Журнал Ҳаракат
№6 (69) 2007. Кечагина ўтган кунларимиз
Абдураҳим Пўлат -
Гувоҳсиз айтилган гапларни ҳам исботлаш мумкин
Ҳа, исботлаш мумкин ва баъзи ҳолларда, айниқса, масала муҳим бўлса, исботлаш шарт. Мен бу хусусда ҳеч кимга ақл ўргатиш ниятим йўқ, аммо, мен айтмоқчи бўлган икки воқеани тушуниш кўпчиликка фойдали бўлиши мумкин.
Биринчи воқеа: Мухолифат бирлашувининг олди олинди
Яқинда “Эрк” партияси фракцияларидан бирининг раҳбари - кўпчилик мухолифатчилар 53-54 лақаби билан атайдиган Салой Мадамин русларнинг сайтида ўзига қўйилаётган бир айбни инкор этишга ҳаракат қилди. Аслида, бу менга жавоб эди. Чунки, ундан бир оз аввал айнан мен 53-54 ни Ислом Каримовнинг топшириғи билан 1992 йилда ҳамма мухолифат кучларини бирлаштиришга бошлаган Демократик Форумни йўқ қилишда айблагандим.
Маълумки, Салой 1992 йил март ойида Демфорум тузилгандан кейин ростдан ҳам Каримов ҳузурига чақирилгани, Каримов “Эрк” партиясига 4 вазирлик курсиси бериш эвазига Демфорумни тарқатиб юборишни сўраганини билдирган. Бу ерда муҳим бўлган нарса - 53-54 нинг жавоби. Унинг ўзи “Йўқ” деб жавоб берганини айтади. Мен эса, у “Ҳа” деганига аминман. Ҳақиқатни қандай топамиз, ахир учрашув гувоҳларсиз бўлганку?
Жавобни мантиқ ва кейинги бўлган воқеалар асосида топиш қийин эмас.
Мен 1990 йилнинг охирги кунлари ёзилиб, ўша вақтдаёқ мухолифатнинг оз сонда чиқадиган газеталаридан бири “Демократик Ўзбекистон”да ўзбекча, 1-2 ойдан кейин эса, Қозоғистондаги расмий “Азат” газетасида русча эълон қилинган “Ўзбекистон мустақил диктатура остонасида” номли мақоламда Каримов Ўзбекистонни диктатурага олиб кетаётгани ёзгандим. Ундан бир оз аввал, айнан шу хавфни ҳисобга олиб, “Бирлик” халқ ҳаракати программасининг бошидаги “Мустақил ва демократик Ўзбекистон” шиорини “Демократик ва мустақил Ўзбекистон” шиорига айлантиргандик. Аммо, шундай бўлса ҳам, ҳали кўпчилик диктатуранинг хавфини етарлича ҳис этмасди.
1991 йил декабрдаги президент сайловларидан кейин диктатуранинг нафасини ҳамма сезабошлади. 1992 йил март ойининг ўрталарида мен Тошкент марказидаги халқ тилида “Федорович” номи билан машҳур бўлган касалхонада даволанаётган эдим. Мени кўришга келган Олим Каримов (ҳозир марҳум, аммо, у киши “Бирлик”нинг асосчиларидан бўлган, кейинчалик “Озод деҳқонлар” партиясини тузган) шундай деди: “Мамлакатда диктатура тикланмоқда. Унинг олдини олиш учун, кеч бўлса ҳам, демократларни бирлаштириш керак. Сен, отахон, ваколат берсанг, мен ҳамма билан, жумладан, собиқ Бош вазир Шукрулло Мирсаидов билан гаплашаман. Демократик Форум деган ташкилотда бирлашишимиз керак”. Мен албатта рози бўлдим.
Менга ҳам хабарлар келиб турди, ишлар яхши кета бошлабди. Ҳамма, хусусан, Шукрулло ака бу ғояга қўшилибди. Расмий қароргоҳга эга бўлган “Эрк” партияси Форум мажлисини ўз биносида ўтказишга рози бўлибди.
Тез кунда Таъсис мажлиси ҳам бўлди. Касалхонада ётганимни баҳона қилиб, буни негадир менга айтишмабди, аммо, бу бошқа мавзу.
Демократларнинг бирлашишидан, бунинг устига Шукрулло Мирсаидов ҳам бунга аралашаётганидан ваҳимага тушган Ислом Каримов, юқорида айтилганидек, Салой Мадамин билан кўришибди. Учрашув, кўринишидан, мартнинг охирида ёки апрелнинг бошида бўлган.
Айтиш керакки, Салой Мадамин ва Ислом Каримовнинг 1989 йилда “Бирлик”ни парчаланиши олдидан ўтказган яширин учрашувларидан фарқли ўлароқ, 1992 йилдаги учрашув тезда Салойнинг ўзи томонидан ошкора қилинди. У Каримовнинг таклифига “Йўқ” деб жавоб бергани ҳаммага етказилди.
Агар Салой Мадамин Каримовга “Йўқ” деб жавоб берган бўлса, Демфорум ишини давом эттириш керак эди. Амалда нима бўлди?
Учрашувдан бир ҳафта – ўн кун ўтгач, “Эрк” газетасида “Ўғри қариса мулла бўлади” номли мақола чиқди. Мамлакат миқёсидаги (ҳарҳолда, Бош вазир бўлган-да) ўғри Шукрулло Мирсаидов “қаригандан кейин”, яъни ҳукуматдан отилгандан кейин, демократларга қўшилиши ёзиларда у мақолада. Тўғрисини айтиш керак, мен Совет замонида ҳам давлатнинг юқори лавозимларида ишлаган одами ҳақида бундай ифлос мақола ўқимаганман. Албатта, Марат Зоҳидов номидан “Известия” газетасида 1988 йил сўнгида ўша пайтдаги Ўзбекистон Олий Совети раиси Пўлат Қирғизбоевга қарши ёзилган (асл муаллифи – газетанинг Ўзбекистон бўйича мухбири Димов) мақолани ҳисобга олмаса. Шунинг учун Салой ва Маратнинг мунсабатлари ҳақида гапирганда “пес песни топиши” хусусидаги иборанинг ишлатилишида жон бор.
Хуллас, шу билан Шукулло Мирсаидовнинг мухолифатга қўшилиши масаласи бир неча йилга орқага чўзилди. Ваҳоланки, у кишининг мухолифатга келиши – номенклатура ичида Каримовдан норози бўлганларини рағбатлантирар ва номенклатура мухолифати яратилиши учун йўл очарди. Каримов айнан шундан қўрққанидан эркчиларга 4 вазирлик совға қилишдан ҳам чекинмаган.
Ҳеч шубҳа йўқки, Салой Мадамин Каримовга берган “Ҳа” ваъдасини амалга ошира бошлаганди.
Бир оздан кейин Демфорумнинг иккинчи мажлиси 10 майга чақириладиган бўлди. Май ойининг биринчи кунлари бизга “Эрк”дан расмий хабар келди: “Бизнинг бинода бўладиган Демфорум мажлисига “Бирлик”нинг 5 фаоли (Абдураҳим ва Абдуманноб Пўлатовлар, Муҳаммадамин Нарзиқулов, Миролим Одилов ва янглишмасам Толиб Ёқубов) киритилмайди. Улар келса, ҳукумат “Эрк”нинг расмий қароргоҳини олиб қўймоқчи”.
Мажлис “Эрк”ники эмас, бутун демократларнингки бўлгани учун, биз истасак куч билан ҳам бинога кира олардик. Аммо, масалани маданий ҳал этиш учун уларнинг олдига “Бирлик” раисдоши Шуҳрат Исматуллаевни жўнатиб, мажлисдан аввал лидерлар учрашуви ўтказишни сўрадик. Шуҳрат Салой Мадамин билан шахсан келишиб келди, учрашув 9 май кунига (собиқ Ғалаба байрами кунига) тайинланибди.
Мен, Шуҳрат, Жаҳонгир Муҳаммад ва профессор Файзулла Исоқов (у Демократик ислоҳатлар ҳаракатининг раиси эди) белгилаган вақтда “Эрк” қароргоҳига келдик. Салой Мадамин зарур партия ишлари билан Тошкент вилоятидаги туманлардан бирига чиқиб кетишга мажбур бўлганмиш. Баҳонога қаранг, мухолифатнинг тақдири ҳал бўлмоқда, Салойнинг эса туман партия ташкилотида зарур иши чиқиб қолибди.
Биз орқага қайтиб кетаверсак бўларди, Салой ҳам шундай бўлишини кутганига шубҳа йўқ. Аммо, биз шу ерда ҳозир бўлган “Эрк” раис ўринбосари Аҳмад Аъзам ва яна бир неча раҳбарият аъзолари билан кўришишга қарор қилдик.
Ўта оғир вазиятда мухолифат тақдири билан бундай ножиддий ўйнамасликка чақиришимиз ва ҳатто ялинишимизга қарамасадан, Аҳмад Аъзам қатъий эди. Керак бўлса, милиция чақирамиз, аммо айтилган “Бирлик” фаоллари бинога киритилмайди, бу қарор раисимизнинг қарори, деди у.
Хуллас, шундай қилиб Салой Мадамин Демфорумни йўқ қилди. У Каримовга берган ваъдасини тўла бажарди. Аммо, Ислом Каримов “Эрк” раисини аввал ёш боладек алдаб, кейин 4 вазирликни бермагани бошқа масала, у мени қизиқтирмайди.
Салой Мадамин яна бир марта мухолитфатга хоинлик қилганининг ҳикояси шу.
Иккинчи воқеа: Сафдошимиз сафини ўзгартирди
Иккинчи воқеа сафдошимиз Баҳром Ҳамронинг исломий фанатизм ва радикализм йўлига ўтиб кетиши, кўринишидан, янги сафдошларининг буйруғи билан дунёвий позицияда туришини доим эслатиб келаётган “Бирлик” Партиясига қарши ҳаракатлар бошлаши билан боғлиқ.
Мен “Ҳаракат” сайтининг шу 22 октябрдаги хабарларида сафдошимиз, “Ҳаракат” журналининг Россия Фдкрацияси бўйича вакили Баҳром Ҳамронинг “Йўлимиз Ислом, мақсадимиз Халифат бўлиши керак” деган сўзларини, яни унинг феълан “Ҳизб-ут-Таҳрир” позициясига ўтганини айтиб, у билан йўлларимиз айрилгани, уни “Ҳаракат” журналининг Россия Федерациясидаги вакили вазифасидан озод қилганимни билдиргандим.
Табиий, аввалари ҳам бўлгани каби, уни бу утопик йўлдан қайтишга, демократлар сафида қолишга чақирдим ва бу қароримни ҳамда унинг мотивларини эълон қилиш мажбуриятида эканлигимни билдирдим. Баҳром менга “Мен ҳеч нарсадан қўрқмайман, Жасликда тирноқлари суғириб олиб ёки тириклайин қайноқ сувларга ботириб ўлдирилганлар каби Оллоҳ йўлида ҳаётимни беришга тайёрман”, деди.
Мен унга “осонликча ўлимга кетиш эмас, мақсадлар йўлида курашни давом эттириш Оллоҳга хизмат қилишнинг энг тўғри йўли”, деб тушунтиришга ҳам ҳаракат қилдим, фойдаси бўлмади.
Мен тушунаманки, эҳтирос билан ўлимга ҳозирликни гапириш бошқа нарса, амалда ҳаётини таҳлика остига қўйиш бошқа нарса. Демак, Баҳром Ҳамро менинг гапларимни ёлғонлаши, бундай гапларни мутлақо гапирмаганини айтишни кутиш керак.
Баҳром шундай қиладими, қилдими, мени қизиқтирмайди. Мен ўзимнинг мухолифат лидери эканлигим, шунинг учун менга кўпроқ ишониш кераклиги ва шунга ўхшаш демагогик мулоҳазаларни ҳам айтмоқчи эмасман. Менинг бу ердаги мақсадим - икки киши ўртасидаги гапларнинг характерини объектив равишда исботлаш мумкинлигини бу мисолда ҳам кўрсатишдир.
Мен 22 октябрда Баҳромнинг айтган гапларини билдирар эканман, у билан оз эмас, кўп эмас, 1 йилу 10 кун аввал, яъни 2006 йил 11 октябрда қилган суҳбатимни, бу суҳбат ҳам ўз пайтида “Ҳаракат” сайтида эълон қилинганини урғулагандим. Бундан ҳам муҳими, 2006 йил 11 октябрь куни қилган суҳбатимизга доир хабар “Ҳаракат” журналининг 2006 йил 5(62) сонидаги 54-55 саҳифаларда чоп этилган. Баҳром журналнинг бу сонининг минглаб нусҳасини Москвада ўзи қабул қилиб олиб, кейин уни Ўзбекистонга жўнатган. Баҳром ўша хабарни Интернетда ва қоғоздаги журнал саҳифаларида кўрмаслиги мумкин эмас.
Ўша хабарда мен ва бошқа сафдошларим Баҳром “Ҳизб-ут-Таҳрир” билан ўралашиб қолгани сабабли у билан дарҳол алоқаларни узиш кераклигини ўйлаган бўлсак ҳам, узоқ йиллик сафдошимиздан осонликча ажраб қолмаслик ва уни бекорга қурбон қилмаслик учун, унга хато йўлдан воз кечгани, демократияга содиқ қолгани ҳақида мақола ёзиб беришни талаб қилганимиз билдирилган. Баҳром тез кунда бундай мақола тайёрлаб бериш хусусида эркакчасига ваъда бергани ҳам тилга олинган.
Агар Баҳром истаса эди, ўтган йилиёқ, исломий фанатизм ва экстремизм йўлига ўтганлиги ҳақидаги иддаолариимзни ёлғонлаган бўларди. Аммо, Баҳром буни ёлғонламади, айни замонда, ваъда берган мақоласини тайёрламади, мен унинг эркакчасига ваъда берганини эслатганимда, ҳар сафар “Бу хусусда мақола ёзишга ҳожат йўқ, чунки йўлимиз Ислом, мақсадимиз Халифат”, дея жавоб бераверди.
Яна қайтараман, бу ердаги энг муҳим аргумент шундан иборатки, 2006 йил 11 октябрдаги хабаримиздаёқ Бахром экстремистик йўлга ўтганига имо қилган бўлсак ҳам - у буни рад этмагани ва ваъда қилинган мақоласи ёки очиқламасини эълон қилмаганидир.
Шунча йиллик сафдошимизни экстремизм ва фанатизм йўлига ўтиш билан бекордан бекорга айблашнинг менга ҳеч кераги йўқлигини ҳам унутмайлик.
Бу аргументлар менинг собиқ сафдошимиз Баҳром Ҳамро хусусида айтган гапларимни тўла исботлаб турибди. Уларнинг ростлигига ҳеч кимда ҳеч қандай шубҳа пайдо бўлишига асос йўқ.
Дарвоқе, кимдир менинг мулоҳазаларимда шубҳа берувчи жиддий нуқталар топса, уларга жавоб беришга тайёрман.
Мени ҳам тушуниш лозим. Бир йилдан ортиқ вақт ичида, сафдошимизни ўз қаторимизда сақлаб қолишга ҳаракат қилдим, амма, у буни истамгач, “Ҳаракат” журнали ва у билан Ўзбекистонда туриб ҳамкорлик қилаётганларни Баҳром туфайли таҳлика остига қўймаслик учун, у билан алоқаларимизни узганимизни, бунинг сабабларини очиқлашим шарт эди.
Москвадаги “Мемориал” маркази ва “Фуқарорлар ҳамкорлиги” ташкилотининг маъсулларига ҳам қароримизни билдириб қўйдим.
Яна мақсадларимдан бири - узоқ йиллар демократик курашдан кейин ҳам диктатурадан қутулолмаганимиз туфайли тушкунликка тушган, бунинг устига, чет элга келиб, ўз ташкилоти билан алоқалари узилиб қолгандан кейин Баҳром танлаган йўлга ўтишга бошлаган баъзи сафдошларимизни огоҳлантириб қўйиш, улар танлаган йўл, яъни сиёсатни исломлаштириш ва биродарчилик йўли - боши берк кўча эканлигини эслатиш.
Биз “Бирлик”ни ҳам шу кўчага буриш ниятидаги “биродорларга” имкон бермаймиз. Мен бу хусусда партиямизнинг марказ ва вилоят раҳбарлари билан гаплашишга бошладим, яқин келажакда керакли қадамларни қиламиз.
* * *
Мен ўзбек журналистикаси ўлганлиги хусусида ҳам кўп марта гапирдим. Агарда ўзбек журналистлари мен юқоридаги икки мисол доирасида тушунтирганимдек, факт ва воқеаларни анализ қилишга ўрганишса эди, журналистикамиз тирилишга бошланган бўларди. Шундай бўлса, менга бу ва бу каби моқалаларни ёзишга ҳожат ҳам қолмасди. “Ҳаракат” сайти ва журнали билан ишлаётган журналистлар шундай қилмоқдалар ва ўзбек журналистикасини тирилтиришга интилмоқдалар.