Журнал Ҳаракат
№5 (56) 2005. Биз яшаятган жамият
Ёдгор Турлибек -
Диктатор президентлар ва конституция
Конституция ҳақида
Азиз биродарлар! Конституцияни билмаслик, бу ҳар бир ўқишни билган кишининг ўзини ботқоққа тиқиш, кўпинча осонгина фойдаланса бўладиган ўз ҳуқуқларидан ихтиёрий воз кечиш демакдир. Ҳар бир кишига конституциядаги ҳуқуқларнинг ўзига керакли лоақал икки-уч моддасини билиб олишининг ўзиёқ, уни амалдор шахслар хуружидан сақлаб қолади.
Конституция - уни қабул қилган давлатларнинг БМТ Умумжаҳон Инсон Ҳуқуқлари Декларацияси нормасидаги стандартга жавоб берувчи ва бирор давлат бошқарувини олиб боришда қўлланиладиган энг муҳим ҳужатдир. Конституцияга оддий фуқаролардан бошлаб ҳукуматнинг барча раҳбар ва мансабдор шахслари ва ҳатто президент ҳам итоат қилиши шарт. Давлат президенти мазкур конституцияни ўзининг бирдан–бир асосий иш дастури қилиб олиши, уни ёйиш ва ҳаётга тадбиқ этиш каби муҳим ишлар президентнинг биринчи галдаги вазифаси бўлиши керак.
Бундай муҳим ишларни амалга оширишни асосий кафолатловчи ягона шахснинг мамлакат президенти эканлиги ҳам конституцияда таъкидланган бўлиб, бундан хулоса қилсак, конституциянинг мамлакатда қанчалик амалда ишлатилаётганига президент шахсан жавобгар дейиш мумкин. Конституция мамлакатда ҳаммани тартибга чақирувчи, шунчаки бир қоида эмас, балки унга ҳамманинг ҳам бўйсинишини қонунлаштирувчи хужжат ҳамдир ва Конституцияга бўйсинмаганлар, кимлигидан қатъий назар қонун олдида жавобгар бўлишлари керак. Таркиби аниқ ва мантиқан адолатли хулосалардан иборат бу ҳужжатда фуқароларнинг ўз умирларини эркин ва озод яшаб ўтказишлари учун энг керак барча хуқуқлар мавжуддир. Унда фуқароларнинг ирқи, миллати ва динидан қатъий назар, уларнинг ўзаро хуқуқий тенг эканлиги қайд этилган.
Конституцияда фуқароларнинг ўз юртида ишлаш, билим олиш, малакали тиббий хизмат, информация олиш ва тарқатиш, ўз норозилик ёки шикоятлари билан давлат ва суд органларига мурожаат қилиш, шахсий мулк ва яшаш ўрнининг даҳлсизлиги, сўз ва фикр ҳамда диний эътиқод эркинликлари ва экстремал ҳолатларда, ҳатто хорижда ҳам ҳар қандай фуқаро ўз элчихонаси воситасида ўша давлатининг бевосита ҳимоясида эканлиги ҳам эътироф этилган.
Шунингдек, ҳар бир фуқарога ўз хоҳишича бошқа мамлакатга чиқиб яшаш, ва яна қайтиб келиш, қаерда ва қандай ўқиш ёки ишлаш, сайлаш ва сайланишни шахсан ўзи танлаб ҳал қилишга ҳам конституцияда ҳуқуқлар берилган. Конституция барча давлатлардаги туғилиб ўсган ва яшаётган инсонларга уларнинг қайси миллат ва ирқи, диний эътиқодидан қатъий назар, ўша давлатнинг фуқароси бўлиш ҳуқуқини бериши ҳам мумкин. Фуқароларга нисбатан қар қандай зўравонлик, эксплуатация қилиш, алдаш, талаш, камситиш, хўрлаш каби ҳамма кўринишлардаги қийноқ ва азобларни таъқиқловчи ҳужжат ҳам шу давлатнинг Конституцияси ҳисобланади.
Конституцион эркинликлар билан кишилар қанча даражада яхши таъминлансалар, у ерда одамларнинг ҳаётлари шунча даражада енгиллашиб улар эркин нафас олиб яшайдилар ва бундай мамлакат иқтисоди ривожланиб, фуқароларнинг яшаш тарзи яхшиланиши табиийдир.
Жаҳонда президент бошқарувига ўтган барча давлатларда, шу мамлакат қонунлари бўйича президент сайлангач, у ишга киришдан аввал, ўз халқи ва хориж давлатларининг президентлари ёки вакиллари олида инаугурация маросими ўтказилади. Президентлар бу катта маросимда тантанали қасамёд қилиб, ўз халқига содиқ хизмат кўрсатиб, унинг ҳаётини фаровон қилиш, давлат тизимини мустаҳкамлаш ва унинг иқтисодини ривожлантириш йўлларида фақат конституцион йўл тутиш мажбуриятини оладилар. Улар агар ўз лавозмларини суиистеъмол қилиб, халқи ва давлат манфаатларини унутсалар, халқининг ҳар қандай оғир жазосига рози эканликларини ҳам шу маросимда қасамёд қилиб, катта тантаналардан сўнг янги президент вазифасини бажаришга ўтадилар.
Диктаторлик касбми ёки хасталик?
Минг афсусларким, конституцияни тилидагина айтиб, унга мутлақо амал қилмай, қасамёд ва ваъдаларини тез унутиб, давлат конституциясининг қатор моддаларини халқ олдида қўпол бузиб, ўз амалий муддатларини бир неча бор узайтириб келаётган президентлар ҳам йўқ эмас. Амалга минган кундан президентга эмас, оддий инсонларга хос бўлган фазилатлардан тез орада бутунлай йироқлашиб ақл бовар қилмас даражасидаги: “ўзим чиққан тепа омон бўлсин” қабилида яшаб худбинлтк қилиш бу худди улуғ шоир А. С Пушкин ёзган «Олтин балиқ» поэма-эртагидаги ноинсоф кампирни эсингизга туширади. Кечагина ўзи халқ ичида юрган ва уни одам деб ишониб сайлаган халқни бугун қўли эмас, оёғи учида кўрсатадиган бўлиб қолган ўша шахс ким ўзи?
Бу тентак табиатликми ёки тентакликнинг ўзимикан? Нега бугунга келиб, у ойналари ўқ ўтмас машиналарга кириб олиб ўз халқидан олислаб қочади, агар халқ билан бир ва ҳамнафас бўлса, уни халқнинг ўзи кафтига солиб ҳар қандай ёвуздан авайлаб асрашига наҳотки ишонмаса? Ахир бундай очкўзлик ва яхшиликни билмаслик олтин балиқнинг ўзини хизматга чақирмоқчи бўлган кўзи тўймас ноинсоф кампирнинг яна ўз тешик тоғораси билан қолганидек ҳолат юз бермаслигига ким кафолат бериши мумкин?
Хўш, президентлар қандай қилиб диктаторга айланишлари мумкин?
Авваламбор шуни айтиш жойизки, президентликни ҳавас қилгувчиларнинг орамизда жуда кўплиги маълум ва улар бундай амал учун жонларини ҳам беришга тайёр шахслар бўлса, баъзилар президентликни рости билан ёқтирмайдилар. Бундан дейиш мумкинки, бировлар президентликни битмас ва туганмас бойлик ва юксак обрў манбаъи деб тушуниб, бундай лавозимга эришгач, қўлидаги барча имкониятларини ишга солиб “аканг қарағай” кўринган роҳатижон лавозимда бутун умрга қолишни орзу қиладилар.
Аммо, иккинчи тоифа кишилар президент бўлишни халқ олдида катта ва масъулиятли вазифа, ва халқингни ўйлаб кеча-кундуз ухламайсан, халқинг эса тинч ухлаб маза қилиб яшайверади ва муддатинг тугаса, яна сайланавериб шундай ўлиб ҳам кетишинг мумкин, сендан тарихда фалончи халқпарвар эди деган сўзгина қолади деб тушунади. Ана кўрдингизми, президент бўлганлар ўзлари қайсидир тоифага хос йўл танлаб, улардан баъзиларига бу юксак лавозим курсисида ўтириш ёқиб қолиб, энди уларни таёқ билан урсанг ҳам тушмайдилар. Kарама-қарши бундай тоифалардаги тарихий юртбошилар жуда кўп ўтишган. Масалан, Махатма Ганди, Ота Турк, Жорж Вашингтон ва Пётр 1 кабилар бор. Уларга қарама-қарши ўлароқ, ўз халқини алдаб, қириб йўйиб ва турли азоблар берган Пол-Пот, Пиночет, Чаушеско, Саъдам Ҳусайн каби диктаторлар бор, улар ҳам тарихнинг бир қоронғи бурчагини “безаб” турадилар.
Диктаторлар бошқаруви остида
Халқ бечора емай-ичмай, тўй қилиш ва уй қуришни, бўй етган қатор фарзандларини неча йиллардан бери оилали қилолмай ночор бўлиб, иш тополмай, саргардонликда бир амаллаб очдан ўлмаслик ғами билан ўша диктатор президентликни тарк этмагунча яшайверади.
Халқ ўн йиллаб сурункали нон-чой билан кун кўриб, дармонсизланиб уларнинг соғликлари ёмонлашса, бечораларнинг фарзандлари ночорликдан ўқиёлмай кўпчиликни ташкил этувчи қашшоқ халқнинг ёппасига саводсиз қолиш хавфини ҳам туғдиради. Бундай ҳолат диктатура гуллаган барча давлатлар тарихида кузатиладиган умумхалқ қашшоқлиги ва адолатсизлик тўла ҳукм суришига олиб келувчи салбий оқибатлар намунасидир. Диктатор конституцион қонунларсиз ишласа, у албатта тез орада мамалакатни бошқаролмай қолиб, халқ олдида унинг обрўси тушиб фақат уни ўз атрофидагилар қўллаб, бундай ҳолатни ёпиш учун зўравонликни яна кучайтиришга мажбур бўлади.
Улар давлатнинг энг керак объектлари бир ёқда қолиб, фақат ўз обрўлари учун кўзга ташланадиган улкан ва ялтироқ қурилишларга қўл урадилар. Хорижлик келган меҳмонлар эса бундай қурилишларни кўриб, бу юртнинг халқи фаровон яшаб, бундай йирик қурилишлар халқ эҳтиёжидан ортиб қолаётган маблағлар эвазига қурилаётир деб ўйлаб эртасигаёқ ахборот воситаларига чиқиб олиб мезбон президентни мақтаб кетадилар.
Диктатура бошқарувидаги давлатларда тез орада қонун ўрнига пул ҳукмронлик қилиб, аслида бу порахўрликнинг авж олишидан бошланади. Бундай адолатсизликдан кўпинча ҳақиқатни бетга айтадиганлар, ёки қонунни қайсарлик билан талаб қилганлар, пора бермаганлар ва пулдорлар ёки катта амалдорлар билан айтишиб қолганлар ёки уларни танқид қилувчи журналистлар давлатнинг ҳуқуқ-мухофаза органлари ходимлари томонидан туҳмат билан суд қилиниб, жавобгар қилинадилар ва қайсарроқлари эса, киллерлар ёрдамида ўз бошларидан айрилишлари ҳам мумкин.
Аҳоли орасидаги қашшоқлик меъёридан ошганда давлат банкларигача таланиб, уни тўлдириш учун фақат камбағалларнинг қони сўрилиб солиқлар кўпайтирилади. Аммо давлатга тушадиган миллионлаб даромадларни киссаларига ураётган бу шоввозларга ҳеч ким “ғинг” деёлмайди. Натижада давлат ҳазинаси бўшаб, корхоналар тўхтайди, банкротларнинг янада кўпайиши ишсизликни орттиради. Гуркираб ривожланаётган мамлакатларда конун устиворлиги, иқтисоди қолоқ мамлакатлардан анча юқори турганини кўрасиз. Диктаторлар эса, сайловларда кўп овоз олиш учун ёрдами тегадиган амалдорлар табақасига доим ён босиб, уларни кўп безовта қилмайди.
Бундай ҳолда, аҳоли аҳволи яна ёмонлашиб, мамлакат равнақи учун айни керак бўлган кучли ёшлардан, ақл тўла бошларгача, энг иқтидорли олиму-муҳандислар ўз севган ватанларини тарк этиб, улар энди ўзга юрт ободонлиги учун меҳнат қилмоқдалар. Айни шундай керакли кишилар тарк этган ўлкада вайроналиклар ва ахлатлар кўпайиб, ишсизлар ғужнаган юртнинг албатта файзи кетади. Аммо бир кун келиб ҳар қандай диктатор ҳам лавозим муддатининг қайта тикланишига кўзи етмай қолгандагина у тарих ғилдиракларини орқага қайтариб бўлмасликларига кўзи етгач, ўзларининг қаттиқ жазога тортилажаклари муқаррар эканлигига ишонч ҳосил қилиб талвасага тушиб қолади. У энди 15 йиллик саҳнани тарк этишни хоҳламаётган ва ёш йигит ролига ўзини ҳали яроқли қилиб кўрсатишига уриниб қалин грим қилаётган актёрга ўхшасада, унинг юзини босган ажинлари йўл қўймаётганиёш кўрсатиш учун
Диктаторлар тақдири
Диктаторлар ҳаётини гўё ейиш учун қўлига олган ҳалол таомни оғзига тўғри олиб бориб ҳалолгина қилиб емай, уни аксинча бирор ҳаром нарсага ботириб ейдиган ғаройиб одамга ўхшатиш мумкин. Чилида куп йиллар диктаторлик қилган Пиночетнинг ҳозир жуда қариб қолганига ва оғир хасталигига қарамай, унинг устидан янги-янги жиноий ишлар кетма-кет қўзғатилиб турилаётгани ва Милошевич устидан судлар ҳамда руминиялик ўтган диктатор Никола Чаушесколар мисолларида кўриш мумкин. Ўз халқига кўп азоблар бериб дунёга танилган диктатор Саъдам Ҳусайндек ҳайқирган шернинг, куни келганда жон сақлаш учун эски ва бир ифлос қудуқни ўзига макон қилиб яшагани, қўлга тушгач эса, унинг қуёндай қалтираб қолганини телевиденияда ҳамма кўрган бўлса, бундай шерларнинг аслида ўлардай қўрқоқ экани, амалдан тушгач, улар ўзларининг қоғоздан ясалган шерлар экани, ёки беозоргина қуённинг ўзгинаси эканликларига иқрор бўладилар. Умрларида ҳеч кимга яхшилик қилмаган ва лавозимлари юксак бўлсада назарлари паст бундай тоифа шахслардан чиққан амалдорлар одатда ўлгунча тўймас бўладилар.
Улар мол-дунё қизиғи ва эришган амаллари кайфида кўзлари юмилган ва бурни остидан нарини кўролмайдиган шабкўрга айланиб қоладилар. Уларда раҳм-шафқату барча инсоний фазилатлар тобора йўқолиб бораверади. Бундай тўғри йўлдан юролмайдиган ғайир табиат жанобларнинг хатоларини танқид қиладиган тили ботирроқ ва яхши ниятли халқ фарзандларини қатағон қилиб, уларни ўлдиришдан ҳам тоймайдилар. Ичган қасамларига ҳиёнат қилиб, халқи бошига азоблар солиб, мамлакатини ўтирғизиб ташлаган Гуржистон президенти Шеверднадзени шу ерда мисол қилсак, у бостириб келаётган денгиздай оломон ҳайқириғидан саросимага тушиб, ўзини ҳимоя қилиш учун тайёр армияни чақиришга журъат этолмади. Чунки ота-оналари эзилган ва халқ ичидан чиққан милиция ва армиянинг солдатлари ҳам хеч қачон командир буйруғини бажараман деб ўз халқига қарши ўқ узолмаслигини яхши билар эди.
Кутилмаганда шошган президент ўрнини бир аёлга бўшатиб берди. Халқаро миқёсда авторитар ҳисобланган Украинадай давлатда ҳам давлат ўзгариши чиройликкина демократик асосда ўтди. Энди навбатдаги президентлар ҳам ўз ўринларини бўшатадиган кунларнинг яқинлиги билан бир ҳисоблашиб қўйсалар ёмон бўлмасди.
Жаҳон диктаторларга қандай муносабатда бўлмоқда?
Диктаторлик режимлари албатта олиб борадиган бу йўл мамлакатларда порахўрлик ва коррупциянинг ривожланишига олиб келар экан у ерларда адолат тарозиси бузилади. Оммавий очлик, қашшоқликлар ҳукм суриб, ер юзида майиб-мажрух ва ақлан заиф болаларнинг улкан инкубаторларини пайдо қилиб, бу эса келажак авлодларга ҳаммамизни бадном қилади.
Авторитар режимга ўтиб қолган баъзи давлатлардаги халқларнинг оғир аҳволларига сабаб, буларнинг хаммаси АқШ, БМТ, ОБСЕ ва халқаро демократик ва инсон хуқуқлари ташкилотларнинг айниқса янги мустақилликка эришган МДҲ мамлакатларидаги олиб бораётган кураш ва фаолиятларининг суст эканлиги дейиш мумкин. Эссиз бундай ачинарли ҳолатлар на фақат бирор мамалакат ичкарисидагина эмас, балки жаҳон жамоатчилиги миқёсида жумладан БМТ, ОБСЕ ва барча ривожланган саккизлик мамлакат раҳбарлари ҳамда жаҳоннинг барча прогрессив жамият ва ташкилотларга кучли диктатура туфайли бирнеча халқлар устидан аёвсиз геноцид ўрнатилаётганига тамошабинлик қилиб, келаётгани ачинарли ҳолдир.
Жаҳонда “Номи улуғ супраси қуруқ” даражага тушиб қолган БМТнинг тузилганига ярим асрдан ошиб кетди. Аммо бу идора ўз догматик шаблон ва карахтлик ҳолидан чиқолмай, унда аниқроғи ташаббускорлик ва шижоат етишмаётгани аниқ. Планетамизда фан ва техника тараққиёти туфайли одамлар имконияти олдида Ер кичрайиб ва мағлуб бўлаётгандай. Бундай ютуқлардан цивилизация тезлашиб, планетада майда миллат ва давлатлар устидан улканларнинг пули ҳам, тили ҳам, сиёсати ҳам устунлик қилиб, бу минтақаларда ўзаро давлатларнинг бирлашиб голбаллашиши эса, жаҳонда стандартлашган ягона дунё конституциясини барпо қилишдек фикрни тақозо этмоқда.
Афсуски, авторитар мамлакатлардаги конституцияси ишламай, диктаторликдан азоб чекаётган ўнлаб миллион аҳоли БМТдан етарли эътибор ва амалий чоралар кутиб ҳамон чурқ этмай келмоқда. Бундай ҳолат ривожланиб планетанинг айрим нуқталарида феодал ва одам савдосидек қулдорлик тузимларининг янги замонавийлашган кўринишларини барпо этиб, салкам ибтидоий томонга ҳам ҳаракатлар кузатилмоқда.
Жаҳон харитасидаги бундай хавфли нуқталар туфайли демократия аста-секин планетамизни тарк этаётгандай кўринади. Улкан коррупция ҳимоясидаги турли клан ва оллигархларга бўлинган ва иқтисодий аллақачон мустаҳкамлашиб олган конспиратив гуруҳлар айрим давлат бошқарувига тўла таъсир этганлари етмай, уларнинг малакатларда гоҳ фирибгарлик, гоҳ қўрқитиш йўллари билан давлат президентларини ҳам ўз қармоғига илинтириб деярлик давлат бошқарувини қўлга олганлар.
Уларнинг найранглари учига чиқиб, тўғрироғи, парламентларгача кўтарилаб, мамлакатлар қонунларини ўзлари истаган йўналишда ўзгартиришга ҳам ҳаракатлар бўлмоқда. Албатта бу гапларни кўплар чуқур мулоҳаза қилмай, бош чайқаб, лоф дейиши мумкин. Аммо, керакли чоралар кўрилмаса, бундай ҳолат инсониятга ҳар қандай термоядро ва экологик фалокатлардан кам бўлмаган зарар келтириши муқаррар ва булар кўп миллатларнинг диктаторлар азоби сабабли йиллар ўтиб, халқлар ўз-ўзини қийнаб ўлдиришдек мудҳиш тақдирларни муқаррарлаштирмоқда.
Инсониятнинг бахтсизлиги ортиб, адолатсизлик, дискриминация, геноцид чангалига ер юзида қанча кўп инсонлар тушаётган бўлсалар, улар бугунги локал ва майда географияга эга бўлса, эртага улар бундай зарарли ҳудудлар кўламининг бутун планетани эгаллаш хавфини пайдо қилиши ҳам мумкин.
Мустасно тариқасида АKШ Президенти Буш жанобларининг бутун жаҳонни наркотиклар билан заҳарлаётган Афғонистонда тартиб ўрнатиб, толибонлардек ёвузларни йўқотишда ва ўз халқига азоб берган Саъдам Хусайндек диктаторга қарши бошлаган очиқ жангда Америка халқининг ўз фарзандларидан жудо бўлиб жафо чекаётганига қарамай, жаноб Бушни қувватлаб келаётган Америка халқининг матонатига жаҳоннинг кўплаб оқ кўнгил инсонлари тасаннолар айтмоқда.
Ўзбекистонда президент ва конституция
Халқ бу тўфон, у жумбушга келмасин, мабодо ундай бўлса, халқ истаган нарсасини қилишига қодир кучдир. Айнан Ўзбекистонда афсуски, халқдек кучнинг ич-ичидан эзилиб тўлғонаётган бир пайтда президент Каримовнинг ўзини ҳеч нарсани кўрмаган ва билмагандай, ҳамма нарса рисоладагидай ва энг муҳими ўзини халқ олдида қўй оғзидан чўп олмайдиган қилиб кўрсатаётганидир.
Каримовнинг бундай майинлик ва “юмшоқ супургилик” билан олиб бораётган айёр сиёсати халқнинг аллақачонлар жонига тегиб бўлган ва унга айрим лақмалар ёки катта даромад қилаётганларгина ишониши мумкин. Аммо, халққа нисбатан президентнинг ўз гуноҳларининг қанчалар кўп эканини яхши билишини назарда тутсак, унинг ўз жонини сақлаш учун унинг бошига Шевернадзе, Кучма ва Ақаевларнинг кунлари тушиб қолса, у ҳеч ўйланмасдан халққа қарши унинг ўз фарзандлари бўлган армия ва милицияга қуролсиз халққа ўт очасан, деб буйруқ бериши аниқ, чунки у ўз гуноҳларининг жуда кўплигидан ўлгудай қўрқадиган шафқатсиз, халқ душмани дегулик одамдир! (Мақола бизга Андижон воқеаларидан аввал келган. – Таҳририят).
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси деб ёзиб қўйилган бу китобчани варақлаб кўрсангиз, ундаги мазмунларни республиканинг бугунги ҳаётига солиштирганда, улар бутун Ўзбекистон кўчаларини тўлдириб безатилган эртакнамо ва баландпарвоз шиорларга жуда ва жуда ўхшаб кетишини кўрасиз.
* * *
Мақоламда тилга олинган маъшум тенденцияларнинг олдини олишнинг йўли – конституцияга амал қииш, конституцияга амал қиладиган ҳукумат ва президентларни сайлашдир.
Аммо, бу алоҳида мавзу, уни бошқа мақолаларимда тилга оламан.