Журнал Ҳаракат
№1 (70) 2008. Дин ва сиёсат
Абдураҳим Пўлат -
Малайзиянинг собиқ Бош вазири каби тарафдорларим борлигидан мамнунман
Малайзиянинг собиқ Бош вазири Махатхир Муҳаммаднинг “Бизга янги Ислом уйғониши зарур” номли мақоласи ва унинг ўтган йил 17 октябрдаги Ислом Конференцияси Ташкилоти саммитидаги нутқи билан рус ва инглиз сайтларида танишганимда, унинг кўп фикрлари менга яқинлигини дарҳол тушунган эдим. Мен бу ҳақда ўз сайтимизда бир нарсалар ёзиш ниятим бор эди. Аммо, менинг бу хусусда аввалроқ ёзганларим мухолифат ичидаги етарлича илмга эга бўлмаганлар тарафидан найза билан кутиб олинганини сезганим, мусулмончиликка даъво қилаётган баъзи сайт ва уларнинг ўқувчилари бундай фикрларни қабул қилишга тайёр эмасликларини билганим учун ҳеч нарса ёзмай қўя қолгандим.
Шундай бўлса ҳам бу масаладаги ўз дунё қарашимни сафдошларимиз билан пайлашишни тўхтатмаганман. Яқинда шундай дўстларимдан бири “Мусулмон Ўзбекистон” сайти Махатхир Муҳаммаднинг мен айтган мақоласини ўзбекчага таржима қилиб эълон қилганини айтиб қолди. Ҳайрон бўлдим, чунки, мен у сайтни бундай янгиликларни тушунмайдиган, очиқроқ айтсак, консерватизмдан ҳам кўпроқ реакцион дунё қарашли одамларнинг сайти деб ҳисоблардим.
Балки, улар Махатхир Муҳаммаднинг асосий фикрини тушунмасдан, унинг динимизни кучли бўлиш истагинигина кўриб, ислом дунёсининг бугунги ачинарли аҳволига ўзимиз айбдор эканлигимиз, Оллоҳ берган дин асосларини ҳаётимизга кўпинча ўзимиз нотўғри шаклда киритганимиз, демак, катта ислоҳотларга муҳтожлигимизга урғу бераётганини сезишмаган. Агар бу сайт шундай ислоҳатларга муҳтожлигимизни тан олса, аллақачон менинг бу хусусдаги мақолаларимни ҳам ўз саҳифаларида эълон қилган бўларди, деб ўйлайман.
Малайзия собиқ Бош вазирининг мақоласини ҳам бу ерда тўла келтирмоқдаман. Унинг биринчи абзацида менинг кўп марта ёзилган фикрларим яна ҳам соддароқ шаклда ифода қилинган. Мен Оллоҳнинг бизга Қуръон воситасида берган дини кўп минтақаларда, хусусан, Марказий Осиёда, “мутлақо ҳамма нарса Оллоҳдан, пешонангга ёзилганини кўрасан” шаклда хато киритилганини кўп гапирдим. Аслида, “ҳамма нарса Оллоҳдан” эканлигини “пешонангга ёзилганини кўрасан” билан боғлаш мантиқсиздир.
Ҳамма нарсанинг Оллоҳдан эканлиги - бу дунё, одамзод ҳам, Оллоҳ томонидан яратилгани, Оллоҳ бу дунёдаги жараёнларнинг қонунларини, қолаверса, ишлаш механизмларини яратганидир. У Ўзи яратган инсонга мия, ақл берган, уни ишлатиб яшаш Оллоҳ олдидаги бурчимиздир. Пешонамизга ҳеч нарса ёзилмаган, Оллоҳ яратган қонунлар бўйича ривожланаётган жараёнлар ичида ўз ақлимизни ишлатиб, ҳар бир қадамимизни ўзимиз қиламиз. Тўғри, бу қадамларимиз учун ахир бир кун Яратганнинг олдида жавоб беришимизни унутмаслигимиз керак.
Қуръонни пойдевор қилиб қурилган дин биноси турли ерларда турлича эканлигини ҳам ёзганман. Масалан, бизда бу бино “Пешонангга ёзилганини кўрасан” шиори остида қурилган бўлса, баъзи жойларда, масалан, Шимолий Кавказда “Оллоҳдан баракат, биздан ҳаракат” шиорига уйғун шаклда қурилган. Пешонасига ёзилганини кутишдан бошқа нарсани билмайдиган халқимиз аввал ҳам ҳозир ҳам ўз қулдорларига қарши курашиш лозимлигини ҳам тушунмайди. Тўғрида, нима қиласан курашиб, агар қуллигимиз ҳам, қулдорларимиз ҳам Оллоҳдан бўлса.
Руслар келгунча Улуғбек қурдирган расадхонамиз бўлганини ҳам унутиб юборишга улгурганимиз, бутун дунё поездларда юришни бошлаган пайтда ҳам рессорсиз Қўқон аравасидан бошқа ҳеч нарсани ихтиро қилолмаганимиз ва бошқа шу каби камчиликларимиз руслар бизни босиб олишгани учун эмас, шариатга асосланган хонликларда яшаганимиз сабабли бўлганини урғулаб, мусулмон дунёси чуқур ислоҳатларга муҳтож эканлигини, бу ислоҳатлар Ренессанс, яъни Уйғониш шаклида бўлиш кераклигини ҳам кўп марта ёздим.
Бундай Уйғониш диний давлатчиликдан дунёвий давлатчиликка ўтиш шаклида бўлиши кераклигини ақли расо одамлар яхши тушунишади. Кўриниб турибдики, Махатхир Муҳаммад шундай одамлардан бири.
Ҳозир Ўзбекистонда бировлар диктатура, бировлар авторитар деб тарифлайдиган тузум мавжуд. Аммо, у дунёвий тузум. Шу кунларда ҳатто баъзи демократ мухолифатчилар, уларни собиқ демократ мухолифатчилар десак ҳам бўлаверади, мавжуд тузумдан қутилиш учун шариат давлати яратиш ва халифатни тиклаш ғоялари билан ўралашиб қолишлари, ҳатто ҳизбутаҳрирчиликка яқинлашиб боришлари - Махатхир Муҳаммад айтаётган Уйғониш фикрига тескаридир. Бундай одамлар тушуниб тушунмасдан динимизга душманлик қилмоқдалар.
Ислом дунёси ислоҳатларга муҳтож эканлиги очиқ-ойдин нарса. Аммо, дин олимлари ҳам десак бўлаверадиган Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф, Обидхон Қори каби буюкларимиз бу масаладан четда туришлари одамни ўйлантириб қўяди.
Ўзбекистондаги аҳвол ҳам уларни қизиқтирмайдиганга ўхшайди. Ваҳоланки, оддий мусулмонлар уларнинг кўрсатмаларига, маслаҳатларига муҳтожлар. Улар одамларга йўл кўрсатишлари мумкин ва кўрсатишлари керак.
Менга қолса, улар мусулмонларни демократик тузумга, дунёвий давлатчиликка чақиришлари лозим. Бунинг учун мавжуд демократик мухоли-фатни қўллаб-қувватлашга чақиришлари керак.
Агар, улар ўз тушунчаларига кўра, бундай фикрда бўлмасалар, марҳамат, бошқа чақириқлар қилишсин, аммо, суст қолишлари мутлақо кечириб бўлмайдиган айбдир.
Кейинги саҳифадаги Малайзия собиқ Бош вазирининг мақоласи билан танишиб, уни диққат билан ўқисангиз инқилобий фикрлар кўплигини кўрасиз. Унинг “Аммо Қуръон ёвуз кучлардан сақланиш учун бўйинга осиб юриш мумкин бўлган тумор эмас” сўзларини ўқиб, аввал даҳшатга тушасиз, кейин соддалигимиз устида ўйлаб қоласиз.