Журнал Ҳаракат №1 (58) 2006. Кечагина ўтган кунларимиз
«Ҳаракат» ахборот агентлигининг янгиликлар тасмасидан
Манба: www.harakat.net
Январь - февраль, 2006 йил

5 январь: "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетаси 50 ёшда

Бугун, 5 январда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирлиги муассислигида чоп этиладиган "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетаси чиқа бошлаганига 50 йил тўлди. Шу муносабат билан газета таҳририятида байрам уюштирилди, анжуманга таҳририятнинг шаклланишида жонкуярлик қилган фахрийлар, газетчилик фидойилари таклиф этилди.

1956 йилнинг 5 январидан "Ўзбекистон маданияти" номи билан чоп этила бошлаган мазкур нашр ўз даврида бир миллион нусхада чоп этилган. Шўро даврида мамлакатда ўз мавқеига эга бўлган газета қайта қуриш йилларида ҳурриятпарвар ижодкорларнинг овозини ифода этган эди. Аммо кейинги йилларда Каримов режимининг маддоҳига айланган, бор-йўғи 5-6 минг нусхада чоп этилаётган газетага Президентнинг собиқ Давлат маслахатчиси Ахмаджон Мелибоев раҳбарлик қилмоқда.

Газетанинг 50 йиллик юбилейи билан боғлик расмий анжуман эртага Ёзувчилар уюшмаси ва Маданият ва спорт ишлари вазирлигида бўлиб ўтади.

Миршаббоши тайинлашда Каримов тахмин қилинган қарорини ўзгартирди

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов республика Ички ишлар вазирининг собиқ раҳбари Зокир Алматов ўрнига илгари мўлжаллаган одамини эмас, балки, расмий хабарга кўра, бугун фармон чиқариб, Ички ишлар вазирининг собиқ биринчи ўринбосари ва сўнгги вақтларда Давлат божхона қўмитасининг раиси лавозимида ишлаётган, асли Самарқанд тожикларидан бўлган Баҳодир Матлубовни тасдиқлади. Шу билан бирга, президент ўз қарори билан Fайрат Кодировни Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, вазирликнинг жиноий-қидирув ва терроризмга қарши Бош бошқармаси бошлиғи қилиб тайинлади.

Хитой бизга урвоқ хам бўлмайдиган кредит бермоқчи

Хитой Тараққиёт Банки (ХТБ) вице-президенти Ван И бошчилигидаги делегация ўтган йилнинг охирги кунлари Тошкентда бўлганида, ЎзА матбуот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар банкига ХТБнинг 20 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит линиясини очиш тўғрисида келишувга эришилган. Ушбу линия бўйича кредитлаш муддати 9 йил бўлиб, 2 йил имтиёзли даврни ташкил этади.

Мухбиримизнинг фикрича, бу кредит Ўзбекистондек давлат учун урвоқ ҳам бўлмайди. АҚШ бекор ётган Хонобод ҳаво базасини ишлатгани учун бундан кўпроқ ҳақ тўлар эди. Ғарб давлатлари ва банклари Андижон воқеаларидан сўнгра Ўзбекистонга ёрдамни кесганлари сабабли, кўринишидан, Каримов ҳукумати арзимаган ўлчовдаги кредитларга ҳам зор бўлиб қолган.

ЎзАнинг хабарда айтилишича, айни вақтда Хитой банкирлари Ўзбекистонга Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) га аъзо давлатларнинг 2005 йил октябрида имзоланган Банклараро ҳамкорлиги тўгрисидаги битимни амалга ошириш йўлларини муҳокама этиш учун ҳам келишган экан. Шу битим асосида ШҲТга аъзо давлатларнинг Банклараро бирлашмаси тузилган бўлиб, унинг биринчи мажлиси 2006 йилнинг июнь ойида ўтказилиши режалаштирилаётир.

Узбекистан: жертвы Андижана (официальный список погибших)

Как известно, в ходе событий 12-13 мая 2005 г. в г.Андижане погибли сотни людей. Узбекские власти говорят о 187 погибших (включая 31 работника правоохранительных органов и военнослужащих), неофициальные оценки колеблются от 700 до нескольких тысяч человек. До сих пор, однако, официальные списки погибших не были опубликованы, что позволяло властям игнорировать все обвинения в фальсификации данных о жертвах.

Список составлен на основе текста обвинительного заключения по делу 15 участников андижанского восстания, рассмотренному осенью 2005 г. Верховным Судом Узбекистана. Данные включают фамилию и имя погибшего, номер и дату составления заключения судебно-медицинской экспертизы (ЗСМЭ), для государственных служащих - указание на принадлежность к тем или иным официальным структурам.

Список включает 185 человек, что несколько меньше официально заявленной цифры, однако это расхождение, равно как некоторые другие неточности и пропуски, вероятно, можно объяснить небрежностью составления следственных документов.

В настоящее время ПЦ «Мемориал» проводит работу по уточнению списка погибших. Мы будем признательны за любую дополнительную информацию.

Виталий Пономарев,
директор Программы мониторинга
прав человека в Центральной Азии
Правозащитного Центра «Мемориал»
06.01.2006

От редакции “Харакат”: со списком погибших можно ознокомиться в новостях за 5 января 2006 года сайта harakat.net

7 январь: Саиджахон суд килинмоқда, бошқа “бирлик”чилар эса судни кутишмоқда

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг хабарига кўра, мана 3 кундирки, Тошкент вилоятидаги Қуйичирчиқ туманининг жиноий ишлар суди Андижон воқеаларига дахлдорлардан бири - Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш “Апелляция“ жамияти раҳбари Саиджаҳон Зайнобиддиновнинг “иш“ини ёпиқ эшиклар ортида кўра бошлади. У Ўзбекистон ЖКнинг конституциявий тузумга тажовуз қилиш, диний экстремистик ташкилот тузиш, унга раҳбарлик қилиш ва иштирок этиш каби моддалари билан айбланмоқда. Ҳолбуки ушбу ҳуқуқ ҳимоячисининг ёлғиз “айби“ афкор оммага Андижон воқеалари тўғрисида холис, рост хабар етказгани бўлган.

Кеча ва бугун баъзи ОАВлар гўё “Бирлик“нинг 5 фаоли устидан ҳам суд жараёни бошланганини билдирдилар. Шу фаоллардан бири - очиқда бўлган “Бирлик“ партияси раисининг ўринбосари Ҳамдам Сулаймон мазкур хабарни рад этди. Бундай узунқулоқ гаплар “Бирлик“ атрофида ўралашиб юрган айрим унсурлардан чиққан, мақсад одамларни чалғитишдан бошқа нарса эмас, деди у.

10 январь: Аҳмад Аъзам "арава"дан тушиб қолди

Маълум бўлишича, 6 январь куни Ўзбекистон телерадиокомпанияси "Ўзбектелефильм" студияси директори Аҳмад Аъзам муддатидан илгари пенсияга жўнатилган. Мазкур лавозимга ўтирганига эндигина олти ой бўлган Аҳмад Аъзамнинг шахси кўпчиликка яхши маълум.

У аввал “Бирлик”да бўлди, сўнгра "Эрк" демократик партияси Марказий кенгаши Бош котиби, сўнгра Президентнинг ташаббуси билан ташкил этилган Фидокорлар миллий демократик партияси Марказий кенгаши котиби, Ўзбекистон телевидениеси Ўзбекистон канали директори бўлиб ишлаб келганди. Котибасининг таъкидлашича, у садоқати эвазига берилган бундай зарбадан ўзига келолмаяпти.

Режимбоши рўйхатидаги бундай одамнинг истеъфоси телерадиокомпаниянинг янги раҳбари Алишер Хўжаев билан боғлиқ. Президент ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгашидан келган бу одам шу кунларда телерадиокомпаниядаги иш ўринларини учдан бирига қисқартирган, ўзи муҳим деб ҳисоблаган лавозимларга собиқ орган ходимларини жойлаштирмокда. Ҳатто мамлакатда шу соҳани 10 йилга яқин бошкарган тузум хизматкори Абдусаид Кўчимовни суткасига 4-5 соат эфирга узатиладиган Тошкент телеканилига ўтказган.

Фридум Хауз суд қилинмоқда

Айни кунларда Фуқаролик ишлар бўйича Тошкент шаҳар суди судья Абдуқодирова раислигида Ўзбекистон Адлия вазирлигининг Фридум Хауз ташкилоти Тошкент бюроси устидан киритган даъво аризаси асосида маҳкама жараёнларини олиб бормоқда. Оммавий ахборот воситалари, халқаро дипломатик корпус ваколатхоналарининг вакиллари деярли қўйилмаётган мазкур жараёнда Фридум Хаузнинг Тошкент бюроси Ўзбекистонда таъқиқланган фаолият билан шуғулланиш, молиявий қонунбузарликлар сингари бир неча айбловлар учун жавобгар қилинган. Дастлабки тахминларга кўра, ташкилот фаолияти олти ойга қадар ёки бутунлай тўхтатиб қўйилиши мумкин.

Мухбиримизнинг мазкур масаладаги сўровига ўзини Фридум Хауз ходими деб таништирган Махсума бу жараёнлар охирига етмагунига қадар суд борасида ҳеч бир изоҳ ёки шархлар берилмаслигини таъкидлади. Мухбирларимизнинг Адлия вазирлиги матбуот хизматига мурожаати ҳам бесамар кетди.

Қашқадарёлик мухолифатчиларни таъқиб қилиш кучайди

Кеча, 9 январда мухбирларимизга ўзининг Қашқадарё вилояти Нишон тумани ИИБга олиб келинганини қўнгироқ қилиб билдирган "Эрк" партияси раҳбари Самад Мурод ўзининг ИИБ бошлиғи Илҳом Жаҳонгиров томонидан сўроқ қилинганини, туман ҳудудидан огоҳлантиришсиз чиқиб кетиши мумкин эмаслигини билдиришганини таъкидлади. Самад Муродга кўра, "Бирлик"нинг Қашқадарёдаги лидери Дайнов Ташанов ҳамда "Эзгулик"нинг вилоятдаги раҳбари Зулфикор Мирзолар ҳам ҳуқуқ мухофазачиларининг назоратидан шу шаклда "бебахра" қолмаётир.

13 январь: Саиджаҳон Зайнобиддиновга 7 йиллик қамоқ белгиланди

Андижон воқеалари тўғрисида ўз вақтида тезкор хабар берган андижонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Саиджаҳон Зайнобиддиновга ҳукм ўқилди. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг хабарига кўра, кўздан йироқда - Тошкент вилоятидаги Қуйичирчиқ туманининг жиноий ишлар суди биносида Зайнобиддинов “иш“ини бекитикча кўрган Тошкент шаҳар жиноий ишлар суди 11 январда уни 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этди.
Суд-прокурорлик ходимларидан ҳеч бири бу суд жараёнидан оғиз очишни истамаяпти.

В Узбекистане суд приостановил деятельность Freedom House

Власти Узбекистана приостановили деятельность еще одной организации из США – представительства Freedom House, защищающей гражданские свободы по всему миру. Об этом в пятницу сообщила журналистам Бранка Шесто, директор узбекского офиса этой организации.

По ее словам, в четверг Ташкентский городской суд по гражданским делам приостановил на шесть месяцев деятельность Freedom House, обвинив в отсутствии прозрачности проектов, предоставлении правозащитникам доступа в интернет в своем офисе без лицензии и использовании символики без регистрации.

Freedom House стала четвертой западной неправительственной организацией (НПО), чья деятельность в Узбекистане была приостановлена или прекращена по решению властей после "цветных революций" в Грузии, Украине и соседней Киргизии. //Reuters

19 январь: Нажотга муҳтож "Миллий Нажот Қўмитаси” ҳақида

Ўзини социолог деб айтаётган Баҳодир Мусаев бир қатор мақолаларида, хусусан, 2005 йил 28 декабрда "Фергана. ру" сайти мухбири билан ўтказилган суҳбатида ҳали жамоатчиликка мавҳум бўлган Миллий Нажот Қўмитасининг кишибилмас фаолияти, унинг Каримов режими ичидаги сон-саноқсиз, исталган пайтда бош кўтаришга тайёр турган тарафдорлари ҳақида гапириши Ўзбекистонда ўзгариш кутаётган анча-мунча одамларга умидбахш шабодадек туюлди. Уларнинг “кайфини” бироз учириб қўйишимизни билсак-да, янги чиққан “ҳақиқат Баҳодирдан ҳам қимматли” мақолига асосланиб, бу сирли “Қўмита” устидаги пардани бироз очишга қарор бердик. Тошкент, Москва ва Станбулдаги мухбирларимиздан олинган маълумотларга кўра, Миллий Нажот Қўмитасининг тарихи қуйидагича.

Андижондаги 2005 йил 13 май воқеаларидан кейин бир қатор одамларда дунё жамоатчилигининг ғазаби ва Ғарб давлатлари, биринчи навбатда, АҚШнинг саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистонда Каримов режими тезда қулайди деган фикр шаклланди. Бундай фикрга ишонган мухожиратдаги мухолифатчиларнинг бир қисми Ўзбекистонда яратиладиган янги ҳукуматда ўзларига тузукроқ жой “кесиб” қўйиш туйғуси билан ва Саддам Ҳусайиннинг асосий мухолифатчиси Аҳмат Челебига тақлид килиб, апил-тапил турли Конгресс ва Коалициялар тузабошладилар. Орадан бир ой ўтар ўтмас, Вашингтонда “Ўзбекистон демократик кучларининг миллий конгресси” ва Нью-Йоркда “Бирлашаган ўзбек демократик коалицияси” тузилгани эълон қилинди. Дарҳол шуни айтиш керакки, Конгресс ва Коалиция тузиш каби ножиддий ўйинларга мухолифатнинг асосий кучи бўлган “Бирлик” Партияси қўшилмади.

Ўзбекистон ичида ҳам қимирлаш бошланди. Ўтган йилнинг сентябрь ёки октябрь ойида Тошкентда Аҳмаджон Одиловнинг укаси Муҳсинжон Одиловнинг уйида ўй эгаси билан бирга тўпланган Ўзкомпартиянинг мафкура бўйича собиқ котиби Раъно Абдуллаева, “Эрк” партиясининг қисмларидан бирининг котиблари Отаназар Орипов ва Дилором Исоқова, социолог Баҳодир Мусаев ва инсон ҳуқуқлари “Мазлум” жамиятининг раиси Аъзам Тургунов "Миллий Нажот Қўмитаси”ни туздилар. Қўмитанинг раиси этиб Аҳмаджон Одилов, раис ўринбосарлари қилиб Раъно Абдуллаева ва Отаназар Орипов тайинланди. Муҳсинжон Одилов ва Аъзам Тургуноваларга координатор, Баҳодир Мусаевга матбуот котиби лавозимлари берилди.
Ўша куни “қўмитачилар” қуйидаги масалаларда келишдилар:

- Аҳмаджон Одиловга на Қўмита тузилгани ва на у раис этиб тайинлангани ҳозирча билдирилмайди. Чунки яқинда 80 ёшга кирган ва жиддий касалликларга мубтало бўлган Аҳмаджон ака бундай хабарни эшитгач тўлқинланиб кетса, у ёғи ёмон бўлиб қолиши мумкин. Каримов режими қулатилгач, Аҳмаджон Одилов қамоқдан чиқиб, Қўмита раисли вазифасини бажаришга киришади.

- Қўмита сирли ташкилот эмас, у ўзини яширмайди, аммо белгиланган соат келмагунча ҳеч қандай фаолият олиб бормайди.

- Ўзбек халқини "Миллий Нажот Қўмитаси” раҳбарларини қабул қилишга тайёрлаш лозим. Шу сабабли, Отаназар Орипов ва Баҳодир Мусаевга Қўмита раҳбарлари Аҳмаджон Одилов ва Раъно Абдуллаевани халқ кўзи олдида Совет замонида уларга қарши қўйилган хунук айбномалардан оқлаш кампанияси олиб бориш топширилди.

- Оддий одамларни рағбатлантириш учун, ҳозир ҳокимиятда, хусусан ҳуқуқ тартибот органларида ишлааётган кўплаб одамлар бу Қўмитага киргани ҳақида гаплар тарқатиш тўғри деб топилди.

- Қўмита ҳокимиятга келгач, президент сайловлари ўтказилади. Аммо, янги президент АҚШ президенти Жoрж Буш билан келишиб танланади. Агар Буш Муҳаммадбобир Маликовни танласа, Маликов президент бўлади, Абдураҳим Пўлатовни таклиф этса, Пўлатов президент бўлади. “Эрк”чилар ўз раислари ҳам инобaтга олиниши кераклиги ҳақида қаттиқ турганларидан кейин, унинг ислом фундамантализми ғояларига қанчалик яқинлигини ўрганиш мақсадида Раъно Абдуллаева билан Муҳаммад Солихнинг учрашуви ташкил қилинадиган бўлди. Буни уюштириш Отаназар Орифовга топширилди.

Қўмита тузилгандан кейин ишлар шундай давом этди. Отаназар Орипов ва Дилором Исоқова Москвага келиб, ундан кейин Отаназар Орипов Туркияга бориб, бу ердаги сиёсатчи ва ҳуқуқ ҳимоячилари ўртасида очиқчасига Қўмитани танитиш кампаниясини бошладилар. Уларнинг айтишича, ўзбек халқи Каримовдан тўйган ва ундан қутулиш учун ҳар нарсага тайёр. Белгиланган кунда Миллий Нажот Қўмитаси Ўзбекистонда “бўйсинмаслик” кампанияси бошланганини халққа эълон қилади ва бир ҳафта ичида Ўзбекистонда ҳаёт тўхтайди, Каримов Москвага қочиб кетади.
Ҳокимиятсизликка чек қўйиш мақсадида Қўмита ҳокимиятни қўлга олади ва президентлик сайловлари эълон қилади. Шу билан Ўзбекистонда демократия ғалаба қозонади.
Билмаганлар учун Қўмита аъзолари ҳақида баъзи маълумотлар:

Аҳмаджон Одилов Совет замонида катта ўғриликлар қилгани, ўзи ҳукмдорлик қилган Поп туманида шахсий зиндон қуриб, у ерда ўз душманларини ўлдириб юборгани учун “ўзбеклар ёки пахта иши” доирасида узоқ муддатга қамалган. Мустақилликдан кейин у озод қилинди, аммо, қисқа вақтдан кейин (гўёки сиёсий партия тузиб, Каримовга қарши кураш нияти борлигини ўз яқинларига билдиргандан кейин) қайтадан қамоққа ташланди. Ҳозир ҳам қамоқда.

Раъно Абдуллаева ўтган асрнинг 80-чи йиллари бошида Ўзкомпариянинг мафкура бўйича котиби бўлган. У наврўз байрамини тақиқлаш учун шоир Абдулла Орипов иштирокида катта кампания бошлаган, унинг ўрнига “навбаҳор” байрамини киритишни таклиф қилган. Унинг ислом динига қарши Сталин замонини эслатувчи “уруши” натижасида ҳокимият тизимларида ишлаётган одамлар ўз ота-оналарининг жанозаларида ҳам иштирок этишдан қўрқиб қолишган эди.

Муҳсинжон Одилов номи тилга олинган Аҳмаджон Одиловнинг укаси. Акаси билан биргаликда бир қатор одамларни ўлдириб юборишни уюштиришда айбланиб, 8 йилга қамалган ва қамоқ муддатини тўла битириб чиққан. !992 йилда христианликни қабул қилиб, Иегова шоҳидлари сектасига аъзо бўлган. Шу кунларгача ўз уйида христианликни қабул қилган ўзбек ёшларига дарс беради. Аввалги динига муносабатини очиқча айтишдан ҳам чекинмайдиган мард одам. Уйида муқавасига ўз қўли билан таҳқирловчи сўзлар ёзилган Қуръонни ҳам сақлайди. Бу сўзларни такрорлашнинг ўзи куфр бўлгани учун биз уларни бу ерда келтирмасликка қарор қилдик.

Ўтган йилнинг декабрь ойида Отаназар Орипов Станбулда Раъно Абдуллаева билан Муҳаммад Солихнинг учрашувини ташкил қилди. “Эрк”чининг ҳали ҳам етарлича дунёвийликка ўтмаганидан қониқмаган Раъно Абдуллаева у билан бошқа алоқа қилмаслигини билдирди.
Баҳодир Мусаев Қўмитанинг топшириқларини бажариб, русларнинг сайтларида Раъно Абдуллаевани оқлаш мақсадида ёзилган мақолалар чиқаришга ва йўл-йўлакай Қўмитани пропаганда қилишга бошлади.

Абдураҳим Пўлат томонидан ўзи йўқ ташкилот ҳақида мақолалар ёзиш ножиддийлиги хусусида айбномалар келгач, Баҳодир Мусаев Миллий Нажот Қўмитасининг ўта яшириш ташкилот эканлиги айтиб, Қўмита аъзоларини қийин аҳволга қўйди Чунки, ташкилотнинг яширинлиги унинг аъзоларини қонун қаршисида ҳимоясиз ҳолга келтирарди.

20 январь: Россия ўзбек газининг хўжайинига айланмоқда

“Қизил империя“ даврида Ўзбекистоннинг қазилма бойликлари тассарруфчиси Москва эди. У кўп бойликларимизни талон-торож қилди. Не бахтсизликки, Ўзбекистонга бу ердаги мавжуд режим туфайли ўша кунлар яна қайтаётган кўринади.

Норасмий манбанинг хабарига кўра, бугун Ўзбекистон ҳукумати билан Россиядаги “Газпром“ компанияси ўртасида 1,5 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги сармоя эвазига Устюрт минтақасидаги қатор конлардан табиий газ чиқариш ва уни экспорт қилиш ҳуқуқини берувчи бир неча шартномалар, тўғрироғи, ҳозирча ният протоколлари имзоланган. Бунинг маъноси - Ўзбекистондаги катта, истиқболли газ конлари шу компания ихтиёрига ўтди, демакдир.

Протоколларни “Газпром“ компанияси Бошқаруви номидан унинг кечадан бери Ўзбекистонда бўлган раҳбари Алекей Миллер имзолади. Россиялик меҳмонини бугун, 20 январда Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов қабул қилди.

А.Миллернинг Ўзбекистонга келгани ҳақида Ўзбекистон матбуоти оғиз очмади. Унинг Каримов билан мулоқоти тўғрисида берилган телелавҳалар изоҳида қуйидагилар айтилади: “...мулоқотда “Газпром“нинг Ўзбекистондаги келгуси фаолияти, жумладан Устюрт минтақасида газ қазиб олиш ишлари билан боғлиқ ҳамкорликнинг истиқболлари, ўзаро шерикчилик ва ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар, шунингдек, бугунги кунда долзарб бўлиб турган бошқа масалалар муҳокама этилди.“ Вассалом.

23 январь: Офарин! Диктаторимиз фахрли ўринга кўтарилибди

Ўтган йил бошидаги хабарларимиздан бирида Вашингтон Постга асосланиб, parade.com номли сайт дунё диктаторларининг рўйхатини эълон қилиш билан шуғулланиши ва 2004 йил натижалари бўйича Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг диктаторлик даражаси 15 ўрин билан “тақдирланганини” билдиргандик.

Ушбу сайт 2005 йил натижалари бўйича Ислом Каримовни 5 ўринга чиқарибди.

Диктаторлар рўйхатининг биринчи 10 ўрни қуйидагича:

1. Умар Ал Башир, Судан, 62 ёшда, тахтда 1989 йилдан бери, ўтган йилги рўйхатдаги жойи – 1.
2. Ким Жонг, Шимолий Корея, 63, тахтда 1994 йилдан бери, ўтган йилги рўйхатдаги жойи – 2
3. Тхан Шве, Бирма, 72, тахтда 1992 йилдан бери, ўтган йилги рўйхатдаги жойи – 3
4. Роберт Мугабе, Химбабве, 81, тахтда 1980 йилдан бери, ўтган йилги рўйхатдаги жойи – 9
5. Ислом Kaримов, 67, тахтда 1990 йилдан бери (бу ерда янглиш кўрсатилган, у тахтда 1989 йилдан бери - “Харакат”), ўтган йилги рўйхатдаги жойи – 15
6. Ху Жинтао, Xитой, 63, тахтда 2002 йилдан бери, ўтган йилги рўйхатдаги жойи – 4
7. Шох Абдуллох, Саудия Арабистони, 82, тахтда 1995 йилдан , ўтган йилги рўйхатдаги жойи – 5
8. Сапармурод Ниёзов, 65, тахтда 1990 йилдан бери (бу ерда янглиш кўрсатилган, у тахтда 1986 йилдан бери - “Харакат”), ўтган йилги рўйхатдаги жойи – 8
9. Сайид Али Хомайни, Эрон, 66, тахтда 1989 йилдан бери, ўтган йилги рўйхатдаги жойи – 18
10. Теодоро Нгуема, 63, тахтда 1979 йилдан бери, ўтган йилги рўйхатдаги жойи – 10

Диктатор - халқ устидан деспотик ҳукмдорлик ўрнатилган мамлакатнинг раҳбари бўлиб, уни қонуний йўллар билан ўзгартириб бўлмайди, деб ёзилади сайтда. Ўтган йили диктаторлар рўйхатининг биринчи ўнлигида Ливия ва Покистон президентлари Муаммар Каддафи ва Парвез Мушарраф ҳам жой олган эди. Бу йил улар ўз “ўринларини” йўқотишларининг сабаби улар яхши бўлиб колганлари эмас, бошқалар улардан ўзиб кетишганидир.
Бу рўйхат Хюман Райтс Вотч, Чегара Билмас Репортерлар, Фридом Хауз, Эмнести Интернешнл каби ташкилотларнинг маълумотлари асосида тузилгани ҳам урғуланган.

25 февраль: Нодира Ҳидоятова устидан
суд бошланди

2005 йил декабрида қамоққа олинган “Озод деҳқонлар“ партиясининг мудири Нодира Ҳидоятова устидан 23 декабрда суд жараёни бошланди. Унинг опаси Нигорани айтишича, судланувчининг адвокати ва яқинлари бундан бехабар бўлганлари учун унда қатнаша олмаганлар. Ўша куни суд мажлиси қисқа давом этган.

Аммо, бугунги суд мажлисида иштирок этганлардан биридан бошқачароқ маълумотлар олдик. Судда Нодиранинг адвокати қатнашган ва уни ҳибсдан озод этиб туриш талабини қўйган. Кут