Журнал Ҳаракат №1 (40) 2003. ИЧИДАГИЛАР

Сиёсат
Саидакром Саидали - Кучли мухолифат давлат ва хукумат учун керак
Хамма хам сиёсатчи бўлишга кобил эмас,
Лекин уларнинг ишларини бахолашга кодир.

Перикл

Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида ислохотлар тўгрисида кўп гапириладиган бўлиб колди. Эмишки, иктисод сохасида, медицина, таълим, матбуот, конунчилик, мудофаа, борингки, хаётнинг хамма сохасида ижобий янгиликлар хар кун тадбик килинмокда. Халкнинг турмуши яхши. Онда-сонда учраб турадиган савияси паст, ялков (эътибор килинг: порахўр эмас, зўравон эмас) рахбарларгина кўнгилни сал хира килади холос. Шунга ўхшаш жузъий камчиликларни тузатиб, тез орада буюк келажакка эришамиз.

Fирт ёлгончилик-ку бу!

Ўзбекистонда халкнинг, мамлакатнинг эртаси тугул, бугунини ўйлашга кодир рахбарни хозирча кўргани йўк. Совет замонидан мерос колган озгина потенциал куввати, табиат бойликларини, одамларнинг яхши хаётга ишонч ва интилишларини суиистеъмол килиб, аникрок ифодаласак, зинапоя килиб, яшаб келаётган хукумат мамлакатни вайронага айлантирди.

Алданиб, дахшатли чох ёкасига келиб колган халк кай томондан нажот кутишини билмай хайрон бўлиб турибди. Жамиятни мавжуд хавфли вазиятдан фукоролар урушисиз олиб чикишга амалдаги хукумат кобил эмас. Чунки, бу хукумат хокимият тепасига келган дастлабки йилиданок (1991-92) катагон йўли билан мухолифатни яксон килиб, тоталитар режим ўрнатди. Диктатура ўз котилини ўзи яратди. Ва бу котил унинг ўзи. Ўзбекистон хукумати ўзи юритган сиёсатининг курбони бўлиб турибди ва уни бу кисматдан асраб колувчи куч йўк. Сабаби, республикада ўзини сувдаги баликдек эркин сезаётган коррупция жамиятни хам, давлатни хам ялонгоч ва мажрух килиб кўйди.

Энди Ўзбекистонда алохида-алохида хал килинадиган муаммолар колмади. Мамлакат, бамисоли, 448 минг квадрат километрли улкан худуди билан, 24 миллон халки билан, жонли ва жонсиз табиати билан, моддий ва маънавий мулки билан - бутун вужудини фасод камраган беморга айланди. Билиб-билмай, ўринсиз ичилган дорилар, нўноклик билан пала-партиш килинган муолаажалар касалликни зўрайтириб юборади.

Парламент кабул килаётган конунлар самара бермаяпти. Хатто икки парламентлик хам янглиш сиёсатнинг махсули эканлиги кўриниб боряпти.

Президентнинг хар бир фармони ва хукуматнинг хар бир карори эълон килингандан кейин, мамлакатда ижтимоий ахвол бир погона тубанга тушиб бормокда. Худди йўлини йўкотиб боткокликнинг ўртасига келиб колгандекмиз. Хар бир харакат боткоклик каърига гарк бўлишга олиб келиши мумкин. Бундай вазиятда, хатто, йўталиш хам хавфли.

Тасаввур килаяпсизми?! Ахволни тузатиш учун килинган хар бир харакат тескари реакция бермокда. Бахслашмокчимисиз? Мархамат.

Охирги тўрт-беш ой ичида кўйилган иккита «кадам»нинг натижаси: майда тижоратчилар синди; фермерлар хонавайрон бўлди. Ислохатларга карши кучли иммунитет хосил килган коррупциянинг зирхи мустахкам. Хукуматнинг ахволни тузатишга каратилган хар бир зарбаси парча-парча бўлиб халк бошига ёгилмокда.

Бу аянчли ахволдан чикиш мумкинми?

Хўш, нажот каерда?!

Ўзининг ноинсоний сиёсатини амалга ошириш учун, хукумат софистик-ёлгончилик, кўзбўямачилик йўлини танлади. Битта одамни, ё бир гурухни алдаш мумкин. Халкни узок вакт алдаб туриб бўлмайди. Тоталитар тузум, бу холда вакти-вакти билан репрессив машинага «газ бериб» туради. Бунга бахона топиш кийин эмас. «Гиёхфуруш», конуний хукуматга карши «исёнчи» тамгаларини ёпиштириш милиция ва хавфсизлик хизмати ходимларига писта чакишдек осон нарса бўлиб колди. Террорчилик сахналарини ташкил килиш хам «зўр самара» беради. Сиёсий уйгок, ижтимоий фаол, иймонли ва жасур фукоролар киргин килинади.

Адолат оёк ости бўлган мамлакат хеч качон озод ва обод бўлиши мумкин эмас. Собик совет режимига ўхшаб, чегараларни ёпиб олиб, ичкаридан ва ташкаридан душманларни излаймиз. Кўшни мамлакатлар, кардош миллатлар, кариндош халклар билан ёвлашамиз. Ўртада девор куриб, юз кўрмас бўламиз. Чегараларда кўшин тўплаймиз.

Бундай хол дунё сиёсатида хакамлик даъвосини килаётган Америка, Англия, Россия каби давлатларнинг, БМТ, ЕХХТ каби халкаро ташкилотларнинг эътиборидан четда колмайди, албатта. Инсоний ва фукоролик хак-хукуклари поймол бўлган халкнинг жунбушга келиши, яна бир нотинч регионнинг пайдо бўлиши, тараккиёт тарафдорларини жиддий ташвишга солади. Лекин, минг афсуски, АКШ, Япония, Корея каби ўзига тўк мамлакатлар республикада турли сохада кенг фаолият юритишларига карамай, халокатга якин вазиятимизга кўз юммокдалар. Демак, уларни хукуматимиз юргизаётган сиёсат хозирча каноатлантирмокда.

Хозирча.

Бугунча.

Лекин биз эртани, уларнинг фикри ва муносабати ўзгаришини кутиб туриш имкониятига эга эмасмиз. Ўзбекистон кун сайин сўлиб бормокда. Бойликлари талон-тарож бўлмокда. Одамларнинг силласи куриб, генетик инкирозга юз тутмокда. Табиати кайта тикланмас талафотларга учрамокда.

Кудратли давлатлар, халкаро ташкилотлар жим. Хозирча томошабин. Нари борса кузатиш билан чекланмокдалар. Аммо, бу бизни каноатлантирмайди. Биз фахрли ўтмишда, ё «буюк келажак»да яшамаяпмиз. Биз аянчли ва тахликали бугунда яшаяпмиз. Ўз давримизнинг тарихда кандай бахоланишига хам жавобгармиз. Бугун учун масъулмиз.

Аммо нажот каерда?

Нажот борми ўзи?

Албатта! Авваламбор, нажот Аллохдан.

Хадисда айтилишича, Аллох хар халкка ўзига муносиб рахбарни раво кўради. Аввало, Аллохнинг хайри, инояти ва рахматига эришишимиз зарур. Одил, фозил рахбарларга муносиб халк бўлишимиз керак.

Аммо, Аллохдан баракат, биздан харакат!

Хўш, биз ўзимиз нима килмокдамиз ва нималар килишимиз керак.

Хар бир одам ўзининг инсонлик ва фукаролик хукукини билса ва уни химоя килишга харакат килса, кимнинг хадди бор, уни мажбурлаб пахта даласига хайдашга, ишлатиб маошини ўз вактида бермасликка, гунохсиз ўгил-кизларини камашга, бемисл кийнокларга дучор килишга, моддий ва маданий бойликларини талон-тарож ва исроф килишга?!.

Куллар ва миршаблар жамиятидан – хукукий демократик жамиятга кай йўл билан ўтамиз?

Тоталитар режим ўрнатилган жамиятда хукукий тарбияни ким беради? Албатта хукумат эмас. Мамлакатимизда хак сўзни айтмокчи бўлган хар бир киши мухолифат позициясида туришга мажбур. Хукуматда лаганбардорлар ва маддохлар эса керагидан кўп мартадан ортик.

Ана шу мухолифат хозир кай ахволда?

Мухолифатнинг асосий кучи бўлмиш «Бирлик» халк харакати хукуматнинг тазёиклари ва унинг ичига КГБ тарафидан жойлаштирилган «вируслар» туфайли катта талафотга учради.

1989 йилда атак-чечак килаётган «Бирлик»дан «Эрк» партияси тарафдорлари ажралиб чикиши эндигина куртак ёзиб келаётган демократия ва озодлик учун берилган зарба булди. «Эрк» тугилиши баробарида бирданига икки фронт очилиб улар ўртасида кураш бошланди. «Эрк» раисининг ўша пайтда Каримов телевидениеси оркали чикиш килиб: «Бирликда дордан кочган Москва тарафдорлари колди», деган сўзларини эшитиб, унинг асосий душмани «Бирлик» эдими ёки КПСС эдими, деб ўйлаб колиш табиий.

Хар калай «Эрк»нинг лидери жилови нотўгри тортилган тойчокдек гижинглаб, хар томонга талпиниб юриб пешонаси деворга так этиб текканда, аллакачон кеч бўлганини тушунди. Бу 1992 йил эди.

Кейинги ўн йил ичида «Бирлик» ва «Эрк» бир-бирига якинлашишига уринишлар бўлди. Бунга сабаб, демократия билан реакция ўртасида кучлар нисбати кескин ўзгарди. Ўзбекистонда на капиталистик ва на социалистик – «алламбало» тузум ўрнатилди. У ўз хукмронлигини мустахкамлаб олди. Афсуски, мухолифат ичида бирлашиш учун бир томондан узатилган кўл доим муаллак колди. «Эрк» лидери хар сафар жўяли-жўясиз бахоналар билан ўзини олиб кочмокда.

Лекин мен биладиган жуда кўп «Эрк» аъзолари «1989 йилдаги бўлиниш – душман тегирмонига сув куйган хато бўлган экан. Биз айри-айри юрмасдан, умумий ракиб – демократик тараккиёт душмани бўлган хозирги режима карши биргаликда харакат килишимиз зарур» деган катъий фикрга келганлари хозирги даврнинг реаллигидир. Сиёсий мухолифат хакида камрок маълумотга эга бўлган жуда кўп одамларда эса, бу бўлиниш «апатия эффектини» хосил килди. Яъни «Бирлик» ва «Эрк»дан хам, умуман сиёсатдан хам безиб, ўзини четга олишига сабаб бўлди. Ха, озодлик ва демократия душманлари ўз ниятига етди.

Хозирги кунда мамлакатни инкироздан олиб чикадиган энг зарур нарса – барча мухолиф кучларнинг консолидацияси. Мулохазакор киши «Бирлик» билан «Эрк» бирлашиши кучимизни икки баробар эмас, жуда кўп баробар оширишини тушунади. Халк сиёсий курашнинг натижасига ишонч пайдо килади.

Шу ўринда бир нарсани аниклаб олишимиз лозим. Шундай фикр бор: келишмовчиликлар факат лидерларга таллукли. Бу фикр факат кисман тўгри. Аслида, кураш стратегияси (демократия бирламчими ёки мустакиллик) ва тактикасида (намойиш, митинг, пикетлар оркали янги сайлов каби халк иродасининг фаол ифодасими ёки механик равишда кўл кўтариб туширувчи кўгирчок парламент ва хукумат билан бефойда муросасозликларми) чукур фарк бор эди. Бугун «Бирлик» ёклаб чиккан биринчи вариант тўгри бўлганлигига хеч кимда шубха колмади. Лекин бу ишонч хосил килиниши учун ўн икки йил (давоми яна канча бўлиши номаълум) истибдоднинг захрини тотишга мажбур бўлганимиз, албатта, жуда ачинарли. Бу хам ўзбекистонликларнинг халк сифатида шаклланиш жараёнида зарур бўлган бир этап бўлса ажаб эмас.

Халкни хукуматнинг ёрдами билан чалгитиб, партияни нотўгри йўлдан бошлаган «Эрк»нинг бир нечтагина рахбарлари, хозир хам инсофга келиб, йўл кўйган хатоларини очик тан олсалар, ишимиз бирмунча енгиллашарди.

1988 йилдан кейинги энг якин тарихни ўрганиб, мухолифат ичидаги келишмовчиликлар сабабини чукур тахлил килиш сиёсат майдонидаги хар бир кишининг бурчи. Ўз лидерларининг килмишларининг сабаб ва окибатини бахолашга хаммадан хам «Эрк» аъзолари хаклидирлар.

Аввал хабар килганимиздек, 2002 йил 29 сентябрь куни Шахрисабз тарихий вокеа шохиди бўлди. «Бирлик» халк харакати Кашкадарё вилоят ташкилоти ўзининг навбатдан ташкари конференциясида, «Эрк» партияси МК аъзоси Дайнов Ташановнинг «Мухолифат вакилларига таклиф»и асосида, мамлакат ичидаги ва ташкарисидаги барча сиёсатчиларга мурожаат килиб, декларация кабул килди. Партияни ёмонотлик килган лидерлар касридан сиёсий сустликда колган Эрк аъзолари учун бирлашиш – фаол харакат учун имкониятларини кенгайтиради.

Декларацияда, хозирги шароитда мухолифатнинг бир платформада туриши зарурлиги таъкидланган. Шунинг билан бирга 1989-92 йилларда йўл кўйилган хатолар такрорланмаслиги учун, сиёсий партиялар аъзолари ўз лидерларидан очик хисобот беришларини талаб килишлари лозимлиги акс эттирилган.

«Бирлик» раиси Абдурахим Пўлатов мухолифат тарихини муттасил ёритиб, муаммони ечиш максадида бахсга чорлаб келаётганини кўрамиз. Навбат иккинчи тарафга.

Хар бир сиёсатчи шахсан ёки коллектив равишда бу масаалага принципал бахо бериши, айникса, «Эрк» партияси аъзолари муносабат билдиришлари жуда зарур! Мен уларга факат хушёрлик ва холислик тилайман.

Мухолифат майда нарсаларга ўралашиб юрмасдан, кенг йўлга чикиши ва долзарб вазифаларни бажариши учун, кечаги кунимиздаги англашилмовчиликлар бўлмасин.

Кучли мухолифат - давлат ва хукумат ўз халкига нисбатан жиноят содир килмаслигига, хатоларга камрок йўл кўйишига кафолот бера оладиган ягона кучдир.

Фукарони ўз хаккини тушуна оладиган килиш, уни сиёсий бефаркликдан куткариш хам тўлигича мухолифат зиммасига тушиб турибди.

Бу маколамнинг кўлёзмасини ўкиб кўрган сафдошларимиздан баъзилари, «Эрк» партяси ва унинг лидери хакидаги кескин фикрларни сал юмшатиш керакмикан, деган мулохаза билдирдилар.

Этика чегарасидан чиккан бўлсам узр. Лекин хар нарсани ўз номи билан аташ маъкулрок кўринмокда. Хар холда, ниятим бировни хакорат килиш эмас, балки мулокатга чорлаш. Ахир демократияга сукут оркали эришиб бўлмайди-ку! Нохак эканлигим исботланса, шунинг ўзи хам, олга кўйилган кадамдир. Бахс жуда зарур. Зеро, хакикат бахсда тугилади.



Январь-февраль, 2003 йил



Тахририятдан: Макола муаллифи «Бирлик» халк харакати Кашкадарё вилоят Кенгашининг котибидир.