Журнал Ҳаракат
№5 (62) 2006. Биз яшаятган жамият
Ҳотам Ҳожиматов -
Акромийларнинг ҳукумат билан келишуви сотқинлик эмасми?
Пўлат Охуннинг неча шов шувга сабаб бўлган "Акромийлар қўзғалоними ёки демократия тарафдорларининг чиқиши" мақоласини сайтларда (бу мақола кейинчалик “Ҳаракат” журналида ҳам эълон қилинди, № 4 (61), 2006 йил) ўқиб чиққач, менда ҳам ўз фикримни билдириш истаги уйғонди.
Андижон воқеаларининг оқибати мени ва менинг яқинларим ҳаётини бутунлай тескари томонга буриб юборди. Мана шу кунга қадар мен билан бирга ҳибсга олинган 13 бегуноҳ инсон Иваново шаҳар турмасида ҳануз ўтиришибди.
Пўлат аканинг мақоласни қизиқиб ўқиб чиқдим. Воқеликка объектив баҳо берилган. Албатта кимларгадир ёқмаслиги аён, лекин биз демократик муносабатлар тарафдори эканмиз, ҳар бир инсон ўз фикрига эга бўлиб, бу фикрини очиқ баён қила олиш ҳуқуқига эганлигини тан оламиз. Аммо мен Пўлат Охун жанобларига хоинлик ёрлиғини илаётганларга айтмоқчиман: Пўлат ака ўз манфаати эмас, миллат тақдири учун куйиниб гапирмоқда.
Акромийларни яхши уйламай, шошма шошарлик билан бошлаган қўзғалони улар хоҳлагандай натижа бермагандан сўнг, улар қўзғолонни тинч намойишга айлантирмоқчи бўлганлиги бугун ҳаммага аён. Бунинг оқибатда юзлаб оддий фуқаролар қурбон бўлдилар.
Минглаб инсонлар азият чекишди, инсон хуқуқлари топталди, бегуноҳ инсонлар қамоқларга ташланди. Булар ичида аввал мен ўзим ҳам бор эдим, бир қатор ҳамкорлар ҳали ҳам қамоқда.
Оқибатда Диктаторнинг қўли ечилди, ўзга фикрли ҳар бир фуқоро қувғинга учради. Ўзбекистонда аранг нафас олиб турган нодавлат ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар системаси емирилди.
Мамлакатдаги бирорта нуфузли инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилот қолмади - барчаси қувиб чиқарилди. Бундан кимга фойда бўлди, кимга зарар? Халққа зарар, ҳукуматга-чи?
Каримов режими ва Ғарб мамлакатлари ўртасидаги муносабатларга совуқчилик тушиши фақат демократия душманлари учун фойда бўлди, халқ учун эса янада оғирлик ва қоронғулик бўлди.
Акром Йўлдашевчиларнинг тартибли уюштирилган ҳолда шаҳар суди олдига чиқишлари, бутун дунёга Ўзбекистонда ҳам мавжуд тузумга қарши тинч йўл билан курашиш мумкин деган фикирни уйғотган эди. Биз, Ивановолик ўзбеклар уларга хайрхоҳ бўлиб, руҳан улар томонда эдик, уларни шижоат билан қурқмай ҳар куни суд биноси олдида туришларининг ўзи бир жасорат эди! Аммо 13 май қўзғолони ҳеч кутилмаган воқеа бўлди. Акромжон била туриб, умрида қўлига қурол тутмаган, армия хизматини ҳам кўрмаган бу йигитларни қуролли курашга ундади.
Нима учун улар тинч намойиш қилишдан воз кечиб қуролли қаршилик йўлини танлашди?
Суд ўз қарорини яширинми ошкорами эълон қилгандан кейин намойишни суд биноси олдидан Бобур майдонига кўчирса бўлар эди-ку. Бу воқеаларни бутун дунё қизиқиш билан кузатаётган эди ва улар оммавий ахборот воситалари, халқаро ташкилотларнинг диққат эътиборида эди. Агар улар ўз норозилик акцияларини Бобур майдонига кўчирсалар, уларни халқ қўллаб чиқар эди. Бу тинч намойишни халқаро жамотчилик олдида Каримов ўққа тутишга журъат қила олмас эди. Аммо нима учун исталмаган нарса бўлди? Тарих эртами кечми бу тўғрида ҳақиқатни руёбга чиқаради.
Албатта, агар мавжуд тузум тинч йўл билан фуқароларга ўз ҳуқуқларини руёбга чиқариш учун курашга мутлақо йўл қўймаса, бу мамлакат одамлари куч ишлатиш йўли билан бу тузумни йиқитиш йўлини қидирабошлардилар. Лекин Ўзбекистонда 2005 йил 12 майга қадар озми кўпми қонуний йўллар билан курашишга имкон бор эди. Акромийлар бу имкониятдан фойдаланмадилар.
Акромийлар бошлаган акциялар, қўшни Қирғизистонда бўлганидак, умум миллий норозилик чиқишига айланиш эҳтимоли катта эди, айнан шу нарса мавжуд тузумни қаттиқ ташвишга ва хавотирга туширгани аниқ. Бу улар учун ўлим каби даҳшатли эди. Қандай йўл билан бўлса ҳам бу чиқишларни тўхтатиш керак ва бунга яхши баҳона керак эди. Акромийлар улар хоҳлаган ишни қилдилар. Андижонда халқ ўққа тутилди. Бу халқни қўрқитиш ва халқнинг озодликка чиқиш умидини сўндириш, таги билан қуритиш акцияси эди, Каримов мақсадига эришди.
Қулдорлик каби тузум яна номаълум муддатга ўз мавқеини мустаҳкамлаб олди. Каримов ва унинг тарафдорлари учун бу куролли қўзғолон айни муддао бўлди. Бу кўзғолонни бостириш баҳонасида Каримов ўзига қарши турган мухолифиятни тор-мор қилиш йўлига ўтди.
Нафақат Ўзбекистонда балки унинг ташқарисидаги диний сиёсий мухолифият аъзоларини йўқ қилиш имкони яратилди. Россия, Козоғистон, Украина, Кирғизистондан кўплаб инсонлар тутиб келтирилди, қамоқларга тиқилди, айримлари жисмоний йўқ қилинди (СНБ томонидан Ўшда отиб ўлдирилган Қарасувлик имом Муҳаммадрафиқ Камолов кабилар). Бу давлатларнинг раҳбарлари сиёсий ва иқтисодий сабабларга кўра СНБ хизматлари хатти ҳаракатлари учун кенг йўл очиб берди. Бугунги кунда Россия ва Қирғизистон турмаларида Ўзбекистоннинг талаби билан қамоққа олинган кўплаб инсонлар ўтирибди.
Иваново турмасида ўтирган менинг ҳамкасабаларим тўғрисида алоҳида гапиришим керак. Улар тўғрисида емаган сомсага пул тўлаганлар деса ҳам булади. Бу тўғрисида кўп ёзилган, аммо бирор бир текширув ўтказилмади. Бу бечоралар катта сиёсий ўйинларнинг кўрбони бўлдилар. Улар Акрамийлар бошлаган мантиқсиз қўзғолон қурбони бўлдилар. Аллоҳ менга омад бериб турмадан олиб чиқди. Мен озодликдаман, лекин бу воқеалар мени ҳаётимни бутунлай тескари томонга буриб ташлади. Мени ота-онамдан қариндош уруғларимдан дўст биродарларимдан маҳрум қилишди. Ишлаб турган бизнесимизни йўқ қилдилар. Ватанимга боришлик ҳуқуқидан маҳрум қилдилар.
Қамоқда ўтирган дўстларим ичида айниқса Абдурауф ва Иззатулло Муҳаммедсобировларни кўп ўйлайман. Иззатулло никоҳ туйи арафасида эди. Абдурауф эса янги туғилган, ҳали ўзи кўрмаган ўғилчаси билан аёлини кутиб олишга тайёрланаётган эди....
Бу кунларда Акромийлар ўз йўлбошчилари Акром Йўлдашевнинг чақириғига биноан Ўзбекистонга қайтиб кетмоқдалар. Ватанни соғиниш, ота-онани, фарзандларини соғиниш баҳона қилаётган акромийлар, ўзларининг кимликларини ҳали ҳануз очиқчасига айта олишмаяпти. Акром Йўлдашев чақириғига биноан уйга қайтишаётганини нега айтишмаяпти? Нима сабаб бу инсонлар бутун дунё билиб турган ҳақиқатни яширмоқчи бўлишмоқда? Шу саволга мен ҳеч жавоб тополмадим, бу ажиб сектант биродарларни тушуниш жуда қийин....
Лекин бу онги захарланган инсонлар ҳам Акром Йўлдошевнинг қурбонлари, Акром Йўлдашев буларни ҳам сотди....
Хўш, бу Акромийларнинг Каримов режими билан келишувлик сиёсати миллат манфатларига зид эмасми, бу сотқинлик эмасми? Нима учун Пўлат Охунни танқид қилувчилар бу тўғрида жим туришибди? Ахир хоинлик яққол кўзга ташланиб турибдику....
Акромийлар Каримов режими билан тил бириктириб олганлиги аниқ ва буни якин тарих сахифаларида Оллоҳ ўзи ошкоро қилади. Таг томири чириб битган, бу кун бўлмаса эртага қулаб тушадиган Каримов тузуми билан бўлган барча олди қочди ишлар албатта ёруғлик кўради...
Акромжон бир суҳбатида "Совет Иттифоки қулаганда мен Ленин бюстини қучоқлаб: “Владимир Ильич, Сизнинг ғояларингизни сотишди, Сизга хоинлик қилишди”, деб йиглаган эдим", дейди.
Акромийлар ҳаракати, бу исломни усталик билан ўзига ниқоб қилиб олган, лекин асл моҳияти коммунистик системанинг исломий модефикациясдир. Марксча-Ленинча философияни чуқур ўрганган ва коммунизм қуриш ғояси асл мухлиси бўлган Акром Йўлдашев коммунистлар хатоси динсизлик эканлигини англаб етди. У ташкил қилган секта коммунистик системанинг айни ўзи, фақат динй жиҳатдан суғорилган. Уни Марксистик Исломий секта десак муболоға бўлмайди.
Биз акромийларни коммунистлар билан таққослаб кўрсак янада аниқроқ бўлади.
Социализмда тенг тақсимотлик ғояси олдинга сурилган бўлсада, оддий коммунистлар тушига ҳам кирмаган қулайликлар Марказий Комитет аъзолари ва партия секретарлари учун оддий ҳол эди. Акромийлар раҳбарияти ҳам улардан ҳеч қолишмайдиган ўз қулайликларига эга эди.
Коммунистлар партия взноси 2% бўлса - акромийларда 20%, ҳар бир коммунист юқори органлар контролидан, партиявий танқид бўлишдан ва партия сафидан қувилишликдан кўрқса, Акромийлар ўзларини руҳий маъсулидан, жамоа аъзолари танқидидан ва оқибат жамоадан ҳайдалиш ва ишсизлар сафига қўшилишдан қўрқишади.
Шахсга сиғиниш коммунистик тарғиботни бўлинмас қисми бўлгани каби, Акромийлар системасининг ҳам энг муҳим қисмидир, Акром Йўлдашевни худди пайғамбар САВ дек улуғлашади.
Социализмда коммунизм қуриш олий мақсад бўлса, акромийларда - исломий жамият қуриш ва жаннатга кириш.
Акромийлар системасида ҳар бир секта аъзосига Оллоҳдан қўрқиш руҳи сингдирилиб борилади. Барча юқоридан келаётган буйруқлар худди Оллоҳдан келаётган буйруқ сифатида тақдим этилади, ва бу буйруқ ёки талабни бажармаслик Оллоҳнинг иродасига қарши чиқишликдир деган тезис хар бир жамоа аъзоси руҳига сингдирилиб борилади. "Масул рози Худо рози, масулни худо гапиртиряпти" каби гаплар билан жамоа аъзолари онгига раҳбарлардан қурқув сингдирилиб борилади. Жамоатни бу ҳолда ушлаб туриш Қуръони Каримдан ўз манфатлари учун усталик билан фойдаланиш йўли билан эришилади.
Ўзларига керакли ва мақсадларига мос келадиган сура ва оятлар руҳий масуллар томонидан ҳар секта азосига ўта усталик билан сингдириб борадилар. Ўқиш системали равишда олиб борилади. Намоз ва бошқа шарий амаллар иккинчи даражали бўлиб, Қуръони Каримни ўрганишлик бирламчи даражага кўтарилади. Аммо Қуръон Карим ўрганишлик Расулуллоҳ Муҳаммад САВ ўргатиб кетганидай талқин қилинмайди, балки, Акром Йўлдашев томонидан белгиланиб қўйилган тарзда талқин қилинади. 1995 йил шайх Абдували Мирзоев ҳукумат томонидан ўғирлаб кетилгандан сўнг, Акромжон жамоати тез ривожланиб кетди. Акромжон ва унинг яқин биродарлари 5-10 йил давомида бир гуруҳ инсонни ўз таълимотлари таъсирида тарбия қилишга эришди. Бу акромийларнинг юқори раҳбарияти, масуллари бўлиб улар бошқа инсонларни Оллоҳнинг эмас, балки Сектанинг қулига айлантириш учун усталик билан фойдаланмоқдалар.
Буни биз уларнинг харакатларини Андижон воқеаларида яққол кўришимиз мумкин. Акромийлар уйларини, туғилиб усган ерларини, кими хотин бола-чақасини, яна кимлари эрларини, болаларини юқоридан берилган бир команда билан қанчалик осон ташлаб кетган бўлсалар, яна юқоридан бўлган бир команда билан ортга қайтмоқдалар.
Оддий акромий биродарларнинг онги шу қадар заҳарланиб кетадики, мен улар билан суҳбат кўрганимда улар энг одий ҳаётий масалаларда ҳам ўз масуллари билан маслаҳат қилишлари лозимлигини таъкидлаб туришади ва бу улар учун одат бўлганлигини кўрдим. Масуллари ўз навбатида юқори масуллардан маслаҳат қиладилар.
Оддий акромийлар эркин фикр юритиш қобилятини йўқотиб борадилар. Улар учун масуллар ўйлашади.
Ҳатто шу даражага борганки, улар ўз аҳли-аёлари билан бўладиган жинсий муносабатларни ҳам маслаҳаат қиладиган бўлиб кетадилар.
Мен Оллоҳга ҳамдлар айтаманки, Акромийлар қўзғолонда ғолиб келмаганига, агар улар ҳукумат тепасига келсалар, Каримов ва Ким Чен Ир каби диктаторлар доғда қоладиган қуллар давлати пайдо бўлар эди....
* * *
“Ҳаракат” таҳририятидан: Ҳожиматов Ҳотам. 1962 й Ўш шахрида туғилган, "Иваново ўзбеклари" жамоат ташкилотининг асосчиси. 2005 йил 18 июнда Иваново шаҳрида 14 этник ўзбек билан бирга Андижон воқеаларига алоқодорликда айбланиб қамоққа олинган. Иваново СИЗОсида судсиз сўроқсиз 4 ойга яқин сақланган. Халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларнинг талаби билан ва Россия граждани бўлгани сабабли озодликга чиқди. Лекин рус ҳукумати уни Ўзбекистонга топшириш имкони туғдириш учун, уни шошилинч равишда Россия гражданлигидан маҳрум қилди. Ҳотам Ҳожиматов қайта қамоққа олиниш хавфи туфайли Россияни ташлаб чиқишга мажбур бўлди. Бир муддат Украинада қолди, ҳозир сиёсий қочоқ мақоми билан Норвегияда яшамоқда.
Ушбу мақоланинг мазмуни, журналимиздаги бошқа мақолаларники каби, журнал таҳририятининг фикрини ўзида акас эттирмаслиги ва унга мувофиқ бўлмаслиги мумкин.■■■