Журнал Ҳаракат №5 (68) 2007. Кечагина ўтган кунларимиз
"Ҳаракат" Агентлигининг янгиликлар тасмасидан
2 сентябрь: Сиёсий хайриячилик анъанасини яратишга мажбурмиз

“Ҳаракат” журнали ва демократик мухолифатнинг фаолияти учун юрт ташқарисида яшаётган ватандошларимиздан хайрия тўплаш жараёни давом этмоқда.
Шу кунларда, xайрия тўплаш (фондрайзерлик) вазифасини бажараётган Uzbekistan Associates – Harakat номига 3 кишидан тўплам 220 долларлик бир банк чеки ва бир неча «Money order» чеки келди. Уларнинг ҳаммаси АҚШдаги штатлардан. Аммо, авваллари ҳам айтганимиздек, эълон қилиш учун ижозат сўрамаганимиз сабабли, уларнинг исмини очиқламаймиз. Айни замонда, шахсан ўз номимдан ва демократик жабҳадаги сафдошларим номидан уларга чуқур миннатдорчилик изҳор этаман.
Шу кунларда мен “Бирлик”нинг асосчиларидан, шоира Гулчеҳра Нуриллаева билан бир неча марта телефонда гаплашдим. Мухолифатнинг бугунги аҳволи, уни бирлаштириш, келаётган президент сайловида иштирок этиш каби мавзуларда суҳбат қилаётганимизда, сиёсий хайриячилик масаласи ҳам тилга олинди. Аввалги ёзувларимдан бирида айтганимдек, Гулчеҳра опа ўзбекнинг тарихида биринчи бўлиб сиёсий хайриячиликни бошлаб берган инсон бўлиб қоладилар. “Бирлик” тузилган кунларда у киши ўша пайт учун жуда катта қийматга эга бўлган 1000 совет сўми миқдорида хайрия бергандилар. Биз уларни “Бирлик”нинг илк декларацияси ва бошқа баёнотларини кўпайтириб тарқатиш учун ишлатганмиз. Ўша воқеани ҳам эслатдим. Энг қизиғи, Гулчеҳра опа буни зўрға эслаганларидан кейин (бу ҳам шоирамизнинг олийжаноблигини кўрсатади, чунки хайрия тарихга кириш учун эмас, юракнинг чақириғи билан бўлган), ўша пайтда қандайдир адабий мукофот олганларини ва унинг асосий қисмини “Бирлик”ка бағишлаганларини айтдилар.
Гулчеҳра опа ўша вақтларда ёзилган:

"Бирлик нажот! Бирлик таянч! Гулчеҳра бил!
Бирлигингдан юз ўгирсанг, сендай инсонга туф.

сўзларига доим содиқ эканликларини ҳам алоҳида урғуладилар.
Кўп марта айтилганидек, халқимизда ижтимоий-сиёсий руҳдаги ишлар учун хайрия тўплаш анъанаси йўқ. Шу кунларда Тошкентлик сафдошларимиздан яна бири билан гаплашганимда, нимадир сабаб билан сиёсий хайриячилик масаласини ҳам эслагандим, у киши: “Нима қилаяпсизлар, партия аъзоларининг взноси билан фаолият кўрсатишимиз керак”, дея менга танбеҳ бергандек бўлди. Мен унга: “Взнос тўплаш фақат коммунистларда бўладиган нарса, бутун дунёда партиялар хайриялардан озуқланадилар, партия ўзи учун эмас, ватан, миллат учун фаолият кўрсатадими, у халқдан озуқланиши ғоят табиийдир. Айнан шу йўл билан халқ партияларга таъсир кўрсатиб, уларнинг тизгинини қўлида тутади" деб, сиёсатчиликнинг алифбосидан лекция ўқишга мажбур бўлдим.
Шу сабабли ҳамма тарфдорларимизга яна бир бор мурожаат қиламан. Бизнинг фондрайзерлик ташаббусимизни қўллаб қувватланг, Ўзбекистонда демократиянинг ғалабаси учун ҳиссангизни қўшинг.
Бизга ёрдам қўлини чўзганларга яна бир марта миннатдорчилик билдириш билан бир қаторда, бошқа потенциал спонсорларга мурожаат қилмоқчиман. Бу ёрдам биз учун мутлақо керак. Бир томондан, етук жамият учун шарт бўлган сиёсий хайриячилик анъаналарига асос солмоқдамиз, иккинчи томондан, сизнинг ёрдамингиз билан ватанимиз ва халқимизнинг келажаги учун қилаётган ишларимизни самаралироқ бажармоқчимиз.

Абдураҳим Пўлат

3 сентябрь: Муҳсин Одилов вафот этди

Бироз кечикиб олинган хабарга кўра, тузилиб қоғозда қолиб кетган Миллий Нажот Қўмитаси асосчиларидан бири Муҳсин Одилов 72 ёшида вафот этди. Муҳсин Одилов собиқ совет замони қаҳрамонларидан бири Аҳмаджон Одиловнинг укаси сифатида Ўзбекистон ССР Олий совети Ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимигача кўтарилганди. Акаси “Ўзбеклар иши” муносабати билан Гдлян ва Иванов бошчилигида келган Москва десантчилари томонидан ҳибсга олингач, қамоққа ташланди. Президент Ислом Каримнинг муруввати билан озодликка чиққан Муҳсин ака ҳаётининг сўнгги йилларида сиёсий мухолифатнинг 53-54 чилар қаноти билан яқин ҳамкорлик ўрнатиб, Миллий Нажот Қўмитаси деган лўттибоз жамиятга асос солди. Кейинчалик Қўмита номи 53-54-чилар тарафидан ўзлаштириб олинди.
Муҳсин ака эса, ҳаётининг сўнгги йилларида христианликнинг “Иегова шоҳидлари” сектасига ўтди ва уни ривожлантириш билан машғул бўлди.

Олтиариқликлар ғалаёни келишув билан битди

Бугун Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ҳокимлиги биноси ёнига тўпланган оломон озиқ-овқат нархларининг муттасил кўтарилиб бораётганлигидан норозилигини изҳор этди. Намойишчилар ёнига чиққан ҳокимлик вакили одамларни тинчлантириш, бозор иқтитсодиёти шароитида доим қийин бўлгани ҳақида ваъзхонлик қилиб, оломон билан музокара қилишга эришди. Воқеа шоҳидларининг таъкидлашича, саросима ва қисман ғазабдаги одамлар нон ва гўшт нархларининг ошишига чидаб бўлмаётганини таъкидлашарди. Ҳокимлик вакили оломонни шаштидан қайтариб, одамларни аста-секин тарқатишга эришган.
Маълумотларга кўра, ҳозирда Фарғонада оддий мол гўшти нархи 5 АҚШ долларидан ошган, ун нархи эса 1 долларни ташкил этади. Оддий оби нон чорак доллардан ошиб кетяпти. Бу қаҳатчилик Тошкент сари ўрларкан, нон шаҳрининг айрим массивларида тушдан кейин нон тақчиллиги сезилмоқда. Бу эса нонхўр халқда ҳақли норозиликларга сабаб бўляпти, дейди мухбиримиз.

Баёрам куни “Айдин жўл”га ўт тушди!

Пойтахтдаги Миллий боғда Ислом Карим ва бошқа ҳукумат аъзолари истиқлол тантаналарини байрам қилиб, рақсга тушаётганида Нукусдаги марказий “Айдин жўл” бозорига ўт кетди. Катта қийинчиликлар билан бартараф этилган ёнғиндан кўрилган зарар ҳақида ҳозиргача гапирилгани йўқ. Нукус шаҳар прокуратураси томонидан қўзғатилган жиноят иши матриалларига кўра, бир неча тужжорлар ўзаро зиддиятлар натижасида бозорга ўт қўйган бўлишлари ҳам мумкин, дейди мухбиримиз. Шуни айтиш керакки, ўрта асрлар колоритини эслатувчи бозор расталари ёнғинни ўчиришга халақит берган ва кўплаб фуқаролар бу фалокатдан жиддий талофат кўришган.

Ўзбек мухолифатчилари Стокголмни забт этишди

Мамлакатда истиқлол тантаналари “базм” қилинаётган пайтларда мухолифатнинг “Бирлик” ва “Эрк” партиялари фаоллари Швеция пойтахти Стокголмдаги Риксдаг майдонида анчайин йирик пикет ўтказдилар. Асосан “Эрк”нинг 53-54 чилар қаноти фаоллари томонидан ташкил этилган пикетда “Бирлик”чилар билан биргаликда мустақил журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам иштирок этишди. Пикетчилар талабига кўра, Европа Иттифоқи Ўзбекистонга нисбатан яна-да кескин талаблар қўйиши, Швед ҳукумати эса Иттифоқнинг бундай қарорга келишида босим ўтказиши лозим.
Пикетчиларнинг ғазаби, Ўзбекистондаги мазлум халқ изтиробини тушуниш мумкин, аммо ЕИ санкциялари оқибатида ЕИ - Ўзбекисгн муносабатларининг салкам ноль ҳолатига келиб қолганини ҳам назардан қочирмаслик лозим. Албатта, бундай аҳволдан Каримов режимигина манфаат кўрмоқда, шу боисдан ҳам ЕИ маъмурлари табиатан аламзада ҳуқуқ ҳимоячиларининг талабини ҳам ҳисобга олган ҳолда узоққа мўлжалланган стратегик қарорга келиши лозим, дейди мухбиримиз.

6 сентябрь: “Ҳижрат Сарбони” ҳижратдаги ҳаётини давом эттирмоқда

Шу йил 7 июндаги хабаримизда Қирғизистондаги ўзбек қочқинлари “Ҳижрат Сорбони” номли газета чиқаришга бошлашганини билдиргандик. Бу кунларда газетанинг 11-сони чиқди. А4 форматда 16 саҳифадан иборат бўлган газетада Ўзбекистонда ва умуман Марказиё Осиёда бўлаётган муҳим воқеалар ёритилган ва уларни таҳлил қилувчи бир қатор мақолалар берилган. Уларниннг аксарияти турли сайтларда чиққан материаллардан иборат бўлса ҳам, бу газета ҳар доим Интернетга кириш имкони бўлмаганлар, хусусан ўзбек қочқинлари учун ахборот олиш манбаи эканлигини тан олиш лозим.
Газетанинг бу сонидаги Алишер Сарбонинг қаламига оид рус тилидаги “Все хотят попасть в рай…” (Ҳамма жаннатга тушишни истайди…”) номли мақола диққатга сазовордир. Унда ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари ҳаракати ичидаги баъзи нохуш тенденциялар анализ қилинади, “ҳуқуқ ҳимоячиси” номи остида фаолият олиб бораётган баъзи шахсларнинг фаолияти танқид қилинади. Бу ерда ҳеч қандай исм берилмаган бўлса ҳам, мақоладаги сўзлар эгасини топса керак. Бу мақоланинг тўла матни билан “Ҳаракат” сайтининг Актуал мавзу бўлимида танишиш мумкин.
Бундай газета чиқаришнинг ташаббусчиси ва ҳозир бу газетанинг Бош муҳаррири Алишер Сарбоннинг айтишича, газетенинг электрон версияси электрон почта орқали ва сафдошларнинг Интернет сайтлари орқали кенг тарқалмоқда. Унинг қоғоздаги версияси эса, асосан ўзбек қочқинлари томонидан тузилган “Ҳижрат сорбони” жамоаси (раиси – Анвар Садр) аъзолари ичида тарқатилади.
“Ҳаракат” сайти маъмурияти ҳамма ўқувчиларимизга мурожаат қилиб, Алишер Сарбон билан шахсан алоқа ўрнатишга (электрон почта адреси – sarbon53@gmail.com) ва унга маънавий, имкон бўлса моддий ёрдам беришга чақиради.

Қаҳрамон аёлнинг дараги чиқди

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаолларидан маълум бўлишича, бугун жамият Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Коррупция, уюшган жиноятчилик ва терророзимга қарши кураш бошқармасидан Андижон хунрезлигида ҳукуматни фош этган гувоҳ Маҳбуба Зокированинг тақдири борасида хат олган. Маълум бўлишича, Андижон вилояти Андижон тумани Қумкўча қишлоғида яшовчи Маҳбуба Зокирова тинч-осойишта ҳаёт кечирмоқда, унинг руҳий-жисмоний ҳолати яхши. Демак, интернет тармоғида унинг сирли ғойиб бўлгани ҳақидаги маълумот ва хавотирлар ўринсиз.
ИИВ мулозимига кўра, Маҳбуба янги уйга кўчиб ўтган ва маҳалла фуқаролари йиғини тарафидан кам таъминланган хонадонлар учун ажратиладиган ёрдам пулини олиб турибди. У билан ИИВ мулозимлари суҳбат ўтказишган. Мазкур маълумот Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг маҳаллий фаоллари томонидан ҳам текширилиб, тўғрилиги тасдиқланди. Бу хусусда жамиятнинг махсус пресс-релизи тарқатилан (№ 59, 6 сентябрь 2007).

Собиқ судья узоқ йилга қамалиши мумкин

Бугун жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди судья Зафар Маликов раислигида жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судининг собиқ судьяси Абдуворис Исмоилов устидан очилган ишни кўришни давом этди. У шу йилнинг мартида 2 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётганида ҳибс этилган ва мансаб ваколатини суиисътемол қилиш, порухўрликда айбланмоқда. Бугунги мажлисда тарафлар музокарага келдилар. Ишда давлат айблочиси бўлиб қатнашаётган Тошкент шаҳар прокуратураси прокурори гумондорни узил-кесил 14 йилга озодликдан маҳрум этишни сўради.
Собиқ ички ишлар вазири Зокир Алматовнинг қариндоши бўлган Абдворис Исмоилов узоқ йиллик қамоқ жазоси олиши мумкин. Чунки мамлакат судлов тарихида давлат айбловчисининг қаҳрига учраган шахс суд томонидан оқланмаган, дейди мухбиримиз.

8 сентябрь: Ҳоким қамоққа олинди

Бироз кечикиб олинган хабарга кўра, Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳокими Нурулло Қаюмов ҳисбга олинган. Дастлабки маълумотларда собиқ ҳокимнинг мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, давлат мулкини талон-тарож қилишда айбланаётгани айтилади. Бир маҳаллар Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигида юқори мансабда ишлаган, ҳатто собиқ Зокир Алматовнинг ёрдамчиси бўлган Қаюмов Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари лавозимидан ҳокимликка ўтказилганди.

17 сентябрь: Судья 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Бугун жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди собиқ судья, 2000 АҚШ доллари пора олаётганида ушланган Абдуворис Исмоиловни 6 йилга озодликдан маҳрум этиш бўйича ҳукм ўқиди. Судья Зафар Маликов раислик қилган маҳкама порахўрликда айбланган собиқ судьяга жазо тайинлаш чоғида унинг айбига иқрорлигини, судьялик лавозимидан ўз аризаси билан бўшаганлиги ва қарамоғида бетоб аёли ва болалари борлигини ҳисобга олди. Аксинча, давлат айбловчиси аввалги суд мажлисида уни узил-кесил 14 йилга озодликдан маҳрум этишни сўраганди.
Кузатувчиларнинг таъкидлашича, Алматовнинг жияни бўлган собиқ судья аппеляция бочқичида жазодан қутулиши ёки суд жазони шартлига алмаштириши мумкин.

24 сентября: В Ташкент прибыл новый американский посол - Ричард Норланд
Новый посол США Ричард Норланд вручил верительные грамоты Президенту Республики Узбекистан Исламу Каримову.
Недавно прибывший в страну посол США Ричард Норланд вручил верительные грамоты Президенту Республики Узбекистан Исламу Каримову в четверг, 20 сентября 2007 года.
Посол Норланд является кадровым сотрудником дипломатической службы. До назначения его послом в Узбекистан он работал заместителем главы дипломатической миссии в Посольстве США в г. Кабул, Афганистан (2005-2007 гг). Он также занимал должность заместителя главы дипмиссии в г. Рига, Латвия (2003-2005 гг) и сотрудника Политического отдела в г. Мазари-шариф, Афганистан (октябрь 2002 г.- январь 2003 г.), где он работал с подразделениями армии США по работе с гражданским населением, содействуя политическому и экономическому переустройству в Афганистане.
Посол Норланд в качестве директора по Европейским делам в Совете национальной безопасности США (1999-2001 гг) и советника по политическим вопросам в посольстве США в г. Дублин, Ирландия (1995-98 гг) выступал консультантом по вопросам мирного урегулирования в Северной Ирландии. Он также выполнял функции наблюдателя за миротворческим процессом от Конференции по безопасности и сотрудничеству в Европе (1993) в Республике Грузия, и в качестве такого же наблюдателя совершил визит в Чечню в 1995 г.
Посол Норланд также занимал должности сотрудника Политического отдела в посольстве США в Москве, СССР (1988-1990 гг), начальника информационного представительства США в г. Тромсо, Норвегия (1986-88 гг) и исполнял обязанности старшего официального лица, координирующего председательствование США в Совете арктических стран (1998-99 гг). Его первое назначение за рубежом состоялось в посольстве США в г. Манама, Бахрейн (1981-82 гг).
Посол Норланд поступил на дипломатическую службу в 1980 г. В 1977 г. он окончил колледж Дипломатической службы Джоржтаунского университета. Он защитил диплом магистра университета Джона Хопкинса факультета Перспективных международных исследований по международной государственной политике (1992) и диплом магистра Национального военного колледжа по стратегии национальной безопасности (2002). Посол Норланд владеет французским, русским, норвежским и латышским языками. Он и его супруга Мэри Хартнет имеют двух детей.

ПРЕСС РЕЛИЗ
24 сентября 2007 г.
Получено от – А.Исмаилова
IsmailovAA@state.gov

Источник: www.centasia.ru

Ислом Карим яна бир хизматкорини улоқтирди

Ўзбек матбуотининг жаллодларидан бири, Президентнинг ижтимоий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси Бош коньсултанти Ғаффор Ҳотамов девондан ҳайдалди. Бир неча йиллардан бери ғоявий садоқати ва маддоҳлик билан ҳаёт кечириб келаётган бу иродасиз ёзувчига “Ўзбекистон овози” газетасидан иш берилди. У Бош муҳаррирга ўринбосар қилиб юборилди, дейди мухбиримиз. Тан олиш керак, Ислом Карим ёзувчи-ю ижодкорлардан фойдаланиш, сўнгра уларни елимхалта сингари улоқтиришга уста. Бунга яқин ўтмишда мухолифатга ичдан зарба берган Усмон Азим, Мирзо Кенжабек, Аҳмад Аъзам ҳамда Салой Мадаминларни мисол келтириш мумкин.

Ҳукумат Юсуф Жумага қарши халқни қайрамоқда

Бухоро вилояти Қоракўл тумани Янгибозор фуқаролар йиғинида Шоир Юсуф Жумаевга қарши мажлис ўтказилган. Бу мажлисга Бухоро вилоятининг турли нуқталаридан ҳукумат тарафдорлари, МХХ агентлари тўплаб келинган ва оддий фуқаро сифатида иштирок қилганлар.
Мажлисда Юсуф Жумаевдек халқни сотган, Америка Қўшма Штатлари манфаатлари учун ишлайдиган, АҚШни ўзбеклар орасида пропаганда қилиб юрадиган, Ўзбекистондаги вазиятни бузиб кўрсатадиган, Президентни ёмон отлиққа чиқарган кимсаларга ўрин йўқ деган мавзу илгари сурилган.
Сўзга чиққанлар Юсуф Жумаев ва унинг ўғиллари ўзбек халқининг душманлари деган фикрни айтганлар. Бу мажлисга Юсуф Жумаев ва унинг ўғилларини ҳам олиб боришга ҳаракат қилинган. Бироқ улар мажлисга бормаганлар. Сўзга чиққанлардан кўпчилиги Юсуф Жумаев ва ўғилларини қонун олдида ватан ва халқ хоини сифатида суд қилиб, отиб ташлаш керак деган фикргача борганлар.
Юсуф Жумаевга қарши ҳозирги кунда турли баҳоналар билан очилган жиноий иш бўйича тергов қилиш учун шоир билан бирга унинг тўрт ўғлини мажбуран олиб келишга қарор чиқарилган.
Ҳар лаҳзада эса шоирнинг уйига келиб уни ўғиллари билан бирга ушлаб кетишлари мумкин.
Янгибозор фуқаролар йи&#