Журнал Ҳаракат
№6 (63) 2006. Инсон ҳуқуқлари
Раҳмон Абдулло -
Улуғбек Ҳайдаров нимага қамалди?
Жиззахлик таниқли журналист, “Бирлик” Партияси Марказий кенгаши аъзоси Улуғбек Ҳайдаров билан қамоқдан чиққанидан сўнг гаплашдим. Ундан: “Устингиздан ўтказиган маҳкама жараёнларида, терговлар пайтида биз тавсия этган адвокат Ғиёс Номозовни нега рад этдингиз?” деб сўрадим. Улуғбек оғир тин олиб, терговлар пайтидаги аҳволини сўзларкан, бемаврид савол берганимдан уялиб кетдим. Унинг айтишича, терговлар пайтида қўлланилган қийноқлар, ҳақорату дашномлар одамни ҳамма нарсага рози қилади. Ҳатто дор остига олиб боришга ҳам...
Улуғбек ҳаётда принципиал, қаътиятли шахс. Унинг асосан интернет тармоғидаги мустабид тузум, унинг ноинсоний кирдикорлари ҳақидаги мақолалари, ерлик раҳбарларнинг коррупция домига ғарқ бўлаётгани ҳақидаги чиқишлари кўпчиликка яхши таниш. Эҳтимол ҳақ сўзни айтгувчи журналистни ана шу аччиқ тили, мадҳиябозликдан йироқ характери панжара ортига етаклагандир. Ҳарбий дала судларига хос ўтказилган маҳкама тафсилотлари оммавий ахборот воситаларида етарлича муҳокама этилган. Шу йилнинг 4 октябрида бошланган суд эртаси куни кечқурун ниҳоясига етгани, Жиззах шаҳар суди судьяси Шухрат Худоёров уни олти йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақидаги қарорни апил-тапил ўқиб бергани ҳақида ҳам кўп гапирилган.
Бироқ Улуғбекнинг аслида нега қамалгани, унинг руҳи, қаътияти нима сабабдан синдиришга уринилгани ҳақида сўзланмаган. Улуғбекнинг ўзи бу нохуш хотираларни эслашга рўйхушлик бермайди. Фақатгина қўлга олинган ўша 2006 йилнинг 14 сентябридан илгари ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари унга яқинда қамалиши, уни қўлга олишнинг бир неча вариантлари ҳақида сурбетларча гапиришганини эслайди. Қандайдир пахта заводи раҳбарининг Улуғбек устидан ёзган шикояти, яна бир амалдорнинг туҳмати, мармар цехида ишловчи аёлнинг тушунтиришлари... буларнинг барчаси, Улуғбекни овлашнинг турли вариантлари эди.
Алал-оқибат ўша маъшум кунда автобекатда маҳаллий мармар цехи раҳбари Раҳима Абдуллаева Улуғбекнинг чўнтагига 400 АҚШ доллар миқдоридаги пулни тиқишга уринаётганида атроф-даги пойлоқчи милиционерлар, МХХ ходимлари уни қўлга олишди. Олдиндан тайёрлаб қўйилган ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик) айби унинг бўйнига осилди. Терговлар пайтида Улуғбекни кўриш, унинг аҳволи ҳақида бирор маълумот олиш ҳам қаҳат бўлиб қолди. Гўё, ҳар қандай ҳимоячи-ю адвокатни Улуғбекнинг ўзи “рад” этаётганди.
“Терговчининг хонасидаги дераза токчасида қатор тизилиб турган сув тўла идишларни кўриб ҳайрон бўлдим, уларнинг қийноқлар воситаси эканлигини билмасдим”, дейди Улуғбек. Терговчининг ҳар бир далилини тасдиқлаш ана шу сув идиш (баклашка) орқали амалга ошириларкан. Адвокатдан, судда кузатувчилардан воз кечиш учун оёқнинг остига берилган резин таёқ (дубинка), белга сув тўла идиш билан уришнинг ўзи кифоя қилади. Инсон боласи бу азоблардан кўра, жазони ижро этиш зонасига кетишни хоҳлаб қолади. Гўё, ўша ерда азоб-уқубатлар енгиллашадигандек.
Хуллас, реактив тезликдаги тергов ва ундан ҳам тез ўтказилган суд жараёни 21 кунда битти, Улуғбекни 6 йилга озодликдан маҳрум эттилар.
Бироқ зона ҳам биз айтаётган “қулайлик”лардан холи эмас. У ерда ҳам систематик қийноқлар, инсоннинг ғурури, қаътиятини синдиришга қаратилган тадбирлар қўлани-лади. Диний оқим аъзолари, сиёсий қарашларига кўра қамалган шахсларга нисбатан қўлланиладиган қийноқ усуллари кундан-кунга такомиллаштирилиб борилади. У ердан деярли кўпчилик маҳбуслар илғор қарашлари, эътиқодларидан айрилиб чиқади-лар. Демак, Улуғбекни синдириш, уни эътиқодидан қайтариш ортидаги мақсадлар аёнлашди.
“Бирлик” Партиясининг Фарғонадаги беш нафар фаоллари режим авахталарига ташлангани, жиззахлик аъзоларининг сохта айбловлар билан ҳибсга олингани, самарқандлик фаолнинг ўғирлаб кетилгани, бошқаларининг мунтазам назорат остида яшаётгани сабаблари ҳақида кўп гапирганмиз. Умуман, Каримов режими “Бирлик” мисолида диктатуранинг кушандасини кўраётгани, ҳақиқий сиёсий кучни пайқаётганини такрорлаганмиз. Эҳтимол, Улуғбекнинг қамалиши, уни эътиқодидан қайтаришга бўлган уринишлар сабабини ҳам ана шу нуқтадан излаш керакдир.
Халқаро ва маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари Улуғбекнинг ҳимоясига отилдилар. Ўзбекистон ҳукумати ҳам Европа Иттифоқи билан мунасабатларини илиқлаштириш йўлида ижобий қадамлар қилиш мажбуриятини сезди. Буларнинг натижасида бўлса керак, Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти суди Неъмат Бобожонов раислигида Улуғбек Ҳайдаровнинг ишини шу йил 7 ноябрда апелация тартибида кўриб чиқар экан, уни озодликка чиқаришга қарор қилди.
У ҳибсдан чиқибоқ яна кураш майдоинга кирди. “Бирлик” сафларида халқимиз озодлиги, ҳуррияти йўлида собит турибди.