Журнал Ҳаракат №6 (57) 2005. Кечагина ўтган кунларимиз
«Ҳаракат» ахборот агентлигининг янгиликлар тасмасидан -2
Манба: www.harakat.net
Октябрь-декабрь, 2005 йил

(Давоми)


18 ноябрь: Ўзбекистон раҳбарияти - интернет душмани

Кеча, 17 ноябрда Тунисда ниҳоясига етган Информацион жамият бўйича бутунжаҳон саммитида оммавий ахборот воситалари, хусусан, Интернетга тўсқинлик қилаётганларнинг рўйхати эълон қилинди. Франциядаги "Ҳудуд билмас мухбирлар" халқаро ташкилоти мутасаддиси Жульен Пэннинг айтишича, интернетдаги сўз эркинлигининг асосий душманлари репрессив ҳукуматлардир. Маълум бўлишича, интернет душманлари рўйхатида Ўзбекистон ва Туркманистон етакчи ўринларни эгаллашган.
Мазкур саммитда 175 мамлакат ҳукуматлари ҳамда бир қатор ширкатлар ва ноҳукумат ташкилотларининг вакиллари иштирок этишди.

Ўзбекистонда юқори даражадаги яна бир ўзгариш

Бугун Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўз фармони билан мудофаа вазири Қодир Ғуломовни ишдан олди ва мазкур лавозимга Миллий хавфсизлик хизматидан чиққан, охирга пайтгача эса, Хавфсизлик Кенгашида президент маслахатчиси сифатида фаолият юритаётган Руслан Мирзаевни тайинлади.
Аввалги куни Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Ҳамидулла Кароматовни элчилик лавозимидан озод этиб, Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Содиқ Сафоев ўрнига тайинлагани эълон қилинганди. Содиқ Сафоев Сенат аъзоси ва унинг Ташқи алоқалар комиссияси раиси лавозимидагина қолди.
Кузатувчилар юқори доирадаги бу ўзгаришларни Каримовнинг Ғарбдан юз ўгириб, Россиянинг пинжига кириши билан боғлик сўнгги хатти-ҳаракатларига боғламоқдалар. Айни замонда, Сафоевнинг ректорликдан кетказилиши уни бошқа каттароқ лавозимига тайёрлаш мақсадида унинг “юк“ини енгиллатиш учун лозим бўлганлиги ҳам айтилмокда. Ваҳоланки, Сафоев кўпчилик тарафидан айнан ғарбпараст деб ҳисобланарди.
Турли кузатувчиларнинг бу каби фикрлари чуқур асосга эга эмас, дейди мухбиримиз. Диктатура шароитида ҳамма мулозимлар оддий қуллар бўлиб, уларнинг принципиал масалалар бўйича қандайдир ўз позицияси борлиги хусусида гапириш ножиддийликдир. Сафоев ҳам бошқаси ҳам, Каримов нима дейишига қараб, ғарбпараст ҳам бўлаверади, руспараст ҳам.
Ҳукуматга яқин одамларнинг фикрича, Руслан Мирзаевнинг Мудофаа вазири этиб тайинлашининг бирдан бир сабаби унинг Қодир Ғуломовдан кўра қаттиқ қўллилигидадир. Ҳозир Каримовга шундай одамлар авваларига нисбатан ҳам зарурроқ.
Қодир Ғуломовга қандай иш берилгани ҳали айтилмади.

В Узбекистане осужден на 8 лет Алишер Усманов, похищенный из Казани

По сообщению руководителя программы «Помощь политическим беженцам из Центральной Азии» Комитета «Гражданское содействие» (Москва) Елены Рябининой, 16 ноября в г. Наманган осужден на 8 лет лишения свободы Алишер Усманов, который в июне текущего года был «этапирован из Казани в Узбекистан согласно совместному с ФСБ России плану по борьбе с международным терроризмом» (заявление руководителя Бюро общественных связей Службы национальной безопасности Узбекистана Олимжана Туракулова, распространенное агентством РИА «Новости»). Напомним также, что Генеральная прокуратура РФ не давала санкции на его экстрадицию (подробнее об этом см. пресс-релиз ПЦ «Мемориал» от 01.11.2005).
Решением Наманганского суда Усманов признан виновным по ст. 159 ч.3 (посягательство на конституционный строй), 242 ч. 2 (организация преступного сообщества), 244-2 (участие в запрещенных организациях) и 228 ч.2 и 3 (использование поддельного документа, в данном случае – паспорта гражданина РФ) УК Республики Узбекистан.
На суде подсудимый подтвердил, что обучал людей исламу на территории России и в 2000 г. в течение нескольких месяцев посещал в Казани собрания членов партии «Хизб-ут-Тахрир», деятельность которой в тот момент не была под запретом (решение о ее запрете в России принято в феврале 2003 г.). Однако он не признал себя виновным ни в антиконституционной деятельности, ни по другим пунктам обвинения.

28 ноября: Абдураҳим Пўлат: Демократлар фақат конституцион йўллардан борадилар

Мени яна эски гапларни кўтаришда айблайдиган одамлар топилишини билсам ҳам, дейди “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат, қуйидагиларни айтишни ўз мажбуриятим деб биламан.
1992 йил июнь ойининг асосий қисмини Туркия ва АҚШда ўтказишимга тўғри келгани яхши эсимда. Тошкентга қайтиб келишим биланоқ, мени аэропортда кутиб олган сафдошларимдан, ҳамма “Миллий Мажлис” деган тушуниб булмайдиган бир структура яратиш ғояси билан касал эканлигини ўргандим. Ҳазратқул Ҳудoйбердиев ўша заҳоти “Миллий Мажлис”нинг Низомини кўрсатди. У ерда ёзилган “Миллий Мажлис” қонунлар лойиҳасини тайёрлаб, уни имзолаш учун мамлакат президентига беради, агар президент уни имзолашдан бош тортса, қонун бошқа йўллар билан ҳа