Журнал Ҳаракат
№5 (62) 2006. Биз яшаятган жамият
Абдураҳим Пўлат -
Улуғ бўлиш учун буюкларнинг елкасида туриш керак
Бир буюк олимнинг «Менинг буюклигим улуғларнинг елкасида турганлигимда» деган сўзларини тез-тез ишлатаман. У бировларнинг елаксига чиқиб, ўтириб олганини эмас, улуғларнинг касбини яхши эгаллаб, энди уларнинг ишини давом этираётганини таъкидлаган. Ҳамма ақлли одамлар шундай қилишлари керак, шунда улар ҳам улуғ бўлишади.
Бир неча йил аввал Ҳазратқул ва Алибой акалар (“Бирлик”нинг Тошкент ва Самарқанд вилоят ташкилотларининг собиқ раислари) ҳар куни бўлмаса ҳам кун ора оламшумул ташилот тузганларини рус сайтларида эълон қилишарди ва бу ташкилотлар ҳеч бир иш қилмасдан йўқ бўлиб кетаверишарди. Кейин Бобомурод Абдуллаев дегани пайдо бўлди. У аввалгилардан фарқли ўлароқ, ўзининг сайтини очди. Кейин яна ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетди. “Бу ишингизни фойдаси йўқ, келинг яхшиси “Бирлик” ёки “Эрк” сайтларини мукаммаллаштиришга ёрдам беринг, сайт очиш ҳозир ҳеч бир муаммо эмас, менинг 15 ёшли қизимнинг ҳам ўз сайти бор, билишимча, ҳамма дугоналаринингг ҳам,” дедим, қулоқ солмади. Ҳозир Бобомуроднинг сайти борми-йўқми, ҳеч ким билмайди.
“Эрк”, “Озод деҳқонлар” ва ўзини турли туман “коалициялар” деб атаган ташкилотлар пайдо бўлади, кейин ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетаверади. “Эрк”нинг сайти ҳали ишлаб тургани унинг ташкилот сифатида йўқ бўлиб кетганини инкор қилолмайди. “Кўр ҳассасини бир марта йўқотади” дегaн мақолни ҳам билмайдиган одамлар эса, яна янги ташкилотлар тузиш билан овора. Уларнинг ҳам оқибати аввалгиларники каби бўлишига шубҳам йўқ. Чунки уларга елкасини тутадиган буюклар йўқ, уларнинг ўзида бундай “елка” қидириш учун ақл йўқ.
Нимага шундай бўлмоқда? Бу тасодифми? Йўқ тасодиф эмас. Салой Мадаминов партия тузишга енгини шимариб киришганда ҳам, Ҳазратқул, Алибой ва Бобомуродларга ҳам ишлари шундай тугашини айтганман. Дарвоқе, ҳозир тузаётганларга ҳам айтдим.
Буларни тушуниш учун пайғамбар бўлиш шарт эмас. Орқасида буюк янги ғоя ёки катта куч турмаган ташкилотларнинг тақдири шундай бўлаверади. “Эрк”нинг “Бирлик”дан фарқли ғояси бўлмаса ҳам орқасида катта кучлар тургани сабабли маълум муддат сув юзида туролди. Бу куч аввал Каримов бошчилигидаги коммунистик ҳукумат эди, кейин Анвар Олтойли тимсолида Туркиядаги машҳур “Бўзранг бўрилар” (Серые волки) ташкилоти, ундан ҳам кейин Тоҳир Йўлдош воситачилигида Толибон бўлди. Ҳозир буларнинг биронтаси унинг орқасида турмаётгани ёки туролмаётгани сабабли, бу партия битиб бўлди.
Яыинда рус сайтларидан “Қочқинликдаги ўзбек ижодкорларининг уюшмаси” ва унинг ўз сайти борлигини билиб қолдим. Сафдошимиз Носир Зокирни ҳимоя қилиб баёнот беришибди. Бу саводсиз баёнотни муҳокама қилиб ўтириш ортиқча бўларди. Менинг эътиборимни тортган нарса - суд ижрочилари Носир Зокирдан суд ҳукмига кўра 800 доллар атрофида жарима тўлашни талаб қилишаётган экан. Сайт шу хусусда ҳам йиғларди.
Шу баҳона эсимга тушган бир тарихий воқеани ҳаммага билдиришни фойдали деб биламан.
1990 йил 26 апрель куни Ҳайит эди. Бир кун аввал эса, Россияда ҳарбий хизмат вақтида “дедовщина” туфайли ваҳшийларча ўлдирилган бир ўзбек йигитининг жасади Тошкентдаги уйига олиб келинганидан биз бирликчилар хабардор бўлдик. Унинг уйи “Пахтакор” стадиони яқинидаги маҳаллалардан биридалиги ҳам эсимда. Ўша ерда йиғилишиб, уй эгаларининг рухсати билан, Ҳайит номозидан сўнгра ўқиладиган жанозадан кейин тобутни аввал Марказком биноси олдига олиб бориб, ўша ерда митинг қилишга, кейин қабристонгача намойиш қилиб боришга қарор қилдик.
Шундай бўлди ҳам.
Ўша кунги воқеалар машҳур кинорежиссер Абдулазиз Маҳмудов томонидан лентага олинган, у ахир бир кун ўзбек халқига кўрсатилади, шунинг учун, улар тўғрисида ортиқча гапириб ўтирмайман.
Воқеаларнинг давоми қизиқ. Эртаси куни мен ва юристимиз Миролим Одилни кўчадан ушлаб кетиб, тўғри судга олиб боришди ва кечаги митинг ва номойиш ташкилотчилари сифатида 500 сўмдан жарима солишди. Бу ўша вақт учун катта пул бўлса ҳам, биз унга ортиқча эътибор бермаганмиз.
3 ёки 4 май куни шаҳар марказида жойлашган ва Миролим Одил бошчилик қиладиган Тошкент шаҳар юридик консультация бюросида ўтиргандик. Айтиш керакки, бу бюро “Бирлик”нинг норасмий қароргоҳи эди. Кун иссиқ бўлгани учун эшик-деразалaр очиқ бўлиб, коридорда Бюронинг котиби олдига кириш учун навбатда турган бир неча киши ҳам кўриниб турарди.
Афтидан, улага ҳам гапларимиз эшитилиган шекилли, 30-35 ёшларидаги бир киши, йигит десак ҳам бўлаверади, рухсат сўраб олдимизга кирди ва “Газеталарда 2 кишига суд жарима солгани ҳақида қисқа хабарга кўзим тушганди, лекин у ерда сабаб кўрсатилмагани учун ортиқча эътибор ҳам бермаган эдим. Ҳозир гапларингизни эшитиб қолдим. Ҳайит куни эрталаб сиз гаплашаётган воқеалар бўлганини ҳақида ҳам узун қулоқ гаплар юрибди. Демак, ростдан ҳам шундай бўлганми, уни сизлар уюштирганмисизлар?”, деб сўради. Ҳа, жавобини олгач, “Илтимос, шу ерда яна ярим соат туроласизми, менинг сизларда жуда муҳим ишим бор” деб қолди. Шу ерда эканлигимизни айтдик.
Йигит, муболаға бўлмайди, югуриб чиқиб кетди. Ўша даврда армиядаги ўзбек йигитларининг ўлдирилиши каби воқеалар жуда кўп эди. Айниқса, Фарғона воқеаларидан кейин. Олдимизга кирган йигитнинг ҳам шу мавзуга оид бирон иши бўлса керак, деб ўйладик.
Бироздан кейин қайтиб келган йигитнинг қилган ишидан эс-хушимизни йўқотиб қўйдик десам, яна муболаға бўлмайди. У бир даста пул кўтариб келганди. “Мана 500 сўм пул, уйимда бори шу экан. Оз бўлса ҳам ўша жаримани тўлашга ишлатинг. Мен бугун биринчи марта ўзбеклигимдан мағрурландим”, деди у. Биз аввал пулни олмасликка ҳаракат қилдик, кейин унинг исмини олиб қолмоқчи бўлдик. “Исмимнинг фарқи йўқ” деб туриб олди у ва шу тариқа кетди. Биз ҳам қандай фахрланганимизни сўз билан ифода қилиб бўлмайди Тўғрисини айтса, йигит ҳам биз ҳам шундай тўлқинлангандикки, ортиқча гаплашсак йиғлаб юборган бўлардик.
Айтиш керак, биз у пулни жарима учун ишлатмадик, “Бирлик”нинг ишларига сарфладик. Жаримани менинг ойлигимдан суддан келган қарор асосида иш еримда ушлаб қолишди.
Аммо, воқеа мен учун буюк сабоқ бўлди. Мен юқорида олимнинг гапларини келтиришим ҳам шу билан боғлиқ. Биз улуғ бўлишни истасак, буюкларимизнинг елкасида, бояги йигит каби буюкларимизнинг елкасида туришимиз, яъни уларнинг ишини давом эттиришимиз керак. Миллатимз, ўша исмини айтмаган йигит каби буюкларимиз борлиги билан фахрланиши керак.
Кейинчалик, жуда кўпчилик сафдошларимизнинг бошига шу каби ташвишлар тушди. Ҳар доим уларнинг бу каби жарималарини биз бирликчилар тўладик. Бундан 2 йил аввал Тошкентлик аёл Фотима опнинг бир ўғлини қамоқхонада ваҳшийларча ўлдирган ва иккинчисини узоқ вақтга қамаган бугунги режим бу мард аёлнининг ўзини ҳам қамашга ҳукм чиқарганди. Аммо дунёнинг ғазабидан қўрққан ҳокимият у жазони жаримага алмаштирганини кўпчилик эшитган бўлса керак. Биз “Бирлик” ўлароқ ўша биз учун арзимаган пулни ўзимиз тўлаганимизда, бояги исми номаълум йигитнинг буюк ишини давом эттираётгандик халос.
Яқинда партиямизнинг фаоли Исмоил Дадажон Киевда операция бўлди. Баъзи чиқимлари бўлди ўша операциянинг, уни дарҳол биз бирликчилар зиммамизга олдик. Швеция ва АҚШда яшаётган сафдошларимиз бу ишга кўмакдош бўлдилар.
Мен “қочқиндаги ижодкорларга” мурожаат қилиб шуни айтмоқчиман: Сайтларингиз ҳам ташкилотингиз ҳам секин аста йўқ бўлиб кетиши шубҳасиз. Чунки сизларда аниқ бир масад, ғоя йўқ. Тушунишимча, миллатим, халқим деб даъво қиласиз, аммо, ҳозирча асосий ишингиз - шу миллат ва халқини мажуд режимга сотиб кетган, кейин Толибон хизматига кирган бир одамни мадҳ қилиш. Демак, сиз ҳам ҳамма нарсани сотишга тайёрсизу харидор чиқмаётгандек кўринади. Миллат ва халқ бундай нарсаларни тушунмайди, деб уйлайсизми?
Агар Ўзбекистон учун бирон фойдали иш қилмоқчи бўлсангиз, дод-фарёд қилмасдан, Носир Зокир тўлаши керак бўлган пулни тўплаб, тезда унга жўнатинг, вассалом. Носир Зокир қонуний йўллар билан суд қарорини бекор қилолса, у пул қайтарилиб берилади, унгача уни ишлатишга бошқа “жарималар” чиқиб қолиши ҳам шубҳасиз. Ана шундай қилиб буюкларнинг елкасига чиқсангиз, чиқишни ҳам билиш керак, бу ҳам осон иш эмас, балки биронта хайрли из қолдироларсиз.●●●