоботда Ўзбекистонда сўнги йилда инсон ҳуқуқларининг бузилишига доир воқеалар санаб ўтилган. Мухолифат сайтларини кузатиб борганлар учун булар янгилик эмас.
Ҳисоботнинг сиёсий ҳуқуқларга оид қисмида 2007 йилда бўлиб ўтган президент сайловига мухолифат партиялари қатнаштирилмагани, хусусан, “Бирлик” Партияси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтиш учун ҳаракат қилаётгани, 6 марта рад жавоби олгани, 2006 йил ноябрь ойидаги аризасига жавоб ҳам берилмагани айтилди.
Мухолифатдаги партияларнинг лидерлари Муҳаммад Солих, Абдураҳим Пўлат, Бобир Маликов (исмлар айнан шу шаклда берилган) юрт ташқарисида мажбуран яшаётганлари, Қуёшли Ўзбекистон коалициясининг асосчиларидан бири Санжар Умаров қамоқда эканлиги худди аввалги йиллардаги ҳисоботларда каби санаб ўтилади.
Шуни алоҳида айтиш керакки, Ўзбекистон раҳбарияти Ғарб билан алоқаларни яхшилаш учун ҳаракат қилиб юрган йиллари бу каби ҳисоботлар муҳим эди ва улар орқали мамлакат раҳбариятига аҳволни тузатиш хусусида маълум сигналлар бериларди. Бугун бундай эмас, шу сабабли, минг афсуски, бу каби ҳисоботларнинг қиймати тушиб бормоқда.
Ҳозир энг яхши йўл – аҳвол қандай бўлишидан қатъий назар - Ўзбекистонни дунёдаги демократик структураларга боғлаш ва шу йўл билан мамлакатимизда демократиянинг ривожланишига имкон яратиш. Ўзбек демократларининг ўзи бу имкониятларидан қанчалик фойдалана олишлари бошқа муҳим масала.
17 март: Қамоқда ётган "Эзгулик" фаоли Мамаражаб Назаровга қўшимча муддат тайинланган
“Эзгулик” жамиятининг ҳали тўла тасдиқланмаган маълумотларга асосланиб тарқатган хабарига кўра (Пресс-релиз №14, 17 март 2008), Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик) ва 168-моддаси (Фирибгарлик) бўйича суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилиб қамоқ муддатини ўтаётган жамиятнинг Зарбдор тумани бўлими раиси Мамаражаб Назаров қамоқхонада қайта судланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159-моддаси (Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумига тажовуз қилиш) билан айбланган ва унга янги муддат қўшиб берилган.
Маҳкум ҳозирда Навоий вилоятидаги жазони ижро этиш муассасаларидан бирида жазо муддатини ўтмоқда. Кейинги пайтларда Ўзбекистон ҳукуматининг сиёсий қарашлари ва ҳуқуқ ҳимоячилиги фаолияти эвазига ҳибс этилган шахсларга нисбатан бироз мўътадил ислоҳот бошлагани туфайли Назаровнинг ҳам озод қилиниши ҳақида гап-сўзлар чиққанди.
"Эзгулик" жамияти мазкур ҳуқуқ ҳимоячисининг қамоқ муддати узайтирилгани ҳақидаги хабарнинг расман тасдиқланишини истаб ИИВнинг Жиноий жазоларни ижро этиш Бош бошқармасига мурожаат қилган, аммо расмийлар жавоб беришдан қочишмоқда. Ҳуқуқ ҳимоячилари бу масалани охирига етказиш учун ҳаракатларини давом эттириш ниятидалар.
18 март: Тюмень вилоятида яна Ўзбекистонга экстрадиция қилиш тайёрланмоқда
Москвадаги “Фуқаролар ҳамкорлиги” ташкилоти тарқатган пресс-релизда Ўзбекистон фуқароси Абдулажон Исоқов Тюмень шаҳрида қамоққа олинган. У Ўзбекистон махсус хизматлари томонидан сиёсий мотивли айбномалар асосида қидирилаётган экан. Асли Наманганлик, 1963 йилда туғилган бу киши 1998 йилда конституцион тузумни ўзгартиришга ҳаракат қилишда айбланиб, ўша вақтдаёқ қидирув остига тушган экан.
Россия Фдерацияси ва Ўзбекистоннинг махсус хизматлари бу каби масалаларда доимий ҳамкорлик қилаётганлари, айнан шу органлар қонунларни бузишда мутахассислашганлари пресс-релизда алоҳида урғуланади ва бунга оид бир қатор мисоллар келтирилади.
Қизил Хоч кузатувларни сиёсий маҳбуслардан бошлаши керак (“Эзгулик” жамиятининг Баёноти)
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон ҳукуматини сиёсий қарашлар, сўз эркинлиги ва эътиқод ҳурлигини бўғишда айблаб келади. Сиёсий қарашлари эвазига сохта айбловлар билан жазо камераларида ўтирган мухолифат фаоллари, ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистларнинг озод қилиниши талаблари билан чиқади. Кейинги пайтларда Европа Иттифоқи ва демократик Ғарб билан яқинлашув асносида бироз юмшаётган вазиятнинг демократик қадамга айланишидан умидланаётган жамият фаоллари бу йўлда ўзига хос коридор очилаётганидан мамнунлигини эътироф этишмоқда.
Хусусан, Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг қайта фаолият бошлагани, Ҳьюман Райтс Вотч ваколатхонасининг қайта очилиши арафасида турган айни кунларимизда Қизил Хоч фаолларига Ўзбекистон ҳибсхоналардаги вазиятни ўрганишга қисман рухсат тегиши ўзига хос имкониятдир. Андижон воқеаларидан сўнг юзага келган ҳуқуқий кризис, ахборот ваакуми оддий одамлар қатори ҳуқуқ ҳимоячиларини ҳам мураккаб аҳволга солиб қўйди. Ҳимоячиларнинг ўзлари ҳимояга муҳтожликлари, уларнинг қатағон қилиниши билан боғлиқ ҳолатларга дунё ҳамжамияти деярли таъсир кўрсатиша олмади. Аммо кейинги кунларда қўйилаётган қадамларнинг қанчалик унумли бўлиши кичик имкониятлардан нечоғли фойдалана олишга боғлиқдир. Зеро, авторитар мамлакатларда яратилган ҳар қандай имконият муваққат бўлиши мумкинлиги тажрибада синалган.
Модомики, Халқаро Қизил Хоч Қўмитасига Ўзбекистон ҳукумати жиноий жазоларни ижро этиш муассасаларига киришга рухсат бераркан, қўмита танишувни айни пайтда жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган сиёсий маҳбуслардан бошлаши лозим. Улар: 1. Исроил Холдоров, «Эрк» демократик партияси фаоли. 2. Абдурасул Худайназаров, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ангрен шаҳар бўлими раиси. УЯ-64-21. 3. Мамаражаб Назаров, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Зарбдор туман бўлими раиси. 4. Дилмурод Мухитдинов, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Мароҳамат туман бўлими раиси. УЯ-64-29. 5. Аъзам Фармонов, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Сирдарё вилояти бўлими раиси. УЯ64-71. 6. Алишер Кароматов, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Сирдарё вилояти бўлими фаоли. УЯ-64-71. 7. Муътабар Таджибоева, “Ўтюраклар” клуби раҳбари, УЯ-64-7. 8. Санжар Умаров, “Қуёшли Ўзбекистоним” коалицияси раҳбари, УЯ-64-47. 9. Насим Исаков, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Жиззах вилояти бўлими фаоли. 10. Норбой Холжигитов - Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Самарканд вилояти Иштихон тумани раиси, УЯ-64-49. 11. Мурод Жураев, Ўзбекистон Олий Мажлисининг собиқ депутати. 12. Мамадали Махмудов, ёзувчи. УЯ-64-71. 13. Ғайрат Михлибаев, журналист. УЯ-64-29
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти мамлакат ҳукуматини Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси томонидан ўтказиладиган кузатувларни эркин ва объектив ташкил этишга чақиради. Жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари эътиборини демократик қадамга айланиши мумкин бўлган мазкур жараёнга қаратиб, барчани фаолликка ундайди.
28 март: “Эзгулик” жамиятининг Андижон бўлими тикланди
Бугун Шаҳрихонда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Андижон вилояти бўлими таъсис конференцияси ўтказилди. Унда жамият фаоллари иштирок этишиб, “Эзгулик”нинг вилоят бўлимини қайта тиклашга қарор бердилар. Андижон воқеаларидан сўнг фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилояти судлов ҳайъатининг қарори билан фаолияти тўхтатилган вилоят бўлими фаоллари мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари сифатида жамиятга ёрдам бериб келишаётганди.
Таъсис конференциясида “Бирлик” фаоли, ҳуқуқ ҳимоячиси Нурмуҳаммад Азизов жамиятнинг Андижон вилояти бўлими раиси этиб сайланди. Мазкур конференцияни ўтказган Ташаббус гуруҳи раҳбари Пўлатжон Охунга кўра, ҳужжатлар рўйхатдан ўтиш учун Андижон вилояти Адлия бошқармасига тегишли тартибда топширилади.
1 апрель: Мурод Жўраев жазо карцерига солинган
Европа Иттифоқи ва демократик Ғарб билан муносабатлар мўътадиллашиб, сиёсий маҳбуслар, ҳуқуқ ҳимоячилари озод қилинаётган бир пайтда қашқадарёлик мухолифатчи Мурод Жўраевнинг аҳволи борасида совуқ хабарлар келмоқда. Бугун сиёсий маҳбуснинг аёли Холбека Жўраева билан сўзлашган мухбиримизга кўра, Зарафшондаги колонияда сақланаётган Мурод Жўраевнинг аҳволи яхши эмас. Ҳеч бир сабабсиз 2008 йилнинг 10 январидан 21 январига қадар жазо карцерига ташланган Мурод Жўраев сезиларли даражада соғлиғини йўқотган, дейди куни кеча ундан хабар олиб қайтган маҳбуснинг рафиқаси.
17 апрель: Шоир оиласига... сиёсий террор!
Бугун шу ном остида “Эзгулик” жамиятининг Баёноти тарқатилди. мухолифатчи шоир Юсуф Жума ва унинг оила аъзоларининг ҳукумат тарафидан босим остига олиниши кескин қораланган, шоирнинг оиласи атрофида бўлаётган воқеаларнинг тафсилотлари берилган.
Баёнотда айтилишича, “Эзгулик” жамияти Юсуф Жума ва унинг ўғли Бобур ҳибсга олинган дастлабки соатлардаёқ унинг ҳимоясига отланган. Дарҳол жамиятнинг Марказий бошқаруви мажлиси чақирилиб, гумонланувчи Жумаевларни тергов ва сўроқлар пайтида ҳимоя қилиш учун жамият фаоли Васила Иноятовага ваколат берилган. Керакли органларга бу хусусда ҳужжатлар топширилган, аммо, ҳуқуқ ҳимоячисига бу масалада рухсат берилмаган.
Дастлабки тергов ва сўроқлар адоғига етмай туриб, Ўзбекистон телеканалининг Сиёсат муҳарририяти томонидан Юсуф Жума ва унинг оиласи шаънини қораловчи кўрсатув ташкил этилгани ҳам баёнотда қораланган. Бу ҳаракатлар миллат шоири Юсуф Жумага қарши сиёсий террор бошлангани, унинг ҳимоя ҳуқуқидан амалда маҳрумлиги, бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидан марҳамат кутиш ортиқча эканига ишорадир, дейилади баёнотда. Европа Иттифоқи Ўзбекистонга нисбатан жорий этган жазо санкциялари тақдиридан каловланаётган бир паллада ҳуқуқ ҳимоячилари, мухолифат фаолларига нисбатан намойишкорона бир сигнал эди. Халқаро муносабатлар аслида бир сиёсий ўйинлар экани, тузумга қарши бош кўтарган кишига жазо муқаррарлигига таъкид эди.
“Эзгулик” жамияти Ўзбекистон ҳукуматини суднинг кейинги босқичларида бундай абсурддан қўлини тортишга чақиради.
21 апрель: Яна икки ҳуқуқ ҳимоячиси мамлакатни тарк этди
Ўтган йилнинг декабрида масхарабозларча ўтган президент сайловида қатнашиш учун ҳаракат қилган ва ўзларини давлат раҳбари курсисига номзод сифатида кўрсатган Ҳуқуқ ҳимоячиларининг альянси гуруҳи фаоллари Ахтам Шоймардон ва Абдулло Тожибойлар мамлакатни тарк этди. Сўнгги марта Ўзбекистон Бош прокурорлиги олдида ташкил этилган пикетларда ҳукуматнинг лўлилардан иборат армияси билан бўлган можаролардан сўнг ҳуқуқ ҳимоячиларига нисбатан маъмурий тартибда иш очилган эди. Ўзларига нисбатан хавфни сезган режимбошининг оппонентлари учинчи мамлакатдан сиёсий бошпана сўрашни режалаштирганлар.
21 апрель: Тула вилоят суди ўзбек қочқинининг экстрадиция хусусидаги шикоятини рад этди
Москвадаги “Фуқаролар ҳамкорлиги” ташкилоти тарқатган пресс-релизда Ўзбекистон фуқароси Дилшод Қурбонов ўзини Ўзбекистон ҳукуматига топширишни кўзда тутган Россия Федерацияси Бош прокуратурасининг қарори устидан ёзган шикояти Тула вилоят суди томонидан 18 апрель куни рад этилган.
Дилшод Қурбонов Ўзбекистонда конституцион тузумни ўзгартиришга ҳаракат қилиш ва хамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар тарқатиш айблари билан қидирувга берилган.
24 апрель: Европа суди ўзбек қочқинини экстрадиция қилишни тўхтатди
21 апрелдаги хабаримизда берилган воқеада янгилик бор. “Фуқаролар ҳамкорлиги” ташкилотининг ходимаси Елена Рябинанинг билдиришича, Европа суди Россия ҳукуматига мактуб йўллаб, Дилшод Қурбоновни Ўзбекистонга экстрадиция қилишни тўхтатиб туриш ҳақида қарор олганини билдирган.
29 апрель: Адвокатнинг ишини тергов қилган терговчи ҳибсга олинди
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти андижонлик адвокат Маъмура Мўминованинг қотилликда айбланиб, жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди томонидан 15 йилга озодликдан маҳрум этилгани ҳақида хабар тарқатганди. Адвокатнинг онаси Ойимхон Мўминованинг аризасига кўра, суднинг аппелация босқичида “Эзгулик” айбланувчига жамият фаоли Абдураҳмон Ташановни ҳимоячи этиб тайинлади ва ҳуқуқ ҳимоячиси суд жараёнларида иштирок этди. Суд мажлиси адвокатни қотилликда айблаш учун далиллар етарли эмаслиги туфайли судни муйаян муддатга тўхтатди.
Мазкур ишни тергов қилган Андижон вилояти прокуратурасининг алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси Ш. Жўрабоев Ўзбекистон Респбликаси ЖКнинг ноқонуний ҳибсга олиш ҳақидаги моддаси билан айбланиб, МХХ томонидан қамоққа олинди. Эслатиб ўтамиз, адвокат Маъмура Мўминова Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг собиқ ўринбосари Исмоил Мадрагимовнинг иккинчи хотини бўлган ва кундоши Гулбаҳорни ўлдирганликда гумон қилинган эди.