Журнал Ҳаракат
№5 (56) 2005. Кечагина ўтган кунларимиз
«Ҳаракат» ахборот агентлигининг янгиликлар тасмасидан - 2
(Давоми. Бошланиши 1-қисмда)
1 сентябрь: Власти Узбекистана должны помочь найти безвестно пропавшего Холикназара Ганиева (Пресс-релиз Общества «Эзгулик», № 110, 1 сентября 2005 года)
«Эзгулик» крайне обеспокоен судьбой Холикназара Ганиева, председателя Самаркандского областного отделения «Эзгулик».
24 августа 2005г. Х. Ганиев безвестно пропал и его местонахождение остается до сих пор неизвестным. Известно только то, что примерно в 11:30 12:00 днем 24 августа Х. Ганиев уехал на поминки к одному из своих родственников, проживающего в соседней махалле Шодлик, и больше не вернулся домой.
Близкие Х. Ганиева утверждают, что в последнее время наружное наблюдение за ним усилилось. Это неудивительно. Ранее сообщалось, что 28 мая сего года Х. Ганиев также пропал безвести, когда он вышел из здания Самаркандского Ресурсного Центра международной правозащитной организации Фридом Хаус. Потом выяснилось, что Х. Ганиев был задержан правоохранительными органами по ложному обвинению одной из жительниц Самаркандской области. Суд тогда возбудил административное дело в отношении него и назначил 15 суток административного ареста в качестве наказания.
Рухиддин Комилов, заместитель председателя «Эзгулик», побывал в Самаркандской области на прошлой недели. Он встретился с рядом должностных лиц из областных и районных правоохранительных органов и попытался выяснить местонахождение Х. Ганиева. Однако, представители правоохранительных органов отрицали, что они не обладают информацией о местонахождении Х. Ганиева. По данному вопросу Р. Комилов представил письменный запрос в Жомбойскую районную прокуратуру. Ответ на данный запрос до сих пор не получен.
Правозащитное Общество «Эзгулик» считает, что государство должно обеспечить неприкосновенность и безопасность каждого гражданина. «Эзгулик» требует Министерство внутренних дел, Службу национальной безопасности и Прокуратуру Республики Узбекистан найти Холикназара Ганиева и обеспечить его безопасность.
Васила Иноятова
Председатель Общества «Эзгулик»
3 сентябрь: Холиқназар Ғаниев: “Нақ жаҳаннам эшиги олдидан соғ-омон қайтиб келдим”
10 кун аввал бедарак йўқолган «Бирлик» Партияси Самарқанд вилоят ташкилотининг раиси Холиқназар Ғаниев бугун уйига қайтиб келди. У партия раиси Абдураҳим Пўлат билан телефонда гаплашиб, бўлган воқеаларни қуйидагича баён қилди.
24 август кундузи соат 1 ларда Холиқназар ака қўшни маҳаллада яшовчи бир қариндошининг уйидан маъракадан қайтиб келаётганда, бошига маска кийган 2-3 киши тўсатдан унга ташланиб, бошига қоп кийгизишган ва шу ердан турган енгил автомобилга зўрлаб ўтказиб олиб қочишган. Бир неча соатлик йўл юрилгач, Холикназар ака қайсидир бир қамоқхона ёки изоляторнинг бир кишилик камерасига олиб келиб ташланган. Ўтган вақт ичида ҳеч ким у киши билан гаплашмаган, унга чой-овқат олиб келувчи одамлар ҳам ҳеч қандай саволларга жавоб беришмаган. Холиқназар аканинг ўз тахминларига кўра, уни МХХнинг Тошкентдаги изоляторларидан бирида ушлаб туришган. Баъзи кунлари қўшни камераларда мудҳиш қийноққа солинаётган одамларнинг бақириқ-чақириқлари эшитилган.
Кеча, 2 август куни унинг бошига яна қоп кийгазиб, яна автомобилга солиб номаълум томонга олиб кетишган. Вақт ярим тунга яқинлашганда, Холикназар акани автомобилдан чиқариб йўлдан 10 метр нарида бир ерга тиз чўктириб ўтказишган ва «Ўзингиз билан бўлган воқеаларни ҳеч кимга айтмайсиз, касал бўлиб қолиб бир ерда ётувдим дейсиз. Агар, бу воқеаларни ошкор қилсангиз, фақат ўзингизни эмас, бутун қариндош-уруғларингизни қўшиб йўқ қиламиз» деган тақдидлар билан бошидан қопни олиб, ўзлари машиналарига ўтириб қочишган.
Бу ер Самарқанд шаҳридан 30-40 километр узоқликдаги Жом қишлоғининг ташқариси экан. Холиқназар ака бу қишлоқдаги узоқ қариндошлариникидан бирида тунаб қолиб, бугун эрталаб МХХнинг Самарқанд вилоят бошқармасига келган ва бўлган воқеалар ҳақида шикоят-ариза ёзиб расмийларга топширган. Ҳозир Холиқназар ака ўз уйида.
5 август: Самарқандда «Давра Кенгаши»нинг вилоят бўлими йиғилиш ўтказди
Кеча Самарқандда бўлиб ўтган йиғилишда маҳаллий мухолифатчилар ва ҳуқуқ ҳимоячилардан ташқари «Эзгулик» жамиятининг Тошкентдан келган вакили Сухроб Исмоилов ҳамда «Эрк» партияси фракцияларидан бирининг Тошкентдан келган вакили Дилором Исоқова қатнашдилар. Мажлисда ҳозирги оғир вазиятдан келиб чиқиб, ҳамма демократик кучларнинг бир-бирлари билан келишиб фаолият олиб боришлари кераклиги хусусида умумий гаплар бўлди.
Бугун «Бирлик»нинг Самарканд вилоят ташкилоти раиси Холиқназар Ғаниев билан телефонда гаплашган партия раиси Абдураҳим Пўлат бу йигилишнинг ҳам аввалгилари каби умумий мавзуда бўлганлигидан ҳайронлигини билдирди. Ҳозир ҳамма (Давра Кенгаши ҳам, конгрессчилар ҳам, турли коалициялар ҳам) умумий шаклда бирлашиш хусусида гапириш билан чекланмокда, деди у. Ваҳоланкки, одамзод жамиятлашишга бошлангандан бери бирлашиш ғояси мавжуд. Биз сиёсатчилар ҳозир конкрет қадамларни гаплашишимиз, режалар тузишимиз лозим. Шу кунларда муҳокама қилинаётган «Давра Кенгаши» баёнотининг лойиҳаси ҳам умумий гаплардан иборат. Мавжуд ташкилотларнинг турли структураларга бирлашиши вақтинча (акс холда, бутунлай бир ташкилотга бирлашиш лозим бўларди) ва маълум бир максад атрофида бўлади. Демак, айтилаётган Баёнотда «Давра кенгаши»нинг мақсади келаётган Президентлик сайловларига тайёрланиш, мухолифатнинг умумий номзоди хусусида келишиш, балки биринчи турда турли номзодлар бўлиши мумкинлигини тан олиб, кейинги турда энг кўп овоз олган мухолифат номзоди атрофида бирлашиш эканлиги аниқ шаклда ёзиб қўйилиши керак. Бунинг устига баёнот лойиҳаси рус тилида тайёрлангани биз учун мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган нарса. Асосий ҳужжатларимиз ўзбек тилида бўлиши шарт.
Абдураҳим Пўлат ва Холиқназар Ғаниев кейинги босқичларда қилинадиган ишларни маслаҳатлашдилар.
Қашқадарёлик «бирлик»чилар: «Вазият фидойиликни талаб этмоқда»
Кеча, 4 сентябрда БХХПнинг Қаршидаги офисида «Бирлик» Партияси Қашқадарё вилояти кенгаши аъзолари ҳамда фаолларининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Партиянинг вилоятдаги 16 нафар фаоли, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган мазкур мажлис кун тартибидан фаолиятни жонлантириш, ижтимоий-сиёсий вазиятга баҳо бериш ҳамда келгусидаги ишлар режасини белгилаб олиш кўзда тутилганди.
Биринчи бўлиб сўз олган вилоят кенгаши аъзоси Ғофур Нормўминов партиянинг қуйи бўғинлари фаолиятининг қониқарсиз иш олиб бораётганини, тарғибот масаласида деярли ишларнинг тўхтаб қолганини таъкидлади. «Махаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, ўз-ўзини бошқариш органлари тазйиқларини инкор этолмайман, аммо вазият фидоийликни талаб этмоқда», деди у. Унинг фикрини маъқуллаган партия вилоят кенгаши раиси ўринбосари Зулфиқор Мирзақулов бошқа вилоят кенгашлари, минтақалардаги сафдошларнинг фаолияти борасида қисқача маълумот берди. Хусусан, 5 нафар «Бирлик» фаолининг сохта айбловлар билан ҳибсда ушлаб турилгани, самарқандлик Холиқназар Ғаниевнинг кучишлатар тизим вакиллари томонидан иккинчи марта ўғирлаб кетилганини айтди.
Вилоят кенгаши мажлисида меҳмон сифатида иштирок этган ҳуқуқ ҳимоячилари мухолифатдаги бошқа партиялар билан ҳамкорликни кучайтириш, бу борада «Давра кенгаши» фаолиятини жиддий жонлантириш лозимлигини таклиф қилишди. Мазкур масала юзасидан БХҲП Марказий Кенгашининг навбатдаги мажлисига таклиф ва мулоҳазалар билдиришга келишиб олинди. Шунингдек, йилнинг тўртинчи чорагида асосан вилоят фаоллари партиянинг тузилмавий таркибини кучайтириш, қуйи бўғинлар фаолиятини жонлантириш юзасидан топшириқ ва мажбуриятлар олди.
Мухбиримизнинг билдиришича, баъзи фаоллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг «ғамхўрлиги» туфайли мажлисга келолмаган.
6 сентябрь: Диндорлар устидан яна суд бошланди
Ўзбекистонда байрамлар тугаб, янги диний-сиёсий суд жараёнлари бошланди. Ҳуқуқ химоячиларининг хабарига кўра, кеча, 5 сентябрь куни Тошкент шаҳар жиноий ишлар суди ваҳҳобийликда айбланаётган, 21–45 ёшлардаги 11 тошкентликнинг ишини кўришга киришди. Айблов хулосасида уларга ЖКнинг бир неча моддалари бўйича, яъни конституциявий тузумга тажовуз, жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид соладиган материаллар тарқатиш, диний экстремистик ташкилот тузиш, унга раҳбарлик қилиш каби айблар, қолганларга диний экстремистик ташкилотда иштирок этиш айби олға сурилган.
Мустақил ҳуқуқ ҳимоячиларининг ташаббус гуруҳи судланаётганлар ҳақида қуйидаги маълумотларни тарқатди: Акбаров Аҳроржон – 1979 йилда Фарғонада туғилган, Исмоилов Рустам – 1964, Тошкент, Юнусов Аҳмаджон – 1977, Тошкент, Камолов Абдулла – 1977, Тошкент, Жўраев Абдували – 1984, Тошкент, Алимуҳамедов Рустам – 1973, Тошкент, Расулов Акбар - 1981, Тошкент, Расулов Акмал – 1982, Тошкент, Бегматов Жаҳонгир – 1979, Тошкент, Алимов Шерзод – 1960, Тошкент, Пирмуҳамедов Анвар – 1977, Тошкент, Рўзиев Акбар – 1981, Самарқанд.
Шаҳар суди атрофи ички ишлар ва махсус хизмат ходимлари томонидан қаттиқ қўриқланмоқда. Ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар сингари “бегона“лар учун суд залига кириш таъқиқланган.
Сўмга нисбатан айрим валюталар курси
(6 сентябрь, сешанба маълумоти)
Расмий курс (Ўзбекистон Марказий банки баҳоси): 1 АҚШ доллари ($) — 1134 сўм 41 тийин; 1 евро — 1426 сўм 41 тийин; 1 рубль — 40 сўм 8 тийин.
Тижорат курси (саррофлик шоҳобчаларидаги ўртача баҳо): 1 АҚШ доллари — сотишда 1142 сўм ва харид қилишда 1150 сўм; 1 евро — сотишда 1428 сўм ва харид қилишда 1438 сўм; 1 фунт-стерлинг — сотишда 2098 сўм ва — харид қилишда 2108 сўм.
9 сентябрь: Андижонда «Эзгулик» фаолига ҳужум
«Бирлик» партияси Анжижон вилоят ташкилоти раиси ўринбосари Шокиржон Мўминжоновдан олинган хабарга кўра, «Фридум хауз»нинг Тошкентдаги офисида бугун бўладиган бир мажлисда қатнашиш учун кеча йўлга чиққан «Эзгулик» жамиятининг Жалолқудуқ туман ташкилоти раиси Улуғбек Бакировга ҳужум уюштирилган. Улуғбекдан ташқари яна 3 пассажир билан Андижондан йўлга чиққан «Нексия» автомобили шаҳардан чика беришда бошқа бир машина тарафидан тўхтатилган. Ундаги 3 киши Улуғбекни «Нексия»дан чиқариб олиб, шу ернинг ўзида қаттиқ калтаклашган, сўнгра унинг машина багажидаги кийими, телефони ва пули бор бўлган сумкасини олиб ғойиб бўлишган. На ҳайдовчи, на машинадаги пассажирлар Улуғбекка ёрдам беришмабди. У Тошкент сафарини тўхтатиб, уйига қайтиб кетишга мажбур бўлибди.
Бугун Шокиржон Мўминжонов Улуғбек билан керакли медицина ҳужжатларини олиб, туман ички ишлар бошқармасига шикоят аризаси топширдилар.
Шокиржоннинг айтишича, сўнгги вақтларда ҳуқуқ химоячилари ва мухолифатчиларга қарши ҳаракатлар жуда авжига чиққан. Уларга иш ва яшаш жойлари, ота-оналари ва бошқа яқинлари оркали таъсир ўтказиб, фаолиятларини тўхтатишни талаб қилмоқдалар. Гапга кирмаганларни Улуғбек билан бўлгани каби бошқа «усуллар» билан тарбиялашмоқчи кўринади.
«Эзгулик»нинг Андижон вилоят конференцияси ўтказилди
Бугун бу жамиятнинг раиси ўринбосари Руҳиддин Комилов иштирокида вилоят ташкилотининг конференцияси ташкилий масалани кўриб чиқди. Андижон воқеаларидан кейин «Бирлик»нинг баёнотини тарқатишда айбланиб, устидан жиноий иш очилган «Эзгулик»нинг вилоят ташкилоти раиси Музаффармирзо Исҳоқов юрт ташкарисига чиқиб кетишга мажбур бўлгани сабабли, ташкилот раислигига шу вақтгача унинг ўринбосари бўлиб ишлаётган Абдуғафур Дадабоев сайланди. Конференция Асака туманида ўтказилди.
13 сентябрь: «Айрекс» ташкилотининг Ўзбекистондаги фаолияти тўхтатилди
Кеча, 12 сентябрда Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судлов ҳайъати Ўзбекистон Адлия вазирлиги тақдимномасига кўра, АҚШга оид халқаро Айрекс (IREX - Тадқиқотлар ва тажриба алмашинуви маркази)нинг Тошкентдаги ваколатхонаси фаолиятини олти ойга қадар тўхтатиб туриш ҳақида қарор чиқарди. Мазкур ташкилот фан, таълим соҳасида ёшларни қўллаб-қувватлаш, бу борадаги лойиҳаларни молиялаш сингари фаолият билан шуғулланар, ўзбекистонлик ёшларнинг хорижда таълим олишларини рағбатлантирар эди.
Интерньюс ташкилотининг ёпилиши ва «Айрескс» фаолиятига таъкиклов кўйилиши — аввалроқ, Очик жамият институтининг (Сорос фонди) беркитилишидан сўнг авж олган машмашаларнинг давомидир. Кузатувчилар мазкур ҳаракатни антиамерика кампаниясининг маҳсули ўлароқ баҳолашмоқда.
Андижон мазлумлари такдири яна
кун тартибига чиқди
Оммавий ахборот воситаларининг Қирғизистон Бош вазири Феликс Куловга таяниб билдиришича, Ўш ҳибсхоналарида сақланаётган қочқинларнинг такдири яна кун тартибига чикди. Бу масала билан БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссарлиги ҳамда Қирғизистон Бош прокуратураси шуғулланиши айтилган эди. Буни қарангки, энди бу масалани ҳал этишга Андижон сценарийси муаллифи бўлган Ўзбекистон тарафи ҳам қўшилибди. Бу ҳақдаги хабарни Қирғизистоннинг «Кабар» ахборот агентлиги тарқатган.
Бу ҳаракатлар қочқинларни Ўзбекистон тарафига қўш-қўллаб топширишни истаётган Қирғизистон Бош прокурори Азимбек Бекназаровнинг «саъй-ҳаракат»лари маҳсули бўлса ажабмас. У яқиндагина Қирғизистон Республикаси ҳукуматининг хавфсизлик кенгаши йиғилишида айни масалада сиёсий қарор қабул қилишни ва ўзбек ҳукумати сўраётган қочқинларни топширишни таклиф қилганди. Аммо қирғиз демократлари бу ҳаракатнинг халқаро инсонпарвар тамойилларга зид эканлигини билдиришиб, қочқинларни учинчи мамлакатга чиқариб юборишни талаб қилмоқдалар.
Ўзбекистонда Интерньюс бутунлай ёпилди
Ўтган жума куни Тошкент шаҳар суди “Internews network“ ташкилоти ваколатхонаси раҳбариятининг апеляция тартибида берган аризасини кўриб чиқиб, аввалги суд қарорини ўз кучида қолдирди. Ташкилотнинг суд дастаклаган айблари унга берилган рухсатнома доирасидан чиқиб, фаолият олиб борганлиги, Ўзбекистоннинг меҳнат кодекси ва бошқа жузъий қонун-қоидаларини бузганлиги бўлган эмиш. Гарчи ваколатхонада Ўзбекистон Олий судига арз қилишдек сўнгги имконият ҳали бўлса-да, лекин бундан ҳеч қанақа умид йўқлигини ҳамма кўриб турибди. Шунинг учун уни узил-кесил ёпилди деявериш мумкин.
Ўзбекистондаги фаолиятини 1995 йили бошлаган “Internews network“ журналистлар малакасини ошириш, ҳуқуқини танитишга ўз ҳиссасини қўшди, маҳаллий нодавлат телемарказлар ва радиостанциялар ходимларига тренинглар ўтказиш йўли билан ёрдам бериб келди.
Кузатувчилар ташкилотни ёпиш ғояси “юқори“дан тушган деб, Ўзбекистон ҳукуматининг рангли инқилоблардан чўчиётганлиги аломати деб баҳоламоқдалар.
Хуллас, Ўзбекистонда “Internews network“ АҚШнинг Очиқ жамият институти (Сорос жамғармаси) дан кейин ёпилган иккинчи халқаро нодавлат ва нотижорат ташкилоти бўлиб тарихга кирди.
18 сентября: Ўзбек қочқинлари Руминия ҳукумати ҳимоясида
Яқинда Ўзбекистон ҳукумати 439 ўзбек қочқинларини вақтинча қабул қилган Руминия ҳукуматидан уларнинг ярмидан кўпини “жиноятчилар бўлгани учун“ қайтариб беришликни сўраган эди. Боз устига, 15 сентябрь кунги брифингда Ўзбекистон Бош прокурорлиги бу қочқинлар кўп жиноятларга қўл урган “рецидивистлар“ эканидан халқаро жамоатчиликни, жумладан, Руминия жамоатчилигини огоҳ қилган бўлди.
Руминия ҳукумати, “Озодлик“ радиоси хабаридан маълум бўлишича, Ўзбекистон ҳукуматининг ушбу сўров ва огоҳлантиришларини буткул эътиборсиз қолдирган. Кеча Руминиянинг ташки ишлар вазири Умблана Нью-Йоркда шу радио мухбири билан суҳбатда Руминия ҳукумати ўзбек қочқинларини ўз ҳимоясига олишини айтган. “Биз ҳар бир инсонпарвар давлат қилиши керак бўлган ишни қиляпмиз. Сабаби, халқаро шартномалар, шу жумладан, инсон ҳуқуқлари, қочқинлар ҳуқуқлари ҳурмат қилиниши ва улар ҳимояга олиниши назарда тутилган халқаро шартномаларни имзолаганмиз“, - деган Руминия ташқи ишлар вазири.
22 сентябрь: Яхши тайёрланган суд-спектакль давом этмоқда
13 май куни Андижон шаҳрида “ўта оғир жиноятлар“ни содир этганликда айбланаётган 15 йигит устидан Ўзбекистон Олий судида ўтказилаётган суд яхши репитиция қилган актёрлар жамоасининг спектаклини эслатади. Андижон исёни ташқи кучларнинг рағбати билан амалга оширилган террорчилик ҳаракати бўлгани суд раиси-ю давлат айбловчиларидан тортиб ҳатто судланувчиларгача — барча персонажларнинг диалог ва монологларида “ўз“ ифодасини топмоқда. Спектакль 21 ва 22 сентябрь кунлари ҳам давом этди.
Кеча судланувчилардан Мўйдин Собиров, Фарҳод Ҳамидов, Аваз Турғунов ва Алишер Ҳакимов кўргазма беришди. Қирғизистон фуқароси, техника фанлари номзоди 42 ёшли М. Собиров акромийлардан эканини, мақсадлари Ўзбекистонда халифалик давлати тузиш бўлганини “тан олди“. Ўзининг айтишича(!), “террорчилар“га ҳарбий сабоқ берган, уларни босқинчилик ва қўпорувчиликка ўргатган, Андижондаги ҳужум қилинадиган объектлар ҳолатини аввалдан ўрганиб чиққан, қамоқдаги Акром Йўлдошев билан телефон алоқасида бўлиб турган, Андижон театри ва кинотеатрга ўт қўйишга шахсан буйруқ берган ва ҳ.к. У хорижий ОАВлар томонидан воқеаларнинг нохолис ёритилиши аввалдан режалаштирилганидан хабардорлигини билдирди. М. Собиров Қирғизистондаги ўзбек қочқинлари лагерига бориб кайтаётганида, Марҳамат туманида қўлга олинган экан.
Бошқа 3 судланувчи ҳам шу тахлитда ўз “айб“ларига тўлиғича иғрор бўлишди.
Бугунги суд жараёни Алишер Ҳакимовнинг ўз кўргазмаларига берилган саволларга жавоб кайтаришидан бошланди. У террорчилик ҳаракатлари Ўзбекистондаги барқарорликни издан чиқариш, конституциявий тузумни ағдаришга қаратилганлигини ва ушбу ҳаракатларни амалга ошириш учун керак бўлган воситалар хориждан келтирилганлигини айтди.
Сўнгра Азизбек Юсупов, Хусан Туробов, Абдулҳафиз Ғозиев, Абдувоис Иброҳимовнинг “жиноят“лари ҳақидаги кўргазмалари тингланди, савол-жавоблар бўлди.
Ҳар бир судланувчи ўз сўзида халқ ва Президентдан қилган гуноҳлари учун кечирим сўради. Бунга жавобан суд залида ўтирган жабрланганлар яқинларининг (яқинлигини аниқлаш иложи йўқ — Ҳаракат) темир панжара ортига қараб куракда турмайдиган гапларни айтишлари, судланувчиларга дашном беришлари, уларни изза қилишлари ва таҳқирлашларини кўрсангиз эди!.. Кўп қисмли спектакль давом этмокда.
Андижон “Эзгулик“чилари раҳбари
қамоқка олинди
Андижон вилоятида ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифат вакиллари фаолиятини бўғиш давом этмоқда. 20 сентябрь куни Асака ва Марҳамат туманлари чегарасидаги ДАН блок-постида “Эзгулик“нинг Андижон вилоят раҳбари Абдуғафур Дадабоев қамоқка олинган ва 21 сентябрда уйи тинтув килинган.
“Эзгулик“ жамияти раиси Васила Иноятнинг маълум қилишича, Андижон воқеаларидан сўнг жамиятнинг собиқ вилоят раиси Музаффармирзо Исҳоқов кучли тазйиқлар ва қамалиш хавфи дастидан Ўзбекистонни тарк этгач, унинг ишини Дадабоев давом эттираётган эди. Шу жараёнда вилоят маъмурлари Дадабоевнинг Асака тумани ҳудудидан ташқарига чиқишини, Васила Иноят билан учрашишини таъқиқлаган ва бундай учрашувга йўл қўймаслик учун август ойида бир кун уни Асака туман ички ишлар бўлимида олиб ўтирган ҳам эдилар. “Эзгулик“нинг сентябрь ойи бошидаги вилоят конференциясида Андижон вилоят раиси этиб сайланган Дадабоев мазкур конференцияда ҳукумат идоралари билан ҳамкорликда ишлаш тўғрисида яхшигина қарорлар қабул қилинишига эришган эди.
Абдуғафур Дадабоевнинг қаерда сақланаётгани ҳозирча номаълум. Жамият раисининг ўринбосари, адвокат Руҳиддин Комилов аҳвол билан танишиш учун кеча Тошкентдан Андижон вилоятига жўнаб кетди.
Газимиз совет замонида каби Россияга оқишни давом эттиради
Бугун Оксарой қароргоҳида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Россиянинг «Газпром» очиқ акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Алексей Миллерни қабул килди. Шу ҳақдаги расмий хабарда айтилишича, 2012 йилгача муддатга тузилган стратегик ҳамкорлик битимига кўра, ўзбек газини Россияга экспорт қилиш ва умуман Марказий Осиё газини Ўзбекистон ҳудуди орқали ташиб кетиш учун “Газпром“нинг республикамизга киритадиган сармояси яқин вақтларда 1,5 млрд. АҚШ долларига етар экан. 2005 йилда фақат Ўзбекистоннинг ўзидан Россияга 10 млрд. куб метр газ етказиб берилади.
Музокараларда Устюртда янги газ конларини ишга тушириш ва улардан фойдаланиш масалалари ҳам муҳокама қилинган.
Россияга газ соҳасида ҳамкорлик қилиш иқтисодий жиҳатдан муҳим иш, деб таҳлил қилади мухбиримиз. Аммо, биламизки, Совет замонида ўзимиз газсиз ўтириб, уни Россияга текинга жўнатар эдик. Ҳозир-чи? Россиянинг Андижон воқеалари каби ҳолларда Каримовни қўллаб-қувватлашини компенсация қилиш учун энди газимизни сув текинга сотмаяпмизми? Ҳар ҳолда шундай бўлса керак.
27 сентябрь: Демократик Ўзбекистон Конгресси ташкилоти тузилмоқчи
Бундан бир неча ой аввал оламшумул янгилик сифатида ўртага ташланган Ўзбекистон Демократик Кучларининг Миллий Конгрессини яратиш ғояси, минг афсуски, навбатдаги бир ташкилот тузиш режасига тушиш билан тугади. Жаҳонгир Муҳаммад тарқатган хабарга қараганда, якшанба куни Вашингтон яқинида тўпланган бир гуруҳ ўзбек мухолифатчилари Демократик Ўзбекистон Конгресси номли ташкилот тузиш хусусида келишганлар. Йиғилиш қатнашчилари тузиладиган ташкилотнинг раиси қилиб Жаҳoнгир Муҳаммад, ўринбосарлари қилиб Абдуманноб Пўлат ва Баҳодир Чoриевни сайлашган. Ўтказилган мажлисни Демократик Ўзбекистон Конгрессининг Таъсис қурултойи деб ҳисоблаш керак ёки керакмаслиги хабарда айтилмайди. Ҳар ҳолда гап бу ташкилотнинг Ташаббус гуруҳини тузиш ва унинг раҳбарларини сайлаш хусусида бўлса керак.
29 сентябрь: ЕС наложит санкции на Узбекистан из-за кровопролития в Андижан
Евросоюз в будущий понедельник наложит эмбарго на продажу оружию Узбекистана, запрет на визы чиновникам, а также другие санкции за то, что Ташкент отказывается провести международное расследование обстоятельств майских событий в Андижане, где при подавлении мятежа было убито до 800 человек. Об этом в четверг сообщили дипломатические источники.
По словам узбекских властей, погибшие в своем большинстве были "бандитами" и "террористами". Однако очевидцы утверждают, что от пуль правительственных войск 13 мая погибли, несколько сотен человек, в основном мирные жители, протестовавшие против, по их мнению, несправедливого суда над группой предпринимателей, исповедующих отличную от официально одобренной форму ислама.
В четверг в распоряжении Рейтер оказался проект заявления министров иностранных дел стран ЕС, в котором содержится критика "излишнего, непропорционального и неразборчивого применения силы для внутреннего усмирения". Министрам предстоит согласовать этот документ. "Совет министров (ЕС) решил наложить эмбарго на экспорт в Узбекистан вооружений, военного и другого оборудования, которое могло бы использоваться для репрессий внутри страны", - говорится в проекте заявления.
Другие меры, которые собирается принять ЕС в отношении Узбекистана, включают запрет на визы для представителей властей и частных лиц, имевших причастность к насилию; сокращение объема помощи со стороны ЕС и призыв к странам Евросоюза при двухсторонних контактах с Ташкентом подчеркивать необходимость соблюдения прав человека. Министры ЕС также намерены выразить усиливающуюся озабоченность сообщениями о преследовании в Узбекистане правозащитников, журналистов и других лиц, кто сомневается в официальной версии андижанских событий.
"По этим причинам, Совет министров ЕС продолжит настаивать на важности честного и открытого независимого международного расследования," - говорится в документе.
На прошлой неделе в Ташкенте начался открытый суд над первой группой обвиняемых в причастности к восстанию в Андижане. Тогда же ведущая западная правозащитная организация Human Rights Watch заявила, что власти скрывают правду о кровопролитии при подавлении мятежа.
В первый день судебного заседания во вторник государственные обвинители закончили чтение обвинительного заключения и все 15 подсудимых признали свою вину. Более чем 100 гражданам предстоит предстать перед судом по обвинению в андижанском мятеже. Им грозят смертная казнь или длительные тюремные сроки.
С критикой в адрес Узбекистана после андижанских событий выступили и США, однако Россия и Китай заявили о поддержке политики узбекского президента Ислама Каримова. Источник: ru.today.reuters.com/news
30 сентябрь: В конгресс США внесена резолюция о возбуждении дела против Каримова
ВАШИНГТОН, 30 сен - РИА Новости, Аркадий Орлов. В конгресс США внесен проект резолюции о возбуждении дела против президента Узбекистана Ислама Каримова в Международном уголовном суде в связи с событиями в Андижане.
Как сообщили РИА "Новости" в секретариате палаты представителей конгресса, в законопроекте, поступившем в пятницу в комитет по международным отношениям этой палаты, содержится требование к администрации Джорджа Буша использовать все "влияние США" в Организации Объединенных Наций для того, чтобы "Совет Безопасности ООН передал вопрос о ситуации по президенту Узбекистана Исламу Каримову и резне 13 мая 2005 года в Андижане в Международный уголовный суд".
При этом в документе от имени конгресса США выражается "несогласие с дальнейшими выплатами правительства США правительству Узбекистана по объектам на базе Қарши-Ханабад".
Резолюция является выражением "мнения конгресса", носит лишь рекомендательный щарактер и в случае принятия не требует подписи президента США.
Накануне официальный представитель госдепартамента США Шон Маккормак заявил журналистам в Вашингтоне, что администрация Буша продолжает настаивать на проведении международного расследования трагедии в Андижане.
По его словам, вопрос о таком расследовании был вновь поднят американской стороной во время только что состоявшегося визита в Ташкент заместителя госсекретаря по странам Евразии Дэна Фрида, который довел позицию США до президента Узбекистана Ислама Каримова.
"Он (Фрид) подтвердил наш призыв к проведению независимого международного расследования по Андижану", - подчеркнул Маккормак.
Сообщив, что в настоящий момент страны ЕС "рассматривают ответные меры на отказ Узбекистана разрешить независимое расследование событий мая 2005 года в Андижане", представитель госдепартамента напомнил, что в настоящее время администрация Буша заморозила "более $20 миллионов потенциальной помощи" Узбекистану из-за того , что узбекская сторона не выполняет ранее достигнутых договоренностей с США.
Ранее в мировых СМИ появились сообщения о том, что на предстоящей встрече министров иностранных дел ЕС будет объявлено о введении эмбарго на поставки оружия и военного снаряжения из стран Европы в Узбекистан, сокращение финансовой и иной помощи Ташкенту, а также о введении запрета на выдачу въездных виз тем официальным узбекским лицам, кто отвечали за действия узбекских силовых структур в Андижане.
Каримовнинг сиёсати илк «натижа»сини берди
Reuters агентлиги тарқатган хабарга кўра, бугун, 30 сентябрда АҚШ ҳукумати томонидан Ўзбекистонга ажратилиши кўзда тутилган 21 миллион долларлик молиявий ёрдам тўхтатиб қўйилди. Бу ҳақда Оқ Уй матбуот хизмати вакили Шон Маккормак баёнот берди.
Шуни таъкидлаш керакки, Оврупо сиёсатчилари АҚШнинг Андижон исёни борасидаги қарашлари бирмунча мужмал, эҳтиёткор эканлигини танқид қилганларида ҳақ бўлиб чиқди. АҚШ ҳукуматининг бу Баёноти ҳам пайшанба куни Европа Иттифоқининг Ўзбекистонга қарши санкциялар киритмокчилиги ҳақида қарори маълум бўлганидан сўнггина эълон қилинди.
АҚШ авваллари Европа Иттифоқининг Украина ва Белорусия каби давлатларга қарши санкцияларига қўшилган бўлса-да, Ўзбекистон хусусида аниқ позициясини маълум қилмаяпти.
Россияга нон излаб борган оила фожиаси
Россиянинг «Новости» агентлиги берган хабарга кўра, Россия Федерациясининг Челябинск вилояти Копейск шаҳрида Ўзбекистондан мардикорлик учун мусофир бўлган ўзбек оиласи, яъни муштипар она ва унинг беш ва олти ёшдаги икки норасида фарзанди ваҳшийларча ўлдирилди.
«Полистром» акциядорлик жамиятида хизмат қилувчи бу мусофирларнинг мурдалари ётоқхоналардан биридан топилган. Маҳаллий ҳуқуқ-тартиботчиларнинг тахминича, ўзбек мусофирлари бўғиб ўлдирилган. Дастлабки ҳолат бу ваҳшиёна қотиллик ўғирлик мақсадида қилинганини кўрсатмоқда. Хонадан маълум миқдордаги пуллар ва телевизор олиб кетилган.
Қарши Университети проректори ҳибсга олинди
Кеча, 29 сентябрда Қарши Давлат Университетининг ўқув ишлари бўйича проректори Поён Равшанов Миллий хавфсизлик хизмати Кашкадарё вилояти бошқармаси тезкор вакиллари томонидан 500 минг сўм миқдорида пора олаётганда ҳибсга олинди. Узоқ йиллардан бери университетда юқори лавозимларда ишлаб келаётган Поён Равшанов нафақат вилоятда, балки республикада таниқли бўлган темурийшунос олимлардан эди.
Шуни таъкидлаш керакки, Равшановлар оиласи Президентга маддоҳликнинг кифтини келтирадиган сулолалардан биридир. Поён Равшановнинг ўзи Каримовнинг Қашқадарёдаги раҳбарлик йиллари ҳақида рисола ёзган бўлса, унинг укаси Нарзулла "Халқ сўзи" газетасининг мухбири ўларок, маколаларида Президентнинг "пайғамбарсифат" қирраларини очиб берганди. Поён Равшановнинг ўғли Улуғбек эса Халк демократик партияси вилоят кенгашининг раисидир.
* * *