Журнал Ҳаракат
№6 (63) 2006. С и ё с а т
ББС, Озодлик ва Америка Овозини МХХ бошқарувидан қутқариш керак
Ўзбекистон демократик мухолифатининг асосий кучлари "бу радиолардаги ўзбекча эшиттриш хизматчиларининг кўпчилиги - тамомийла Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати контороли остида ишлаётган одамлардир", деб кўп такрорлайдилар. Аслида, бу иддаода ғайритабиий бўлган бир нарса йўқ. Бу ходимларнинг кўпчилиги Ўзбекистонга бориб-келиб туради, уларнинг яқинлари Ўзбекистонда яшашади. Шу сабабли, улар ўзлари Ўзбекистонга келганларида бирон муаммо чиқмасин, яқинларимизга тазйиқ бўлмасин деб ўйлашлари ва МХХнинг назорати остида ихтиёрий ишлаётганларига ҳайрон бўлиш ортиқча. Улардан мухолифатчилар ва ҳуқуқ ҳимоячилари каби мардлик талаб қилиб бўлмайди, аммо, умуман олганда демократик бўлган радиолардан маош олиб, диктатурага хизмат қилишларини кечириб ҳам бўлмайди.
Тўғри, бу радиолар чет элларники бўлгани учун, унда ишлаётган ўзбеклар фақатгина Ўзбекситондаги режимини очиқча мадх этувчи, мухолифатнинг борлигини ҳам ўзбек халқидан яшириб келувчи программалар тайёрлай олмайдилар. Баъзи пайтда Ўзбекистон ҳукуматининг у ёки бу қадамларини танқид қилиб турадилар, тишларини тишларига қўйиб мухолифатга минбар ҳам беришга мажбурлар. Андижондаги каби бутун дунёни даҳшатга туширган воқеаларни очиқча ёритишдан бошқа иложлари йўқ. Лекин асосий вазифалари - ўзбек мухолифатининг амалдаги фаолиятини ўзбек халқидан имкон борича яшириш, қўлдан келганча мухолифатни обрўсизлантириш, уларни қуруқ гап сотувчилар қилиб кўрсатиш.
Улар ўзларини Ўзбекистон матбуотидан фарқли эканликларини кўрсатувчи фактлар ҳам тайёрлаб борадилар. Масалан, Ўзбекистон матбуоти “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг номини бирон марта тила олмайдиган бўлса, ББС ва Озодлик яқиндан бери у билан суҳбат ҳам ўтказишга журъат қилишга мажбур бўлмоқда. Бу ҳам бўлса, “Бирлик” фаоллари ББС ходими Паҳлавон Турсуновни ва Озодликдаги ака-ука Бобожо-новлар, Замира ҳамда шу радионинг инглиз хизматидаги бир ўзбек аёл журналистни тўғридан тўғри МХХ агенти эканликда айблаганларидан сўнг бўлди. Энди Паҳлавоннинг ўз раҳбарлари олдида алибиси бор: “Кўринг, - деса керак у, - программаларимизда ҳамма мухолифатчиларга ҳам сўз бермоқдаман”.
Аммо амаладачи? У МХХдаги шефларидан қўрқиб, "Бирлик"нинг номини ҳам тилга олмасликка ҳаракат қилади. Яқинда оддий бирликчи эмас, партиянинг Бухоро вилоят ташкилоти раисига суиқасд уюштирилди. "Паҳлавонимиз" огоҳлантиришларга қарамасдан, унинг "Бирлик"чи эканлигини тилга олмади. Яна яқинда оддий бирликчи эмас, партия Марказий Кенгашининг аъзоси Улуғбек Ҳайдаров қамалди. Аммо ББСчилар унинг би-рликчи эканлигини била туриб гапирмадилар.
"Америка Овози"нинг қилаётган ишларидан оғиз очайлик. Масалан, бир йил аввал Хельсинки Комиссиясида Ўзбекистонга бағишларган Тинглов бўлганда, улар ўз программаларини Ўзбекистон элчисининг мамлакатимиз матбуотида ҳам ҳар куни такрорланадиган лофлардан иборат нутқига бағишлар эканлар, асосий нотиқлардан бири бўлган Абдураҳим Пўлатни фақатгина шу Тинловда иштирок этганини эслатиб ўтдилар. Унинг Ўзбекистондаги диктатура моҳиятини очиб бервчи нутқидан бир сўзни ҳам тилга олмадилар. Бу йил яна Хельсинки Комиссиясидаги яна бир Тингловда биринчи ва асосий нотиқ бўлган Абдураҳим Пўлатни программларининг охирида эслатиб ўтиб, унинг мухолифат ичидаги қарама-қаршиликка оид сўзларинигина келтирдилар. Ваҳоланки, унинг нутқини 90 фоизи Ўзбекистонда мухолифатнинг мавжуд режимга қарши обораётган амалдаги демократик фаолиятини ёритиб беришдан иборат эди. Буни ўзбек халқига етказишга МХХ рухсат берармиди?
Яқинда "Америка Овози"нинг рус порограммаси Озод Деҳқонлар партиясининг раиси Муҳаммадбобур Маликов билан суҳбат ўтказибди. Сўнгра рус журналистлари ўзбек хизмати раҳбари Жавдед Сайхонга ҳам шунга ўхшаш суҳбат ўтказишни таклиф қилишса, у қочибди. Ҳар ҳолда маслаҳатлашиш учун Ўзбекистон элчихонасига чопган бўлса керак.
Бу радиодаги “ўзбек” журналистларининг мақсади аниқ - мухолифатнинг амалдаги фаолиятини халқдан бекитиш, мухолифатнинг ўзини ички кураш билан машғул бўлган, гапиришдан бошқа иш қилолмайдиган одамлар гуруҳи қилиб кўрсатиш. Улар МХХнинг топшириғи шундай бажаришаётганлари аниқ. Бундан ҳайрон бўлиш керак эмас, чунки, "Америка Овози" ўзбек программасининг раҳбари Жавдед Сайҳон Туркиядаги ўзбеклар эски замондан бери КГБнинг агенти деб ҳисоблаб келишадиган Собир Сайхоннинг ўғли. Касби отасидан мерос қолган.
"Озодлик" радиосидаги ўзбек журналистларинг МХХ топшириғини бажариш, мухолифатнинг асосий кучи бўлмиш “Бирлик”нинг фаолиятини халқдан яшириш, Абдураҳим Пўлатнинг номини ҳам эфирга бемаслик учун қилаётган ҳаракатларига ёқани ушлаш керак. Шу кунларда бутун дунё матбуоти Европа Иттифоқи – Ўзбекистон муносабатларини мухокама қилмоқда Шундай пайтда бир гуруҳ “Бирлик” фаоларининг Брюсселга келиб, Европарламент депутатлари билан учрашганлари биринчи даражали хабар бўлиши керак. “Бирлик” Партияси Андижон воқеаларидан кейин биринчи марта мухолифатнинг очиқ тадбирини ўтказди, Тошкентда партия Марказий Кенгашининг мажлиси бўлди. Бу ҳам биринчи даражали хабар. Аммо, ўзбек “озодлик”чиларининг бундан хабарлари йўқдек.
"Озодлик" радиоси ўзбек хизматининг иш услубини кўрсатувчи яна бир воқеа кеча юз берди. МХХнинг Ғарбдаги хизматчиларидан ака-ука Бобожоновларнинг бири Шуҳрат Ўзбекистон президенти Каримовнинг мамлакат Конституциясига ўзгартиришлар киритиш таклифига бағишланган эшиттириш қилиб, унга қандайдир Хоразмлик Суръат ёки Суҳбат Абдуллаев исмли медицина докторини, ўзини мустақил журналист деб атаган қандайдир саводсиз бир Тўлқин Қораевни, “Эрк” партиясининг мухолифатчилар ичида 53-54-чилар гуруҳи деб билинган фракциясининг раҳбари Салай Мадаминовни ва Абдураҳим Пўлатни таклиф қилибди.
Абдураҳим Пўлат шундай дейди: “Бу уччала шахс на Ўзбекистон конституциясини на Каримов берган таклифларини ўқишган. Қаранг, Конституциянинг жорийдаги матнида “вилоят ҳокимлари ва Тошкент шаҳар ҳокими президент тамонидан тайинланади ва у томонидан ишдан олинади, қарор вилоят ёки Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан тасдиқланади” деб ёзилган. Каримов таклиф килаётган вариантда Кенгашлар тасдиғи йўқ қилинган. Демак, бу таклифлар Конституцияга киритилса, демократиянинг ҳеч бўлмаса қоғоздаги сояси ҳам йўқ қилинади-ку.
Аммо, дунёда нима бўлаётганидан ҳам хабари йўқ Абдуллаев, Қораев ва Мадаминовлар Каримовнинг ўзгартиришлари қоғоздагина демократик, амалга ошмайди деб “башарот” қила бошладилар. Ваҳоланки, бу ўзгаришларни "қоғозда демократик" дейиш-нинг ўзи кулгили, улар моҳиятан анти-демократик. Бунинг устига, айнан бу ўзгартиришлар амалага оширилади, зотан, улар аллақачон амалга ошиб бўлган. Чунки шу вақтгача вилоят ва Тошкент шаҳар кенгашлари президент таклифларини қўйлар подасидек тасдиқлаб келардилар. Каримов уларни бу “ҳуқуқдан” ҳам маҳрум қилмоқчи, халос.
Буларни на Шуҳрат Бобожонов на унинг мендан бошқа маҳмонлари ҳатто тушуниш-масди. Ахир бу каби программаларни эшитган оддий радиотингловчиларда Каримовнинг таклифлари энг камида қоғозда демократик экан деган ёлғон фикр шаклланади, бундай нарсаларни тушунадиган одамларда эса, мухолифат ичида тўнка каби ақлсиз одамлар кўп экан, деган фикр пайдо бўлади.
Шуҳратнинг мақсади ҳам шу - МХХ истаганидек, мухолифатни обрўсизлантириш. Шунинг учун у ҳақиқий сиёсатчи-мухолифатчилар, ҳақиқий мустақил журналистлар, воқеликни тушунадиган зиёлилар туриб, сиёсий саводсизларни таклиф қилган эшиттиришига. Мени бу ерга қўшишдан мақсад эса, Озодлик ва ББС аввалари ҳам ҳаракат қилгани каби, уларнинг провокацион суҳбатлари ичида мени ҳам обрўсизлантиришга уриниш. Буни тушунганим учун мен уларга улар ҳақидаги фикримни очиқча айтдим ва суҳбатни кесдим”.
Нима бўлганда ҳам, кўз олдингизга келтира оласизми, Американинг демократик деб ҳисобланган радиосида на Ўзбекистон конституциясини на унга киритилаётган ўзгартиришларни билмайдиган одамлар ўзбек радиоэшиттувчиларга бу ҳақда дарс беришмоқчи бўлишибди. Улар ўзларини, радиони ва радиоэшиттирувчиларни ҳурмат қилишмайди. “Бирлик”чи улар даврасида суҳбат қилишни ўзи учун эп кўрмагани жуда мантиқлидир.
Аслида, бундай шармандачиликдан кейин Шуҳрат Бобожонов истеъфога кетиб, журналистикага иккинчи қўл урмаслиги керак эди. Аммо, тушунарлики, бу боладан бундай мардликни кутиш диктатордан демократия томон юришни кутишдек хом ҳаёллик бўларди.
Бу воқеалардан шундай хулоса қилиш керак, дейди мухбиримиз, Ўзбекистонда демократия учун кураш - демократиянинг асосий принципларидан бири бўлган ошкоралик учун ҳам курашдир. Демак, ўзбек мухолифати ББС, "Озодлик" ва "Америка Овози" радиолари ўзбек хизматларини МХХли журналистлардан тозалаб, бу радиоларни демократик йўлга солиш учун ҳам керак бўлган ҳамма нарсани қилиши шарт.
www.harakat.net сайти маъмурияти