Журнал Ҳаракат
№4 (67) 2007. Биз яшаятган жамият
(Эркинюрт сайтидаги сўровнома тарихи) -
Сиз қайси партияга овоз берасиз?
Бу воқеа “Ҳаракат” сайтида (www.harakat.net) шу йил 2 июль куни эълон қилинган қуйидаги лавҳадан бошланди.
Ўша кунларда АҚШнинг марказий штатлари бўйлаб оилавий саёҳатда бўлган “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат у ерларда сони кун сайин ошиб бораётган ўзбеклар билан учрашгани, улар билан янги шароитда ўзбекча нон ёпишдан тортиб бугунги сиёсатгача бўлган мавзуларда суҳбатлар қилганини ёзганди.
Учрашувлардан бирида Канзас штатидаги университетда ўқийдиган бир студент йигит шундай савол ҳам берибди: “Яқинда Исёнкор сайтида сўровнома ўтказиб, унинг натижаларини қаллоблаштирган 53-54-чиларни роса шармандасини чиқардинглар. Зўр бўлди. Нега ўзингиз Бирлик ёки Ҳаракат сайтларида сўровнома ўтказиб, ҳақиқий аҳволни ўрганмайсизлар?”
“Бирлик” лидеринг жавоби қуйидагича бўлган: “Сўровномалар мустақил ташкилотлар тарафидан ўтказилиши керак. Тарафдор эса, истаса истамаса ҳақиқатни ўзи тарафдор бўлганлар фойдасига буришга ҳаракат қилади. Дунёнинг тажрибаси ҳам шундай демоқда – сўровномалар мустақил ташкилотлар тарафидан ўтказилади.
Исёнкор сайти нафақат 53-54-чиларники, балки “Бирлик” душманлариники, шу сабабли у ердагилар сўровномани ўз фойдаларига, демак, бизга қарши шаклда қалбакилаштиришга интилишди ва натижада шарманда бўлишди. (Бу хусусда тафсилотли маълумот олишни истаганлар журналимизнинг аввалги (№ 3(66), 2007)) сонида эълон қилинган “Демократик мухолифатнинг лидери ким?” номли мақола билан танишишлари мумкин – “Ҳаракат). Аммо, биз ҳеч бир вақт бундай қилмаймиз. Вақти келади, жамият фикрини ўрганувчи мустақил ташкилотлар пайдо бўлади. Бугун эса, мухолифат тишкилотларининг кучи, уларнинг халқ тарафидан қўллаб-қувватланиш даражасини билиш учун етарлича факторлар бор. Кўриб турибсизлар, Ўзбекистонда “Эрк” партиясининг 53-54-чилар фракцияси тамом бўлди. Демак, халқ уларни қўллаб-қувватламайди. Юрт ташқарисидаги аҳвол ҳам шундай. Исёнкор сайтидагаи сўровномалар шуни кўрсатди, юрт ташқарисида ҳам мутлақо кўпчилик биз тарафда.”
Шунда студентлардан бири Эркинюрт номли сайтда (www.erkinyurt.org) партияларнинг рейтингини белгиловчи сўровнома ўтказилаётгани, аммо Ўзбекистонда муҳим сиёсий воқеа – президент сайлови яқинлашиб келаётганига қарамасдан, охирги ойларда ҳеч ким бу сўровномага эътибор бермаётганини, у ердаги рақамлар мутлақо ўзгармаётганини эслатибди.
“Ҳамманинг олдида дарҳол ўша сайтдаги сўровнома натижаларини очиб кўрдик, - дейди Абдураҳим Пўлат. - Мен бундай сўровномадан мутлақо хабарсиз эдим. Унинг натижаларини кўриб, ҳамманинг олдида ростакам хахолаб кулиб юбордим. Чунки, аввалига ўзбекча эмас, русча саҳифаси очиладиган бу сайт ўқувчиларга “За кого бы голосовали?” (Ким учун овоз берардингиз?) саволини берган экан, овозлар гўёки қуйидагича бўлибди (воқеа шу йил 25 июнда бўлган):
За Партию Адолат - 291
За Партию Эрк - 1526
За ХДП – 82
За Бирлик - 259
Нет дела - 272
Кулишимнинг сабаби ҳам аниқ. Бир маҳаллар Каримовнинг ёрдамида тузилган, Каримов режимининг мустаҳкамланишига ҳисса қўшган, аммо, кейинчалик, раҳбарларининг хоинлиги маълум бўлгач, мутлақо кўпчилик аъзолари “Бирлик”ка ўтиб кетган, ҳатто партия ичи фаолиятини олиб боришга қурби бўлмаган “Эрк” партияси, тўғрироғи, унинг сўнги йилларда 53-54-чилар деб ном олган фракцияси учун овоз берадиган мингдан ортиқ аҳмоқ ўзбек борлигига ишонмасдим. Бундай сайтга мингдан ортиқ одам кириши ҳам мумкин эмасди”.
Тахмин қилиш мумкинки, у сайтга ҳақиқий демократлар, яъни “Бирлик” тарафдорлари жуда кам киришади, “Эрк”ка берилган овозларни кўрсатувчи рақамлар эса, худди Исёнкорда бўлгани каби, сайт юритувчиларининг фантазиясининг маҳсули бўлса керак. Шундан кейин “Бирлик” лидери ўша ерда кўришган ҳамма одамларига бу сайтга кириб ҳақиқат учун овоз беришга ва натижаларни кузатиб боришга чақирган.
- 2 июнда уйга қайтиб келгач, у сайтга кириб кўрдимки, - дейди Абдураҳим Пўлат, - сўровнома натижлари фақат “Бирлик”ка оид сатрдагина ўзгарган. Ўтган бир ҳафта ичида бошқа партияларга, жумладан, “Эрк” партиясига биронта овоз берилмас экан, “Бирлик” учун берилган овозлар сони 318 га етган. Яъни, биргина Канзас штатида яшайди-ган ўзбекларнинг саъй-ҳаракатлари билан бир ҳафта ичида “Бирлик” учун 59 овоз берилибди.
Шундан кейин, “Ҳаракат” сайти маъмурияти ҳамма ўқувчиларини Эркинюрт сайтига кириб, у ердаги сўровномага қатнашишни сўради. Эътибор беринг-ки, “Бирлик” учун овоз беринглар, деган чақириқ бўлмади, у сайтга кириб, истаган партияга овоз бериш чақириғи бўлди.
Орадан ярим кун ўтмасдан Эркинюрт сайти ўқувчиларнинг кучли оқими остида қолди, деб хабар берилди ўша куни “Ҳаракат” сайтида”. Шу вақт ичида Эркинюрт сайтига 327 ўқувчи кирган ва сўровномада қатнашган. Улардан 315 киши “Бирлик”, 5 киши “Эрк”, 4 киши ХДП учун овоз беришган. Яъни, овоз-ларнинг янги тақсимоти қуйидагича бўлган:
Адолат партияси – 291
Эрк партияси – 1531
ХДП – 86
Бирлик – 633
Фарқи йўқ – 273
Бу қисқа вақт ичида “Бирлик” учун овоз берганларнинг сони бошқаларга нисбатан жуда катта эканлиги, бу партиянинг Ўзбекистонда асосий ва ҳатто ягона мухолифат ташкилотига айланиб бораётганининг яна бир кўрсатгичидир.
Яна бир неча кун ичида овозлар тақсимоти шундай ўзгариб борди:
4 июль: “Бирлик” учун берилган овозлар сони – 906, “Эрк” – 1533.
5 июль: “Бирлик” – 1135, “Эрк” – 1537.
6 июль: “Бирлик” – 1473, “Эрк” – 1543, ХДП – 89, Адолат партияси – 291, Фарқи йўқ – 273.
Воқеаларнинг бундан кейинги ривожини “Ҳаракат” сайтида берилган қуйидаги хабарлардан ўрганиш мумкин.
7 июль: Абдураҳим Пўлат яна ҳақ чиқди, 53-54-чиларга ён босувчи
“аҳмоқ ўзбеклар” топилмади ҳисоб
Бир неча кундан бери 53-54-чиларнинг “Эркинюрт” сайтида “Сиз кимга овоз берардингиз?” саволи билан ўтказилиб келаётган сўровнома натижаларини ёритмоқдамиз.
Аввалги хабарларимиздан маълумки, 53-54-чилар ҳамма ерда қилганлари каби бу сўровнома жараёнида ҳам нопокликларини намоён қилганлар, тўғридан тўғри фрибгарлик билан шуғулланганлар. Яқин вақтгача улар сайт ўқувчиларининг мутлақо кўпчилиги “Эрк” партиясини, оз қисмигина “Бирлик”ни қўллаб-қувватлашини кўрсатувчи сохта рақамлар эълон қилиб келардилар.
Бундан хабар топган “Бирлик” Партияси раҳбари Абдураҳим Пўлат “Сотқинларнинг “Эрк” партияси (53-54-чилар фракцияси назарда тутилмоқда) тарафдори бўлиши мумкин бўлган шунча аҳмоқ ўзбек борлигига ишонмайман” деб айтганини ва ҳаммани у сайтга кириб ҳақиқат учун овоз беришга чақирганини ҳам билдиргандик.
Воқеаларнинг ривожи шуни кўрсатдик, “Бирлик” лидери мутлақо ҳақ экан. Ўтган кунларда лидерликка даъво қилаётган “Эрк” партиясининг 53-54-чилар фракциясини бор йўғи 24 киши, “Бирлик”ни эса 1378 киши қўллаб-қувватлагани бунинг энг яхши далилидир.
Сўнги кунларда овоз берувчиларнинг сони қуйидагича ўзгариб борди (рақамлар Тошкент вақти билан соат 23:30 га оид):
……………………….25 июнь……2 июль…..4 июль……6 июль……7 июль
За Партию Адолат……291…………291……….292……….292………..292
За Партию Эрк………1526…………1526………1533…….1541………1550
За ХДП…………………82……………82………….86………89…………89
За Бирлик……………..259………….318…………908…….1473………1657
Нет дела………………272………….272………..273……….273………273
Бу жадвал ҳам кўрсатмоқдаки, 25 июнгача бўлган рақамлар бутунлай уйдирма бўлган, ундан кейинга овоз беришлар эса, “Бирлик”нинг бошқаларга нисбатан солиштириб бўлмас даражада популяр эканлигини исботламоқда.
12 июль: “Бирлик”нинг лидерлигини 53-54-чиларнинг сайти ҳам эътироф этмоқда
“Эркинюрт” сайтида ўтказилган сўровноманинг натижалари бугунга келиб қуйидагича бўлди:
……………………….25 июнь……2 июль…..4 июль……6 июль..7 июль…10 июль...12 июль
За Партию Адолат……291…………291……….292……….292…….292…….292……..292
За Партию Эрк………1526…………1526………1533…….1541…..1550……1554……1555
За ХДП……………………82………….82………….86………89…….89……..89………89
За Бирлик………………259…………318……….908………1473…..1657…..1850……1942
Нет дела………………..272………….272………..273……….273…..273……273…….274
Сайтда ҳамма асосан “Бирлик” учун овоз бераётгани очиқ кўриб туртибди. Аввалги сўровномларнининг натижаларини сохталаштириши исботлаб берилгандан кейин, 53-54-чилар “Исёнкор” сайтида қилганлари каби очиқчасига фирибгарликдан тортинмоқдалар шекилли.
16 июль: “Эрк” партиясининг 53-54-чилар фракцияси Интернетда ҳам ўлди
Ўзбекистон демократлари “Эрк” партиясининг 53-54-чилар фракцияси фақат Интернет сайтларида яшашини гапиришарди. Аммо, шу кунларда 53-53-чиларга оид “Эркинюрт” сайтида (www.erkinyurt.org) партияларнинг рейтингини ўлчаш учун ўтказилаётган сўровнома натижалари кўрсатмоқдаки, бу фракция сайтларда ҳам битган. Ҳозир бу сўровноманинг натижалари, яъни турли партияларга берилган овозлар тақсимотининг динамикаси қуйидагича:
……………………….25 июнь……2 июль…..4 июль……6 июль..7 июль…10 июль...12 июль….16 июль
За Партию Адолат……291…………291……….292……….292…….292…….292……..292………..292
За Партию Эрк………1526…………1526………1533…….1541…..1550……1554……1555………1558
За ХДП……………………82………….82………….86………89…….89……..89………89…………89
За Бирлик………………259…………318……….908………1473…..1657…..1850……1942………2146
Нет дела………………..272………….272………..273……….273…..273……273…….274…………275
Демак, сўровнома натижалари биз томонимиздан кузатилаётганидан буён “Бирлик” учун 1887 овоз берилган бўлса, 53-54-чилар учун 32 та овоз берилган холос. Кузатиш бошланмасидан олдинги натижалар сохталаштирилгани эса очиқча кўриниб турибди.
24 июль: Хоин 53-54-чилар ўзлари бошлаган курашдан шармандаларча қочишга бошладилар
“Эркинюрт сайтидаги сўровноманинг юқорида келтирилган натижалари кўрсатмоқдаки, сўровнома жараёнида вазият биз бу ишга аралашиб, ҳамма ўқуқвчиларимизни сўровномада иштирок этишга чақирганимиздан кейин бошланди. Нимага бундай бўлди? Жавоб фақат қуйидагича бўлиши мумкин: “Эрк”нинг фойдасига бўлган рақамлар сохта эди, ёки “Эрк” тарафдорларига (саноқли аъзоларни эмас, тарафдорларни назарда тутмоқдамиз) юқоридан ваҳий келиб, уларга бу сайтга кирмаслик, сўровномада иштирок этмаслик амри берилган.
Жиддий одам тушунадики, бу ерда биринчи тахмин тўғри - сайт юритувчилари сўровнома натижаларини сохталаштиришган. Яна шу нарса маълум бўлдики, Эркинюрт сайтига шу вақтгача кўп одам кирмаган ҳам, Абдураҳим Пўлатнинг чақириғидан кейингина у ерга минглаб одамлар кирабошладилар ва “Бирлик” учун овоз бердилар.
Шунинг учун, ҳаммани у сайтга кириб сўровномада иштирок этишга чақирган кунимиздаги рақамларни ноль деб олсак, овоз бериш жараёнининг бу кунга қадар кечиши қуйидагича бўлганини кўрамиз.
Эркинюрт сайтининг бош саҳифаси бўлмиш русча саҳифадаги сўровнома бўйича:
………………………..2 июль…4 июль…6 июль...10 июль....16 июль…19 июль…24 июль
За Партию Адолат……0…………1……….1…………1………...1………….1……….....1
За Партию Эрк………..0…………7……….15………28……....32……….....34………..41
За ХДП..………………0…………4……….7…….……7...………7………....7………......7
За Бирлик……..………0……….590……..1125……1502……..1798…….1973……..2215
Нет дела……… .……..0…………1……….1………….1………..3………….3………......3
Натижа ўша-ўша, охирги 22 кун ичида “Бирлик” учун 2215 овоз берилган бўлса, “Эрк”нинг 53-54-чилари учун 41 тагина овоз берилган. Абдураҳим Пўлатнинг “бу хоинлар учун овоз берадиган минглаб аҳмоқ ўзбеклар борлигига ишонмайман” қабилидаги сўзлари ҳақиқатга асослангани кўриниб турибди.
Қайтариб айтамиз, юқорида берилган ҳам рақамлар Экинюрт сайтининг бош саҳифаси бўлмиш русча саҳифадаги сўровнома натижалари эди.
Бу каби сўровнома ўтказиш принципларини мутлақо билмайдиган ва тушунмайдиган 53-54-чилар ўз сайтларининг ўзбекча саҳифасида русчасидагидан айри сўровнома қилишган. У ерда ҳам натижа “Бирлик” фойдасига:
……………………………...2 июль….19 июль….24 июль
Эрк партияси………………....0…………6………..13
Адолат партияси……………..0…………0…………0
Озод деҳқонлар партияси……0………..0………….0
Бирлик партияси……………..0……….464………705
Мавжуд тузум………………...0…………0………..0
Ҳеч кимга…………………......0………….0………..0
Фарқи йўқ…………………......0………....0………..0
26 июндан кейин бу сўровномада 53-54-чиларга 13 овоз, “Бирлик”га эса 705 овоз берилган. Яъни ҳам русча саҳифа ҳам ўзбекча саҳифадаги сўровнома “Бирлик”нинг рейтинги “Эрк”нинг 53-54-чиларидан 54 марта юқори эканлигини кўрсатмоқда.
Ва ниҳоят эркинюртчиларнинг асаблари бу шармандали аҳволга чидай олмади.Улар бугун русча саҳифаларидаги сўровноманини сайтдан олиб ташлашди. Яқин орада ўзбекча саҳифадаги сўровномани ҳам шундай кун кутаётгани аниқ.
Нима бўлса ҳам, 53-54-чилар ўз афт-башараларини чиройлироқ қилиб кўрсатиш учун бошлаган ишларида ўзлари шарманда бўлдилар, уларнинг “Бирлик” билан ҳеч бир соҳада мусобақа қилиш қудратлари йўқ эканлиги яна бир марта исбот бўлди.
Бизнинг сайт маъмурияти чақириқларга қулоқ солиб, Эркинюртдаги сўровномаларда қатнашган ва “хоинларга овоз берадиган аҳмоқ ўзбеклар йўқлигини” исботлашга ёрдам берган ҳамма ўқувчиларимизга миннатдорчилик билдирамиз.
* * *
Яна бир неча кундан кейин, ўз сайтларида “Бирлик” партиясининг рейтинги тўхтамасдан ошиб боришига қарши ҳеч нарса қилолмаган 53-54-чилар “Эркинюрт” сайтини бутунлай бекитиб ташладилар. «Эрк» партияси 53-54-чилар фракциясининг тарихи ҳам шундай битиши муқаррар.