Журнал Ҳаракат
№1 (52) 2005. Адабиёт
Эр Али Сокин -
Тугён (Тарихий-публицистик роман. 7 кисм)
Жаъфар «Бирлик»нинг Таъсис курултойи катнашчилари орасида ўтирар экан, калласи гаранг, атрофга аланглар, сухандонларнинг гапларига кулок тутар, ўзларига ёккан фикрларни кўйин дафтарчасига ёзиб оларди.
Ёзувчилар уюшмасининг 3 каватдаги мажлислар зали Тошкент шахри ва вилоятлардан келганлар хисобига лик тўлган. Хайъатда адиблардан Шукрулло, Эркин Вохидов, Мухаммад Холик, Гулчехра Нуриллаева, олимлардан Олим Карим, Абдурахим Пўлат, рассом Баходир Жалолов ва Жаъфар исмини билмайдиган кўпгина шахслар бор эди. Жаъфар залга кўз югуртириб Дадахон Хасан, Махмуд Аъзам, Учкун Азим ва бошка ўзига нотаниш одамларни кўрди.
Шунча одамни бир жойга тўплашнинг ўзи бўлмаган бўлса керак. У штабга келиб-кетиб юрсада, редакциядаги иишлардан ортолмай, Курултойнинг ташкилий ишларига катнаша олмаганди. Ора-орада келганида Абдурахим, Гавхар, Дилором, Махмуд Аъзам каби фаоллар кули-кулига тегмай ишлашар, нималарнидир мухокама этишарди. Уни кўришлари билан биронта ишни буюришарди. Жаъфарга худди ана шу, собик сафдошлари, куни-кечаги дўстларининг унга иш буюриши ёкмасди.
Курултойни бошкараётган Олим Карим оксокол адиб Шукруллога сўз берганда зал сув куйгандай жим бўлиб колди. Шукрулло шоирларга хос таъсирчанлик, кексаларга хос салобат билан сўз бошлаб, «Бирлик»нинг дастури билан танишгани, унда миллатлар ва динлар ўртасидаги бирлик гояси илгари сурилгани, миллатчилик йўклигини айтиб ўтди.
- Шунинг учун кувонч билан олдингизга келдим - деди у.
«Шукрулло ака хам бало, хукумат ёки КГБчилар «Бирлик» - миллатчилар ташкилоти» дейишининг олдини оляпти. Айни замонда ўзи миллатчи деган тамга босилиб, Сталин катогонига учрагани учун ўзини хам страховка киляпти».
Олим Карим сўзни халк харакатининг Курултойгача бўлган рахбари Абдурахим Пўлатга берганда Жаъфар яна минбарга тикилди. Жаъфар Ботирдан фаркли равишда, Абдурахим Пўлатга мехр билан карар, Абдурахимнинг сўзларидаги дадиллик, овозидаги шиддат, гапларидаги мантикдан хурсанд бўлар, ўзича: «ишкилиб кўз тегмасин, ўзбекдан хам халкка кайишадиган лидерлари чикяпти», деб хурсанд бўлиб юрарди. Бу галги нуткида хам ўша шиддат, дадиллик сакланиб колгани кўриниб турарди.
- Тиббиёт хизмати бизда шармандали ахволда. Оролнинг куриши экологик фожиани чукурлаштирмокда. Аёллар ва болалар аёвсиз эксплуатация килинмокда.
Абдурахим Пўлат хар бир гапини чертиб-чертиб сўзлар, бу ошкора оханг залдагиларга ёкаётгани сезилиб турарди. Горбачев берган эркинликдан фойдаланган бадиий адабиёт вакиллари хам шунга якин гапларни айтишар, ёзишарди, аммо уларнинг гапларида Абдурахим Пўлат нуткидаги ошкорали йўк эди. Халкка худди шу очик-ойдинлик ёкишини, афтидан, Абдурахим Пўлат билар ва хис этар эди. «Балки характеридаги тўгри сўзлик туфайли шундай йўлдан бораётгандир», ўйлади, ўзича Жаъфар
- Кайта куриш факат жамоат ташкилотлари, халк харакатлари томонидангина амалга оширилиши мумкин. Бюрократик аппарат ўз-ўзидан ислохотлар килмайди.
Абдурахим Пўлат «Бирлик» халк харакатининг дастурини оддий, содда тилда сўзлаб бераркан, халкни Сталинизм тугдирган кўркувдан халос килиш асосий вазифамиз, деди. У ўз сўзида халкни ижтимоий тургунликдан олиб чикиш учун тургун иш олиб боргувчи ташаббус гурухларини кўпайтириш лозимлигини хам алохида таъкидлади.
Шу пайт Жаъфарни ташкарига чакиришаётганини айтишди. Курултой катнашчиларига тушлик тайёрланаётган, машинада турли емишлар олиб келиш керак эмиш.
- Нима, мендан бошка йўкми, - дейишига карамасдан уни Гайбулла билан кўшиб бозорга жўнатишди. Улар кайтиб келганда Курултойнинг асосий кисми ўтган, одамлар тушликка чикаётган эди. Жаъфарнинг астойдил жахли чикди. У шу Курултой хакида ўзича макола ёзмокчи, таассуротларини газетхонлар билан ўртоклашмокчи эди. «Энди нима килдим», деб боши котиб турганда ичкаридан Абдулазиз Махмудов чикиб колди.
- Аблазиз ака, хаммасини ёзиб олдингизми? Мен катнашаолмай колдим. Кўришим керак.
Абдулазиз Жаъфарни Оролни асраш кўмитасида катнашиб юрган пайтидан бери билар, унга анча ишонч билан карарди. Шу учун бўлса керак:
- Кечкурун уйга ўтинг, хаммасини кўйиб бераман, Дадахон ака хам бормохчи, - деди.
* * *
Улар: Дадахон Хасан, Жаъфар, Гайбулла ва Ботир Абдулазиз Махмудовнинг дастгохларини кўтариб, унинг хонодонига етиб келишганида тун яримлаб колган эди. У билан - бу билан гаплашиб кечга колиб кетишганди. Гох Хоразмдан келганлар уй-жой муаммоси хакида Жаъфар ва Ботирни гапга тутишса, гох Водийдан келганлар Дадахон акани ўраб олиб, нималарнидир сўрар, Дадахон Хасан бўлса, гох тажанг бўлиб, жеркиб, гох юмшокрок гапириб уларнинг сўровларига жавоб берарди. Унинг вилоят «бирлик»чилари орасида обрўси катта эканлиги сезилиб турарди.
- Абдурахим Пўлат гапирган гаплар керак эмас, иложи бўлса бу ёгини кўрсатинг, - деди, Жаъфар, видиони созлаётган Абдулазизга.
- Хай-хай, нечук бунака бўлиб колди, жа, акангизга мехрингиз баланд эдику! - деди Ботир.
- Халиям баланд, бундай деганим, ўша жойигача биз Гайбулла билан залда эдик, кейин анави огайниларингиз, мени ишга буюришиб буёгини кўролмай колдим.
- Кайси огайниларим?
Жаъфар уларнинг исмларини айтди.
- Ха, КГБчиларми? Сизни эшитмасин, деганда!
- Кўйсангизчи, Дадахон ака, хамма КГБчи бўлаверса, КГБнинг уларга беришга пули етмайдику!?
- Нега етмайди, хамма пул шулардаку!
- Майли, видиони кўрайлик.
Видионинг Махмуд Аъзам гапираётган жойидан кўйишди. У ўз сўзида одамларни умумий гаплар гапирмасликка, иложи борича аникрок сўзлашга чакирарди.
- Жа, мутафаккир бўлиб кетган-да, шунингиз, - сўз котди, Дадахон.
- Дадахон ака, илтимос, ё видиони охиригача кўрайлик, ёки хар жой-хар жойда тўхтатиб мухокама килайлик, - деди Абдулазиз.
Бу пайт видиода Учкун Азим залдагиларга мурожаат килиб:
- Биламан, бу ерда КГБдан вакиллар бор. Сизлардан илтимос, идораларингизга бу ерда бўлаётган вокеаларни бўрттирмасдан, бўяб-бежамасдан тўгри етказсанглар! - деди.
- Ана, Сиз хаммани КГБга чикарасиз, Сиз КГБ деган одамлар, уларни инсофга чакиряпти, - деди бу гал Гайбулла Ахмад.
У илгари «Бирлик»чиларга кўшилмай юрганди, ўзи кизикибми, ёки бошка сабаб биланми, Курултойда катнашди.
- Абдулазиз ака! Буларингиз жим ўтираолмайди. Келишиб олайлик. Булар гапириши билан видиони тўхтатиб турасиз. Булар тўхтагандан кейин видиони гапиртирасиз.
- Хўп, ака, бир огиз сўзингиз. Бугун тонггача ўтириб видио кўрамиз экан-да! - деди энсаси котганини билдирмасликка харакат килиб Абдулазиз.
Бу пайт видиода асли уйгур фарзанди бўлган, аммо ўзбек адабиёти, хусусан, публицистикасига катта хизматлари сингиган Эмин Усмон чикиб, халк харакати Курултойини кутлаётган эди.
- Биз туби бир халкмиз. Агар эски имлога кайтсак, Шаркий Туркистондаги элимиз билан хам бир имлода бўлардик, эски тарихимизни янада яхширок урганардик. Холбуки, хозиргача боболаримиз меросини яхши ўкий олмаймиз. Шўро тадкикодчилари Навоийдай буюк бобомизни гирт коммунистга айлантириб кўйди. У: «Одамий эрсанг, демагил одаме, ониким йўк халк гамию, дин гами» деб ёзган бўлса, булар «халк гамидин гами», деб бузиб ўкишяпти.
- Ана бу ўгил бола гап.
Жаъфар, Дадахон Хасанга, караб, илтимос, дегандай кўлини кўксига кўйди.
Шу пайт видиода Эркин Вохидов сўзларди. У шоирларга хос назокат билан сўзлар, учирик гаплар килишга интиларди.
- Менга «Бирлик»нинг нишонини беришувди. Кастюмимга такай десам, нинаси бор экан. Кўлимга кириб кетди. Нинаси бор ташкилотлар юкоридагиларга ёкмайди. Уларга Сизлар каби ноформаллар эмас, телефонлар керак.
- Хакикий гап килди, - деди энди Гайбулла.
- Комсомол нишонини такиб юрган, комсомол мукофот лауреати бўлган одамнинг гапини килди, -кесатди, Жаъфар.
- Менга каранг. - деди, Дадахон, - Ўзингиз бир пайтлар Махмуд Аъзам «юринг уюшма тузамиз», деганда бормаган эдингиз. Вохидовдай ном козонган шоирнинг «Бирлик» курултойида нутк сўзлаши, бу катта гап.
- Э, Сиз Эркин акани билмас экансиз, хозир унинг мансаби йўк, борадиган жойи йўк, шу учун бу ерга келиб ўтирибди, - ёзгирди Жаъфар, - эртага бирон мансаб беришсин, дархол йўргалаб колади.
- Жаъфарбой, сал инсоф билан-да, энди, шоирлар, ижодкорлар хакида гап кетганда, сал эхтиёт бўлиш керак. Уларнинг оркасидан халк эргашади. Улар хакида калтис гап гапирсангиз, халк сизга ишонмай кўяди.
- Тўгри, Дадахон ака! Шу Вохидовнинг Курултойда сўзлаган сўзи, унинг «фирка дафтаримни отганим бўлсин», деб хозиргидай шеър ўкиши кўп одамларни рухлантирган, чапакларни кўряпсизми? - деди Ботир.
- Чапакни Брежневга хам чалишган.
- Аммо Брежневга чапак чалганлар «Бирлик»чилар эмас.
- Бўлди килинглар, машмашани. Ё видио кўринглар, ё гаплашинглар, - энди Абдулазизнинг астойдил жахли чикиб, шарт видиони ўчирди.
- Ана энди гапиринглар.
- Аммо, Сизни гапнгизда хам жон бор, - деди, Дадахон ака Жаъфарга юзланиб, гапингизда жон бор, Вохидовингизни неча марта уйига бориб, «Бирлик»ка тортганмиз, - деди.
Жаъфар гап майдалашиб борётганини хис этди. Унингча бугун майда туйгуларга эмас, юксак хиссиётлрга ўрин берадиган кун эди.
- Дадахон ака! Бугун тарихий вокеа. Бу вокеа 18 йилдаги «Туркистон мухторияти» тузилиб, курултой ўтказилганидан кам эмас, тўгрими?
- Тўгрику, «Туркистон мухторияти» ўз курултойида турли вазирликларни тасдиклаган, министрларни тайинлаган.
- Энди у замон бошка, бу замон бошка. Хозир подшоларимиз хам, министрларимиз хам бор.
- Подшоларимиз эмас, подшомиз бўлиши керак, биз мустакил бўлишимиз керак.
Дадахон Хасан атрофига караб, жим бўлди. У афтидан Гайбулладан хавфсираётганди.
- Хўш, Жаъфарбой, Сизнингча «Бирлик» нима килиши керак? - деди у гапни бошка ёкка бурган бўлиб.
- Биз, менимча, факат хукуматга таъсир килиб, халкни ахволини енгиллаштирувчи бир ташкилотмиз, халос, - деди Жаъфар.
- Сиз шундай ўйлайсизми?! - ажабланди, Абдулазиз.
- Бўлмаса-чи?
- Биз бориб-бориб, хокимиятга келадиган ташкилотмиз, - деди Абдулазиз. Жаъфар ўзлари орасида сиёсатни кўпрок биладиган Абдулазиз эканини хис этди. Аммо тан олгиси келмади.
- Кўйсангизчи, хокимиятингизни. Мана шунака гаплар учун хукумат бизни ёмон кўради. Аслида уларга ёрдам бергувчи бўлиб юраверганимиз яхши эди, - деди соддадиллик билан Жаъфар.
Улар жим колишганини кўриб, Абдулазиз яна видиони кўйди.
Видиода Кашкадарёлик бир шоир - Мамараим Кенжа тўлкинланиб сўзларди.
- «Бирлик» халкнинг бахти, икболи. Биз Кашкадарёда 86-нчи йил «яшиллар харакати» тузганмиз. Кейин «Бирлик»ка кўшилдик. Хокимият бизни ёмон кўради. Яхшиям бахтимизга марказда Мухаммад Холикдай устозлар бор. Нима дардимиз бўлса келибми, телефондами шунга айтамиз. Бир гал мени маъсуллардан бири райкомга чакириб, «Сен пашшаваччалар, нимангга ишонасан? Пашшадай эзиб ташлаймиз», деди. Мени йўк килсанг, оркамда 6 нафар «Бирлик»чи бор, хеч нарса килолмайсан, дедим, 6 фарзандимни назарда тутиб. Кейин Холик акага кўнгирок килдим. У ўзларининг ички телефонинидан кўнгирок килган экан, бизга сал яхши муомала кила бошлади.
Ботир унинг сўзидан таъсирланиб: «Чекка жойлардаки, «Бирлик» обру топаётган экан, келажагимиз бор», дея уйлади.
Улар видионинг колган кисмини чурк этмай кўришди. Лента тугади.
- Бўлдими? - Хайрон бўлди, Жаъфар. - Иккита кассета деган эдингизку?!
- Иккинчи кассетани бир огайним бир кунга олди, хужжатли кинода ишлайдиган огайним, - деди Абдулазиз Махмуд.
- Оббо, КГБчи эканда, огайнингиз. Нега берасиз! - танбех охангида сўзлади, Дадахон.
- Кўйсангизчи, Дадахон ака. Хаммадан шубхаланаверасиз. КГБ истаса уйимдан келиб хам обкетади. Сиз шу курултойни КГБ суратга олмади, деб ўйлайсизми?!
- Ким билади?!
- Ким билади, эмас, аник олган. Улар олган-олмаганини Сиз билан бизга билдириб ўтирмайди. Ундан кўра, ана энди мухокама килинглар, мен хам Сизларнинг гапларингизни эшитиб, кейин монтажни бошлайман.
- Менга Зохид аканинг, «Россияда Колчак, Деникинларнинг кундаликлари чикди, биз тарихда номи кора булган Мадаминбек, Шермухаммадбек каби миллий озодлик харакатлари сардорлари хакида хеч нарса килолмаяпмиз», дегани ёкди, деди Гайбулла.
- Ана энди ўзингизга келдингиз, Гайбуллажон! Мени Мадаминбек хакидаги кушигимни эшитибсиз-да!
- Э, кўйсангизчи, Сиздан бошка хам бор, Мадаминбек, Кўршерматларни яхши кўрадиганлар.
- Яхши кўрсангиз Кўршермат демасдингиз. Шермухаммадбек у.
- Хўп, ака, Сиз айтгандай бўла колсин.
- Аммо шу одамларнинг бошини ковуштирадиган лидерларимиз йўк-да! - деди, Дадахон Хасан, Гайбулланинг гапига парво килмай.
- Нега йўк. Мана, кўрдикку! Курултойда лидерлар борлигини. Холик бор, Абдурахим Пўлат бор. Нимаси ёкмаяпти Сизга?! Менимча Курултой ажойиб ўтган, хаяжон билан гапирди, Жаъфар.
- Нимаси ажойиб, «Бирлик» менинг уйимда тузилган бўлса-ю, менга сўз бермаса. Бу хам ажойибми?
- Бундан менинг хабарим йўк. Аммо Сиздай одамга сўз беришгани яхши эди. Ким сўз бермади?
- Устозингиз!
- Ишонмайман!
- Нега ишонмайсиз? Кўр-кўрона сажда киласизлар-да, шунака. Мен бир неча марта хат ёзиб юбордим, президумга, аммо сўз бермади.
- Куйинг, Дадахон ака! Сўз бермаса бермас. Биз Сиз билан адабиёт санъат одамларимиз. Бунака курултойларда сиёсатчилар сўзлайверсин. Сиз билан бизга мансаб хам, бойлик хам керак эмас. Халк яхши яшаса бўлди.
- Гапингиз тўгри, - деди, Гайбулла Ахмад, - курултойда шоирларнинг гапи бошкачарок, сиёсатга якин одамларнинг гаплари бошкачарок бўлди.
- Яъни?
- Менга Мухаммад Холикнинг «Бирлик»ка ном кўйиш масаласидаги гаплари ёкмади. «Агар ўша пайтда «Бирлик» эмас, «Айрилик» деб кўйсак хам халк бу ташкилотга келарди», дегани ортикча-да.
- Сизга маъкул бўлмаган бўлса, унинг гапи ёмон бўлиб колмайди, - негадир ердошининг ёнини олди Ботир, у хар бир бирликчига мехр билан бокиш керак, деган эътикодга якинлашиб келарди - Зато, ерларни дехконларга бўлиб бериш тўгрисида жуда зўр гап гапирди, - фикрини давом эттирди у.
- Бўпти, сизлар гаплашиб туринглар, мен шўрванинг хабарини олай. Э, хотин, овкатингни обке, агар тезрок овкат бермасанг, булар кетмай ўтираверади, - хазил килган бўлди, Абдулазиз.
* * *
«КГБчилар суратга олди», деганида Абдулазиз хак эди. КГБчилар асосан чикиб сўзлаганларни видиога олган ва ўша кечаси КГБ ва Ички Ишлар вазири ўша вактдаги Катта – Рафик Нишонов билан биргаликда бу курултойнинг видиосини кўришаётган эди.
Улар жим ўтириб видио кўришди. Каттанинг хар замон-хар замонда «ўтказ» деган овозидан бошка инсон зотининг товуши эшитилмасди.
- Хўш, сизларнинг фикрингизни эшитайлик, - сўз котди, Нишонов, видио тугагач.
Икки рахбар бир-бирига карашиб олди. «Бирон нарса деб кўйсак, Каттага ёкмаса» деб уйлашаётганини сезиб, Каттанинг ўзи сўзлай бошлади.
- Жа, жиддий-ю, буларнинг йигилиши.
- Ха, худди эски болшевиклар пайтидагидай.
- Бир хилда шунча кўп маблаг, имконият билан область рахбарлари шундай мажлис ўтказаолмайди. Буларни ким маблаг билан таъминлаётган бўлса?
- Биз буни ўрганиб кўрганмиз, асосан ўзлари взнос йигишади. Бир хилда айрим, бизга хам нотаниш одамлар «хайрия» деб пул бериб кетишаркан.
- Ўшаларни аниклаш керак. Ким ўшалар? Нимага уларга пул беради?
- Аникладик. Бир гал «хайрия» пул берганлардан бирини ушлаб сурок килдик. «Шунчаки, арзимаган пул эди. Бечоралар халк учун елиб-югуриб юрибди, чой-пойига ишлатишсин»,деб берувдим, деб кутилмокчи булди.
- Хўш?
- Яхшилаб адабини бериб кўйдик. Шундай бўлдики, бизни ертўладан чиккандан кейин бизга ишлай бошлади.
- Мен чет элларда элчи бўлган одамман. Хамма мамлакатда шу хил ташкилотлар бор. Биздаям халк бор экан, одамлар ўзбек тили давлат тили бўлсин, деб чикаётган экан, яхшимасми?
- Ўзбек тилини давлат тили бўлишига... , - деб вазир гап бошлаган эди, Катта уни илиб кетди.
- Ўзбек тили давлат тили бўлиши мумкин. Аммо Ўзбекистонда 100дан ортик миллат яшайди. Бу улар учун дискриминация бўлмайдими?
- Гап фаъат тилда эмас, буларнинг планлари бошкача! Бугунги мажлисида гапиришмадию, бошка мажлисларида «Хокимиятни оламиз», дейдиганлари чикиб колди. Менда запислар бор, - деди, КГБ бошлиги, шу бахонада ўзини кўрсатгиси келиб.
- Бунга йўл кўйиб бўлмайди, менимча, уларнинг кучидан фойдаланиб, ўзимизнинг ички муаммоларимизни ечиб олишимиз керак.
- Конечно, хокимиятни ололмайди, гап-да, ўзларича осмонда юришибди.
- Майли, осмондами, ердами, уларнинг борлиги факт. Хозир хамма республикаларда неформаллар бор. Москва билан масалахатлашиб, биздаги неформаллар билан хам муомала килишга тўгри келади.
- Майли, муомала киламиз.
- Уларнинг катталари билан ўзим гаплашиб кўраман. Бундайроклари билан сизлар гаплашинглар.
- Бўпти, сизларга рухсат, менга Шахобни чакириринглар.
«Ажабо! - ўйлади Катта - шундок бурнимнинг тагида мажлис ўтказса. Одил Ёкуб каерга караяпти? Кекса ёзувчилардан бири - Хушруй домла - айтувди-я, буларнинг ўаммасининг бошлиги Одил, деб. Аммо курултойда у йўк. Зални бериб кўйиб, ўзи чикиб кетган, бу козок».
Ховликиб кирган Шахобни куриб Каттанинг хаёли бўлинди.
- Хўш, жаноб! Сизларни энди жаноб деб атаймиз-да-а?
Шахобиддин нима дейишни билмай колди.
- Хуш, кандай килиб «Бирлик» курултой ўтказиб юрибди? Шахар ижрокоми берганми уларга жой?
- Шахар ижрокоми отказ берган. Шунинг учун улар союзнинг залида ўтказишди.
- Союз кайга караяпти?
- Мен Одил акадан сўрадим. Мен йўк эдим, деяпти.
- Йўк бўлса, йўк килинг. Тушиндингизми?
- Тушундим.
- Нимани тушундингиз?
- Союз рахбарини ўзгартирамиз.
- Балони хам тушунмабсиз. Хозирча Одил Ёкубга тегманглар. Арконни узун ташланглар. Вакти-соати билан ўйлаб кўрамиз.
КГБ бошлиги Рафик Нишоновни гапидан икки ёклама маъно топди. Бир томондан у «Бирлик»ка хайрихохлигини яширмаяпти. Иккинчи томондан уларни каттик контролда ушлаб турмокчи. Москвадаги рахбарларга буни етказиб кўйиш керак.
(Давоми бор. Боши 28, 30, 32, 35, 40, 42 сонларда)