Журнал Ҳаракат
№1 (52) 2005. Ичидагилар
(Сўз боши ўрнида) -
Икки палатали масхарабозлик
Абдрахим Пўлат
Агар мамлакатимиздаги икки палатали Олий Мажлис хакикатдан хам ўзбек халкининг истакларини ўзида акс эттирувчи конунчилик органи - мамлакат парламенти бўлганда эди, маколамизга ёки бундай сарлавха кўймаган ёки бундай сарлавха учун дархол миллатимиздан узр тилаган бўлар эдик. Аммо, минг афсуски, ахвол бошкача. Биздаги Олий Мажлис - халкнинг истак-хохишларига мутлако алокаси бўлмаган, аслида, аъзолари режим тарафидан тайинланиб, унинг истакларини расмиятчилик учун конунлаштириб беришга мўлжалланган органдир.
Бу Олий Мажлис бугун пайдо бўлгани йўк. Унинг илдизларини совет-коммунистик тузумининг Олий Советларидан излаш керак. СССРнинга асссчиси Лениннинг «уй бекалари хам давлатни бошкаришда иштирок этишлари» кераклиги хакидаги сафсаталари асосида жамиятнинг хамма табакаларидан сунъий равишда териб олинган «халк вакилларидан» иборат турли даражадаги Советлар (СССР Олий совети, жумхуриятларнинг Олий советлари ва махаллий советлар) демократия тушунчасининг устидан кулиш эди, халос. Собик СССРнинг кўпчилик жумхуриятлари ўтган асрнинг 80-йиллари охири ва 90-чи йилларнинг бошида ўтказилган сайловларда парламентга пародия бўлган бу Советлардан кутилдилар ва замонавий парламентаризм асосларини ярата бошладилар.
Хўш, нега Ўзбекистонда ўша йиллари хам кейинчалик хам бундай бўлмади?
Бу савога жавоб бермасдан туриб, Ўзбекистонда фундаментал ўзгаришлар кутиш фойдасиздир. Халкимиз ўша йилларнинг хатоларидан сабок чикармаса, кулликдан чиколмайди.
Бир маколада бу саволга жавоб бериб бўлмайди. Бу ердаги максад - ўша кунларимизга оид баъзи вокеаларни когозга тушириш ва чукур анализлар хамда хулосалар учун фундамент яратиш.
* * *
Бу вокеа, янглишмасам, 1990 йилнинг охири ёки 1991 йилнинг бошларида юз берганди. Аник бўлган нарса шуки, ўша пайтда Ўзбекистон ССРнинг сўнгги чакирик Олий Советининг ваколатлари хали давом этарди, мен эса «Бирлик» халк харакатининг раисдошиман. Нимадир иш билан Олий Советга боргандим, коридорда мени Олий Советнинг депутати, унинг комитетими ёки комиссияларидан бирининг раиси, академик Ахмадали Аскаров кўриб колди ва мухим гапи борлигини айтиб, кўймасдан ўз хонасига бошлади.
Унинг айтмокчи бўлган гапи шундай экан. У бир неча кун аввал ўша пайтдаги Ўзкомпартиянинг рахбари, президент Ислом Каримов хузурида бўлганида, у киши Аскаровнинг елкасига кокиб: «Мен Сизни шунинг учун хурмат киламанки, Сиз мухолифатчисиз, аммо, бошкаларга ўхшаб атрофингизга одам тўпламайсиз», депти. Бундан рухланиб кетган «депутат-академигимиз»нинг максади – менга маслахат бериш экан. «Сиз хам шундай килишингиз керак», деди у.
Биринчи хаёлимга келган нарса бундай дейиш эди: «Ахмадали ака, Каримов аслида Сизни ахмок дебди. Чунки, ўзи каби фикрловчиларни атрофига тўплашга интилиш хар бир одамга хос нарса. Сиёсатчи учун эса, бу вазифадир, бурчдир. Биз сиёсатчимиз, ахмок эмасмиз». Аммо, бу каби гаплар Аскаровдек одамга етиб бормаслигини тушунганим сабабли, гапни кискарок килиб, унинг олдидан вактлирок кетишнинг харакатида бўлдим.
Аслида, Каримов ва у каби на демократия, на халкнинг хурриятини тушунадиган одамлар шундай ўйлашлари мен учун янгилик эмасди.
Бу хусусда яна бир вокеани эсга олмокчиман.
Асосан ўша Аскаров кабилардан иборат Ўзбекистон Олий Совети 1990 йилнинг 18 февралида сайланган бўлиб, сайлов кампанияси 1989 йининг 18 ноябрида бошланган эди. Бундан бир ойча аввал, юмшокрок килиб айтсак, Каримовнинг тузогига тушган бўлгуси «эрк»чилар ташаббуси билан «Бирлик» парчаланган, унга карши илк репрессиялар бошланган пайт эди. Кечагина хукумат билан ракобат килиш кучига эга бўлган, ўзбек тилига давлат тили макоми бериш талаби билан ўтказилаётган митинглари ила хокимиятнинг илдизларини ўйнатиб кўйган «Бирлик» кутилмаган парчаланиш туфайли ўзини ўзи химоя килишга хам кодир бўлмай колганди.
Бу сайловларда «Бирлик»ни бўлувчиларнинг рахбари Салой Мадаминов Компартия рўйхатидан Олий Совет депутатлигига альтернативсиз сайланаётган кунлари, «Бирлик»чиларга хатто номзод кўрсатиш учун хеч хандай имкон берилмаганини гапириб ўтирмаса хам бўлади. Масалан, ўша кунлари менга карши жиноий иш очдилар ва деярли хар куни шахар прокуратурасида сўрок килиб ушлаб ўтирдилар. Айнан шу кунларда, аникроги 14 декабрда кизим Сайёранинг тугилгани хакидаги хабарни прокуратурада ўтирганимда олганман.
Шундай шароитда хам, «бирликчилар» бир неча округдан депутатликка номзод кўрсатиш учун харакат бошладилар. Ўша пайтдаги «Бирлик» халк харакатининг лидерларидан шоир ва хонанда Дадахон Хасан хамда шоира Гулчехра Нуриллаеваларнинг номзодларини кўрсатиш учун килинган уринишлар хакида китоблар ёзиш, кинофильмлар яратиш мумкин.
Дадахон Хасанни Маргилон атрофидаги бир сайлов округидан Олий Совет депутатлигига номзод килиб кўрсатилиши, хокимият вакилларининг уни номзодини кайд эттирмаслик килган ишлари, шу округдан бир автобус сайловчиларнинг Тошкентга келиб, Марказий Сайлов Комиссиясидан ўз хак-хукукларининг тикланишини талаб килишлари ва лекин хеч нарсага эришолмаганлари хакида хамма нарсани билсам хам, у вокеаларда тўгридан-тўгри иштирок этмаганман. Аммо, у вокеалар ахир бир кун каламга олинишига ишонаман.
Мен бу ерда ўзим катнашган вокеа – шоира, «Бирлик» рахбариятининг аъзоси Гулчехра Нуриллаеванинг Олий Совет депутатлигига сайлаш учун килган харакатларимизни ибратли хикоя сифатида айтиб бермокчиман.
* * *
Бу мард аёлнинг номзодини Тошкент вилоятининг ўша замондаги Калинин районини хам ўз ичига олган сайлов округидан кўрсатиш фикри билан бир гурух ўша ерлик «Бирлик» фаоллари хузуримизга келишди. Уларга маслахатлар бердик, йўл-йўрик кўрсатдик.
Улар тез орада номзод кўрсатиш учун 300 кишилик Ташаббус гурухи мажлисини ўтказиш учун махаллий инстанциялардан рухсат олишди. Мажлисга камида 400 киши келажагини билдиришди. Мажлис куни якинлашган сари у ердан хавотирли хабарлар олабошладик. Мажлис ўтказиладиган кишлок ва ўша ердаги колхознинг рахбарлари, район ва вилоят Ижроия кўмиталари, милиция, КГБ хамда Ўзкомпартиянинг район ва вилоят ташкилотлари оёкка тургазилибди. Уларнинг вакиллари уйма-уй юриб, керак жойда дўк-пўписа килиб, керак жойда томорка ер олиш учун навбатда турганларга ер бериш кўлларида эканлигини «эслатиб», одамларни бузгунчи-мухолифатчиларнинг мажлисида катнашмасликка «даъват» этишибди.
Мажлис бўладиган кун тайинланган вактда мен, Гулчехра опа ва бир неча сафдошларимиз билан у ерга етиб келдик. Колхознинг клуби олдида юкорида санаб ўтилган идораларнинг рахбару маъсул ходимлари тўй эгасидек турнакатор туришарди.
Мажлис бошланиши керак бўлган вактда (соат кечкурун 8:00) маълум бўлдики, 300 киши катнашиши керак бўлган мажлисга 270 киши келиб, конунга кўра паспорти билан рўйхатдан ўтган. Мажлисни бошлаш учун кворумнинг йўклиги - хокимият вакилларининг сайловчилар билан ўтказган «ишларининг» натижаси эди. Округ сайлов комиссиясининг раиси яшириб бўлмайдиган мамнуният билан «Йигилганларнинг сони етарли бўлмагани сабабли масжлис ўтказилмаслигини» эълон килишга хозирланарди. Мен у ва бошка «тўй эгалари» билан тортишиб, бу мажлис сайловчиларнинг мажлиси, уни бироз кечиктириш хам уларнинг кўлида эканлигини айтсам, улар конун бўйича сайлов комиссиясининг вакили мажлисда катнашиши кераклигини, вакил мажлиснинг бошланишини номаълум вактгача кутолмаслигини гапиришарди. Хуллас, талашиб-тортишиб, ярим соат вакт олдик.
Сўнгра мен сахнага чикиб йигилганларга хитоб килдим. Хаёлимдан айтишим керак бўлган гапларнинг турли вариантлари ўк тезлигида ўтиб борарди. Хозир нима гаплар гапирилиши, улар кандай гапирилиши кераклигини жуда яхши тушунардим. Бу ерда «фукаролик шуури» каби баланд парвоз сўзларнинг самараси бўлмайди деб хисобладим ва бироз кўполрок бўлса хам одамларнинг калбига етиб бориши мумкин бўлган сўзларни айтдим:
«Мана миллатимизнинг ахволи. Одамлар ўзлари севган ва ишонган машхур бир шоирани депутатликка номзод килиш учун хам кучлари йўк. Албатта, бу 70 йиллик Совет замонида одамларимиз ижтимоий-сиёсий карахтликка туширилганлигининг натижаси. Аммо, мен масаланинг бошка бир томонини гапирмокчиман. Мана кўриб турибсиз, вилоят ва районнинг катта-кичик чиновниклари (ўша пайтда бу сўз ўта машхур ва ўта салбий маъноли эди) кўлларини ишкалаб туришибди. Улар охирги кунларда ухламасдан кандай фаолият олиб борганларини биламан. Мажлиснинг ўтказилмаслиги уларнинг галабасидир. Улар хозир бу ердан мамнуният билан кетишади. Ўйлайманки, улар учун якин орадаги бир чойхонада ош хам буюриб кўйилган. Улар галабаларини «ювадилар». Ош ейишади, кадахлар кўтаришади. Нималар дейишлари хам аник. «Халкимиз мол каби эди, моллигича колмокда. Халк мол бўлгани учун пичокимиз мой устида, ўзимиз рохатдамиз. Халкимиз доимио шундай мол бўлиб колаберсин, хаётимиз тинч бўлсин» дейишади ва ичишади. Тўгри айтишади, чунки, биз хакикатдан хам шу ахволдамиз».
Одамлар жунбушга келди, деган гапларни кўп ўкиганман, эшитганман. Аммо, амалда буни биринчи марта кўришим эди. Тўпалон бошланди. Одамлар, айникса ёшлар бакиришга бошлашди: «Абдурахим ака, тўгри айтаяпсиз. Аммо, нима килишимиз керак. Бизга нима килишни ўргатинг. Сиз айтинг, хамма нарсани киламиз».
- Хўп, - дедим мен. - Ярим соат вактимиз бор. Хозир хамма таркалиши керак. Уйларингизга боринглар. Мажлисга келмаган ота-онангизни, ака-ука, оп-синглларингизни, кўшниларингизни кўлидан ушлаб бўлса хам бу ерга олиб келинг. Уларга масалани мохиятини тушунтиринг. Мана шундагина, биз мана буларга дарс берган бўламиз, уларнинг байрамини бузамиз, энг мухими, халклигимизни кўрсатамиз.
Хамма бўлмаса хам, анчагина одам тезлик билан залдан айрилди.
Ярим соатдан кейин сайлов комиссиясининг вакили, тишини тишига кўйиб, мажлисда катнашиш учун 370 нафардан ортик одам келганини ва паспорти билан рўйхатдан ўтганини эълон килди. Мажлис очилди.
Хукумат одамлари хам бўш келишни исташмасди. Дархол, кўринишидан, аввалдан тайёрланган сценарийни амалга ошириш учун харакат бошлашди. Депутатликка Гулчехра опанинг номзоди кўрсатилиши билан кимдир шу колхознинг раисини хам номзод килиб кўрсатди. Уларнинг хисоби хам кайсидир маънода тўгри эди. Ўша кунги шароитда яширин овоз беришни ташкил килиб бўлмасди. Демак, одамлар очик овоз берадилар. Колхоз раисининг ўзи сахнада ўтирган бир пайтда шу колхозда яшайдиган одамларнинг унга карши овоз беришини тасаввур килиб бўлмаса керак.
Аммо, ўша йиллар инкилобий йиллар эди. Одамлар ўзгаришга бошлагандилар. «Бирлик»нинг чакириклари таъсирида халкимиз ижтимоий-сиёсий карахтликдан чикишга интиларди. Махаллий «бирликчилар» хам одамларни виждон амри билан, кўркмасдан Гулчехра опа учун овоз беришга чакирдилар.
Хуллас, бу инкилобий ўзгаришлар ўз натижасини берди. Очик овоз бериш йўли билан колхознинг раиси эмас, «бирлик»чи Гулчехра Нуриллаева депутатликка номзод бўлди. Бу ерда масалага факат «бирлик»чининг колхоз раисидан устун келиши нуктаи назаридан эмас, жамиятимизда бўлаётган ўзгаришлар нуктаи назаридан караш лозим. Мен хеч кўркмасдан айтишим мумкинки, биз «бирлик»чилар халкимизнинг менталитеда ўзгаришларга йўл очгандик...
Лекин, бу биринчи ва катта ютук хам нихоий галабага олиб келмади. Чунки, хокимиятнинг кўлида, бугунги терминлар билан айтсак, жуда улкан «административ (маъмурий) ресурс» бор эди. Ва дархол, бу ресурс бизга карши ташланди.
Эртасигаёк махаллий хокимият вакиллари сайловчиларга иккинчи тур тазйикларини бошлаб юбордилар. Энди улар уйма-уй юрмадилар, кечаги мажлиснинг хамма катнашчилари билан «ишлаб» ўтирмадилар. Балки, кўркитилиши мумкинлигига ишонган одамларини бирма юир колхоз идорасига чакиртириб, милиция ва КГБ ходимларининг хам иштирокида уларга кучли босим уюштирдилар. Табиий, мажлисда катнашганлар томорка ер олиш учун тузилган рўйхатлардан чикариб ташланишини айтишни хам унитмадилар. Ва, тахминан 1 хафта ичида 100 га якин кишига аввалдан тайёрлаб кўйилган «мен шу мажлисда катнашган эмасман» маъносидаги стандард хатга кўл кўйдириб олдилар. Вахолангки, бу одамлар мажлисда катнашишган, сайлов комиссияси вакиллари томонидан паспортлари билан рўйхатга олингандилар, юзлаб мажлис катнашлари бунинг гувохи бўлгандилар.
Лекин муштумзўр хокимият хамма нарсага, конунларга, хакикатга, мантикка тупириб, мамлакат парламентига хакикий вакилларни ўтказмасликка, эски совет типидаги кўгирчок Олий Совет шакллантиришга уринарди.
Мажлис ташаббусчилари бўлмиш махаллий «бирлик»чилар хабарни бизга етказганларида уларга маслахат бердим: «Одамларни алохида-алохида ўртага олишганда, улар кўркиб кетишганини тушуниш мумкин. Лекин, аминманки, уларнинг кўпчилиги ўз ишидан хозирок пушаймон, улар билан учрашинг, вазиятни тушунтиринг, хозир 1937 йил эмас, кайта куриш даври эканлигини англатинг ва тазйик остида ёлгон когозга кўл кўйганлари хусусида хат ёздириб олишга харакат килинг».
Шундай килинди хам. 40 га якин киши шундай ариза ёзиб берди. Аммо, округ сайлов комиссияси уларни олишдан бош тортди ва бу мажлисни кворум бўлмагани учун ваколатсиз хисоблаб, Гулчехра Нуриллаевани депутатликка номзод сифатида рўйхатга олмади.
Хўш, бундай вазиятда нима килса бўларди? Кози ўгри бўлса, кимга арз киласан?
Ўша вактда биттагина йўл бор эди. У хам бўлса, округ сайлов комиссияси, райком, райижрокўм ва Тошкентда Марказий Сайлок Комиссияси бинолари олдида норозилик митинглари ўтказиб, сайловчиларнинг хак-хукукларини топташни тўхтатишни талаб килиш лозим эди. Бир неча юз кишининг митингга чикиши масалани адолат фойдасига хал килинишига олиб келиши шубхасиз эди.
Аммо, хамма гап шундаки, аввал хам айтганимиздек, бундан бир оз илгари митингларни «кўча чангитиш» деб атаган хокимият малайлари тарафидан «Бирлик» парчаланган, вактинча, аммо, жуда мухим бир даврда кучини йўкотганди. Митинг ўтказиб, хокимиятга босим ўтказишнинг имкони йўк эди. «Бирлик»ни парчалаганлар эса, масалан Эркин Вохидов ва Салой Мадаминовлар, Компартия рўйхатидан альтернативсиз, уйларида ўтириб депутат бўлишарди.
Хуллас, ўша сайловларни биз тўла ютказдик. Гапнинг тўгриси, маглубиятимизнинг натижалари хеч кутилмаган, менинг ўзим хам кутмаган даражада мудхиш бўлиб чикди. Туркманистонни хисобга олмаса, факатгина Ўзбекистонда совет типидаги парламент хаётини давом эттирди. Факат Ўзбекистонда Сталин замонини эслатувчи диктатура тикланди. Бошланган катагонлар натижасида минглаб бегунох одамлар тузум зиндонларига ташланди, юзлаб одамларнинг ёстиги куритилди. Мухолифат тор-мор бўлди, унинг рахбарлари юртларини тарк этишга мажбур этилди.
Халкимизнинг бошига бундай кунларнинг тушишида 1989 йилнинг охирида «Бирлик»нинг хукумат хизматига ўтган сафдошларимиз тарафидан парчаланаши катта роль ўйнаганини хеч ким инкор этолмайди.
* * *
Мен бу ерда факатгина битта сайлов округида бўлган вокеаларни когозга туширдим. Шу каби вокеалар кўплаб округларда юз берди.
«Биз «Бирлик»чилар ўша пайтдаги конунларга биноан рўйхатдан ўтган жамоат ташкилотлари номидан ўз фаолларимизни депутатликка номзод килишга уриндик. Билмаганлар учун айтиб ўтмокчиман, жамоат ташкилотлари истаган сайлов округидан, хохласалар хамма сайлов оуругидан номзод кўрсата олардилар.
Ўша кунларда «Киносеварлар жамияти» турли округлардан бир катор «Бирлик» фаолларини турли округлардан номзод килиб кўрсатди.. Мавжуд хокимият тамомийла конунсиз йўллар билан, тўгрироги муштумзўрлик билан бу номзодларни хам рўйхатга олдирмагани хусусида хам алохида хикоя ёзиш мумкин.
Хуллас, юкорида айтилганидек, «кўча чангитиб» митинг ўтказишга кучимиз бўлмани сабабли хеч нарса килолмадик.
«Харакат» журналининг 1997 йил 1 (8) сонида эълон килинган «53-54: Соткинликнинг замонавий рамзи» маколасида шундай сўзлар бор:
«1989 йилнинг иккинчи ярмидаги сиёсий вазият ва сиёсий кучларнинг таксимоти аник эди. Собик СССРнинг мутлако кўпчилик жумхуриятларида бўлгани каби Ўзбекистонда хам сиёсий ташаббус хали расмий тан олинмаган миллий-демократик ташкилотларнинг кўлига ўтганди. Ўзбекистонда бундай ташкилот «Бирлик» халк харакати эканлиги хам маълум.
«Бирлик»нинг Тошкентдаги, вилоят ва туманлардаги фаолларининг мутлако кўпчилиги 1990 йилнинг бошига режалаштирилаётган сайловларда Олий Советга сайланишларига хеч ким шубха килмасди. Уларнинг сони Олий Советда 150-200 кишидан кам бўлмасди. Мана дпутат бўлишлари мукаррар бўлган баъзи исмлар: Пўлат Охун, Эркин Вохид, Дадахон Хасан, Бек Тошмухаммад, Олим Карим, Зохид Хакназар, Абдурахим Пўлат, Шухрат Исматулла, Усмон Азим, Мухаммад Солих, Ахмад Аъзам, Зохир Аълам, Мухаммад Али, Дилором Исок, Шукрулло, Жамол Камол, Баходир Жалол, Пирмат Шермухаммад, Абдуманноб Пўлат, Темур Вали, Кахрамон /улом, Шоди Карим, Толиб Ёкуб, Абдулазиз Махмуд, Анвар Усмон, Тохир Карим, Мухаммадамин Нарзикул, Ботир Норбой, Восила Иноят, Тоиба Тўлаган, Хуршид Даврон, Мамадали Махмуд (Тошкент), Ахмад Салом ва Лочинбек Турсин (Андижон), Баходир Салом (Бухоро), Умаркул Эгам (Жиззах), Хайрулло Косим, Махмуджон Хожи, Носир Зокир, Юсуфжон Оппок (Наманган), Иномжон Турсун, Дадажон Исмоил (Фаргона), Алибой Йўляхши, Сулаймон Мурод, Норхўжа Абдулла(Сам-д) ва бошкалар.
Булардан ташкари кўпгина прогрессив илм одамлари «Бирлик» аъзоси бўлмасалар-да, унинг ёрдами билан Олий Советга кирардилар. Олий Советга Коммунистик партия рўйхатидан ёки мустакил равишда сайланганларнинг бир кисми хам кейинчалик «Бирлик»чилар етакчилигида ташкил килинадиган миллий-демократик рухдаги гурухга кириши мукаррарди. Натижада бугун на факат Олий Советда (кейинчалик Олий Мажлисда) балки бутун Ўзбекистонда мутлако бошка сиёсий вазият вужудга келарди.
Хўш, амалда нима бўлди?
Мухаммад Солих бошчилигидаги гурух айнан сайловлар арафасида «Бирлик»ни бўлди, ўзини аввал «Бирлик» деб эълон килди ва халкни «Кўча чангитиб митингларга чикмасликка» даъват эттиб, хамма муаммоларни кўгирчок парламентда ечиб берамиз, деб алдади. Тўгрироги бу кўгирчок парламент ичида кўгирчок бўлиб юришга вакда берди. Коммунистик хукумат хамма ерда «Бирлик» йўк бўлди, деб пропаганда килди. Мухаммад Солихнинг ўзи хукуматнинг топшириги билан телевидениега чикиб «Хамма хакикий «Бирлик»чилар мен билан бирга, «Бирлик»да дордан кочган Москва тарафдорлари колди» деди. Буларнинг ёлгон эканлигини халкка тезлик билан етказиш имконига эга бўлмаган «Бирлик» киска вактга бўлса хам кучини йўкотди. Аммо коммунистик хукумат бу вакт ичида сайловларни ўзи истаган шаклда ўтказиб олди.
Бир неча ой аввал «Бирлик»нинг кучи олдида титраб турган хукумат энди бирорта «Бирлик»чининг номзодни хатто рўйхатга олдирмасликка журъат этти. Бек Тошмухаммад, Дадахон Хасан, Гулчехра Нурилла, Абдурахим Пўлат ва бошка ўнлаб «Бирлик»чилар депутатликка номзод килиб кўрсатилган бўлсаларда, бутун конуний харакатларга карамасдан уларни кандай ноконуний йўллар билан рўйхатга олдирмаганлари тўгрисида романлар ёзиш мумкин. Хукуматнинг ўйинчоги бўлган Марказий сайлов комиссиясини бунга факат митинглар билан мажбур килиш мумкин эди. Хаммага маълумки, бир йил аввал ўтказилган СССР Олий Советига сайловларда халк митинглар кучи билан Б.Ельцин, Д.Сахаров, Ю.Афанасьев каби кўплаб демократларни номзодлар рўйхатига киритишга эришганди. Аввалига Фанлар Академиясида Сахаровнинг номзоди йикитилган бўлса, Афанасьев ректорлик килаётган институтдан шу институтда ўкиётган бир мишики студент номзод килиб «кўрсатилганди». Амма 1989 йилнинг охирида бир томондан хукумат, иккинчи томондан бўлгуси «Эрк» рахбарларининг зарбаси остида колган «Бирлик»нинг митингга кучи йўк эди».
«Харакат» журналидаги бу фикрларга кўшилмамаслик мумкин эмас фикрларга кўшилмамаслик мумкин эмас.
Киска килиб айтсак, 2004 йилнинг охири ва 2005 йилнинг бошларида тузилган икки палатали парламент, тўгрироги, икки палатали масхарабозликнинг дунёга келиши учун мухит, замин яратиш ана шундай бошланганди.
* * *
1990 йилда мухолифатчилар хеч бўлмаса номзодлар кўрсатишга уриндилар. Бир катор мустакил равишда сайланган депутатлар сайловлардан кейин «Бирлик» ёки «Эрк»га кўшилдилар. Хар холда бу вактда СССР ичида эканлигимиздан кувват олган демократия шабодалари бор эди.
Мустакиллик йиллари ўтказилган сайловлар демократик кўриниш нуктаи назаридан 1990 йил сайловларидан хам баттар нодемократик шаклда ўтди, деб бемалол айтавериш мумкин. Бу вактга келиб мухолифат тор-мор килинган, бир катор мухолифатчилар чет элларга кетишган, кўпчилик мухолифатчилар мажбуран сиёсий фаолиятдан четланишган, уларнинг энг «ашаддийлари» хукук химоячисига айланиб, шу йўл билан демократик мухолифатни сиёсий сахнага кайтариш учун замин тайёрлаш билан овора эдилар.
Бу йиллардаги сайловларнинг Совет замонидаги сайловлардан хеч бир фарки йўк деса бўлади. Уларда бир нечта партия вакиллари катнашиши, турли партия вакиллари ўртасида гўёки ракобат борлиги хакидаги хикоялар хеч кимни чалгитмаслиги керак.
Биринчидан, бу партиялар хукуматнинг чўнтак партиялари бўлиб, хўжа кўрсинга тузиб кўйилганлари хаммага маълум. Иккинчидан, Совет замонида хам сайловларга альтернативсиз киритиладиган номзодлар бир неча боскичда хокимиятнинг, тўгрироги Компартиянинг куйи ташкилотларидан келган номзодликка номзодлардан танлаб олинарди. Уларнинг хаммаси хокимиятга мутлок содик одамлар бўлгани сабабли, юкори бокичларда уларни саралаш содикликка караб эмас, таниш-билишликнинг кучига караб амалга ошириларди.
Ўзбекистонда мустакиллик йиллари ўтказилган сайловларнинг Совет замонидагилари билан таккосласак шуни кўрамизки, Совет замонидаги хокимиятга содик номзодларни саралашнинг охирги боскичи мустакиллик йилларида гўёки сайловчиларнинг, халкнинг хукмига хавола килинди. Аммо, чўнтак партиялар рўйхатидан сайловга кирган номзодлар хокимиятга содик одамлардан танлангани учун амалда хеч нарса ўзгармасди. Чунки, бу номзодлар хокимиятга содикликлари нуктаи назаридан хеч фарксиз бўлганлари учун, улардан кайси бири сайловда галаба козониши ахамиятсиз эди. Бу хилдаги сайловларнинг, тузум ўзгармасдан туриб, секин-аста демократик сайловларга айланиб кетишини кутиш, Дарвин назариясига асосланиб, хайвонот богидаги маймунларнинг одамга айланиб колишини кутишдек бир нарса эканлигини хамма тушунса керак.
Шундай килиб, мустакилликдан кейин ўтказилган сайловлар ва бу сайловларда шакллантирилган Олий Мажлис демократия тушунчаси устидан кулиш, яна хам тўгрироги, масхарабозлик бўлиб колабергани аччик хакикатдир.
Киска килиб айтсак, 2004 йилнинг охири ва 2005 йилнинг бошларида тузилган икки палатали парламент, тўгрироги, икки палатали масхарабозликнинг дунёга келиши учун мухит, замин яратиш жараёни 1990 йил сайловларидан кейин хам «муваффакият» билан давом эттирилди.
* * *
Янги асрнинг бошидан ўзбек демократик мухолифати кайтадан жонлана бошлади. Тўгри, бу ўз ўзидан бўлмади. Юкорида айтганимиздек, Ўзбекистонда колган «ашаддий» мухолифатчи-хукук химоячилари ва чет элларга чикиб кетишга мажбур бўлган мухолифатчилар узок йиллар бунга замин тайёрладилар. Яна хам тўгриси, мухолифатчилар хукук химоячиси ташкилотлари сафларида оёкка туриб олдилар.
Бу вакт ичида чет элдаги мухолифатчилар тарафидан яратилиб, мухолифатнинг тикланишида мухим роль ўйнаган «Харакат» журнали демократларнинг хакикий минбарига айланди.
АКШ бошчилигидаги антитеррористик урушнинг бошланиши хамда АКШнинг роли Ўзбекистон ва, умуман, Марказий Осиёда сезиларли даражада ошиши туфайли мамлакатимизда янги сиёсий мухит юзага келди.
2003 йил май ойида 11 йиллик танаффусдан кейин «Бирлик» халк харакатининг 6-чи Курултойи ўтказилиши ва ўша йили августда «Бирлик» харакатининг «Бирлик» Партиясига айлантирилиши билан Ўзбекистоннинг янги тарихида янги сиёсий давр бошланди. Таъбир жойиз бўлса, мухолифатнинг хаётга кайтиши расмийлаштирилди. Шундан кейин, «Эрк» партияси ўз курултойини ўтказди, яна бир неча янги партиялар тузилди.
Ва нихоят, ўша йили ноябрь ойида демократик мухолифат ташкилотлари ва хукук химоячиси жамиятларининг «Давра кенгаши» яратилди. Унинг асосий максадларидан бири – демократларнинг кейинги йил бўладиган парламент сайловларида хамкорлик килишига замин тайёрлаш эди.
Бундан кейинги бир йилни ўзбек мухолифати «Бирлик» Партиясининг давлат рўйхатидан ўтиш учун Адлия вазирлиги ва Олий судда олиб борган курашини кузатиш, ва айни замонда, 2004 йил 26 декабрда бўладиган парламент сайловларига тайёрланиш билан ўтказди.
Мухолифат «Бирлик»нинг рўйхатдан ўтиш учун олиб бораётган курашини кузатарди, деганда муболага килганим йўк. Биров буни тан олса олмаса, вазият хакикатда шундай эди. Чунки хамма яхши тушунардики, «Бирлик» рўйхатдан ўтса, унинг байроги остида мухолифатнинг барча кўзга кўринган намояндалари сайловларда катнашган бўлардилар.
Ўша бир йил сайловларга тайёрланиш билан ўтгани хам хаммага маълум. «Давра кенгаши»га кирувчи ташкилотларнинг вакиллари учун Ўзбекистоннинг кўпчилик вилоятларида махсус тренинглар ўтказилди. Уларда мухолифатчилар сайлов конунларини ўргандилар, расман сайлов кампанияси бошлангандан кейин килинадиган ишларини аввалдан белгилаб олдилар. Килинадиган ишларнинг асосийси депутатликка номзод кўрсатиш учун сайловчиларнинг 300 кишидан кам бўлмаган ташаббус гурухларини иложи борича кўпрок сайлов округларида тузиш ва уларнинг мажлисини конунлар доирасида ўтказа билиш эди.
Тўгри, бу тренингларда мухолифат ичида энг кучли мавкега эга бўлган «Бирлик» Партиясининг вакиллари кўпчиликни ташкил килдилар. Аммо, мухим бўлгани, катта-кичигига карамасдан хамма демократик ташкилотлар сайловларга бир ёкадан бош чикариб тайёргарлик кўраётганлари одамларга оптимистик рух берарди.
Аммо, мен шахсан бу масалада бошкачарок фикрда эдим. Ўйлардимки, Бирлик»дан бошка партиялар, хусусан, «Озод дехконлар» партияси биронта хам номзод кўрсатолмайди. Шу сабабли, агар «Бирлик» Партияси ўз вактида, яъни сайлов кампанияси бошланишидан 6 ой аввал рўйхатга олинмаса, хамма партияларни «Бирлик» Партиясиги бирлаштириш, шу йўл сайловларда кўзга кўринарлик натижага эришиш мумкин. «Бирлик» шу хусусда 2004 йил 26 майда махсус Баёнот хам кабул кидди. Аммо, тез орада кўриндики, дахшатли диктатура каршисида хам хали кўпчилик бир партияга бирлашиш гоясига тайёр эмас.
Хуллас, охир окибат «Бирлик» рўйхатдан ўтказтирилмади, «Озод дехконлар» партияси ва «Эрк»дан ажралиб чиккан «Салай Мадаминов – Отаназар Орипов» гурухи сайлов кампаниясида иштирок этишга хам уриниб кўрмасдан, сайловларни бойкот килажакларини эълон килдилар, «Давра кенгаши» олдидаги мажбуриятларидан хам осонликча воз кечдилар. Мухолифат яна ичидан болталанди.
Шундай бўлса хам, «Бирлик» Партияси ва Самад Мурод бошчилигидаги «Эрк» партияси биргаликда ташаббус гурухлари оркали Олий Мажлиснинг Конунчлик Палатаси депутатлигига «Бирлик» фаолларининг номзодларларини 10 сайлов округидан кўрсатолдилар. Кизиги шундаки, «Озод дехконлар» партияси ва «Салай Мадаминов – Отаназар Орипов» гурухи вакиллари хам жойларда «Бирлик-Эрк» альянсини кўллаб кувватладилар.
Бундан кейин бўлган вокеалар журналимизнинг 2004 йил 5(50) сонида чоп этилган «Ўзбекистонда сайловлар: яна масхарабозлик ва мухолифатнинг кураши» ва 6(51) сонидаги «Сайловлардан сайловларга: ўзбек мухолифатининг вазифалари» номли маколаларда тафсилотлари билан ёритилган. Уларни энг киска шаклда шундай ифодалаш мумкин: «Ўзбекистон режими бутун конунларни оёк ости килиб, муштумзўрлик билан «бирликчи» номзодларни рўйхатга олдирмади ва чўнтак партиялари иштирокидаги демократия тушунчаси устидан кулиш бўлган «сайловлар» воситасида кўгирчок парламент яратиб олди. Шу билан Ўзбекистонда якин орада хеч кандай сиёсий ислохотлар бўлмаслигига ишорат берилди. Мухолифатнинг таркоклиги хам хукумат учун кўл келди».
Олий Мажлиснинг юкори палатаси хисобланадиган Сенатнинг сайланиш тартибини ўзи демократиядан жуда узок бўлгани сабабли, шу тарика вужудга келган замоновий ўзбек парламентини хеч иккиланмасдан «иккипалаталик масхарабозлик» деб айтишимиз жуда ўринли.
Бундай парламентнинг яратилиши миллатимизнинг келажаги учун канчалик тахликaли эканини хали хамма хам тушуниб етгани йўк. Аммо, дунё тажрибаси шуни кўрсатадики, бу каби авантюралар яхшиликка олиб келмаган ва олиб келмайди.