Журнал Ҳаракат
№2 (71) 2008. Cиёсат
Абдураҳим Пўлат -
Ўзбек жамияти демократия учун курашга тайёр эмас, аммо "Бирлик" курашмоқда
Ҳа, ўзбек жамияти демократия учун курашга тайёр эмас, аммо бу - биз бирликчиларни демократия учун курашдан тўхтатолмайди. Марказий Осиёнинг бошқа жумҳуриятларида бўлганидек, Горбачев замонида ўртага чиққан демократик ҳаракатларнинг кураши тўхтаса ёки кураш ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетса, миллат демократия йўлининг бу босқичида мағлубиятга учраганини тан олиш бўларди. Қолаверса, гап мағлубиятни тан олишда ҳам эмас, ўз камчилигимиз, яъни жамият ўлароқ курашга тайёр эмаслигимизни билганимиздан унумли фойдаланиб, олға кетиш йўлларини излаш - миллат олдидаги мажбуриятимиз эканлигидадир.
Фикримни соддароқ бўлса ҳам бир мисол билан тушунтириб ўтмоқчиман. Фараз қилинг, китоб жавонининг юқори токчасидаги ўзингизга ёққан бир китобни олиш учун бўйингиз етмайди. Ақлли одам бўйи етадиган одам келишини ёки ўзининг бўйи ўсишини кутиб, вақтини ўтказмайди, балки, китобга етишиш учун чора излайди ва китобни олади. Биз ҳам, ўзбек жамияти демократия учун курашга тайёр бўлиши ёки кимдир бизга демократия келтиришини кутмасдан, ўз камчилигимизни билган ҳолда, демократия курашига “қўлимиз етишини” таъминлайдиган воситалар қидиришимиз керак.
Мен шахсан катта сиёсатга кирган кунимдан эътиборан шундай воситалар қидириб, уларнинг ёрдамида олға кетишимизга замин яратмоқдаман. “Бирлик” айнан шу сабабли ҳали ҳам оёқда ва мухолифатнинг асосий кучи сифатида курашини давом эттирмоқда.
* * *
Ўзбек жамияти демократия учун курашга, балки ҳар қандай курашга, тайёр эмаслигини мен бугун фаҳмлаганим, бугун тушуниб етганим йўқ. Мен бу хусусда Совет замонларида ўйлар эдим ва бу фикрга ўша йиллари кела бошлагандим. Аммо, мен буни биринчи марта 1993 йилда қоғозга туширганман, очиқ гапирганман. Мақоламни шу воқеани хотирлашдан бошламоқчиман.
1993 йилнинг 15-18 апрель кунлари АҚШнинг Висконсин штатидаги Мэдисон Университетида Марказий Осиё, Турк дунёси масалаларига бағишланган халқаро конференцияда иштирок этгандим. Конференцияда қатнашиш учун Истанбулдан Америкага учиб кетаётганда ҳам ҳали қандай мавзуда доклад қилишим ҳақида аниқ бир қарорим йўқ эди. Учоқда бир фикрга келдим ва “Ўзбеклар демократияга тайёрми?” номли докладни ёзишга бошладим.
Бунинг сабаби жуда оддий. Ўша йиллари Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва унинг одамлари, мамлакатимизда Совет типидаги диктатурани тиклаш йўлидаги ҳаракатларини оқлаш учун, “ўзбеклар демократияга тайёр эмаслигини” кўп гапиришар эди. Менинг мақсадим – бу тезисни йўққа чиқариш бўлган.
Мен ўша конференция учун ёзилган мақоламда “ўзбеклар демократига тайёр эмас” фикрининг тамомийла хато эканини асослаб бердим ва айни замонда “ўзбеклар демократия учун курашга тайёр эмас” деган фундамнтал тезисни тилга олдим. Йўл-йўлакай айтиб ўтмоқчиман, бу мақолам 1995 йили Туркиялик тадқиқотчи Ҳалил Очиқкўз томонидан тайёрланган “Абдураҳим Пўлат Озодликда” номли китобда эълон қилинган.
Ҳозир мен шу фикримни яна ҳам чуқурлаштирмоқчи ва курашимиз самарадорлигини ошириш учун қандай воситалардан фойдаланиш кераклиги хусусида гаплашмоқчиман.
* * *
АҚШда қилган докладимда “ўзбекларнинг демократия учун курашга тайёр эмаслигини” гапирдим. Ҳозир ўйлайманки, аслида, ўзбек жамиятининг демократия учун курашга тайёр эмаслигини гапириш керак эди. Чунки, “ўзбеклар” ва “ўзбек жамияти” фарқли тушунчалардир. Ўзбеклар – ўзини ўзбек миллатига мансуб деб ҳисоблаган одамлар тўплами. Ўзбек жамияти – турли шакл ва даражада ташкилотлашган, уюшган, бошқарув системасига боғланган, маълум коммуникатив системаси бор ва шу каби бир қатор сифатларга эга бўлган ва шу сифатлари билан ўзлигини, бирлигини намоён қилувчи тўпламдир.
Ўзбеклар ичида демократия учун курашга тайёр бўлганлар оз бўса ҳам бор, аммо жамиятнинг ўзи бундай курашга тайёр бўлмаса, уни ўзи тайёр бўлмаган курашга чорлаш ва жалб қилиш осон иш бўлмайди. Бунинг устига, ҳозирги ўзбек демократик мухолифатининг курашга тайёр бўлган фаоларининг мутлақо кўпчилиги ҳам мен айтаётган фикрлар устида ўйлаб ҳам кўрмаган ва билар-билмас жамиятимизни демократия курашига чорлашга интилаётганлардир. Улар халқнинг кўпчилиги ўзлари каби демократия курашига тайёр, аммо режимдан қўрққани учунгина бу курашга қўшилмайди, деб ҳисоблашади. Бу хатодир. Шу сабабли оғир меҳнатимизнинг самарадорлиги юксак эмас.
Агар кўпчилик биз демократия учун курашга чақираётган ўзбек жамияти бундай курашга тайёр эмаслигини тушунган, бу ишнинг осон эмаслигини англаган ҳолда фаолият олиб борса эди, ишимизнинг самрадорлиги кескин ошган бўларди. Аммо, бундай ўйлайдиган одам, нокамтаринлигим учун узр тилайман, бир ўзим бўлсам керак, деган фикр ҳам йўқ эмас менда.
Демократия учун курашга тайёр эмаслик фақат ўзбекларга хос нарса эмас, дунёда бунинг мисоллари кўп. Бошқаларни қўйиб туриб, ўз минтақамизни гапирсак, Марказий Осиёдаги ҳамма миллатлар, аслида, жамиятлар, демократия учун курашга тайёр эмас.
Шунинг учун, СССР парчалангандан кейин, масалан, Болтиқбўйи жумҳуриятларидаги миллий ҳаракат ва фронтлар демократик системанинг парчаси бўлган сиёсий партияларга айланиб ёки бу демократик системанинг таркибида табиий равишда “эриб” кетишган бўлса, қайта қуриш йиллари ўша даврнинг тўлқинлари таъсирида ўртага чиққан Марказий Осиёдаги миллий-демократик халқ ҳаракатларининг ҳаммаси, Ўзбекистондан ташқари, йўқ бўлиб кетишди. Бунинг асосий сабаби - уларнинг лидерлари мен айтаётган тезисни, яъни жамиятлар демократияга тайёр эмаслигини ҳисобга олмасдан, Болтиқбўйи жумҳуриятларида каби халқ орқамиздан кетаверади, деб ўйлаб фаолият олиб боришгани. Натижада улар мағлубиятга учрашди.
Қозоғистон ва Қирғизистонда асосан Ғарбча тарбияланган одамлардан иборат турли манфаат гуруҳлари ҳокимият учун курашларини (демократияни бугуннинг модаси сифатида қўриб ва бу курашда Ғарб демократиясининг ёрдамига умид қилиб) демократия учун кураш сифатида таърифлаётганлари бошқа масала ва бошқа мавзу. Лекин, кези келгани учун айтиш керак, Қозоғистон ва Қирғизистонда бўлаётган воқеалар ижобий фактор. Чунки, демократия шиори отган гуруҳлар, ҳокимиятга келгандан кейин ўз шиорлари, ўз ваъдаларининг маълум қисмини бўлса ҳам бажаришга маҳкумлар.
1989 йилда “Бирлик” халқ ҳаракати ичидаги бўлиниш можаросида 53-54-чилар ғолиб чиқса эди, Ўзбекистонда ҳам миллий-демократик ҳаракат, қўшниларимизда каби, йўқ бўлиб кетган бўларди. Буни ҳозир ҳамма кўриб, тушуниб турибди.
1. Жамиятимиз демократия учун курашга тайёр эмаслигининг ички сабаблари
Авваломбор шуни айтиш керак, ўзбек жамиятининг демократия учун курашга тайёр эмаслиги, унинг ҳар қандай курашдан четда туришга ўргатилгани билан боғлиқ. Бунинг сабаби эса, асрлардан бери бизга ислом дини нотўғри бичимда, “Ҳамма нарса Оллоҳдан, пешонангга нима ёзилган бўлса, ўшани кўрасан” каби ақидаларга асосланиб киритилганидир. Бу ақидалар ҳамманинг миясига яхшилаб жойлаштирилган, одамларнинг қон-қонигача киритиб юборилган. Шундай экан, одамлар нима учун курашсин, ахир ҳамма нарса олдиндан маълум ва пешонага ҳам ёзиб қўйилган-ку?!
Аслида, ҳамма нарса Оллоҳдан эканлиги – одам, бутун махлуқот, олам Оллоҳ томонидан яратилгани ва оламдаги ҳамма умумий жараёнларнинг Оллоҳ буюрган қонунлар бўйича оқишидир. Пешонамизга ҳеч нарса ёзилмаган, биз Оллоҳнинг қонунлари билан ўтаётган жараёнлар ичида ҳар бир қадамимизни ўз ақлимиз билан қиламиз ва вақти келиб ҳар бир қадамимиз учун Яратувчи олдида жавоб берамиз.
Аммо, асрлардан бери миясига “ҳамма нарса пешонангга ёзилган” фикри қуйилган ўзбеклар ва минтақамиздаги бошқа халқлар ҳар қандай шаклдаги курашдан четроқ туришга ўргатилган.
Айнан шу туфайли, ўзбеклар ҳатто рус мустамлакачиларига қарши курашмадилар ҳисоб. Коммунистлар халқимизга атеизмни сингдиришга бошлаб, аёллар бошидан паранжиси тортиб олинганда ҳам, мачит-мадраслар бекитилганда ҳам жиддий курашга чиқмадилар. Коллективлаштириш кампанияси бошланиб, бойларнинг ерлари олиб қўйишга бошлангандан кейингина, миллат ва динни эмас, ўз ерларини ўйлаган бойлар халқни кечиккан курашга ундаб кўрдилар. Аммо халқ бу курашни (босмачилар ҳаракатини) ҳам етарли даражада қўллаб-қувватламади, бу курашга оммавий қўшилмади. Тўғри-да, нима қилади курашиб, гўёки ҳамма нарса пешонасига ёзиб қўйилган ва ёзилган нарсанинг бажарилишига энг олий даражада кафолат берилган бўлса.
Менинг “босмачилар ҳаракатини” камситиш ниятим йўқ, бу кураш иштирокчилари ва унинг тарихини ўрганишга умрининг катта бир қисмини бағишлаган буюкимиз Боймирза Ҳайитнинг руҳи олдида бош эгаман. Лекин, бугун миллатимизнинг тақдирини ҳал этадиган масалалар устида ўйлаётганимиз учун, ҳақиқатга очиқ қараш мажбуриятим борлигини ҳам ҳис қиламан.
Кези келгани учун алоҳида айтмоқчиман, динимизнинг моҳиятидан келиб чиқиб, кундалик шиоримиз “Биздан ҳаракат, Оллоҳдан баракат” шаклида бўлиши кераклиги ҳам мен учун ойдек равшан.
Ҳамма нарса курашда тобланади, ривожланади, кучаяди. Жамият ҳам. Курашмаган ўзбек жамияти эса, неча асрлардан бери турғунликда, ибтидоийликда турибди. 600 йил аввал расадхона қурган ўзбеклар бор-йўғи 100 йил аввал ҳам пиликни тутатиб чироқ қилиб ўтиришарди. Почта хизматини қўйиб туринг, туғилиш-ўлишни рўйхатга олиш системаси йўқ эди. Бутун дунёда марказлаштирилган давлатлар, империялар ҳукмрон бўлса, бизда Амир Темур империясини ўзимиз парчалайвериб шу даражага келгандики, Тошкент беги Қўқон хонига истаган куни бўйсунарди, истамаган куни – йўқ. Давлатнинг ўта ибтидоий бошқарув системасидан ташқари, жамиятнинг структураси ундан ҳам ибтидоий маҳаллардан иборат эди, холос
Энди жамиятимизнинг аҳволига бошқа тарафдан қарайлик. Русларнинг Марказий Осиёни босиб олиши, кейин ҳокимиятга коммунистларнинг келиши туфайли биз асрларни ҳатлаб ўтгандек, феодализмдан социализмга сакраб ўтгандек бўлдик. Аслида, ўтдик ҳам. Аммо, шу билан маст бўлиб юравердик. Жамият эса, ўша-ўша – ўта ибтидоийлигича қолаверганди. Бу нарса – бизда курашга тайёр бўлган жамият етишиб улгурмаганининг иккинчи сабабидир.
Буни тушунмаган 90-чи йилларнинг ўзбек демократлари “бизда ҳам ҳамма нарса Болтиқбўйи жумҳуриятларида каби бўлади”, деб хаёл қилишди. Бундай бўлмаслигини билганим учун, “Бирлик”нинг Таъсис қурултойида (28 май 1989 йил) “Бу залдаги демократия ҳавоси кўп одамларни эсанкиратиб қўйди шекилли. Ана у деразалар орқасида ҳали даҳшатли диктатура борлигини унутманг”, дея ҳаммани огоҳлантиришга ҳаракат қилдим. “Бирлик”нинг 3-чи қурултойида (май, 1990 йил) “Дастуримизнинг “Мустақил ва демократик Ўзбекистон учун” шиорини “Демократик ва мустақил Ўзбекистон учун” сўзларига ўзгартирайлик, чунки СССРнинг қулашига оз қолди, энди биз учун энг муҳими – демократия”, деган таклиф киритдим. Чунки, ривожланмаган ўзбек жамиятини ривожлантириш (бугун бу - жамиятни демократиялаштиришдир), биз учун ҳаётий масала эканлигини тушунган эдим.
Аммо, бу чақириқларим, шиорни ўзгартиришдан ташқари, жавобсиз қолганини кўриб турганим сабабли, 1990 йилнинг охирида “Ўзбекистон мустақил диктатура остонасида” номли мақоламни ёздим. Мана энди, мен башорат қилган диктатурада ўтирибмиз.
2. Демократия курашига тайёр эмаслигимизнинг ташқи кўринишлари
Демократия учун курашга тайёр эмаслигимизнинг айтиб ўтилган сабаблари умумий ва абстракт гаплар бўлиб кўриниши мумкин. Кўп одамлар учун конкретроқ нарсалар, “қўл билан ушлаб, кўз билан кўриш” мумкин бўлган ташқи кўрини