Журнал Ҳаракат
№4 (61) 2006. АҚШнинг Хельсинки Комиссиясида
Хельсинки Комиссиясида брифинг -
Ўзбекистонда ўзгаришларнинг истиқболи борми?
Шу йил 25 июлда АҚШнинг қисқача номи Хельсинки Комиссияси деб номланган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Коммисиясида сўннги 2 йил ичида Ўзбекистонга бағишланган учинчи йиғилиш, аниқроғи, “Ўзбекистон: Ўзгаришларнинг истиқболи борми?” мавзуда брифинг ўтказилди. Брифингда расман нотиқлар сифатида “Бирлик” Партиясининг раиси Абдураҳим Пўлат, “Қуёшли Ўзбекистоним” номли қоғоздагина мақжуд бўлган коалиция раиси, ҳозир қамоқда бўлган Санжар Умаровнинг ўғли Ғулом Умаров, “Эрк” партиси фракцияларидан бирининг раҳбари Салай Мадаминов ва АҚШлик таниқли профессор, Марказий Осиё бўйича мутахассис, ўзининг айтиши кўра, ҳозирда кўпроқ бу минтақада ислом таҳликаси масалалари билан шуғулланадиган Марта Олкотт таклиф қилингандилар.
Таклиф қилинганлар рўйхати аввалдан тарқатилган Таклифномада бу ерда келтирилган тартибда берилган бўлиб, уларнинг нутқи ҳам айнан шу тартибда тингланди. Ҳозир ёз пайти, бунинг устига Ўзбекистонда сўнгги ойларда муҳокама қилишга лойиқ биронта воқеа бўлмаганлиги сабабли бўлса керак, йиғилиш Вашингтонда катта қизиқиш уйғотмади. Энг муҳими, бу Коммиссиянинг аъзоларидан (9 нафар Сенат, 9 нафар Вакиллар палатаси аъзоси) ҳеч ким келмади. Келганллар, асосан, Ўзбекистон масалалари билан шуғулланувчи ёки уларга қизиқувчи ташкилотларнинг энг паст даражали вакиллари эди.
Худди шуни аввалдан билгандек, бу йиғилишга 18 июлда таклиф олган “Бирлик” Партиясининг раиси Абдураҳим Пўлат “Ҳар куни ранг ўзгартирадиган собиқ эркчи ва ҳеч ким танимайдиган Ғулом Умаровлар даврасида бўладиган бундай мажлисга қатнашиш истаги йўқлигини” билдирди. Аммо, у ҳозир хорижда яшаётган таниқли мухолифатчилар Муҳаммдбобир Маликов, Пўлат Охун, Исмоил Дадажон, Жаҳонгир Муҳаммад ва Ўзбекистондаги сафдоши Васила Иноят билан маслахатлашгач, бу мажлисдан бирлашган мухолифатнинг фикрларини эълон қилувчи минбар сифатида фойдаланиш учун унда қатнашишга рози бўлди.
Шу ерда лирик чекиниш қилиб, Абдураҳим Пўлатнинг www.harakat.net сайтида эълон қилинган лавҳасини диққатингизга ҳавола этамиз.
Абдураҳим Пўлат: Ўтган йили Салай Мадаминовни АҚШга
олиб келгандим, бу йил ўзи келдимикан?
Бир одам мени нокамтаринликда, жуда кўп воқеалар менинг таъсиримда бўлади, деб гапиришда айблаб, истеҳзо билан “Муҳаммад Солихнинг бултур АҚШга келишига ҳам Сиз сабаб бўлгандирсиз”, деб сайтимизга мактуб йўллабди.
Масаланинг энг кулгили жойи шундаки, Салай Мадаминовнинг (пайғамбаримиз исмига ҳурматсизликдек бўлмасин дея, мен бу хоинни фақат ота-oнаси тарафидан берилган от билан айтишни истайман) ўтган йили, яъни 2005 йил май ойида АҚШга келишига ростдан ҳам мен сабабчи бўлганман. Мана ўша воқеанинг қисқача тарихи.
Нью-Йоркдаги Колумбия Университетида рус тилини ва бир оз ўзбекчани ҳам биладиган, Ўзбекистон масалалари билан шуғулланадиган бир профессор бор. Питер Синнот исмли бу тадқиқотчи кўпчиликка таниш бўлмаса ҳам, илм одамлари ичида ўзига яраша мавқега эга.
У 2004 йилнинг сўнгги ва 2005 йилнинг бошларида бир неча марта мени университетда ўзи олиб борадиган семинарга таклиф қилди. Табиий, мен у ерда Ўзбекистондаги сиёсий воқеалар, мухолифат ҳақида маъруза ёки маърузалар қилишим керак эди. Нью-Йоркга бориш ҳаражатлари қопланишинини қўйиб туринг, тузукгина гонорар ҳам тўлашга ваъда берди.
Мен ҳақиқатдан ҳам жуда банд эканлигимни баҳона қилиб, таклифни қабул қилолмаслигимни айтдим. У мени кўндириш учун анчагина уринди. Унинг ўзбекчасига жуда ёқимли овоз билан “Абдурайим ако, ёлибараман” деган сўзларини ҳали ҳам хотирлайман.
Кейин унга жиддийроқ жавоб бердим. “Менинг боришни истмаслигимнинг асл сабаби, - дедим, - бу каби учрашувларнинг биз, яъни мухолифат учун фойдасизлигидир. Бу каби учрашувларга келадиган одамлар учун бундай учрашувлар жуда қизиқ ва фойдали. Аммо, Американинг сиёсатини, Ўзбекистонга нисбатан сиёсатини ҳам, белгилайдиган одамлар бутунлай бошқа одамлар. Ҳатто Америка сиёсатини белгиловчи одамлар билан учрашсам ҳам, улар мен билан учрашгач, сиёсатларини ўзгартирадилар деган иллюзиям йўқ. Чунки, Америка ўз сиёсатини жуда кўп факторлар асосида қабул қилади. Бу қаторда, на фақат мен, умуман Ўзбекситоннинг ўзи ҳам асосий роль ўйнамаслиги мумкинлигини тушуниш керак. Шуни аниқ билганим сабабли, мен Америкада яшасам ҳам, жуда кўп таклифларни қабул қилмаганман.
Юқори савиядаги, масалан, Давлат Департаменти, Хавфсизлик Кенгаши ва Конгрессдаги учрашувларнигина қабул қилишимнинг сабаби бор. У ердагиларнинг ҳам қарорларини ўзгартиролмайман, аммо, ҳар ҳолда у ерлар қарор қабул қилувчи нуқталарга яқин бўлгани учун, улар билан учрашувдан қочмайман.
Бундай шароитда мен учун муҳим бўлгани АҚШнинг сиёсатини билган ҳолда унинг сиёсатидан ўзимиз учун керак бўлганича фойдаланабилишдир. Океанда кетаётган елканли кема елаканлар системаси воситасида истаган йўналишида кетолади. Зиг-заглар билан шамолга қарши ҳам кетиш мумкин. Мен сиёсатчи сифатида АҚШ ва Ғарбнинг шамолидан, денгиздаги кема каби, фойдаланишимиз керак, деб ҳисоблайман, фойдаланмоқдамиз ҳам. Муҳим бўлгани, АҚШ ва Ғарбнинг шамоли ҳар доим биз истаган йўналишда бўлмаса ҳам, умуман олганда демократия йўналишида эканлигидир.”
Университет профессори билан гапимиз битавермагач, “Гонорар сифатида бир миллион доллар берсангизларгина боришим мумкин, партиямиз учун пул жуда керак” деб ҳазиллашиб ҳам кўрдим. Ниҳоят у охирги козирини чиқарди: “Унадй бўлса мен Муҳаммад Солихни таклиф қиламан”. “Мана бу жуда яхши қарор, - дедим мен. - Унинг гуруҳи ҳозир ҳеч қанда фаолият олиб бормаётгани туфайли қиладиган иши ҳам йўқ. Дунёнинг бир чеккасидаги Норвегиядан ҳар замонда чиқиб қолса, ҳар ким билан учрашиб қoлолишидан бахтли бўлади”.
Хуллас, шундай бўлди ҳам, Салай Мадаминов Колумбия Университетининг таклифи билан АҚШга келди. Унинг саёҳати айнан Андижон воқеаларидан кейинги кунларга тўғри келгани учун Ўзбекистон мухолифати вакиллари билан учрашувларга талаб кўпайиб кетганини тушуниш қийин бўлмаса керак. Уни ҳатто мен билан биргаликда ҳукуматнинг расмий бир органига ҳам таклиф қилишди, аммо сўнг дақиқада уни таклиф қилинганлар рўйхатидан чиқаришди. Мен эса, у ерга бошқа бир сабаб ила боролмадим.
Ўша кунларда ростдан ҳам ўзбек мухолифатчиларнинг “нархи” қанчалик ошиб кетганини тушунтириш учун яна бир мисол кўрсатаман. Андижон қирғинидан 1-2 кун кейин Россиянинг 1-чи телеканали мен билан суҳбат таклиф қилди. “Менинг фикрларим рус расмийларининг сиёсатига қарши бўлгани учун, барибир энг керакли гапларимни кесиб ташлайсизлар”, деб таклифни рад этдим. Ҳайронлигидан шошиб қолган бу телеканалнинг Вашингтондаги офиси раҳбари “Тўғри, Москвада гапларингизни цензура қилишади, аммо мен аниқ биламанки, энг нейтраль гапларингз билан камида бир неча минут ичида Россияга таниласизку” деди. “Мақсадим бировларга танилиш эмас”, жавобини бердим.
Мана орадан бир йил ўтди. Шу кунларда Салой Мадаминов яна АҚШда. Бу сафар уни ким бу ерга таклиф қилганини билмайман. Лекин унинг бу сафари сабабини ёш бола ҳам тушунади.
Яқинда менинг рус ва инглиз тилларида тарқатилган “Ўзбек мухолифатида принцип ўлароқ бирлик йўқ, аммо у барибир кучли” номли мақолам ўзим ҳам ўйламаган даражада қизиқиш уйғотди. Ўзбекистон мухолифати ичидаги воқеаларни фақат рус сайтлари орқали билиб юрадиган, мухолифатнинг тарқоқлиги лидерларнинг келишолмаслигидан эканлигига ишонган, ўзбек мухолифатнинг кучсизлиги ҳақидаги эртакларга ўрганиб қолган мутахасcислар шок ҳолатига келганини ҳам биламан.
Айнан, шу сабабли, Салой Мадаминов бу ерга келиб, ўзи терроризм ва экстремизм ғояларидан энди узоқлашганини айтиб бериш эҳтиёжи сезган бўлса ажаб эмас. Аммо, уни яна мен олиб келдим деган иддаоим йўқ.
* * *
Энди бу куннинг воқеаларига, аниқроғи Хельсинки Комиссиясининг мажлисига қайтсак.
Йиғилишда Комиссия аъзоларидан ҳеч ким қатнашмагани сабабли, уни Комиссиянинг ташкилий ишларини олиб борувчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари Доротти Дуглас Тафт хоним олиб борди.
Брифинг Абдураҳим Пўлатнинг баёноти билан очилди. “Ўзбек мухолифатида бирлик йўқ бўлса ҳам у курашмоқда, лекин Ғарб ёрдамга шошилмаяпти” номли баёнот матни Хельсинки Комиссиясининг расмий сайтида (www.csce.gov) берилган инглизчадан компютер воситасида русчага таржима қилинган ва журналнинг кейинги саҳифаларида берилган.
Кейинги нотиқ, юқорида айтилганидек, 2004 йилнинг баҳорида Тошкентда тузилгани эълон қилинган “Қуёшли Ўзбекистоним” номли коалиция раиси, ҳозир қамоқда бўлган Санжар Умаровнинг ўғли Ғулом Умаров эди.
Санжар Умаровнинг тўсатдан Ўзбекистоннинг мухолифат саҳнасида пайдо бўлиши ва амалда ҳеч нарса қилмасдан ўзини кўрсатишга интилишини аввалига кўпчилик тушунмади. “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат уни ўзбек сиёсатининг Остап Бендери деб аташи кўринишидан энг тўғри баҳодир. Унинг ўғлини тўсатдан Ҳельсинки Комиссиясида пайдо бўлиши, масаланинг бошқа тарафини ҳам тушунишга имкон бериши мумкин.
Маълумки, АҚШ коррупция масаласида дунёда биринчи ўринда турмаса ҳам, охирги ўринда ҳам эмас. Бу мамлакатда, масалан, лоббичилик маскаси остида одамларнинг ва давлатнинг пулини ўмарувчи шахс ҳамда ташкилотлар етарлича.
Тахминларга кўра, гўёки “Қуёшли Ўзбекистоним” коалицияси орқали Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳатларни ривожлантириш учун турли манбалардан пул ундирган америкалик қаллобларнинг тузоғига илинган, балки уларнинг шериги бўлган Санжар Умаров, ўз имкониятларини тўғри ҳисоб-китоб қилолмасдан, охир-оқибат Ўзбекистон қамоқхонасига тушди. Афтидан, ўша қаллоблар, қолган пулни ҳазм қилиш учун энди унинг ўғлидан фойдаланмоқчилар.
Шулар сабабли, Ғулом Умаровнинг “Қуёшли Ўзбекистоним” коалицияси ўз фаолиятини давом эттирмоқда” қабилидаги шиорлардан иборат нутқининг ҳеч бир қиймати йўқ.
Бошқа нотиқлар - Салой Мадаминов ва Марта Олкотнинг баёнотлари ҳамда бу йиғилиш ҳақидаги хулосалар билан кейинги саҳифаларда танишишингиз мумкин. ■■■