Журнал Ҳаракат
№1 (52) 2005. Кечагина ўтган кунларимиз
«Харакат» Ахборот Агентлигининг янгиликлар тасмасидан
Манба: www.harakat.net
Январь-Февраль, 2005 йил
2 январь: Хукумат ўзи ўлдирган мусулмоннинг жасадини ярим кечада кўмдирмокчи
«Эзгулик» жамиятига Тошкент шахар Шайхонтохур тумани Генерал Узоков кўчасида истикомат килувчи Умаровлар оиласидан хабар келди. Шу оиланинг аъзоси - 1969 йилда тугилган 3 фарзанднинг отаси Умаров Самандарнинг жонсиз танаси Навоий камокхонасидан бугун кечаси соат 23 лар атрофида олиб келинар экан.
Маълум бўлишича, Самандар ибодатли йигит бўлиб, 1999 йилда Жиноят Кодексининг 159 моддаси билан 17 йилга камок жазосига хукм килинган. Ўтган ойда Самандарнинг калтакланган мажрух танаси Тошкентнинг «сангород» деб аталмиш 64-18 сонли турмасига олиб келинган. Унинг якинларини айтишича, Самандарнинг огзида биронта тиши бутун колмаган экан.
Бугун хукук-тартибот органи ходимлари, махала фаоллари ва яна «аллакимлар» Самандарнинг уйини «босишди». Улар бугун тобут келтирилишини, уни очмасдан кўмиб юборилишини талаб килишмокда. Акс холда, бу хонадан ахлининг ахволи бундан хам баттар бўлиши хакида дўк-пўписа килишмокда. Умаровларнинг уйи атрофи номаълум одамлар билан ўраб олинган.
Оила аъзолари хар кандай каршиликларга карамасдан, Самандарни исломий урф-одатларга кўра эртага дафн килишмокчи. Улар хукук химоячилардан хукуматнинг босимидан кутулиш учун ёрдам сўрашди ва дафн маросимига халкаро ташкилот вакиллари ва журналистларнинг катнашишишини истаётганликларини билди-ришди.
3 январь: Каримов режими янги жиноятини беркитишга уринмокда
Тошкент шахар Шайхонтохур тумани 3-Шуманай тор кўчаси 37-уйда истикомат килган Самандар Умаровнинг камокхонадан жонсиз танаси келтирилиши кутилаётгани хакида кеча шошилинч хабар бергандик. Телефон оркали олинган маълумотда кўчанинг номи хато бўлган экан.
Бугун «Эзгулик» жамиятининг раиси Васила Иноят ушбу хонадонда бўлиб, вокеаларнинг тафсилоти билан якиндан танишди. Мархумнинг якин кариндошларини гапига караганда, Самандарнинг жасади эрталаб 4:00 да ўзларини таништиришни истамаган хукумат одамлари тарафидан олиб келинган. Кўриниб турар эдики, Самандар ўлимидан олдин таниб бўлмайдиган даражада озиб кетган. Жасаднинг огзи-бурни халигача конда бўлган. (Гап котиб колган кон тўгрисида бўлса керак. – «Харакат»).
Самандар кандай касал билан дунёдан кўз юмгани хакидаги хужжат такдим килинмаган. Бундай хужжат бўлши кераклигини билган уй эгалари уни талаб килишиб, хужжатлар берилмагунча жасадни кўммасларини айтишибди. Аммо, аввалдан тайёрланган махала кўмитаси оксоколи, Хотин-кизлар кўмитаси раиси, ИИБ ва МХХ ходимлари ўлик тезлик билан кўмиб юборилмаса, бунга тўскинлик килаётган мархумнинг икки тугишган опаси милицияга олиб кетилишини айтиб, уларни кўркитишибди. Орага уларнинг «обрўли» кариндош-уруглари тушишибди ва 3 нафар фарзанднинг отасига уйига олиб келингандан кейин бир ярим соатда ўтар ўтмас жаноза ўкилибди ва жасад кўмиш учун кабристонга жўнатилибди. Жасадни ювиш учун ювгич, жаноза ўкиш учун домла хукумат одамлари томонидан жасад билан бирга олиб келинибди.
«Эзгулик» жамиятига мурожаат килган мархумнинг опа-укалари Самандарнинг ўлимга сабабчи бўлганларни аниклаш масаласида ёрдам сўрашди ва айбдорларни конун бўйича жазоланишини талаб килшларини билдиришди. Жамият раиси Васила Иноят Самандарнинг ўлими хусусидаги хужжатлар ИИБ ходимлари тарафидан махала кўмитаси раисига бериб кетилганини аниклагач, у билан сухбатда бўлди ва мархумга тегишли барча хужжатларни Умаровлар оиласига беришни сўради. Оксокол бу хужжатларни «факатгина мархумнинг болаларига нафака олиб беришда ишлатиш учунгина олиб колганини» айтиб, хукумат идоралари томонидан содир этилган бундай дахшатли вокеани хеч качон кўрмаганини кўкрагига суфлаб билдирди.
«Эзгулик» рахбарияти Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш Бошкармасиннг бошлиги Кодировга расмий хат билан мурожаат этди ва ушбу вокеага ойдинлик киритиш, ўлим холатларини аниклаш, Самандар жазо муддатини ўтган Навоий вилоятидаги 64-29 камокхонадаги ахвол билан танишиш, Умаровнинг ўлимига сабаб бўлганларга нисбатан конуний чора кўриш талабларини ўртага кўйди.
5 январь: Шахрихонда аёллар «кўзгалони»
Бугун кундузи соат 11-12 лар атрофида Шахрихон шахрида ноозик-овкат моллар сотиш билан шугулланувчи аксарияти аёллардан иборат бўлган 50-60 нафар тадбиркор туман хокимилиги биноси олдида стихиялик митинг ўтказди. Одамларни норози бўлишининг сабаби туман Солик департаменти ходимларининг Ўзбекистон Вазирлар махкамаси 443 сонли карорини амалга ошириш максадида туман марказидаги кўчаларда савдо сотик билан шугулланувчи тадбиркорларни марказдан йирокрок жойда жойлашган бозор худудига хайдашлари бўлган.
Шундан сўнг аёллар хокимият биноси олдида ўз норозиликларини хокимга баён килиш максадида тўпланиша бошлашди. Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган халкаро матбуот органларининг мухбирлари митинг катнашчиларидан интерьвюлар олишди. Шахрихон туман хокимининг биринчи ўринбосари Усмонов Толибжон митинг катнашчиларини олдига чикиб, уларнинг талабларини эшитди.
Хокимият вакилининг бундан кейинги хатти-харакатлари умуман мантиксиз эди, дейди махаллий мухбиримиз. У одамларга бўлаётган жараёнларни тушунтириш ўрнига милицияга аёлларни хайдашни буюрди. Миршаблар йигилганларни факат хайдаш билан чекланиб колмасдан, уларни хакорот килишди, «чет эллик матбуот мухбирларига интервю берганларинг учун бундан кейин сизларни бундан хам баттар киламиз» дея тахдид килишди. Баъзи аёлларни кўл ишлатиб бу ердан кетишга мажбур килишди. Махаллий «эзгулик»чилар вокеаларни кузатишмокда.
Кашкадарёлик «бирлик»чи «Харакат» туфайли таъкиб остида
Демократик мухолифат аъзоларига Кашкадарёда тазйиклар давом этмокда. Шу кунларда «Бирлик» Партияси ва «Эзгулик» жамияти аъзоси Жамила Рўзиевага карши Шахрисабз туманида жиноий иш очилган. Аммо, Жиноят Кодексининг кайси моддаси бўйича иш иш очганлигини Жамила Рўзиеванинг ўзидан хам сир сакланмокда.
Туман ички ишлар бошкармаси терговчисининг Жамилага билдиришича, унинг устидан ўзи яшаб келаётган Гофир Гулом махалла фукаролар йигини раиси Абдухалил Маликов ва Китоб туманида истикомат килувчи Абдуназар Жўраев исмли шахс Миллий Хавфсизлик Хизмати Шахрисабз туман бўлими бошлиги Юнус Бозоров номига ариза беришган. Аризаларнинг мазмунига кўра, Жамила Рўзиева давлатга карши фаолият олиб борган ва энг асосийси, мавжуд режимни танкид килувчи «Харакат» журналини ахоли орасида таркатган.
Жамила Рўзиева мухбиримизга шу хусусда фикр билдираркан, бу каби ишларнинг бошида Шахрисабз туман ИИБ бошлиги Тўра Эшниёзов туришига ишонишини айтди. Чунки, айнан Тўра Эшниёзов сўнги ойларда демократик мухолифат вакилларини, хусусан Жамилани таъкиб килмокда, уларни мухолифатчиликдан кайтариш учун турли босимлар ўтказмокда.
13 январь: Ўзбекистон Бош прокурорлиги
олдида пикет
12 январь куни Тошкентда Ўзбекистон Бош прокурорлиги биноси рўпарасида баъзи мухолифат вакиллари ва хукук химоячилари норозилик пикети ўтказдилар. Пикетда катнашган 20 дан ортик киши Ўзбекистон камокхоналарида сакланаётган Ахмаджон Одилов, Мамадали Махмудов, Самандар Кўконов, Мухаммад Бекжон, Бободехкон Камбаров каби сиёсий махбусларни озод килишни, шунингдек, мухолиф партияларни рўйхатдан ўтказишни, жойлардаги прокурорликларда халол одамлар ишлаши зарурлигини талаб этдилар.
2 соатча давом этган пикет намойиши катнашчилари олдига Бош прокурорлик вакиллари чикиб, пикетчиларнинг талабларини ёзиб олишди ва ўзларига бевосита тегишли талаблар хал килинишига ваъда беришди.
Пикет катнашчиларининг айтишича, кандайдир номаълум шахслар пикетни ўтказтирмасликка, пикетчилар кўлидаги плакатларни тортиб олишга харакат килдилар, аммо хеч нарсага эришолмадилар.
17 январь: Каримов кадрлар сиёсатида Путиннинг йўлидан кетмокда
Норасмий манбалардан олинган хабарга кўра, 14 январь куни Ўзбекистон Ташки разведкаси рахбари Равшан Сайфуддинович Шамсиев Ўзбекситон Республикаси Президентининг Ташкилий кадрлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслахатчиси этиб тайинланган. Мазкур постда шу пайтга кадар аввал Мавлон Умрзоков сўнгра Темур Алимовлар ишлаган эди. Ўзига хос клан яратиб олган Темур Алимовнинг мавкеига дарз кетиб, саройдан кувилганидан бери мазкур лавозим вакантлигича турган.
Юкори лавозимга харбий кишининг президент махкамасига олиб келиниши Россия рахбари Путиннинг позицияларини ёдга солади. Каримовнинг бундай йўл тутиши кадрлар сиёсатида жиддий ўзгаришларга олиб келишини якин орада кўра бошласак керак, дейди мухбиримиз.
Андижонда хукук химоячиларининг йигилиши
Кеча Ўзбекистон инсон хукуклари «Эзгулик» жамиятининг Андижон вилояти бўлими навбатдан ташкари конференциясини ўтказди. Унда вилоятнинг 10 туманидан 70 га якин жамият аъзоси катнашди. Кун тартибида вилоят раисининг ўтган давр ичида бажарилган ишлар бўйича хисоботини тинглаш, вилоятдаги инсон хукуклари оид вазиятни бахолаш, келажак вазифаларни белгилаб олиш ва ташкилий масалалар бор эди.
Хукук химоячилари келажакда сиёсий хукукларни химоя килиш масаласига асосий эътибор бериш хусусида якдиллик билдирдилар ва мухолифатдаги партия аъзоларининг оммавий равишда топталаётган сиёсий хукукларини химоя килиш бўйича хали яратилиши керак бўлган механизмларни мукокама килдилар. Сиёсий хукукларни химоя килиш натижасида сиёсий мухолифат расмийлашмас экан, Ўзбекистон каби мамлакатларда оддий инсонларнинг хукукларини топташ оммавий равишда давом этабиришини таъкидладилар.
Мажлис сўнгида вилоят ташкилотининг раиси, вилоят бошкаруви аъзолари сайланди. «Эзгулик»нинг вилоят бўлими раислигига кўпчилик овоз билан кайтадан Музаффармирзо Исхоков, бошкарувга эса жамиятнинг 13 аъзоси сайланди. Конференция ишида Жамият раиси Васила Иноят катнашди ва андижонлик эзгуликчиларнинг сиёсий рухлари, уларнинг фаолликларини кўриб хурсанд бўлганини билдириб, уларга фаолиятларида мувафаккиятлар тилади.
Туркияда ўнг канот партияларини бирлаштирувчилар ичида ўзбек хам бор
Туркиянинг «Милият» газетасининг хабар беришича, бу мамлакатнинг парчаланган ва хатто мавжуд парламентда ер хам ололмаган ўнг канот партияларини бирлаштирш харакатлари давом этмокда. Хамма ривожланмаган мамлакатларда бўлгани каби Туркияда хам хар бир партия ўзи сайловларда олган овозини хеч хисобга олмасдан ўзини энг кучли деб билади ва бошка бир партияга кўшилишни эп кўрмайди.
Туркияда мавжуд ўнг канот партияларни бирлаштиришга «Она Ватан» Партиясининг собик раиси Несрин Наш бел боглабди. Унинг максади охирги сайловларда тахминан бир хил (5-6 фоиз) овоз олган икки партия - «Она Ватан» ва «Тўгри Йўл» партияларини бирлаштириш экан.
Туркияда бу каби уринишлар оддий холатга айланиб колган, натижа нима бўлиши хам номаълум. Бу хабарнинг ўзбек ўкувчиларини кизиктириши мумкин бўлган жихати – бу ишга киришганлар ичида «Она Ватан» Партиясининг раис ўринбосари лавозимигача кўтарилган, ўша даврда Туркия парламентининг аъзоси бўлган, киска вакт бўлса хам Турк давлатлари билан алока килиш вазирлигини бошкарган, асли ўзбек, Афгонистонда тугилиб, кейинчалик Туркияда улгайган, медицина профессори Ахат Андижоннинг борлигидир. Исмидан хам кўриниб турганидек, Ахатнинг ота-онаси Андижонликлар бўлиб, ўтган асрнинг 30-чи йилларида Афгонистонга кочиб кетишган, сўнгра, хали Ахат ёш бола бўлган 50-йилларда, Туркияга кўчиб ўтишган.
23 январь: Нихоят Виктор Юшченко Украинанинг президенти бўлди, «бирлик»чилар хам шу ерда
Бугун Виктор Юшченко Украина Олий Радасида касамёд килиб расман президентлик лавозимини эгаллади. Парламентдаги маросим инаугурациянинг расмий ва энг мухим кисми бўлса хам, инаугурация бу билан битмади. Бугун бўладиган бир катор оммавий ва диний маросимлар хам инаугурацион жараённинг ажралмас кисмидир. Олий Рададан кейин президент Юшченко Мустакиллик майдонида йигилган минглаб тарафдорлари олдида украин халкига хизмат килишга ваъда бериб, яна бир марта касамёд килди.
Инаугурацияга 64 мамлакатдан расмий хайъатлар келгани айтилди. МДХга кирувчи сал кам хамма мамлакатлардан демократик мухолифат вакиллари хам Киевга келиб, бу кунлардаги тантаналарда иштирок этмокдалар. Улар ичида Ўзбекистон мухолифатининг асосий кучи бўлмиш «Бирлик» Партиясининг хайъати хам бор. Партия раисининг ўринбосати Исмоил Дадажон бошчилигидаги бир гурух «бирлик»чилар Мустакиллик майдонида ўзларининг рамзий чодирларини ўрнатдилар ва Юшченко тарафдорлари билан бирга эканликларини намойиш килдилар.
Исмол Дадажон Виктор Юшченконинг бир катор якин сафдошлари билан учрашиб, сухбатлар хам ўтказмокда.
24 январь: Махбус ўлимининг сабаби шубхалигича колди, ёки «Фридомхауз»нинг
холис хизмати
Ўзбекистон ЖКнинг конституциявий тузумга тажовуз килиш хакидаги ва бошка бир неча моддалари билан айбланиб, 17 йиллик жазо муддатини ўтаётган 35 ёшли махбус Самандар Умаров 2 январда Ўзбекистоннинг Навоий вилоятидаги камокхоналардан бирида ўлган ва каттик кийнок излари бўлган жасади 3 январда унинг якинларига топширилган эди. Камокхона маъмурлари эса махбус миясига кон куйилишидан ўлганини иддао килдилар.
Лекин мархумнинг якинлари ва хукук химоячилари бу иддаони катъий рад этдиларки, натижада Ўзбекистон Бош прокурорлиги ва Ички ишлар вазирлиги навбатдаги халкаро шов-шувнинг олдини олиш максадида мустаккил ва «шаффоф» текширув ўтказилишига розилик билдирган бўлдилар. Бунда АКШнинг Ўзбекистондаги «Фридомхауз» ташкилоти хукуматга «холис» хизмат кўрсатди. У халкаро экспертлар деб аталмиш 2 шахсни четдан (АКШ ва Европа Иттифокидан) ва 2 шахсни («диний хукук бўйича мутахассис» Абдусалом Эргашев ва тиббиётчи Вохид Каримовни) Ўзбекистондан кўшимча текширувга жалб этиб, махбус С.Умаров кийноклар туфайли ўлмаган деган хукумат иддаосини тасдиклатиб берди. Дафн этилган мурда хатто эксгумация килинмади (жойидан казиб олиниб, кўздан кечирилмади) хам.
Мазкур махбус ўлимининг сабаби шубхалигича колгани Ўзбекистон хукук-тартибот идоралари ва «Фридомхауз» томонидан ўтган хафта сўнгида ташкил этилган матбуот конференциясида ошкор бўлди.
30 январь: «Бирлик»чиларнинг Киевда бўлишларига доир баъзи тафсилотлар
«Бирлик» Партиясининг раис ўринбосари Исмоил Дадажон бошчилигидаги хайъати Украина президентлик сайловларининг голиби Виктор Юшченко тарафдорларини табриклаш ва улар бирга бирга эканликларини намойиш килиш учун Киевга келгани, Мустакиллик майдонида «Бирлик»нинг чодирини тикканини аввал хабар килган эдик.
Исмоил Дадажон ўз саёхатининг баъзи тафсилотларини шундай англатади.
«Киевга13 январда келиб, тўгри Мустакиллик майдонидаги «Чодирлар шахарчаси»га бордик. Унинг штаб бошлиги, Украина Думасининг депутати Андрей Хоменко билан учрашдик ва унга максадларимизни билдирдик. У Ўзбекистон мухолифатининг вакиллари бу ерга етиб келганидан жуда хурсанд бўлиб кетганини хеч яширмади. Унинг ўзи ва штабдаги ўнлаб одамларнинг кучогида колиб кетдик. Штаб ходимларидан Евгения Тимошенко (Юлия Тимошенконинг кизи) биз билан штаб ўртасида воситачилик киладиган бўлди.
Бир кун Евгения Тимошенко бизни Юлия Тимошенконинг Шахарча якинидаги штаб-квартирасига олиб борди. Бир неча минут бўлса хам Украина инкилобининг рахнамоларидан бири бўлган мард аёл - Юлия Тимошенко билан гаплашдик. У хозир инаугурацияга ва ундан кейинги фаолиятларга тайёргарлик ишлари билан машгул эканликларини айтиб, узокрок сухбат килолмагани учун узр тилади хамда «бирлик»чиларга ўзи ва «бирликчиларнинг бу ерда эканлигидан хабардор килинган Виктор Юшченко номидан ташаккурлар билдирди. Кейинчалик учрашишга ахдлашдик.
Маълум бўлишича, Юшченко тарафдорларини кўллаб кувватлаш учун Киригизистон, Белорусия, Гуржистон демократик мухолифатининг вакиллари хам келишган ва Мустакиллик майдонида ўз чодирларига эга эканлар. Андрей Хоменко «бирлик»чилар учун хам чодир ажратишни буюрди ва «Бирлик» хайъати бу ерга жойлашди. Чодир устига «Бирлик» Украина инкилобини кўллаб кувватлайди» шиори осилди. 6 кишилик хайъатимизда, мендан ташкари, «Эзгулик»нинг Фаргона вилояти бўлими раиси Рафикжон хамда Тошкент ва Фаргона вилоятидан келган «Бирлик»чилар бор эди.
Эртаси куни Киевнинг «Гала» радиосида мен билан сухбат эълон килингач, «Чодирлар шахарчаси» ва бутун Киевдан одамлар биз билан кўришгани келабошладилар. Улар узок Ўзбекистондан Украина демократларини кўллаб кувватлаш учун ўзбек демократлари келганидан канчалик тўлкинланганларини кўриб, кўзимизга ёш келди. Кейин Ал-Жазира, Украинанинг МТН, 5-канал, 1-канал ва Россиянинг ОРТ телевидениесининг мухбирлари биз билан сухбат ўтказдилар. Уларга Ўзбекистондаги вазият ва бирдан бир амалда фаолият олиб бораётган мухолифат партияси - «Бирлик»нинг кураши тўгрисида маълумот бердик, Украина халкини галаба билан табрикладик.
Штаб билан келишиб, бу ерга ўрнатилан харбий дала козонларида 5 кун кетма-кет 23-30 килодан ош дамлаб «Чодирлар шахарчаси»даги одамларга икром килдик.
23 январда Мустакиллик майдонидаги «халк инаугурацияси»да катнашгач, ўша куниёк Киевдан кетдик. Чунки аввал Москвага боришимиз ва кейин ишларимиз кизгин кетаётган Ўзбекистонга тезрок кайтишимиз зарур эди».
Бош вазир ўринбосарлари кандай тайинланади
ва кандай ишдан олинади
Шу йил 3 январда Ўзбекистон Президентининг Фармони билан Абдукаххор Тўхтаев Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари этиб тайинлангани, аммо Фармонда бу киши Бош вазирнинг кайси масалалар бўйича ўринбосари этиб тайинлангани айтилмаганини хабар килгандик. Охирги холатнинг канчалик ножиддийлигини хар ким хам тушунади. Шу муносабат билан «Ўзбекистонда Бош вазир ўринбосарлари ва улардан хам юксак ваколатларга эга бўлган президент маслахатчилари кандай тайинланади ва кандай ишдан олинади?» деган саволга жавоб кидириб куйидагиларни аникладик.
Хамма нормал давлатларда Бош вазир ўринбосарлари ва Президент маслахатчиларининг сони, улар кайси сохаларни бошкаришлари, уларни ишга тайинлаш ва ишдан олиш механизмлари конунлар ёки конунлар доирасида ошкора тасдикланган Вазирлар ва Президент махкамаларининг ички хужжатларида белгиланади. Ўзбекистонда бундай амалиёт йўк. Айни пайтда Вазирлар махкамасининг раиси хам бўлган Президент Каримов ўз маслахатчилари ва Бош вазир ўринбосарларининг сони, уларнинг иш сохаларини ўзи белгилайди, булар хатто хеч бир хужжатда акс эттирилмаслиги хам мумкин.
Одамларни бу лавозимларга тайинлаш ва уларни ишдан олиш хам шахсан Президент томонидан хал килинади. Баъзи холларда бу давлат микёсидаги лавозимдаги одамларни ўзгартириш Каримовнинг огзаки буйруги билан амалга оширилади, хеч ким унга бу каби масалалар бўйича расмиятчилик учун Фармон чикариш лозимлигини эслатишдан хам хадиксирагани учун, баъзи холларда бундай ўзгаришлар хужжатлаштирилмаслиги хам мумкин.
Нормал давлатларда каби бюджет деган тушунчанинг ўзи хам бўлмагани сабабли - маслахатчилар ва Бош вазир ўринбосарларининг сонини белгилашда хам хеч кандай муаммо ўртага чикмайди. Бундай амалиёт Президентнинг ишини канчалик осонлаштирса, мамлакат ахволини ўшанчалик огирлаштиради. Чунки, факат ва факат президентнинг кайфиятига караб ишга тайинланадиган ва ишдан олинадиган мансабдорлар миллат ва мамлакат олдида, мамлакат конунлари олдида хеч кандай маъсулият хис килмайдилар.
Бу - конунсизликка асосланган ва Ўзбекистондаги сиёсий-иктисодий-ижтимоий бўхронни чукураштираётган амалиётнинг баъзи ўрнаклари куйидагилардир.
Исмол Жўрабеков 1998 йилнинг охирида Президент Каримовнинг Бош маслахатчиси лавозимидан олиб ташланиб, 1999 йил февраль портлашларидан кейин дархол Президент махкамасига кайтарилганда, у хеч бир хужжатда кўрсатилмаган Кишлок хўжалик ишлар бўйича маслахатчи макомига эга бўлди. Бир оздан сўнгра у яна хайдалгач, бу лавозим хам униг ўзи билан бирга йўк бўлди.
Шу кунларда Ўзбекистон хукуматининг расмий сайтида Бош вазир ўринбосарлари рўйхатида Равшан Файзуллаевнинг исми йўк бўлиб колди. Холбуки, уни лавозимидан олиш хакида хеч кандай Фармон эълон килингани, унинг ўрнига бошка одам тайинлангани йўк. Норасмий манбалардан олинган маълумотга кўра, у Бош вазир Шавкат Мирзиёевга ёкмай колиб лавозимидан четлаштирилган ва Бош вазир ўринбосарларидан бирининг ёрдамчиси килиб кўйилган.
Равшан Файзуллаев «Президент кетса, унинг жойи меники» деб очикчасига мактанишдан хам кўркмайдиган даражада Каримовга якин одамлардан бир эди. Келиб чикиши Шаркий Туркистонлик (Хитойниг Уйгристон ўлкаси). Тошшахарйўловчитранс акциядарлик жамиятида ишлаган, Гофир ва Салимларнинг кучи билан Тошкент шахар хокимининг биринчи ўринбосари даражасига кўтарилган даврида, Тошкент учун «Мерседес», «Даэвоо», «Отайўл» сингари автобусларни сотиб олиш, эскиларини «ўзлаштириш» ишидан мисли кўрилмаган даражада даромад килганлиги хакида гап-сўзлар кўп. Хозир у яна Тошкент шахар хокимлигига, энди хоким сифатида, кайтиш харакатида.
Шу кунларда Бош вазир ўринбосарларидан яна бири - Мираброр Усманов хам ими-жимида лавозимидан олиниши кутилмокда. У Сенатнинг комиссияларидан бирига раис килиб кўйилган.
Сўмга нисбатан айрим валюталарнинг давлат курси (1 февраль, сешанба маълумоти)
1 доллар ($) - 1064 сўм 75 тийин; 1 евро - 1386 сўм 30 тийин; 1 рубль - 37 сўм 91 тийин.
Ўзбекистондаги саррофлик (пул алмаштириш) шохобчаларида тижорат курси бўйича 1 долларни ўртача хисобда 1066 сўмга сотиш ва 1073 сўмга харид килиш, 1 еврони 1390 сўмга сотиш ва 1410 сўмга харид килиш, 1 фунт-стерлингни эса 1999 сўмга сотиш ва 2028 сўмга харид килиш мумкин.
Андижонда «Акаромий»ларни суд килишмокда
Бугун Жиноят ишлари бўйича Андижон шахар судида «Акаромий»лар диний йўналишига аъзоликда айбланаётган 23 киши устидан, судья Абдукаххор Маннопов раислигида жараён бошланди. Улар диний экстремизм ва акидапарастлик гоялари билан йўйирилган маълумот ва материалларни касддан таркатишда, жиноий уюшма бўлинмасини тузиш ва унга рахбарлик килиш, давлат тузумини касддан Конституцияга хилоф тарзда ўзгартириш, хокимиятни босиб олишга очикдан очик даъват килиш каби жиноятларни содир этишда айбланади.
Хозирда камокда бўлган Андижонлик Акром Йўлдошев бу йўналиш асосичисидир, унинг «Иймонга йўл» номли китоби судланаётганларнинг фаолиятига асос бўлгани айблов хулосасида ёзилган.
Судланувчиларнинг якинларини айтишича, бу йигитлар диний биродар сифатида бир-бирига ёрдам бериб келганлар, аммо айблов хулосасида кўрсатилган «Байтулмол» номли жамгарма умуман мавжуд эмас, уларда давлатнинг конституцион тузумига тажаввуз рухи бўлмай, аксинча, судланаётганлар тадбиркорлик билан шугулланиб, мамлакатнинг ривожланиши учун хисса кўшиб келишган. Эндиликда улар ишлаб келган жуда кўп фирмалар, корхоналар ёпиб кўйилган ва окибатда бир канча юз одам ишсиз колган, давлатга тўланаётган соликларга путр етган.
Эрталаб соат 10 да шахар суди биноси олдига судланувчиларнинг сал кам 100 нафар якинлари йигилишди. Аммо, соат 13 ларда бошланган судга хар судланувчининг факат 2 нафардан якинлари киритилди.
ББС, «Озодлик» радиолари, «Уруш ва тинчлик масалаларини ёритиш институти» мухбирлари, яна бир катор мустакил журналистлар хамда хукук химоячилари очик суд деб эътироф этилаётган бу жараёнга кўйилмади. Суд биноси олдида йигилганларнинг норозиликлари кучайганидан сўнг, судья Абдукаххор Маннопов «хали махкама жараёни узок бўлади, кейинги мажлисларда катнашишингиз мумкин» деб уларни тинчлантирди.
15 февраль: Андижонда ахолининг норозили чикишлари давом этмокда
Бугун кечкурун соат 8 атрофида Андижон шахрининг Шароф Рашидов кўчаси 30 нафардан ортик аёл ва болалар тарафидан тўсиб кўйилди, автотранспорт катнови 2 соатча тўхтатилди. Ахолининг бу тарздаги харакатига 10-15 кундан бери уйларида газ ёнмаётгани, электр куввати кечалари ўчириб кўйилаётгани, кундузлари эса чироклар хира ёнадиган даражада паст кучланишли электр куввати берилаётгани сабаб бўлди.
22 февраль: Хукук химоячилари мухолифат сафида бўлишлари керак
Шу кунларда, деб хабар беради «Харакат»нинг Россиядагм вакили Бахром Хамроев, «Мемориал»нинг кароргихида «Хокимият ва биз» мавзусига багишланган йигилиш бўлиб ўтди. Бундай йигилишлар кайта куриш йиллари анъанавий бўлиб, кейинчалик тўхтаб колганди. Россиядаги вазият бу анъанани тиклашни талаб килмокда. Энди бу йигилишлар ойда бир марта ўтказилиб бориладиган бўлди.
Йигилиш катнашчилари Россияда демократияни оёк ости килиш ва диктатурани тиклаш хавфли нуктага етиб келганини гапирдилар, мухолифат ўз фаолиятини жиддий ўлчовда жонлантирмаса, вазият бундан хам ёмонлашишини таъкидладилар.
Машхур хукук химоячиси, Россия Думасининг собик депутути Сергей Ковалев хусусан шундай деди: «Хукук химоячилари ўзларини сиёсатга аралашмайдиган бетарафлар килиб кўрсатишга уринишлари модага айланди. Бу мутлако хато иш. Диктатура шароитида хукук химоячилари хукуматдан ва мухолифатдан баробар узокликда туришлари мумкин эмас. Хукук химоячилари мухолифат билан бирга эканликлари очик айтишлари лозим, биз ўзимизни мухолифат деб эълон килишимиз керак».
Мен бу каби гапларни «Бирлик» Партиясининг раиси Абдурахим Пўлатдан кўп марта эшитгандим, дейди Бахром Хамроев. Абдурахим аканинг хукук химоячиларини мухолифат билан бирга бўлишга чакиришлари баъзи ижобий натижалар берганди. Сергей Ковалевдек инсоннинг шу йўналишдаги тавсиялари Ўзбекистонда мухолифат билан хукук химоячиларининг якинлашишини жадаллаштиради, деб умид киламан.
«Жўрабеков иши»дан максад не?
Аввалрок Президентнинг собик Давлат маслахатчиси, саройда «ўлмас Кашшей» номини олган Исмоил Жўрабековнинг жиноий жавобгарликка тортилгани-ю авф килингани, бу нарса «Ўзбекистон овози» газетаси оркали расман эълон килинганини билдиргандик. Аммо кейинги вокеалар ривожи бу масалада жиддий чалкашликлар борлигини кўрсатмокда.
Жўрабековнинг якинларидан бирининг мухбиримизга билдиришича, саройнинг собик мулозими устидан жиноят иши кўзгатилмаган. Хатто унинг ўзи ва кариндошлари буни прокурор Менглиев томонидан чоп этилган макола оркали билишган.
Тафсилотларга синчиклаб назар солинса, «Жўрабеков иши» шунчаки карияни ўйиндан чикариш учун ташкил килинганини пайкаш мумкин. Авваломбор шуни айтиш керакки, Давлат маслахатчисининг Жиноят Кодекси 167-моддаси 2-кисми билан айбланиши Ўзбекистон тажрибасида кузатилмаган, негаки мазкур модда ўзгалар билан шерикликда давлат мулкини талон-тарож килишдан иборат бўлиб, маколада унинг хамтовоклари хусусида лом-мим дейилмаган. Колаверса, Давлат маслахатчисининг шериги ким бўлиши мумкин?!
Норасмий манбалар, Жўрабеков Ички ишлар вазири Алматов оркали келиши мумкин бўлган зарбаларни олдиндан билгани, шунга яраша тадбирлар кўрганини таъкидлашмокда. Узун кулок гаплардан бирига караганда, у Москвадаги ўзбек миллиардери Алишер Усмоновнинг якинларидан бирининг таъзиясини бахона килиб, МХХ давлатларининг бирида сўрокларидан кочиб юрган эмиш.
Мухбиримизга номини очикламаслик шарти билан тушунтириш берган сарой мулозимларидан бири Исмоил Жўрабековга бу ходисани нима учун ўзи ошкор килмаётгани хакида савол берган. Кария эса: «Мен уни биламан, агар раъйига карши борсам, чиндан хам жиноят иши кўзгатади. Ўшанда ўзимдан хам ўгилларимга кийин бўлади» деб жавоб берибди.
25 февраль: Буюкларимиздан яна бири
оламдан ўтди
Бизга кечикиб келган хабар шундан иборатки, шу йил 31 январда мухожиратдаги ўзбекларнинг кўзга кўринган арбобларидан бири Хусайин Икром вафот этган.
Хусайин Икром 1917 йил 12 августда Наманганда тугилган эди. У иккинчи жахон уруши даврида Вали Каюмхон Ота, Эргаш Булокбоши, Боймирза Хайит ва бошка туркистонликлар билан бирга «Туркистон Легиони» сафида совет тузумига карши курашган. Уларнинг максади шу йўл билан Туркистонни руслардан озод килиш бўлганди.
Урушдан кейин хам Хусайин Икром Туркистон даъвоси билан яшади. 1989 йилгача «Америка овози» ва «Озодлик» радиоларида ишлади, «Озодлик» радосининг ўзбек шубасига рахбарлик килди. Сўнгра Мюнхен Университетида ўзбек тилидан дарс берди.
Хусайин Икромнинг жасади Истанбулдаги Бейкўз-Окбобо кабристонига кўйилибди.
Хеч шубха йўк-ки, Ўзбекистон хакикий мустакилликка эришгандан сўнгра, Вали Каюмхон Ота (Германияда дафн этилган), Эргаш Булокбоши (АКШда дафн этилган), Хусайин Икром ва бошка буюкларимиз ўз ватанларида тупрокка кайтадан бериладилар.
Бугун «Бирлик» Партиясининг раиси Абдурахим Пўлат Хусайин Икромнинг Германияда яшаётган ўгли Жон Икромга телефон килиб, ўзи ва сафдошлари номидан унга таъзия билдирди.
28 февраль: АКШнинг йиллик инсон хукуклари хисоботи: Ўзбекистон – авторитар ўлка
Бугун АКШ Давлат Департаменти ўзининг йиллик Инсон хукуклари хисоботини эълон килди. Унинг Ўзбекистонга тегишли кисми аввалги йиллари каби «Ўзбекистон – инсон хукуклари чекланган авторитар давлатдир» сўзлари билан бошланади.
Аввалги йилларнинг хисоботлари каби бунисида хам Ўзбекистон режимининг ўз фукароларига карши олиб бораётган репрессив сиёсати очик ойдин, тафсилотлари билан изхор килинган бўлиб, Ўзбекистон хакида озми кўпми хабардабор бўлган одам учун бу хисоботнинг хеч бир янгилик жойи йўк. Яна кийноклар, яна одам ўлдириш ва ўгирлашлар, сохта айблар билан одамларни узок йилларга озодликдан махрум этишлар ва хоказолар. Нохукумат ташкилотларнинг фаолиятига хукумат тарафидан килинаётган босимлар, хусусан «Эзгулик» аъзоларига карши килинаётган кампаниялар алохида санаб ўтилган.
Хисоботнинг сиёсий хукукларга багишланган бўлимигина аввалгиларидан бошкачарок кўринади. Аввалги йил хисоботида «Бирлик», «Эрк», «Озод Дехконлар» ва «Тадбиркорлар ва аграрийлар» партиялари хукумат тарафидан рўйхатга олинмагани умумий шаклда тилга олиниб ўтган бўлса, бу йилги хисоботнинг мухолифат партияларига багишланган кисми асосан «Бирлик» Партиясининг рўйхатдан ўтиш учун олиб бораётган кураши ва хокимиятнинг бунга карши килаётган тўскинликларини ёритишга багишланган.
Бу ерда «Бирлик» Партиясига 3 марта рад жавоби берилгани, бу масалада Олий Суд хам хукуматининг тарафдори бўлгани, партия аъзоларига карши ўтказилаётган оммавий босимлар, уларни партия аъзолигидан зўрлаб чикариб олиш учун хукуматнинг килаётган ишлари, партиянинг Жиззах вилоят ташкилоти раиси Мухиддин Курбоновнинг сохта айбномалар билан 3,5 йилга озодликдан махрум килиниши ва кейинчалик амнистия этилиши каби фактлар санаб ўтилган. «Бирлик»чиларни сайловларда катнаштирмаслик учун хукумат килган харакатлар хам тилга олинган.
Айни замонда, «Озод дехконаар» партияси хам рўйхатдан ўтказилмагани, аммо партия бунга карши хеч нарса килмагани, «Эрк» партияси эса 3 га бўлиниб кетиб, фаоллигини сусайтириб юборгани бир неча сўз билан эслатиб ўтилган. «Тадбиркорлар ва дехконлар» партияси умуман тилга олинмаган.
Абдурахим Пўлат, Мухаммадбобир Маликов ва Мухаммад Солихлар ихтиёрий кочокликда яшаётганлари хам айтиб ўтилган.