Журнал Ҳаракат
№5 (50) 2004. Кечагина ўтган кунларимиз
Усмон Нур -
Худо хохласа, шундай кунлар келади
Бухоро Халк Шўролар Жумхурияти даври (1920–1924 йиллар) да унинг президенти бўлиб ишлаган Усмон Хўжа, Нозирлар Шўроси (Вазирлар Махкамаси) га рахбарлик килган Файзулла Хўжаев ва Маориф нозири Абдурауф Фитрат иктисодий ва маърифий колок Туркистон ўлкаси учун махаллий кадрлар тайёрлаш масаласига катта эътибор берган эдилар. 1921–1922 йилларда факат Бухоро Жумхуриятидан эмас, балки Туркистоннинг турли жойларидан бўлган 50 нафардан ортик ёшлар мазкур давлат арбоблари рахнамолигида Германия ва Туркияга тахсил олиш учун юборилдилар. Германияга юборилганлар орасида тошкентлик 17 ёшли Вали Каюмхон хам бор эди.
1924–1925 йилларда «кизил империя» таркибида Туркистоннинг 5 бўлакка парчаланиши (совет тарихшунослиги буни «миллий-давлат чегараланиши» деган ном билан атаган) натижасида Бухоро Жумхуриятига барбод берилди, Берлинда ўкиётган ўкувчи ва талабалар эса ўз моддий таъминотчисидан махрум этилиб, юртга кайтишга мажбур бўлдилар. Вали Каюмхон ва у билан бирга олий таълим олаётган 15 чамаси ўспирингина Москва хукуматининг талаби ва тазъйикига карамай ортларига кайтишмади.
Ватанига кайтганларнинг хаммаси хам ўз уйларига етиб боролмадилар. Улар буржуа таълимини олганлар деб, кайтишдаёк йўкотилдилар, колганлари вактлар ўтиб, отилдилар.
Вали каюмхон ўзининг сўнгги маколаларидан бирида махаллий ахоли вакилларидан етук кадрлар тайёрлаш, жумладан уларни Европага юбориб ўкитиш тажрибасининг дўстлари ва душманларини шундай эслайди: «Юртимизда Оврупога тахсил учун юбориш харакатини аксарият (масалан, Чўлпон, Мунаввар кори, Соми кори, Ўктам, Санжар, Маннон Ромиз) олкишлаган бўлишса, буларга карши Зиё Саид, Назир Сафарлар бир тўгарак куриб, карши фаолиятда бўлдилар. Айникса Зиё Саиднинг «Тарих тилга кирди» пьесаси оркали умуман чиркин харакат бўлди» («Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси, 1992 йил 22 апрель сони).
Германияда Вали Каюмхон дастлаб Берлин университетининг кишлок хўжалик факультетига кабул килинди. Уни битиргач, шу университетнинг сиёсий фанлар факультетида яна ўкишни давом эттирди. Бу факультетни тугатиши муносабати билан ёзган диплом иши «Kultur politik in Turkestan» («Туркистонда маданий сиёсат») деб аталган эди.
Вали Каюмхон ўзининг мазкур тадкикотида ва Туркистон ўлкаси турмушига оид сўнгги талабалик йилларида немис матбуотида чоп эттирган маколаларида совет хокимияти туфайли ўлка бошига тушган кулфат ва фожеали хаётни европаликларга маълум килди ва бу билан ўлканинг мустакиллиги долзарб, зарурий масала эканини кун тартибига кўйди. Айни вактда Вали Каюмхоннинг бу ишлари унинг Туркистон мустакиллиги учун курашга бел боглаганини хам англатарди.
Германия билан Россия ўртасида 1941-1945 йиллар уруши бошланган вактда немислар юртида яшовчи ягона туркистонлик Вали Каюмхон эди. Берлинда туриб, у Германия томонидан оккупация килинган Парижда немислар хибсга олган бошка туркистонлик миллий истиклол курашчиси - Мустафо Чўкай ўглини камокдан озод этишга ва ўз ёнига чакиртиришга муваффак бўлди.
Урушнинг илк даврида иккалалари туркистонлик аскарларнинг Германия тарафидан ёппасига асир килиб олиниши масаласини ўргандилар ва бу харбий асирлар мунтазам рус армияси аскарлари эмас, балки хеч бир тайёргарликсиз, жанговар куролларсиз, таёклар билангина стратегик максадда, «тўп еми» сифатида жангга ташланган мусулмонлар эканини Германия хукуматига тушунтира билдилар.
Зотан асирлар кирилиб кетиш олдида турарди. Зеро, бир томондан, Совет хукумати муттахамлик килиб, Германияда биздан асир тушганлар йўк, агар бўлса, улар Ватан хоинларидир дея ўша даврдаги халкаро хукукка зид равишда душман кўлидаги асир аскарларини озик-овкат, кийим-бош ва дори-дармон билан таъминлашдан бош тортган, иккинчи томондан, дастлабки кезларда Германия хукумати туркистонликларни хатна килингани учун яхудийларга йўйиб, кийнокларга солган эди (Вали Каюмхоннинг 1991 йили ушбу макола муаллифига берган телеинтервьюсидан).
Германия хукуматидан ижозат олган Вали Каюмхон ва Мустафо Чўкай ўгли лагерма-лагерь юриб, дастлаб Германиянинг "Aschullar" лагеридаги, сўнгра бошка лагерларидаги ўзбек, козок, киргиз, тожик ва туркман, бир сўз билан айтганда, туркистонлик асирларни куткариш учун уларнинг кўнгилли анкеталарини тузишга киришдилар. Лекин Мустафо Чўкай ўгли 1941 йил декабрида вафот этгач, асирларни озод килиш иши каюмхоннинг бир ўзига колди.
«1942 йилнинг бошидан эътиборан каюмхон бир неча юз минг туркистонлик асирни лагерлардан чикариб, уларни цивил ишларга жойлаштиришга муваффак бўлди. .Очлик, касаллик хукм сурган, совук ойларда кийимсиз колганимиз шароитларда биз, туркистонлик асирлар Каюмхоннинг химматини кўриб, уни «Ота» деб атайдиган бўлдик. У биз учун чиндан хам оталик килди», - деган эди собик асир ва тарихшунос Боймирза Хайит Вали Каюмхон вафоти муносабати билан унинг хотирасини эслаб.
1942 йилнинг биринчи ярмида Германия хукумати СССРдаги айрим гайри рус халкларнинг асирларидан миллий кўшилмалар (легионлар) тузишга рухсат этгач, Туркистон легиони хам ташкил этилди. Унинг аскар ва зобитлари сони 1944 йил охирида 267 минг киши эди («Шарк юлдузи» журнали, 3-сони).
Каюмхон Ота 1942 йил августида легионнинг миллий аскарларига таянган холда Миллий Туркистон Бирлик кўмитасини ташкил килди. 1942–1945 йилларда Берлинда 100 дан ортик туркистонлик Миллий кўмитада ишлади. кўмитанинг мазкур аъзолари кўмита президенти - Ота рахбарлигида миллий аскарлар ва эндигина асирга тушган туркистонликлар масалалари билан машгул бўлдилар, туркистонликлар бирлигини мустахкамлаш, миллий аскарларнинг Туркистон халки тарихи, маданияти бўйича ва бошка сохаларда билимларини оширишга кўмаклашдилар, кизил салтанат мустамлакачилиги зулмидан озод бўлиб, истиклолга эришиш йўлларидан сабок бердилар, бўлгуси Туркистон давлатини куришга тайёргарлик кўришни хам унутмадилар.
Бу даврда Германияда «Янги Туркистон» газетаси, «Миллий Туркистон» ва «Миллий адабиёт» журналлари, Туркистон масалаларига оид кўплаб китоблар нашр этилди, хатто граммофон пластинкалари чикарилди. Улар легион аскарларига, сўнгра эса легион ўрнида Туркистон Миллий армияси ташкил этилгач, унинг аскарларига бепул таркатиларди. Аскарлар эса Миллий кўмитани моддий жихатдан кувватлаб турардилар.
Иккинчи жахон урушининг тугаши эрк ва истиклол курашчиларига урушнинг ўзидан хам бадтаррок мусибатлар келтирди. 1945 йилдаги крим (Ялта) конференцияси келишувига биноан уларни СССРга - ажал тегирмонига мажбурлаб кайтариш бошланди. 1945 йил охиригача давом этган бу жараёнда ўн минглаб туркистонликлар руслар кўлига кайта тушишдан кўра ўлимни афзал кўрдилар.
каюмхон Ота эса америкаликлар томонидан камокка олиниб, бир ярим йилча хибсда сакланди. У Германиянинг Нюрнберг шахрида суд жараёнини олиб борган Халкаро харбий трибунал томонидан 1946 йили озод килинди. Энди у миллий харакатни мафкура майдонида давом эттиришга киришди. Жумладан, «Миллий Туркистон» журналини ўзбек тилида (латин ва араб алифбосида), шунингдек, инглиз ва араб тилларида нашр эттирди. Журнал Ўрта Осиёда хам махфий таркатилган.
Кўпгина халкаро анжуманларда Каюмхон Ота Туркистон миллий харакати хакидаги маърузалари билан катнашган эди. У умрининг охирига кадар, 40 йилга якин БМТнинг большевизмга карши Халклар Кенгашига раислик килди. Нафакат Ўрта Осиё халкларининг, балки «кизил империя»даги барча гайри рус халкларнинг озодлиги учун курашчилар сафида Ота бу фаолияти билан буюк сиёсий арбоб даражасига кўтарила олди. У давлат рахбарлари кабулларида хам бўлган. Масалан, Вали каюмхон Миср СССРнинг якин дўстига айланган даврда бу араб давлатининг ўша вактдаги президенти Жамол Абдул Носир билан 1961 йили Нил дарёси устида, кемада мулокот ўтказиб, ундан Ўрта Осиёнинг Совет Иттифокидан мустакиллик олишига ёрдам беришини сўраган эди (ушбу макола муаллифининг видеоархив маълумотидан).
Каюмхон Ота ўзининг давлат арбоблари ва халкаро ташкилотларнинг вакиллари билан килган бундай мулокот ва мубохасаларида, ёзган асарларида яхлит ва бўлинмас Туркистоннинг миллий истиклоли хусусида хар кандай муросасозликни рад киларди. Ўрта Осиё совет республикалари мустакиллик олганидан кейин хам Ота ўз гояларидан чекинмади. У 1992 йили бир мактубида (шоир ва ашулачи Дадахон Хасанга ёзган хатида) бундай деган эди: «Бизнинг олдимизда ёлгиз Ўзбекистоним, козогистоним, Туркманистоним, Тожикистоним ва киргизистоним масаласи эмас, балки умумтуркистон, бир миллат ва парчаланмас Туркистон масаласи турибди».
Совет тузуми учун хавфли бўлган катъиятли ва иродали бу инсондан кўрккан КГБ (аникроги, Ўзбекистон бўлими - Ўзбекистон Давлат хавфсизлик кўмитаси) унга карши бир неча бор суикасдлар уюштирди. Бу дахшатли идора Отани жисмонан йўкотишга уриниш баробарида уни гоявий таслим килмокчи бўлиб, олимлар хизматидан кенг фойдаланди.
Шу максадда 1970 йилдан бошлаб Ўзбекистон Фанлар академияси Раёсати хузурида «Хорижий гоявий окимлар, антикоммунизм шакллари ва усулларига карши кураш» муаммолари Илмий кенгаши фаолият олиб борди. Бу «муаммо»ларни хал килиш йўлида Хамид Иноятов, Гога Хидоятов ва бошка тарихчи олимлар жонбозлик кўрсатишди: Вали Каюмхон ва унинг гоядошларини «тарихни сохталаштирувчилар» дея бадном киладиган талай монографиялар ижод этишди. Бу пойгада Ўрта Осиёдаги бошка республикалар ва Козогистон олимлари хам Ўзбекистонникидан колишмади.
Афсуски, Каюмхон Ота ўз орзуси кисман ушалган - истиклолга чиккан Ўзбекистонини келиб кўролмади. Тўгриси, келиб кўришга йўл беришмади. 1904 йилнинг 15 июлида Тошкентнинг эски шахар кисмида тугилган Вали Каюмхон такдир такозоси билан 1993 йилнинг 13 августида, жума куни Германиянинг Дюссельдорф шахридаги уйида вафот этди. Мюнхен шахридаги мусулмонлар кабристонига дафн килинган. Ундан бир киз колган. Тошкентда кариндошлари бор.
Ўзининг шуурли хаётини мустакиллигимиз учун хадя этган Вали Каюмхон ўзбек халкининг миллий тимсоли ва кахрамони бўлиб колишга хакли ва бундай эъзозга жуда-жуда сазовор. Унинг немис аёли кўлида колган илмий-адабий мероси чин тадкикотчиларини кутмокда.
Худо хохласа, шундай кунлар келадики, Ота рухи Марказий Осиё халклари, авало, ўзбек халки учун бир ўрнак вазифасини бажарар, кўчалар унинг номи билан аталар, хайкали хам кад кўтарар.
Тошкент шахри