Журнал Ҳаракат
№6 (69) 2007. С и ё с а т
«Бирлик» Партиясининг Баёноти, 11 декабрь 2007 йил -
Президент сайловида қатнашиб, ҳамма номзодга қарши овоз беринг!
11 декабрь 2007 йил
Минг афсуски, бу сафарги президент сайлови ҳам мавжуд қонунларни оёқ ости қилиш шароитида ўтказилмоқда.
Биринчидан, демократик мухолифат ноқонуний йўллар билан сайловдан яна четда қолдирилди. “Бирлик” Партияси сайловда қатнашиш мақсадида рўйхатдан ўтиш учун ҳамма керакли ҳужжатларни Адлия вазирлигига ўз вақтида топширди. Аммо вазирлик ҳамма қонунларни бузиб, рўйхатга олиш масаласини 4 йидан бери ҳал этмай келмоқда. Андижондаги қонли воқеалардан кейин эса, партияни рўйхатдан ўтказиш жараёни бутунлай тўхтатиб қўйилган.
Иккинчидан, Ўзбекистон Конституциясининг бир одам кетма-кет икки муддатдан ортиқ президент бўлолмаслиги ҳақидаги 90-чи моддаси бузилиб, ҳозирги президент Ислом Карим тўртинчи муддатга ҳам қолмоқчи.
Учинчидан, “Бирлик” Партияси ўз вакилларидан бирини Сайловчилар Ташаббус Гуруҳи орқали президентликка номзод қилиб кўрсатишга ҳаракат қилди. Аммо, Марказий Сайлов Комиссияси президент сайлови ҳақидаги қонунни поймол қилиб, Сайловчилар Ташаббус Гуруҳининг мажлисини ўтказишга имкон бермади. Ташаббус Гуруҳининг Конституцион Судга мурожаати ҳам натижасиз қолди.
Айни пайтда, 1991 ва 1999 йил сайловларида каби, Ислом Карим феълан рақобатсиз президент бўлмоқчи. Чунки, аввалгиларидек, бу галги сайловда қатнашаётган бошқа номзодлар ҳам сиёсий декорация ролини ўйнайдилар, халос.
Бу шаклда ўтадиган сайлов Ўзбекистоннинг обрўсини туширади, мамлакатимизнинг Андижон воқеаларидан бери давом этаётган дунёдан айрилиб қолиш жараёнини чуқурлаштиради. Булардан халқимиз зарар кўради.
Бир қарашда, президент сайловининг шу каби салбий натижаларининг олдини олиш учун сайловни бойкот қилиб, уни ўтказдирмаслик керакдек туйилади. Аммо, қонун эмас, мавжуд ҳукумат топшириқларини бажарувчи сайлов комиссиялари сайлов натижаларини барибир сохталаштираверадилар. Шунинг учун, энг камида, сохталаштиришни қийинлаштирадиган йўл билан мавжуд тузумга ва бундай сайловга халқ қарши эканлигини кўрсатиш мумкин.
“Бирлик” Партияси ҳаммани сайловга бориб, бюллетенидаги бутун номзодларни ўчириб ташлашга ва шу йўл билан сайловга ҳамда мавжуд ҳукуматга ишончсизлик билдиришга чақиради.
Сайлов комиссиялари ҳамма номзодлар ўчирилган бюллетенларни алмаштириб қўйишларига ҳам шубҳа йўқ. Аммо, бундай қилиш, сайловга келмаган одамлар учун бюлетень ташлаб қўйишдан кўра қийинроқ бўлади, сайлов комиссияларининг сохтакорлигини фош қилиш имконияти бироз бўлса ҳам кўпаяди.
* * *