Журнал Ҳаракат
№4 (55) 2005. Ичидагилар
Абдураҳим Пўлат -
Ўзбекистон мухолифатининг бугунги кучи, мақсади ва вазифалари - 1
Ҳар қандай сиёсий курашда ҳар қандай сиёсий ташкилот учун ўз фаолиятининг тактика ва стратегияларини тўғри белгилаб олиш жуда муҳимдир.
Бу осон иш эмас. Аммо, ташкилотнинг муваффақиятларини ҳам мағлубиятларини ҳам белгилайдиган бу, таъбир жоиз бўлса, ички омил билан махсус шуғулланмаслик сиёсий хомлик бўларди.
Тўғри, бир қарашда, кураш бўлаётган муҳит, қарши тарафнинг кучи каби ташқи омиилар ҳам муҳим, аммо, биз бу ерда ташкилотнинг ўзига боғлиқ бўлган омиллар хусусида сўз юритмоқдамиз. Табиийки, ташкилот ўз тактика ва стратегиясини белгилаганда ўша ташқи омилларни ҳам ҳисобга олади.
Яна бир, ҳеч шак-шубҳасиз тан олиниши керак бўлган нарса мақсаднинг тўғри белгилаб олинишидир. Жуда кўпчилик, уларнинг ичида сиёсатчилар ёки сиёсатчиликка даъво қилааётганлар ҳам кўп, мақсад ва мақсадларни умумий шаклда, умумий шиор ва декларациялар сифатида, бундан ҳам ёмони, қўполроқ қилиб айтсак, кўча кўйдаги гаплар савиясида тушунишади.Бундай сиёсий саёзлик катта мағлубиятларга йўл очиши мумкин.
Охирги фикрни тўғри тушуниш ва кейин жиддийроқ мулоҳазалрга ўтишдан аввал тарихимиздан бир ўрнак келтирсак ёмон бўлмайди.
1. ЯҚИН ТАРИХИМИЗДАН БИР ЎРНАК
Қайта қуриш йиллари мустақилликка эришиш мақсади мустақил давлат яратишдан ҳам кўпроқ рус мустамлакалигидан қутилиш сифатида кўрилди. Ваҳоланкки, мустамлакаликдан қутилиш мустақил давлат яратиш йўлидаги буюк ва муҳим, аммо, биргина қадам эди.
Мен ўша даврга оид воқеаларни ҳеч эсимдан чиқармайман. Дадахон Ҳасан, Муҳаммад Солих ва Зоҳир Аълам каби ҳақиқатдан ҳам «Бирлик»нинг тузилишида ҳал қилувчи роль ўйнаган ёзувчилар фақат руслардан қутулишни ўйлардилар, бу ишни қон тўкиш эвазигагина амалга ошириш мумкинлигига ишонардилар ва ўз қонларини тўкишга ҳам тайёр эдилар.
Бу, табиий, бир тарафдан, мардлик аломати, бошқа тарафдан, ўтган асрнинг иккинчи ярми бошида Осиё ва Африкада жавлон урган миллий-озодлик ҳаракатларининг, тўғрироғи, урушларнинг таъсирига тушуш эди. Зотан, Москвада ўқиб юрган йилларим мен ҳам шунга ўхшаш фикрлардим. Шунинг учун, мен уларга замон кескин ўзгарганини, аввалги воқеалардан фарқли ўлароқ мустақилликка қуролли курашсиз, қон тўкмасдан, демократияни ривожлантириш йўли билан эришиш мумкинлигини айтсам, улар, бир тарафдан, мени бир олим сифатидаги (ярим ҳазил билан, албатта) юмшоқ кўнгиллигимни гапиришса, бошқа тарафдан, демократияга асл мақсад, яъни мустақиллик учун курашда қўлланиладиган бир ниқоб сифатида қарашларини ортиқча яширмасдилар.
Демократия томон қилинган ҳар бир қадам бизни ўзимиз истаган мустақилликна яқинлаштириши, аммо мустақиллик автоматик шаклда на демократия на иқтисодий жаннат олиб келмаслиги хусусидаги фикрларим уларни ортиқча қизиқтирмасди.
Энг даҳшатлиси - улар мустақилликдан кейин нима бўлишини ортиқча ўйлаб ўтирмасдилар. Уларга кўра, мутақилликдан кейин ҳамма нарса яхши бўлиб кетади. Демократия ривожланади, иқтисод нуқтаи назаридан Ўзбекистон дарҳол жаннатга айланади.
Бу нарсалар, баъзилар ўйлаётганидек, майда гапларни ковлаш эмас. Айнан тарихимиздаги илк мухолифат ташкилотининг асосчилари ичидаги бундай принципал фарқларга эътибор кам бўлгани сабабли фақат Марказий Осиёда эмас, балки бутун собиқ СССР ҳудудларида энг кучли ташкилотлардан бири бўлган «Бирлик» бошланғичдаёқ осонликча парчланди, Сталин типидаги диктатура осонликча Ўзбекистонда тикланди, ўзбеклар бир одамнинг қулига айлантирилдилар, ўзгача фикрлайдган минглаб кишилар режим зиндонларига ташландилар, охир оқибат, Андижонда бўлгани каби, миллат ўз қонига ботирилди.
Бу мудҳиш воқеалар «Бирлик»нинг парчаланиши ва бундан келиб чиққан кучсизланишнинг натижаси эканлигини бугун мутлақо кўпчилик тан олади. Тан олмайдиганлар бўлса, уларга машҳур ўзбек кинорежиссери Абдулазиз Маҳмуд тарафидан олинган, «Бирлик»нинг ўша кунлардаги кучини намойиш қилувчи ҳужжатли фильмларни кўришни тавсия этиш керак, халос.
Кейинчалик маълум бўлишича, Совет КГБси «бирликчи»лар ичидаги бундай тавофутдан яхшигина хабардор бўлган ва мустақилликнинг содда тарфдорларини ўша пайтдаги «коммунистик раҳбарият ҳам мустақиллик тарафдори» эканлигига жиддий рўкачларсиз, қуруқ сўзлар билан осонликча ишонтириш ҳамда уларни ўз ташкилотларига нисбатан хоинлик йўлига юрдириш мумкинлигини аниқлаган. Ўзкомпартия раҳбари Ислом Каримовнинг ўзи шахсан бундай мухолифатчиларнинг бир қисми билан яккама-якка яширинча учрашган ва КГБнинг махсус оперциясини бажаришда ҳал қилувчи роль ўйнаган.
Буларнинг натижасида, кечагина қон тўкишга ҳам тайёр бўлган мустақилликнинг «содда тарфдорлари» ўзбек тилини давлат тилига айлантириш талаби билан ўн минглаб кишилар иштирокида тинч митинглар ўтказаётган ўз сафдошларини халқни қон тўкиладиган йўлга бошлашда айблаб, ўзлари коммунистик ҳокимият билан ҳамкорлик йўлига ўтдилар, мухолифатни парчаладилар.
Агар улар ўз мақсадларини аниқ белгилаб олган бўлсалар эди, яъни мухолифатнинг асл мақсади мустақил демократик мамлакат яратиш эканлигини тушунсалар эди, Москванинг маҳаллий гумашталари ва демократия душманлари билан ҳамкорлик қилишга бормаган бўлардилар.
Бу воқеаларни қайта қайта эслатиб туришимдан норози бўлганлар йўқ эмас. Аммо, бундайлар масаланинг икки жиҳатига эътибор бермаяптиар.
Биринчиси. Воқеаларни сиёсий мақсаднинг тўла шакллантирилмагани билан тушунтиришга ҳаракат қилиш, кейинчалик «Эрк» партияси раҳбариятига ўтиб олганларга қўйилаётган «сиёсий хоинлик» айбномасини юмшатишдир. Яна кейинчалик маълум бўлишича, энг камида Салай Мадаминов/Муҳаммад Солих моддий совғалар эвазига «Бирлик»ни парчалаш ишига раҳбарлик қилганини ҳисобга олсак, масалага сиёсий тус бериш, унга қўйилаётган сотқинлик айномасини юмшатиш, халос.
Шуни ҳам алоҳида айтиш керакки, буни кўпчилик «бирликчи»лар яхши билишади, Салай Мадаминовга нисбатан хоинлик айбномасини биринчи бўлиб Эркин Воҳидов ва Шукрулло қўйишган. 1989 йил 8 сентябрь куни ўтказилган «Бирлик» Марказий кенгаши Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлисида Эркин Воҳидов «Қўли қон бўлган Коммунистик партиянинг Марказқўми билан ҳамкорлик қилиш сотқинликдир» деганида, Салай Мадаминов шу ернинг ўзида «Мени сотқинликда айблашмоқда, мен «Бирлик»дан чиқдим», деб ариза ёзган ва мажлисни тарк этган эди. Эртасига у қизиққонлиги учун кечирим сўраб, аризасини қайтириб олгани ҳам бир ҳақиқат.
Иккинчиси. Мустақил демократик Ўзбекистон яратиш учун кураш ҳали ҳам давом этмоқда. Андижон воқеаларидан кейин Каримов тамомийла Путиннинг қучоғига ташланаётганини ҳисобга олсак, мустақиллик масаласи ҳам яна актуаллашмоқда. Демократиянинг аҳволинику гапириб ўтирмаса ҳам бўлади. Демак, юқорида айтилгандек, мақсадларни ифодалаб олиш ва уларга мос шаклда тактика ва стратегияларни аниқ белгилаб олиш масаласи яна ҳам муҳим бўлиб қолаверади.
* * *
Кўр ҳассасини бир марта йўқотади деган нақл бор. Бир марта йўқотдик ҳам. Аммо, ҳозирнинг ўзидаёқ ҳассани иккинчи марта йўқотишга тайёр бўлган мухолифатчилар етарли. Уларнинг баъзилари, оддийлари эмас, мухолифатга етакчилик қилиш орзусидагилари: «Асосий мақсадимиз Каримовни йиқитиш, шунинг учун бирлашамиз. Кейин ҳар ким ўзи истаган томонга тумтарақай бўлаверади» деган гаплари билан ўтган асрнинг 90-йиллардаги хатони кўриб-билиб туриб такрорламоқчилар.
Мен улардан бирига «Каримовни йиқитиш асос мақсад йўлидаги муҳим, аммо биргина қадамлигини» айтиб, курашдаги урғуни Каримовдан кейин қилинидиган ишларга ўтказиш кераклигини, яна бир марта ҳасса йўқотмаслик лозимлигини, акс ҳолда аҳволимиз баттар бўлиши мумкинлигини айтсам, мендан фарқли ўлароқ ҳозир ҳам Ўзбекистонда яшаётган сафдошимиз: «Сиз мамлакатдаги реал аҳволдан узоқсиз, орқада қолгансиз, аҳволимиз бундан ёмон бўлиши мумкинмас» деб менга шарт жавоб берди. Унга қайта қуриш йилларидаги «руслардан қутилиб олсак, у ёғи бир гап бўлар, нима бўлганда ҳам бундан ёмон бўлмаймиз» деган сафсаталар туфайли шу кунга келганимизни эслатдим. Дадахон Ҳасан ва Алибой Йўляхши каби сафдошларимиз яхши ният билан, аммо чуқур ўйламасдан, мустақиллик эълонидан кейин дарҳол Каримовни қўллаб қувватлашга чақирганларини эслатдим. Яхши ният билан қилинган турли шакл ва рангдаги «инқилоблар»дан кейин юз берган Комбоджада Пол-Пот, Эронда Аятолло Ҳомейни воқеаларини мисол қилиб кўрсатдим. Шундан кейингина у дўстимиз менинг ҳақлигимни тан олди, фикрларимга қўшилди.
Ҳозир, аслида, ҳаммани шундай анализ қилиб кўришга ва бу фикрга қўшилишга чақиришимиз лозим.
Ҳассамизни иккинчи марта йўқотсак, буёғига энди умримиз ҳам етмайди. Кўпгина собиқ Совет жумҳуриятларида ҳозирги авлод қилолган ишни биз ўзимиз қилмасак, юкни келажак авлодларнинг елкасига юклаган, тараққаётимизнинг оқсашига ўзимиз айбдор бўлган бўламиз.
2. МУХОЛИФАТНИНГ АҲВОЛИ ВА КУЧИ
Ўзбекистон демократик мухолифатнинг кучсизлигини гапириш салкам модага айланган. Бир қарашда тўғрига ўхшайди. Аммо,...
Аммо, кучли ёки кучсизлик нисбий тушунчалардир. Мавжуд ҳукуматга нисбатан мухолифат кучсиз. Украина, Гуржистон ва Озарбойжондаги мухолифатга нисбатан кучсиз.
Лекин, кучли ёки кучсизликни мавжуд шароитга нисбатан белгилаш керак. Қайсидир бир кинофильм қаҳрамонининг сўзларини эслайлик: Агар одамларни оёғига қоп кийдириб югуриш мусобақаси қилинса, бунда тез югурувчи эмас, қопда тез югурувчи одам ютади.
Шундай экан, ўзбек мухолифатининг кучини Ўзбекистон ҳукуматининг муштумзўрлик, ўз халқини ўққа тутишдан ҳам тортинмаслик сиёсатига асосланган кучи билан солиштирсак, албата мухолифат кучсиз. Зеро, демократик мухолифат муштумзўрликни, куч ишлатишга асосланган усулларни мутлақо рад этади.
Бошқа мамлакатлар билан солиштирайлик. Агар Украина ёки Гуржистон ҳукумати ўз халқини ўққа тутудиган даражада ваҳший бўлса, Озарбойжон ҳукумати мухолифат лидерларидан бирининг бошини ёрса, иккинчисини сабабсиз зиндонга отса, учинчисини ўлдирса (Ўзбекистонда Абдураҳим Пўлат, Пўлат Охун ва Шовруқ Рўзимурод билан бўлгани каби), шундагина бизнинг мухолифатни кучини у мамлакатлардаги мухолифат билан солиштирардик.
Шуни тан олиш керакки, Ўзбекистонда собиқ Совет жумҳуриятларининг ҳеч бирида бўлмаган мудҳиш диктатура мажуд. Туркманистонда аҳвол биздан ҳам баттар деганлар янглишадилар. У ерда қайта қуриш йиллари ҳам шаклланган демократик мухолифат йўқ эди, ҳозир ҳам йўқ . Борис Шихмурадов гуруҳини демократик мухолифат дейишга ҳеч бир асос йўқ. Туркманбоши ҳеч қандай демократик мухолифат йўқ бўлган бир мамлакатда ўзи кабилар билан иккала тараф томонидан ҳам қабул қилган усуллар воситасида курашиб ётибди. У ерда диктатор билан демократларнинг кураши деган нарса йўқ. 1993-94 ва 1997-99 йиллари «Эрк»нинг юрт ташқарисида яшаётган лидерлари бизни Туркманистон даражасига тушириш учун роса уринишди. Аммо, «Бирлик» бунга йўл қўймади, акс ҳолда, мамлакатимизда демократик кучлар йўқ қилинган бўларди.
Ўзбекистондаги демократик мухолифат, мавжуд шароитни реал ҳисобга олсак, етарлича кучлидир. Каримов уни 16 йилдан бери йўқ қилиш учун ҳаракат қилиб келди. Аммо, қилолмади, қилолмайди ҳам. Чунки, ўзбек демократиясининг илдизлари халқ ичида. Қозоғистонда ва яқингача Қирғизистонда бўлгани каби, чекланган бўлса ҳам, ҳарҳолда демократик руҳдаги жараёнлар, юқоридан туширилаётгани йўқ.
Мамлакатимизда демократик мухолифатнинг кучи хусусидаги фикрлар қуруқ гап эмас. Мана баъзи конкрет мисоллар.
* * *
90-йилларнинг бошида Россиядек давлатда партия тузиш учун 5 минг аъзо керак бўлса, ундан аҳолиси бўйича тахминан 7-8 баравар кичик бўлган Ўзбекистонда бу рақам 3 минг эди. «Бирлик» халқ ҳаракати ичида тузилган «Бирлик» партияси ҳукуматнинг бутун қаршиликларига қарамасдан 1991 йилнинг охиридаёқ осонликча 3 минг аъзо тўплади. Қонуний йўллар билан унинг йўлини тўсиб бўлмаслигини тушунган Ислом Каримов 1991 йилнинг декабрь ойида бир «мухолифатчи»нинг ёрдамида ўтказилган гўёки демократик сайловларда президент бўлиб олгач, «Бирлик»га қарши террор бошлади.
1992 йил январь ойининг сўнгида Тошкент аэропортида Пўлат Охунга ҳужум уюштирилди. Бир оздан кейин соқоли туфайли менга жуда ўхшаб кетадиган журналист Абдурашид Шариф, уни мен адаштирган чекистлар томонидан Ёзувчилар Уюшмаси олдида ваҳшийларча калтакланди. Ёзувчи Ёдгор Обида билан шу ерга келаётганимизда Энергетика министрлиги биноси олдида бир танишимизни кўриб қолгандик . У билан бироз гаплашиб қолганимиз сабабли воқеа ерига 2-3 минут кечикиб келиб, бу суиқасддан қутилиб қолгандим.
Аммо, ўша йили 29 июнь куни ҳукумат агентлари мақсадларига етишдилар. Шаҳар прокуратураси биносидан чиқиб келаётган пайтимда темир арматуралар билан қуролланган одамларнинг ҳужумига учрадим, қаттиқ жароҳатландим, ўлдирилганим ҳақида хабарлар ҳам тарқатилди. Аввал Тошкентда, сўнгра Озарбойжон президенти Элчибей паноҳида Бокуда, кейин Туркияда даволаниб соғ-омон қолган бўлсам ҳам, мухолифатга қарши террор бошлаш учун сигнал берилиб бўлганди. Шу кунларда Пўлат Охун қамалди. Қисқа вақт ичида мхолфат лидерлари Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлдилар.
Ўша вақтда ҳукумат демократик жараёнларни тўхтагандек бўлди. Шундай бўлса ҳам, келажакда партия тузишни истаб қолиши мумкин бўлганларнинг «иштаҳасини» бўғиб қўйиш ниятида бўлса керак, партия аъзолари сонига қўйилган талабни 5 мингга чиқариб қўйишни унутмади.
2003 йилда янгиланган «Бирлик» партияси, аниқроғи, «Бирлик» Ҳалқ Ҳаракати Партияси рўйхатдан ўтиш учун 5 минг аъзосининг имзосини Адлия вазирлигига иопширди. Ҳукумат рўйхатдан ўтиш учун керакли бўлган аъзолар сонини дарҳол 20 мингга чиқартирди. «Бирлик» 2-3 ой ичида аъзолари сонини 20 мингга етказди. Адлия вазирлиги партияни рўйхатга олмаслик учун турли ҳунарлар чиқарса ҳам, ҳозир бу кураш давом этмоқда. Бошқа партия ва ташкилотлар бу курашга қўшилсалар, иш яна ҳам жадалроқ кетган бўларди.
Нима бўлганда ҳам, бу - мухолифатнинг, унинг асоси бўлмиш «Бирлик» Партиясининг кучини кўрсатувчи энг яққол мисол.
* * *
Демократик мухолифатнинг кучи - унинг идизлари халқ ичида эканлигида, деб юқорида айтган эдик. Буни сиёсий тилда «куч ташкилотланишда», деб ифода қилсак бўлади.
Мухолифат партиялари вилоят ва туманларда ўз ташкилотлари тизимини яратдилар. Бу энг катта ғалаба. Ташкитлотланиш жараёни ҳозир ҳам давом этмоқда.
Ҳокимиятнинг бутун кучи билан қилган қаршилигига қарамасдан, «Бирлик» Партияси Қорқалпоғистон Жумҳурияти ва Новоийдан бошқа ҳамма жойда вилоят конференциялари ўтказди, ўнлаб шаҳар ва туманларда партиянинг маҳаллий ташкилотлари тузилди, ташкилой конференциялар бўлиб ўтди.
Андижон воқеаларидан кейин халқимиз, мухолифатчиларнинг маълум қисми ҳам, даҳшат ва шок ичида бўлгани сабабли, ташкилотланиш бироз сусайди. Аммо, ҳеч шак-шабҳа йўқки, жараён давом эттирилади.
Бу ҳам мухолифатнинг куч