Журнал Ҳаракат №1 (70) 2008. Биз яшаятган жамият
Рейтинг ўлчашда ҳам йиқилганлар курашга тўймайди
Журналимизнинг аввалги сонларида (№ 3(66), № 4(67), № 5(68) 2007 йил) эълон қилинган мақолалардан маълумки, “Бирлик” Партиясига қарши очиқча ташкиқот олиб борувчи Исёнкор, Эркинюрт ва Узбекистанерк сайтлари партиялар ва мухолифат лидерларининг рейтингини белгилаш мақсадида турли сўровномалар ўтказишди, лекин уларнинг ҳаммасида “Бирлик” Партияси ва унинг лидери Абдураҳим Пўлат энг юқори поғонани эгаллади. Шундан кейин, “Эрк” партиясининг 53-54-чилар фракциясига оид бўлган Эркинюрт ва Узбекистанерк сайтлари бекитиб ташланди, бу партияга яқин бўлган Исёнкор сайти эса, сўровномалар ўтказишни тўхтатиб қўйди.

Аслида, мавжуд партия ва лидерларнинг халқ орасидаги рейтингларини ўлчаш мақсадида сўровномалар ўтказиш - мустақил ташкилотларнинг ишидир. Демак, юқорида айтилган сайтларнинг бекилиши ёки сўровнома ўтказишни тўхтатиши - табиий бир ҳодиса сифатида қабул қилиниши керак эди. Аммо, амалда “йиқилган курашга тўймас” мақоли яна ҳақ бўлиб чиқди.

Шу кунларда мухбирларимиз ўша воқеаларниннг давоми деб ҳисобласа бўладиган янги маълумотларни қўлга киритишди. Танқидларимиздан кейин фаолиятни “музлатиб” қўйишга мажбур бўлган “Исёнкор” сайтининг ўзбекча “Сўровномалар” бўлими бўш бўлса ҳам, ўрисча “Наш опрос” бўлимида мавжуд партиялар ва мухолифат лидерларининг рейтингини ўлчашга қаратилган бир қатор ўзбекча саволлар ва уларга берилган жавобларнинг натижалари ҳали ҳам турган экан. Бу саволлар сайтга қачон қўйилгани номаълум. Балки, сайтнинг юритувчилари бошқа сўровномларни сайтдан олиб ташлашаётган пайтда бунисини унутишгандир. Аммо, булардан қатъий назар, у сўровноманинг натижалари кўпчилик учун қизиқарли бўлиши табиий. Мухбирларимиз бу сўровнома натижаларини шу йил 10 январдан кузатиб бордилар.

Агар сайт юритувчилари бу сўровномаларни назорат қилишни, тўғрироғи, унинг натижаларини ўзлари истаган йўналишда “ўзгартириб” туришни унутишган бўлса, демак, бу натижалар ҳақиқатга мос эканлиги шубҳасиз. Дарвоқе, бу сайтдаги русча “Наш опрос” бўлимига бош саҳифадан кириб бўлмайди. Лекин, сайтдаги исталган бир материални очсангиз, у ерда “Наш опрос” бўлимини кўрасиз.

Бу бўлимда ўзбек тилида 3 савол берилган. Биринчи савол шундай: “2008 йилда Ўзбекистон президент ким бўлади?” Кўпчилик “Абдураҳим Пўлат” деб жавоб берган бу саволнинг бугун актуаллиги йўқ.

Лекин қолган икки саволнинг жавоблари яна “Бирлик” Партияси ва унинг раисини олдинга олиб чиқаётгани ғоят табиий бўлса керак. Тўғри, бу сайт ҳозир кўпчилик ўзбеклар тарафидан ўқилмаслиги, бунинг устига, ундаги саволлар бош саҳифадан кўринмаслиги сабабли, овоз берганларнинг сони оз. Шундай бўлса ҳам, улар етарлича қизиқарли.

“Сизнингча қайси партия халқ манфаати учун ишлайди?” саволига берилган овозлар cонларининг кунлар бўйича ошиб бориш динамикаси қуйидагича:

Партиянинг номи/кун...10 янв...13 янв…15 янв...20 янв.

"Эрк" партияси.…………13.…….16……..17…….18
"Бирлик" ХҲ партияси…27..……34……..60……116
"Адолат" СДП..…………..1……….1………1………2
"ХДП"…..………………...0……….0………1………2
"Озод деҳқонлар"………..3……….3……....5………5
ЎзЛДП………..…………..2……….2………2………5
бошқа партия…………….2……….3………6……..16

“Сизнингча ўзбек мухолифатининг лидери ким?” саволига берилган овозлар сонининг кунлар бўйича ошиб бориш динамикаси қуйидагича:

Исм/кун…………………..10 янв...13 янв...15 янв...20 янв.

Абдураҳим Пўлатов……….23…….30……..53……127
Муҳаммад Солиҳ…………...7….….10……..11…….16
Жаҳонгир Маматов…………4………4……..4………8
Муҳаммадбобир Маликов…1……….1..…..14……..31
Баҳодир Чориев…………….2..……...2……..2………2
Ҳазратқул Худойберди…….1……….1..……2………2
бошқа одам………………….5…….…6……..6………6

Айтиш керакки, шундай сўровнома Исёнкор сайтида бор эканлиги ҳақида “Ҳаракат” сайти 10 январда хабар тарқатган эди. Кўриниб турибдики, шундан кейин кейин у сайтга кирувчилар ва сўровномада овоз берганларнинг сони кескин ошган. Аммо, барибир, “Бирлик” Партияси ва унинг лидерининг рейтинги энг эксак даражада. Муҳаммадбобир Маликовга берилган овозларнинг кескин ошиши ҳам диққаттга сазовор воқеа.

Исёнкор сайтидаги охирги сўровнома ҳам “Бирлик” Партияси ва Абдураҳим Пўлат фойдасига бўлавергандан кейин, Салой Мадамин асабига ҳоким бўлолмай қолганга ўхшайди.

Мухбирларимиз 24 январь куни Исёнкор сайтига яна бир марта кириб янги воқеаларнинг гувоҳи бўлдилар. Сайтдан кимнинг лидерлиги хусусидаги сўровнома олиб ташланибди ва унинг ўрнига Абдураҳим Пўлатни ҳақоратлашга ҳаракат қилинган янги савол/жавоблар қўйишибди, аммо, натижа яна улар кутмагандек бўлибди.

Ўша сайтда “Сизнингча Абдураҳим Пўлат ким?” саволига сайт эгалари тарафидан таклиф қилинган жавобларга берилган овозларнинг тақсимоти қуйидагича.

Яхши одам – 31 овоз (20%)
Мўътадил сиёсатчи – 14 (9%)
Ичиқора ва разил одам – 29 (19%)
Мухолифат лидери – 68 (44%)
Мураккаб характер эгаси – 3 (2%)
Жуда ёмон одам –4 (2%)

Бу сўровнома “Бирлик” лидерига нисбатан провокацион характерга эга бўлса ҳам, унинг натижаларини кузатиб бордик.

Тахминан бир ой ичида “Сизнингча Абдураҳим Пўлат ким?” номли сўровнома саволларига берилган овозларнинг тақсимоти шундай ўзгариб борибди:

Саволлар/кун…………….24 янв…..30 янв…..19 фев.

Яхши одам………………….31………33..……..38
Мўътадил сиёсатчи…………4……….30………34
Ичиқора ва разил одам……29……….29………31
Мухолифат лидери………..68……….77……..104
Мураккаб характер эгаси….3………...5………..7
Жуда ёмон одам……………4…………4……….6

Сўровноманинг натижалари таҳлилга муҳтож эмас. Шундай бўлса ҳам бир нарсани айтмоқчимиз. Биз бу сўровнома натижаларини кузатишга бошлаганимиздан кейин баъзи жавобларга берилган овозларнинг сони жуда кам ўзгарган. Тахмин қилиш мумкинки, баъзи рақамлар сайт юритувчиларининг ўзи томинидан бу сўровнома сайтга қўйилган пайтда ёзиб қўйилган.

Бу сўровномани бундан кейин кузатишга ҳожат ҳам қолгани йўқ. Бир неча кундан кейин сайт эгалари ҳам буни тушунишди шекилли, сўровномани сайтдан олиб ташлашди.

Хуллас, яна икки сўровнома воқеасига нуқта қўйилди. Аммо, йиқилган курашга тўймайди, деганларидек, мавзуга оид янги воқеалар ўртага чиқса ажаб эмас.