Журнал Ҳаракат
№2 (59) 2006. Кечагина ўтган кунларимиз
Абдураҳим Пўлат -
Руслар ўз исм-шарифлари учун курашар экан, ўзбеклар қаерда?
Рус оммавий ахборот агентликлари хабар беришича, Латвиянинг фуқароси, миллати рус Руслан Панкратов ўз исм-шарифининг маҳаллий қонунларга кўра Русланс Панкратовс шаклида ёзилишига қaрши судда иш очиб, уни ютқазган.
Руслар Латвияни босиб олиб, СССР такибида ушлаб турган йиллари ҳам, бошқа жойлардан, масалан, Марказий Осиёдан фарқли ўлароқ, маҳаллий халқдан исм-шарифни русча шаклда ёзишни талаб этмаган эдилар. Бугун бу ишни латишлар қилаётгани тўғри эмас. Аммо, шу воқеа сабаб Ўзбекистондаги аҳволга назар ташлаш жуда муҳим.
Маълумки, Совет замонида ўзбеклар ўз исм-шарифларини русча шаклда ёзишга мажбур эдилар. Бу мажбурий эмасди, ўзбеклар ўз хоҳиишлари билан исм-шарифларини русча ёзардилар, деб ўйлаётганлар бўлса, янглишадилар. Бундай қилиш мажбурий бўлган.
Москвада ўқиб юрган йилларимизда, бу масалани кўп муҳокама қилардик. Лекин унинг қонуний томони билан қизиқмаганмиз. Ўйлардикки, одамлар рус гегемонлигидаги совет тузумида осонроқ карьера қилиш учун ўз болаларини рус мактабларига берганлари каби, исм-шарифларини ҳам ўз хоҳишлари билан русча шаклда ёзадилар. Вақти келиб, мустақил бўлсак, бу нарсалар ўз-ўзидан тузалишига ишонардик. “Бирлик” халқ ҳаракатининг илк дастурида “миллий қадр-қийматларни тиклаш” борасида ёзганимизда, исм-шариф масаласини ҳам назарда тутганмиз.
1989 йил 14 декбрда қиз кўрдим. Ўша йили ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш талаби билан кўп муҳташам митинглар ўтказганмиз, уларнинг натижасида 20 октябрда ўзбек тили давлат тили деб эълон қилинди ҳам. Шу воқеаларнинг ҳам таъсирида, қизим Сайёрага туғилганлик гувоҳномаси олиш учун кетар эканман, унинг исм-шарифини “Сайёра Абдураҳим қизи Пўлат” деб ёздиришга қарор қилдим.
Бугун қизимнинг гувоҳномасини атайлаб қарадим. У 1989 йил 18 декабрда берилган экан. Демак, ўша куни Олой бозори яқинидаги 9 қаватли бинолардан бирида жойлашган ўша пайтдаги Киров райин ЗАГСига келганман. Навбат билан қабул даричасига келгач, у ердаги қиз ёки ёш жувонга керакли ҳужжатларни бериб, қизимнинг исми-шарифи хусусидаги истагимни билдирдим. “Йўқ, - деди у дарҳол, - бизда маълум қоидалар бор, ўшалар бўйича иш қилишга мажбурман”.
Мен талабимда қаттиқ турганимдан кейин, у мудир билан гаплашишга кетди ва бироздан кейин чиқиб, мудир ҳам менинг истагимни бажаролмаслигини айтганини такрорлаб, министрилак ёки ҳукуматнинг бу хусусдаги кўрсатмалари ёзилган бир китобчани кўрсатди. Ҳақиқатда, у ерда ўғил боланинг отасини исми “-ович”, қиз боланинг отасиники “-овна” билан тамомланиши, фамилия эса, айнан отасиники каби бўлиши кераклиги ёзиб қўйилганди. Аммо мен гапимдан қайтмадим. Бола меники, унинг исми-шарифини мен истаган шаклда ёзишилиши кераклигини талаб қилабердим. “Биз ҳамманинг талабини бажара бермаймиз”, деб такрорлашдан чарчамасди ЗАГСнинг ходимаси ҳам.
Шу пайт навбатда турган ёши мендан ҳам каттароқ бир киши гапга аралашди. “Қизим, - деди у, - Ҳамманинг талабини бажармасангиз ҳам, бу кишиникини бажариш лозим”. “Ким бўпти бу киши”, деди ходима очиқча кесатиш оҳангида. “Бу киши ўзбек тилини давлат қилиш талаби билан яқинда майдонларни тўлдириб митинлар уюштирган Абдураҳим Пўлатов бўлади”, деди ҳалиги менинг ўзим ҳам танимайдиган киши.
Ходима биз зўмда ўзгарди. У ўзи ҳам ўша митингларда қатнашгани, ўзбек тили учун курашувчилардан бири бўлгани, митингларда орқароқда тургани сабабли мени танимаганини айтди. Бир оз митинглар ва ўзбек тили ҳақида гаплашдик. Навбатдагилар ҳам ўз ишларини унитиб суҳбатга қўшилиб кетдилар. Ниҳоят, ЗАГС ходимаси қарорини айтди: “Фамилияни ўзгартиролмайман, аммо Сиз учун биринчи марта қоидаларимизни бузаман. Қизингизни отасини исми графасига “Абдураҳим Пўлат қизи” деб ёзиб бераман”.
Биринчи мувафаққиятдан шошиб қолиб бўлса керак, мен бунга рози бўлдим. Хуллас, қизим, ҳужжатларга кўра “Сайёра Абдураҳим қизи Пўлатов” бўлди.
Бу воқеани “биринчи мувафаққият” дедим, чунки унинг биринчи эканлигига, яқинда ҳамма ўзбеклар ўз исм-шарифларини русча эмас, ўзбекча шаклда ёза бошлашларига ишонардим. Аммо, минг афсуски, бундай бўлмади.
Мустақилликдан кейин ҳам мустамлкалигимизнинг рамзларидан бири бўлмиш “-ович, -овна, -ов” қўшимчаларидан қутулмадик. Бу нарса ҳали ҳам халқимиз мустақилликни тўла хис этолмаганинг кўрсатгичидир. Шунинг учун мен “Мустақиллик куни” деб байрам қиладиган кунимиз ҳали келмаганини таъкидлашдан чарчамайман.
Бу воқеа менга АҚШда бўлиб ўтган бир тарихий воқеани эслатди. АҚШга келмагунча билмаган эканман, ҳатто ўтган асрнинг иккинчи ярмида ҳам бу мамлакатнинг баъзи жанубий штатларида сегрегацион қонун-қоидалар мавжуд экан. Масалан, автобусларнинг бир қисми “Оқлар учун” деган ёзувлар билан оқларга ажратилган. Агар шу қисмда бирон жой бўш бўлса, қора танли одам уни эгаллаши мумкин, аммо, оқ танли одам автобусга чиққач, бу жой бўшатилиши керак.
1959 йили бир ёш қора танли аёл оқ танлига жой бўшатишдан бош тортгач, катта тўпалон бўлиб, у мавжуд қонунларга кўра қамоққа ташланибди. Шу баҳона билан бутун АҚШ бўйлаб мутлақо кўпчилик оқ танлилар тарафидан ҳам кўллаб кувватланган қора танлилар ҳаракати бошланибди. Одамлар автобусларни байкот қилишибди. Бу ҳаракат натижасида жанубий ҳудудлардаги оxирги сегрегацион қонунлар ҳам йўқ қилинибди.
Бояги ёш аёлнинг исми Роза Паркерс У АҚШнинг миллий қаҳрамонларидан бирига айланган. Бундан бир неча ой аввал 90 ёшдан ошган бу аёл вафот этганда, АҚШ тарихида биринчи марта Конгресснинг биноси Капитолийда оддий бир инсоннинг жасади билан хайрлашиш маросими ўтказилганига менинг ўзим гувоҳ бўлдим. Бутун Америка, оқлар ҳам қоралар ҳам, мотам қилдилар. Чунки, Роза Паркерс Американининг тарихида из қолдирган инсонлардан биридир.
Албатта, мен бир сиёсатчи сифатида тушунаманки, Роза Паркерснинг бир аёл сифатидаги, бир инсон сифатидаги мардлиги беқиёс буюк бўлгани билан, унинг бундан буюк мардлиги ҳам шу сегрегацион қонунни, масалан, 50 йил аввал йўқ қилолмасди. Бу ҳақиқат - у сабабчиси бўлган ғалабанинг аҳамиятини камайтирмайди, аксинча, ғалабанинг аҳамиятини яна ҳам оширади. Чунки, Паркерс хоним ўзини қаҳрамонликка олиб келган қадамни қўяётганда, унинг оқибати нима бўлишини ҳали билмасди. У қаҳрамон бўладими, ёки ҳали фаолиятда бўлган ку-клукс-кланчилар тарафидан дарахтга осиладими, билмасди.
Демоқчиманки, 1959 йилда сегрегацион қонун йўқ қилинибди, демак, масала “пишиб” қолган экан, Паркерс хоним чойнакка, уни тоширган охирги томчини ташлабди. Офарин!
Аммо, нега бизда чойнакни тоширадиган бундай мардлар йўқ?
Бу кунниннг поғоналаридан туриб гапириш осон, лекин, шундай бўлса ҳам, ўша 1989 йил 18 декбрда Киров райин ЗАГСи биносида мен ҳам бир тўпалон кўтармасдан хато қилмадимми, деб вақти вақти билан ўйлаб қоламан. Балки, шундай қилганимда эди, биз ўзбеклар ҳозирги шармандачиликдан қутулиб, исми-шарифларимизни ўзбекча ёзишга ўтган бўлармидик.
Аммо, ишонаманки, ахир бир кун ўзбеларнинг Роза Паркерси исён қилади ва исмларимиздан русча қўшимчаларни отамиз ва миллий шууримизнинг ўлмаганини, аввал ўзимизга, қолаверса, бутун дунёга намойиш қиламиз.●●●