Журнал Ҳаракат
№3 (54) 2005. Андижон фожеаси
«Бирлик» Партиясининг баёноти -
Андижонда халққа ўқ отганлар ва оттирганлар халқ олдида жавоб берадилар!
Андижондаги 13 май воқеалари кўрсатдики, Ўзбекистонда Каримов бошқараётган режим кундалик ҳаётий масалаларни ҳал этишга қодир эмас. Кичкина бир қуролли гуруҳ қамоқхонадан бошлаб вилоят ҳокимлигигача, яъни истаган ерини осонликча босиб олиши мумкинлигини намойиш қилди.
Демократик принципларга содиқ бўлган «Бирлик» Партиясининг аъзоларига зўравонлик қилиш, унинг вакилларини яқинда бўлиб ўтган сайловларда қатнаштирмаслик учун қоннубузарлик қилишда устаси фаранг эканлигин кўрсатган ҳокимият бошқа йўналишдаги мухолифатчиларга қарши ҳеч нарса қилолмаслиги равшан бўлмоқда. Ҳукумат Тошкентда салкам доимийга айланган террористик ҳужумларни тўхтатолмагани каби Андижондек бир вилоят марказининг ўз контроли остидан чиқиб кетишини ҳам олдини ололмаслигини кўрсатди.
Бу қуролланган гуруҳнинг хатти-ҳаракатлари ноқонуний ва зўравонликка асослангани учун қораланиши кераклиги табиий. Аммо, уларнинг талаби айнан мавжуд ҳокимият тарафидан топталаётган адолатни тиклаш бўлгани ва уларнинг талабини қўллаб қувватловчи минглаб кишилар кўча ва майдонларга чиққани сабабли, Ўзбекистон раҳбарияти вазиятни нормаллаштириш мақсадида музокарага асосланган тинч йўлларни танлаши лозим эди. «Бирлик» Партияси бу масалада ҳар тарафлама ёрдамга ҳозир эканини эълон қиди, лекин ҳокимият бундан фойдаланишни истамади.
Ўзбекистон ҳукумати вазиятдан чиқиш учун одатдагидек куч ишлатиш йўлини танлади. Ҳуқуқ тартибот органлари мутлақо ишга яроқсиз эканлиги кўриниб тургани сабабли, конфликтни ҳал этишга - вазифаси мамлакатни ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш бўлган ва тинч аҳоли бор жойларда амалиёт олиб боришга ўргатилмаган - ҳарбий аскарлар ташланди.
Маълум бўлишича, ҳокимият вакиллари исёнчилар билан ҳеч қандай музокара олиб боришмаган, тинч аҳолининг хавфсизлигини таъмин этишни ўйлашмаган ва таслим бўлиш ҳақидаги ультиматумдан сўнгра, ҳарбийлар Андижон вилояти ҳокимлигини эгаллаб турган қуролли гуруҳ ва ҳокимлик артофидаги ичида ёш болалар, аёллар кўп бўлган тинч аҳолини 13 май кечқурун ўққа тутишган. Қочиб кетган исёнчиларни таъқиб қилиш баҳонасида эртаси кун шаҳар маҳаллаларига кирган аскарлар ёш болалар, аёлларга ўқ отишган. Натижада, 2 кун ичида, исёнчилардан ташқари, юзлаб одам ҳалок ва ярадор бўлган.
Биз Ўзбекистон ҳукуматининг ўз халқига қарши қилган бундай хунрезлигини кескин ва нафрат билан қоралаймиз. Ўз халқини ўққа тутиш жиноятдир. Бу ишларнинг бошида Андижонга келиб, амалиётларни шахсан бошқарган мамлакат президенти Ислом Каримовнинг ўзи тургани халқимизнинг тақдири кимларнинг қўлида қолганини жуда яхши кўрсатмоқдадир.
Ҳеч шубҳа йўқки, халқни ўққа тутганлар ва туттирганлар халқ олдида, қонун ва тарих олдида жавоб берадилар.
«Бирлик» Партияси шу кунларда ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик изҳор этади.
Мавжуд тузумни конституцион йўллар билан ўзгартиришга қаратилган бизнинг курашимиз эса давом этаберади.