Журнал Ҳаракат
№6 (57) 2005. Сиёсат
Абдураҳим Маманов -
Мухолифатнинг шакли қандай бўлмоғи лозим?
Бўлинганни бўри ер деган нақлни ҳамма эшитган. “Бирлик” Халқ Ҳаракати тузилгандан бери бир неча сиёсий партияларга бўлиниб бораётганлигига гувоҳ бўлиб турибмиз. Буни табиий ҳол деб ҳисоблаётганлар ҳам, бўлинишга тиш-тирноғи билан қарши бўлганлар ҳам топилади. Хўш, булардан қайси бирининг фикри тўғрироқ?
Ҳозирги кунда бу саволнинг нечоғли долзарб эканлигини исботлаб ўтиришнинг кераги бормикин?
Мухолифатнинг шакли қандай бўлмоғи лаозим? У яхлит Халқ Ҳаракати шаклида бўлиши лозимми, ёки мустақил сиёсий партиялар шаклида бўлиши мақсадга мувофиқми деган масала атрофида баҳс-мунозара қизиб бораётганлигини кўриб турибмиз.
Бирлик Халқ Ҳаракатининг намоёндаларидан бири Алибой Йўляхшиев Холиқназар Ғаниев орқали Самарқандлик мухолифат аъзоларига йўллаган «катта хат»да бу масала хусусида қуйидагича фикр билдирилади:
«Афсуслар бўлғайким, Ўзбекистонда бугун ҳам партиялар тузишга нормал шароит пишиб етишмади (Ҳатто бутун постсовет мамлакатларида десак ҳам хато қилмаган бўламиз). Жамият манфаатлар асосида табақалашмади. Биз истаймизми ё йўқ, партия аталадиган гуруҳлар фақат манфаатлар атрофида жиддий жипслашишлари мумкин. Жиддий жипслашмаган гуруҳлар ўзларини ким деб аташларидан қатъий назар партия принципларида иш юргиза олмайдилар. Демак улар партия эмаслар».
Ҳаракатимизнинг таниқли бир намоёндаси томонидан билдирилган бу фикр албатта бир қарашда ўзига яраша мантиққа эга кўринади. Агарда у кишининг Холиқназар Ғаниевга йўллаган яна бир хатини инобатга оладиган бўлсак, Ҳаракатни сиёсий партияга айлантиришга қарши бўлган ёлғиз Алибой Йўляхшиев эмас: «...Мен Ўзбекистонда партиялар тузиш тарафдори эмасман. Шу сабаб, мен ва бошқа ҳамфикрларимиз ҳеч қандай партия тузиш ниятида эмасмиз ва бундай таклиф билан ҳам ўртага чиққан эмасмиз».
Демак мухолифатни Халқ Ҳаракати шаклида сақлаб қолишни истовчи ёлғиз Алибой Йўляхшиев эмас, демак у кишининг ёнида «ҳамфикрлари» бор экан.
Албатта, мавжуд тузумга қарши бўлган мухолифатни алоҳада-алоҳида ҳолда иш олиб борадиган сиёсий партиялардан кўра яхлит, бир марказдан бошқариладиган куч, яъни Халқ Ҳаракати сифатида тасаввур қилишнинг ўзига яраша жозибаси бор. Бутун халқ, бутун мухолифат ягона бир ҳаракат бўлиб бирлашса-да, ҳаш-паш дегунча мустабид ҳокимиятдан мамлакатимизда ном-нишон ҳам қолмаса. Қандай ажойиб бўларди.
Аммо ҳаётнинг ўз қонунлари бор экан-да. Айниқса сиёсат майдонида ширин орзуларга асло ўрин йўқ. Бу майдонда ҳаёт синовидан ўтган қатъий тушунчалар ва кўникмалар, бошқача айтганда сиёсат қонунлари амал қилади холос.
Ҳаёт эса, кўриб турганмиздек, бизнинг орзуларимизни чилпарчин қилмоқда: Яхлит Халқ Ҳаракатидан аввал «Эрк»чилар ажралиб чиқди, бугун Ҳаракатнинг ўзи партияга айланди, эртага нима бўлиши ёлғиз Аллоҳга аён...
Яхлит, бир марказдан бошқариладиган, муштни бир жойга урадиган мухолифатни орзу қилувчи биз каби хом сут эмган бандалар эса бундай бўлинишлардан озор чекамиз албатта ва бундай бўлинишларнинг айбдорларини ахтарамиз ўзимизча, айбни кимларгадир тўнкаймиз, биз айбдор санаган кишилар эса худди ўзимизга бармоғини бигиз қилади. Нарёқда эса учинчиси ҳаммани бирваракайига...
Эҳтимол бир-биримизни айблаш ўрнига ана шундай бўлинишларнинг объектив сабабларини излаб кўриш керакдир?
Чиндан ҳам агарда ягона халқ ҳаракатининг мустақил сиёсий партияларга айланиши аллакимларнинг инжиқлиги туфайли эмас, балки бошқа бирон-бир объетив сабаб билан юз бераётган бўлса, унда бир-биримизни айблашнинг кераги бўлмас?
* * *
Мен мазкур масала теварагида кечётган баҳсу мунозаралардан яхшироқ хабардор бўлиш мақсадида Алибой Йўляхшиевга мурожаат қилдим ва у кишидан ўз фикрларини асослаб беришларини сўрадим. Мен мактубимга эътибор қаратиб менга жавоб йўллаган Алибой акадан жуда миннатдорман. У киши ўз хатларида жумладан қуйидагиларни ёзадилар: «Аслида, сиёсий партия аниқ бир мақсадни кўзловчиларнинг гуруҳидир. Шунинг учун мен Ўзбекистонда партиялар тузишга шароит етишмади деганда, у ерда турли хил манфаатдорлар йўқ, ва улар майдонга чиқмади деган фикрга асосланаман...»
«Ҳозир партия туздик деганлардан бир сўранг, ахир, улар кимнинг манфаатини қўллайдилар ва уларни қандай, қайси йўллар билан қўллайдилар экан??? Кимнинг партияси ва кимнинг манфаати учун курашишини билмайдиган сиёсий гуруҳ бўладими?» (кўчирманинг охири)
Алибой Йўляхшиевнинг бу фикрлари ўз вақтида менга анча ўринли бўлиб туюлган эди. Аммо ҳақиқат бошқача бўлиб чиқмоқда эди: барча қаршиликларга қарамай Ҳаракат сиёсий партиялар шаклига кириб улгурди.
Хўш, бунинг сабаби нимада?
Демак, бундан яхлит Халқ Ҳаракатининг мустақил сиёсий партияларга айланишини тақозо этаётган бирон-бир сабаб, шарт-шароит мавжуд экану биз уни кўра олмаётган, тасаввур қила олмаётган эканмизми, деган хулоса келиб чиқмайдими?
Яхлит Халқ Ҳаракати шаклидаги мухолифатни мустақил, алоҳида-алоҳида сиёсий партиялар шаклига киритаётган зарурат нимадан иборат?
Агар биз ана шу зарурат, ана шу сабаб нимада эканлигини англаб ололсаккина беҳуда низо-жанжалларга барҳам берган, ва эҳтимолки ўзаро келишмовчиликларни ҳал этишда низо-жанжалларсиз, балки, баҳс-мунозара йўлини танлаш имконига эга бўлар эдик.
Аммо ана шу заруратнинг шаклу-шамойлини бирдан, тўлиқ англаш ҳамиша ҳам осон кечавермайди. Бунинг учун ойлар, эҳтимолки йиллар талаб қилинади баъзида. Чунки файласуфлар таъкидлаганидек, тарихий зарурат ҳамиша ижтимоий онгдан олдин пайдо бўлади (Роза Люксимбург. «Ленинизм или марксизм». Манба: Э.Фромм. Душа человека. Стр. 343).
Мана шу тарихий ҳақиқатнинг мавжудлигини кўпчилик, жумладан мен ҳам англаган эдим, аммо бу зарурат нимадан иборат эканлиги маълум эмас эди. Бошқача айтганда, мухолифатни ташкил этувчи турли хил гуруҳлар, қатламларнинг манфаатлари қаерда ўзаро мос тушадию қаерда бир-бири билан тўқнаш келаётганини ҳали мен билмас эдим.
Аммо жамиятни ташкил этган турли синфлар, қатламлар ва гуруҳларнинг умумий манфаатларидан ташқари улардан ҳар бирининг фақат ўзигагина хос бўлган манфаатлари ҳам борлиги шубҳасиз эмасми? Ана шу ўзига хос бўлган манфаат эса улардан ҳар бирининг ҳокимиятга бўлган муносабатида ўзига хос йўл танлашига сабаб бўлиши турган гап.
Хуллас мен Алибой Йўляхшиевнинг бизнинг жамиятимизда, аниқроғи мухолифат ичида турли хил манфаатдорлар йўқ деган фикрига қўшила олмайман. У киши бу фикрни илгари сурган вақтда шубҳасиз, мухолифатни ташкил этувчи синфлар, қатламларнинг умумий мақсадни, умумий манфаатини кўзда тутганликлари аниқ: бу мақсад, бу манфаат битта: у ҳам бўлса зулмдан, адолатсизликдан қутилиш, эркин, демократик жамият қуриш.
Аммо бундан энди уларнинг манфаатлари фақатгина битта, умумий, улар ўртасида ҳеч қанақа зиддият, манфаатлар тўқнашуви бўлмас экан деган хулоса чиқадими? Албатта йўқ. Негаки, ҳаётда фақатгина умумий манфаатларга эга бўлган ҳатто иккитагина исонни топиб бўлмайдику, бутун бир жамиятни, аниқроғи мухолифатни фақатгина умумий манфаатларга эга деб айтиш қалай бўлар экан?
Хуллас, деярли ҳаммаси мен учун равшан эди: мухолифатни ташкил этувчи синфлар, гуруҳлар, қатламлар ўзаро умумий манфаатлардан ташқари ҳар бирининг ўзигагина хос бўлган манфаатларга ҳам эга эдилар. Ва бу ўзига хос бўлган манфаатлар таъсири остида мухолифат яхлит Халқ Ҳаракатидан мустақил, алоҳида-алоҳида сиёсий партияларга айланмоқда эди. Аммо бу манфаатлар шу қадар чигал тарзда ўзаро қоришиб ва чатишиб кетадики, улар қаерда уйғунлашиб қаерда ва қай тарзда тўқнаш келишини англаб олиш ҳамиша ҳам осон бўлавермайди.
Муммо шундаки, бу ўзига хос манфаатларнинг борлигини умумий тарзда англаш билан иш битмайди. Ҳар бир конкрет вазиятда бу манфаатлар кимга мос келади-ю, кимнинг манфаатига зид келишини аниқ, далил-исботлари билан тушуниш талаб қилинади. Акс ҳолда, яъни умуий манфаатлардан ташқари ҳар бир синфнинг ўзига хос манфаатлари ҳам бор дейиш билан иш битмайди. Бундай иддаога қарши иккинчи тараф «бизда, яъни Ўзбекстонда турли хил манфаатдорлар йўқ» деган ишончда қолаверадилар.
Юқорида айтганимдек, мен мухолифатни ташкил этувчи қатламлар, гуруҳлар ўртасида ўзаро умумий манфаатлардан ташқари, уларнинг ҳар бирининг ўзигагина хос бўлган манфаатлари ҳам борлигини билар эдим. Аммо бунга далил-исбот керак эди, яъни бир–икки мисолда бу манфаатлар қаерда, қандай тўқнаш келаётганлигини, ва бунинг натижаси қандай оқибатларга олиб келганлигини кўрсатиш, исботлаш керак эди.
Бошқача айтганда Ҳаракатимиз ичида рўй берган бўлинишлар, низо-жанжаллардан ҳеч бўлмаганда бир-иккитасининг асл манбаини, таг-заминини очиш, бўлинишга, низо-жанжалга олиб келган асл сабабни кўрсатиб бериш лозим эди.
* * *
Ҳаракатимизда илк бўлиниш, низо-жанжаллардан бири, адашмасам, 1989 йили, «Бирлик»дан «Эрк» партиясининг ажралиб чиқиши билан боғлиқ воқеадир.
Хўш, юзаки қараганда фақатгина умумий манфаатларга эга бўлган, яъни демократия ва инсон эркинликлари учун курашаётган кишиларни қандай куч бир-биридан ажратиб юборди?
Аввал воқеанинг юзаки, аниқроғи бизга таниш бўлган кўриниши билан танишамиз:
Абдураҳим Пўлат бошчилигидаги кўпчилик ҳокимиятга қарши анча кескин, муросасиз кураш олиб бориш нуқтаи назарида турган бўлсалар, Муҳаммад Солиҳ бошчилигидаги «озчилик» анча мўътадил, ҳокимиятга ён бериш йўлларини ҳам рад этмайдиган йўл-йўриқ тарафдори эдилар.
Хўш, бу икки гуруҳ ўртасидаги низо-жанжалнинг, бўлинишнинг илдизлари қаерга, нималарга бориб тақалар эди? Бу бўлинишнинг бирон бир иқтисодий, маънавий асослари бормиди ёки бу шунчаки бошчилик даъво қилаётган икки шахс ўртасидаги шахсий низолар эдими?
Бўлиниш, низо-жанжал икки киши ўртасида эмас, балки икки гуруҳ ўртасида юз бераётган эди. Ҳар икки томон ҳам ўз йўлининг тўғрилигини исботлайдиган далилларга эга эдилар. Ҳар икки томон ҳам ўзларича ҳақ эдилар, албатта.
Бу нимадан далолат берарди? Шубҳасиз, жамиятда, аниқроғи мухолифат ичида, «Бирлик» ичида икки гуруҳ мавжуд бўлиб, бу икки гуруҳни умумий манфаатлар (мустабид тузумга қарши кураш, миллий озодлик ғояси, демократик жамият қуриш) бирлаштириб турган бўлсада, аммо бу мақсадга қандай эришмоқ керак деган масалада улар мутлақо зиддиятли, қарама-қарши нуқтаи назарга эга эдилар. Жамиятда, мухолифат ичида у йўлнинг ҳам, бу йўлнинг ҳам тарафдорлари, издошлари бор эди. Юқори ташкилотлардагина эмас, қуйи ташкилотларда ҳам бу масалада икки хил нуқтаи назар яққол ажралиб қолган эди.
Умумий мақсад ва манфаатлари бирлаштириб турган бўлсада, аммо икки хил йўл тутган бу икки гуруҳ кимлар эди?
Маълумки, Совет замонида, ўша 80-90 йилларда юқори малакали ишчи-хизматчилар, зиёлилар иқтисодий жиҳатдан бирмунча таъминланган, ҳар ҳолда жамиятдаги бошқа табақалардан, колхозчи-деҳқонлар, малакасиз ишчилар ва ишсизлардан бирмунча фаровон ҳаёт кечираётган эдилар. Абдураҳим Пўлат таклиф этаётган муросасиз кураш йўли уларнинг ана шу нисбий фаровонлигини хавф остида қолдираётган эди. Уларнинг нисбатан тинч, муросасозлик йўлини ахтаришларига сабаб ана шу эди.
Абдураҳим Пўлатни кимлар қўллаб-қуввтлаганини яна бир карра такрорлаб ўтиришнинг кераги бормикин: улар шубҳасиз жамиятнинг энг қашшоқ қатламлари бўлиб, уларнинг «қўлларидаги кишанларидан бўлак» йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ эди.
Мана шу мисолнинг ўзиёқ шуни аниқ исботлайдики, жамиятда турли хил манфаатлар бўлиши учун жамиятнинг бойиб кетиши мутлақо шарт эмас экан. Ҳатто энг қашшоқ жамиятда ҳам аҳоли ўз моддий аҳволи, мавқеи жиҳатидан табақалашган бўлади ва бу ҳол жамиятнинг мазлумлар деб аталувчи қисмига ҳам хосдир.
* * *
Юқорида кўриб ўтдикки, жамият, аниқроғи мухолифат яхлит бир гуруҳдан эмас, балки турли синфлар, гуруҳлар ва қатламлардан иборат экан.
Ана шу тарли синфлар, аҳоли қатламлари ва гуруҳларининг умумий манфаатларидан ташқари улардан ҳар бирининг ўзигагина хос бўлган манфаатлари ҳам бор экан. Ана шу ўзига хос манфаатлар мухолифатнинг яхлит Ҳаракат ҳолидан алоҳида-алоҳида мустақил сиёсий партияларга айланишига сабаб экан.
Юқорида таъкидланганидек, бизнинг орзумиз яхлит, бирлашган мухолифатдир. Хўш, бу мухолифатнинг шакли-шамойили қандай бўлиши лозим. У яхлит Халқ Ҳаракати шаклида бўлсагина уни яхлит, бирлашган мухолифат дея оламизми холос? Ёки мустақил, алоҳида-алоҳида сиёсий партиялар ҳам яхлит, бирлашган мухолифат бўла оладими?
Менимча мухолифатнинг уюшганлик даражаси, муштни бир жойга ура олиши, яхлитлиги унинг шаклу-шамойилидан кўра мухолифат аъзоларининг савиясига кўпроқ боғлиқдир.
Бутун мухолифатни ўз сафларида бирлаштирган Халқ Ҳаракати ҳам агарда аъзолари етарли даражада юксак савияли бўлмас экан, бирлашган, яхлит куч бўла олмайди. Ёки аксинча, ташқи кўринишидан тарқоқ, яъни алоҳида мустақил партиялардан иборат мухолифат ҳам яхлит, бирлашган кучга айланиши мумкинки, бунинг учун биргина шарт зарур: ҳамма гап мухолифат аъзоларининг савиясида.
Таассуфки, бирлашган, яхлит мухолифат деганда бутун мухолифатни ўз ичига қамраган Халқ Ҳаракатини тушуниш нафақат оддий мухолифатчилар ичида, ҳатто мухолифатнинг таниқли намоёндалари орасида ҳам анчагина илдиз отган кўринади.
Масалан, «Бирлик» Халқ Ҳаракати Самарқанд вилоят ташкилотининг раҳбарларидан бири Алибой Йўляхшиевнинг фикрларига эътибор беринг: «Ҳатто Горбачев давридаги СССРда тузилган партияларнинг тақдири, уларнинг қисқа тарихи билан оз бўлсада қизиққан бирорта шаввоз борми? Аммо ўша даврда майдонга чиққан ва нисбатан юксак савияли Халқ Ҳаракатлари, жабҳалари, фронтлари бугун нормал партияларга ўсдилар. Масалан, Болтиқбўйи мамлакатлари, Гуржистон, Украинани мисол кўрсатса бўлади».
«Ҳаракат, Жабҳа, Фронт каби сиёсий ҳаракатлар мавжуд нодемократик режимдан аҳолининг норози қисмини қисқа тарихий муддатда бирлашиб, у режимга қарши ҳаракат қилишларини ташкил этадилар холос.» «Бунинг мисоли Польшадаги «Солидарность» ҳаракатидаир» (кўчирма тугади).
Шубҳасиз, Алибой Йўляхшиев тасвирлаган мамлакатларда, Болтиқбўйи, Польша, Грузия, Украинада халқ ҳаракатлари, фронтлари жуда катта обрў-эътибор қозонган эдилар. Уларнинг ҳаракатлари ўз самарасини ҳам берди: мазкур мамлакатларнинг аксарияти бугун миллий мустақил ва демократик тузумга эга бўлдилар.
Бу тарихда ҳаракат қилган халқ ҳаракатлари, фронтларининг тажрибасини ўрганиш керак албатта.
Аммо бегонанинг тарихи бегона тилда сўзлайди. (Ушбу халқлар учун бегона сўзини қўллаганим учун узр сўрайман. Мен аслида ҳеч бир халқни бегона деб ҳисобламайман). Демоқчиманки, бирор-бир мамлакат тарихидан сабоқ чиқариш учун ўша давр ва муҳитни, ўша мамлакат тарихини мукаммал билиш талаб этилади. Акс ҳолда бошқалардан олинган сабоқ фойда ўрнига зарар келтириши мумкин. Агарда юқорида зикр қилинган мамлакатлардаги халқ ҳаракатлари, фронтлари эришган ғалабанинг таг-заминини текшириб қарасак, ва ўша сабаблар, омилларни ўзимизнинг шарт-шароитимиз билан муқояса қилиб кўрадиган бўлсак, ҳатто катта, беқиёс тафовутлар борлигини кўришимиз мумкин.
Ана шундай шарт-шароитлардан айримларини эслатиб ўтамиз:
Биринчидан: Биз шарқликлар билан Ғарб халқларининг ижтимоий характери ўртасида катта тафовут борлиги аниқ. Ғарб халқлари хулқ-атворига хос бўлган хусусиятлар: ҳурфикрлилик, ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун кураш, мустақиллик каби ҳислатлар миллий қадрият даражасига кўтарилган бўлса, бизда, Шарқ халқларида миллий қадриятлар бошқача: оғир-вазминлик, одоб-андиша, катталарга, ҳокимиятга итоаткорлик, кўпчиликдан четга чиқмаслик ва ҳ.к.лар.
Бу икки қутб халқларига хос бўлган икки хил ижтимоий характер сабабсиз, ўз-ўзидан пайдо бўлмаган албатта. Бу ижтимоий характерларнинг ҳар бири ўзига яраша муҳит таъсири остида шаклланганлигини биз исбот қилиб ўтган эдик. (Бу ҳақда «Яна Шарқ ҳақида» ҳамда «Подшолар ҳавас қилурлар» мақолаларига қаралсин).
Яна бир муҳим жиҳат шундаки, юқорида санаб ўтиган мамлакатлар иқтисодиёти билан бизнинг иқтисодимиз ўртасида ҳам катта фарқ бор.
Ва яна бир энг муҳим фарқ шундаки, худди ўша мамлакатларга қиёслаганда бизда ишчилар синфи, айниқса миллий ишчилар синфи деярли йўқ даражада. Ваҳоланки, ижтимоий ўзгаришларнинг ҳал қилувчи кучи ишчилар синфи эканлиги исботга муҳтож бўлмаган ҳақиқатдир.
Бу санаб ўтилганлар ҳар икки қутб ўртасидаги тафовутнинг тўла рўйхати эмас албатта. Шунчалар катта тарихий, маънавий ва иқтисодий тафовутга эга бўлган бу икки қутблардан бирида, яъни Ғарбда юз берган воқеа, бизда, Шарқда, Ўзбекистонда худди ўша алфозда, ўша тусда рўй бериши мумкин эмаслиги тушунарлидир.
Европа мамлакатларидаги миллий истиқлол ва демократик жамият учун кураш деярли умумхалқ ҳаракати тусига эга бўлди десак, янглишмаймиз. Худди шунинг учун ҳам бу мамлакатларда миллий истиқлол ва демократия учун кураш нисбатан тез ва енгил ғалаба қозрнди.
Аммо, таассуфки бизда, Шарқда, Ўзбекистонда бундай бўлмади ва бўла олмасди ҳам.
Бизда миллий истиқлол ва демократия учун кураш Ғарбдагига қараганда беқиёс оғир ва узоқ давом этиши лозимга ўхшайди.
Миллий истиқлол ва демократия учун олиб борилган кураш тарихи бу фикрларимизни тасдиқлайди. Негаки, бизда, Шарқда, Ўзбекистонда бу кураш Ғарбдан фарқли ўлароқ бутун жамиятни бирлаштира олмади. Бунинг сабабларини қисман бўлсада, гапириб йтдик.
Айтилганлардан қандай хулоса келиб чиқади?
Модомики Ғарбда демократия ва миллий озодлик ҳаракатининг умумхалқ ҳаракатига айланишига олиб келган шарт-шароит, вазият, сабаб ва омиллар бизда ҳали етилмаган экан, бизнинг, шарқликларнинг миллий истиқлол ва демократия учун курашимиз ҳам шакл ва шамойили жиҳатидан Ғарбникидан бошқачароқ бўлиши табиий эмасми?
* * *
Мен юқорида бошқаларнинг тарихи бегона тилда сўзлайди деган иборани қўллаган эдим. Аммо ана шу бегона тилни ўрганиш лозим. Бошқаларнинг тарихидан ибрат олиш учун бу тарихнинг тилини тушуна билиш ҳам керак. Акс ҳолда биз бошқаларнинг тарихидан кўр-кўрона нусха кўчирган, бошқаларга кўр-кўрона эргашган бўлиб қоламиз.
Бизга бирлашган, яхлит, муштни бир жойга ура оладиган мухолифат керакми? Керак албатта.
Аммо унинг шаклу-шамойилини Ғарбникига қараб нусха кўчириш билан яратиб бўлмайди. Бу ҳаракатнинг шакли бизнинг, ўзимизнинг тарихий, иқтисодий, маънивий қадриятларимизга асосланган ҳолда тикланиши лозим. Ана шундай яхлит, бирлашган, муштни бир жойга ура оладиган мухолифат бизда, яъни Шарқда, Ўзбекистонда қандай шакл-шамойилга эга бўлиши керак? Эндиги баҳсимиз ана шу ҳақда.
Мен шу чоққача ҳурматли ўқувчиларимизни яхлит мухолифатни, «Бирлик» Халқ Ҳаракатини парчаланишга, алоҳида сиёсий партияларга айланишига олиб келган омиллар, сабаблар билан таништиришга ҳаракат қилдим. Эндиги мақсадимиз эса ана шу алоҳида сиёсий партиялар шаклига кирган мухолифатни қай йўл, қай тарзда ягона мақсад йўлида бирлаштириш лозим деган масалага диққатни қаратишдир.
Биз сўзимиз бошида мухолифат ҳақидаги орзумизни сўзлаган эдик: Яъни ягона мақсад ва ният билан бирлашган, муштни бир жойга уришга қодир бўлган мухлифат бизнинг гўзал орзумиздир. Аммо бу орзу фақат ҳаёлий орзугина эмас. Бизда мухолифатни бир мақсад ва ният йўлида бирлаштириш имконияти йўқ эмас.
Хўш, модомики мухолифат яхлит бир гуруҳ эмас экан, балки, турли тоифа, гуруҳ ва қатламлардан иборат экан, уларнинг фақат ўзларигагина хос бўлган манфаатлари уларни бир-биридан ажратиб турган экан, ягона, бирлашган мухолифат ҳақида қандай сўз бўлиши мумкин?
Ҳа, мухолифатни бирлаштириш мумкин ва лозим. Бунга жуда катта имкониятлар бор.
Юқорида таъкидланганидек, мухолифатни ташкил этувчи турли қатдамлар, гуруҳлар ва тоифалар ўзларига хос бўлган манфаатларидан ташқари бутун мухолифатга тааллуқли бўлган умумий манфаатларга, мақсад ва ниятларга ҳам эгадир. Бу манфаат, яъни бутун мухолифатга дахлдор бўлган мақсад ва ният шунчалик улуғ, шунчалар муқаддаски, мухолифатни ташкил этувчи тоифа в гуруҳларнинг алоҳида, ўзига хос манфаатлари бу мақсад, ният олдида беқиёс даражада кичикдир.
Аммо бундан мухолифатни бирлаштириб турувчи мақсад, ният шунчалик улуғ, салмоқли экан, демак бирлашиш ўз-ўзидан содир бўлаверади деган хулоса келиб чиқмаслиги лозим албатта. Чунки ҳар бир тоифа, гуруҳнинг ўзига хос манфаатлари умумий мақсад олдида нечоғли кичик ва аҳамиятсиз бўлмасин, у шундай манфаатки, у худди шу тоифа ва гуруҳнинг ҳаётига бевосита алоқадор, ва энг яқин манфаатлар бўлганлигидан, ҳар қандай тоифа ёки гуруҳ учун умумий мафаат йўлида ўзининг бевосита манфаатидан воз кеча олиши қийин иш.
«Эрк»нинг «Бирлик»дан ажралиб чиқиш жараёни бу фикримизнинг яққол тасдиғидир. Ҳаракат, яъни мухолифат бошида турган йўлбошчилар юз бераётган воқеа-ҳодисаларнинг туб моҳиятини тўла англаб, шунга мувофиқ тарзда иш юритсалар-ку хўп-хўп, аммо баъзан воқеа-ҳодисаларни янаям чигаллаштириб юборишади холос.
Жамиятшунослик фани уқтирадики, жамият турли синфлар ва қатламлардан, алоҳида гуруҳлардан ташкил топади. Аммо улар мазкур жамиятда тутган ўринлари, мавқеи жиҳатидан бир-биридан катта фарқ қилади. Жамиятимизнинг энг илғор, даврнинг етакчи ғояларини ўзида мужассамлаштирган синф, тоифа ва қатлимларининг манфаатлари жамиятнинг умумий манфаатларига энг кўп даражада мос келади. Айнан ана шундай синф, тоифа ёки қатлам жамиятнинг етакчи кучи бўлишга даъвогар бўладилар. Ушбу фикрларни мухолифатга ҳам тўла тадбиқ этса бўлади.
Шубҳасиз, мухолифат ичида ҳам етакчилик ўринга энг муносиб синф, қатлам ва тоифалар мавжуд. Бу ерда гап унинг сони ёки моддий аҳволида эмас албатта. Ҳамма гап мухолифат олдида турган мақсад ва вазифаларга қай бир синф, қатлам ёки аҳоли гуруҳларининг манфаатлари энг кўп даражада мос келишида.
Биз ҳозирги пайтда мухолифатни ташкил этувчи синфлар, тоифа ёки қатламлар кимлардан иборатлигини, уларнинг ўзларига хос манфаатлари нималардан иборатлигини биламизми? Афсуски, йўқ. Мен юқорида келтирган мисол, яъни «Эрк»нинг «Бирлик»дан ажралиб чиқишига олиб келган сабаб, яъни ҳар икки гуруҳга хос бўлган манфаатлар тўқнашуви ана шундай манфаатлар тўқнашувининг биттаганаси холос.
* * *
Биз сиёсат майдонида ёнма-ён бақамти турган кучларнинг ҳар бирини муфассал, ипидан игнасигача ўрганишимиз лозим. Бундай илмни ўрганишни бошлаш бугунги кун вазифасидир.
Бундай билим билан қуролланиш фақат мухолифат йўлбошчиларининг иши деб ўйлаш янаям нотўғри ишдир. Ёнимиздаги сафдошимизнинг кимлигини, унинг манфаатлари нималигини билиш, ўз манфаатимизни умумий манфаатлар билан уйғун ҳолда кўра билиш, нафақат мухолифат йўлбошчиларининг, балки ҳар бир мухолифат аъзоси учун зарур шартдир.
Ана шундай юксак савияли аъзоларга эга бўлган мухолифат бирлашган, ягона, муштни бир жойга ура оладиган мухолифат бўла олади. Аммо бу ҳозирча орзу холос. Ишни эса энг оддий ишдан, яъни мухолифатни, нафақат мухолифат, балки ўзимиз яшаётган жамиятни ўрганишдан бошлашимиз лозим. Бу иш учун эса мухолифат йўлбошчилари масъулдирлар.
Бирлашган ўзар дейдилар. Биз бирлашган, яхлит, муштни бир жойга ура оладиган кучга айлана оламизми?
Ҳа, айлана оламиз. Ҳамма гап ишончда.
Мақоламнинг сўнгида шуни ҳам алоҳида таъкидлашшни истардим. Мухолифатни яхлит Халқ Ҳаракати шаклида бўлиш керак деб ҳисобловчилар ўз фикрларига қуйидагича далил келтирадилар: Яъни, уларнинг фикрича, Халқ Ҳаракати кенгроқ халқ оммасини ўзига жалб эта олиши мумкин.
Бизнинг фикримизча эса мухолифатнинг ягона, бир марказдан бошқарилувчи ҳаракатга айлантирилиши унинг аъзолари кўпайишига асло хизмат қилмайди. Аксинча, ягона, бирлашган бир марказдан бошқариладиган ҳаракатнинг Дастури, йўл йўриқлари мухолифатга қўшилишни истаган ҳаммани ҳам бирдек қаноатлантиравермаслиги турган гап. Бу эса, турган гапки, мухолифат сонининг ўсишига эмас, камайишига хизмат қилади холос.
Самарқанд вилояти
Каттақўрғон тумани
Таҳририятдан: Собиқ “бирлик”чи Алибой Йўляхшиевнинг замонавий партиячилик ҳақидаги тушунчалари қанчалик ибтидоий бўлмасин, у билан жиддий бахс юритган Абдураҳим Мамановга тасанно айтиш керак. Чунки, ҳали юртимизда Йўляхшиев каби фикрловчилар кам эмас. Аслида, жамиятимизнинг кўпчилик муаммолари ҳам айнан шу омилдан илдиз отмоқдадир.
Бу хусусда фақатгина бир нарсага ўқувчиларнинг эътиборини қаратмоқчимиз. Болтиқбўйи ва умуман СССРнинг Европа қисмидаги жумҳуриятларда тузилган халқ ҳаракатлари ва жабҳалари маълум бир етуклик нуқтасига келгач, ўзларини сиёсий партияларга айлантирдилар деган фикр нотўғридир. Ҳамма ҳаракат ва жабҳалар, «Бирлик» ҳам, бошиданоқ сиёсий партия сифатида тузилганлар, буни тушуниш учун уларнинг номига эмас, Дастур ва Низомларига бир қараш етарли. Улар ўзларини аввалданоқ партия деб атамаганларининг бирдан-бир сабаби - Совет конституцияси бунга рухсат бермаганидир. Конституция ўзгариши билан ҳамма ҳаракат ва жабҳалар ўзларини партия деб атайбошладилар. “Эрк” партиясини тузиш ҳам “Эрк” халқ ҳаракати номи остида бошланган. Аммо, унинг Таъсис Қурултойи арафасида яккапартиялик принципи йўқ этилгани сабабли, у партия сифатида эълон қилинди. «Бирлик»нинг партияга айланиши узоқроқ вақт олганини эса, Ўзбекистондагиги фарқли муҳит билан тушунтириш лозим.
Мақола муаллифининг ҳам баъзи фикрлари бахслидир. Масалан, у «Бирлик» ва «Эрк» мақсадлар фарқлилиги туфайли эмас, кураш йўлини танлашдаги фарқ туфайли айрилдилар демоқда. Бу иддаода қадайдир «жон» бор деб ҳисобланганда ҳам, «Бирлик»нинг тарафдорлари «жамиятнинг энг қашшоқ қатламлари бўлиб, уларнинг «қўлларидаги кишанларидан бўлак» йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ эди» дейиш ҳеч бир фактга асосланмагандир.
Аминмизки, сиёсий партиялар фаолиятига фақатгина манфаатлар кураши нуқтаи назаридан эмас, мамлакатни бошқаришдаги рутин рақобатчилик воситаси сифатида ҳам қараш бу куннинг чақириқларига тўғрироқ жавоб бўлган бўлар эди.
Аммо, бу масалада бошқача фикрловчилар бўлса, уларга ҳам журналимиз саҳифалари доимо очиқ.