Журнал Ҳаракат
№4 (49) 2004. Ўзбекистонда яна террор
Анвар Хаким -
Мамлакатимиз сурункали террор майдонига айланмокда
20-чи асрнинг иккинчи ярмини энг киска шаклда ифодаламокчи бўлсак, космосни забт этиш, интернет каби информацион системалар яратиш, Совет Иттифоки каби аждахонинг кулаши, коммунистик идеологиянинг чўкиши каби вокеаларни эслаймиз. Булар, хакикатда хам, одамзот тарихида из колдирадиган вокеалар.
XXI асрнинг бошланиши эса, одамзот тарихига 2001 йилнинг 11-чи сентябрида Нью-Йоркда АКШнинг рамзига айланган осмонўпар эгизак биноларнинг террористик хужумлар натижасида йўк килиниши билан бошланган умумжахон террор даври сифатида кирса керак. Баъзилар террор вокеалари олдин хам бор эди, демак, террор даври аввалрок бошланган дейишлари табиий. Аммо, шуни тан олишдан бошка иложимиз йўк, айнан 11 сентябрь призмаси оркали аввалги ва ундан кейинги террор вокеалари, айникса, ислом динига мансуб бўлган гурухларнинг террори яхлит бир кўринишга эга бўлди.
Ўзбекистон хукумати хам биздаги террор вокеаларини умумжахон террорнинг бир кисми сифатида кўрсатишга харакат килиб, бундан ўзи учун фойда кидирмокда эканлиги хеч кимга сир эмас. Аммо, дунё бу масалада хукуматимиз билан хамфикр дейиш катта хато бўларди. 2001 йил 11 сентябрдан аввал хам, энг мухими, ундан кейин хам Ўзбекистондаги вокеалар дунё тарафидан тубдан бошкача бахоланди.
1999 йил 16 февраль вокеалари
Келинг эслайлик, Тошкентдаги 19991 йил 16 февраль портлашлари, тўгрироги, террористик хужумлар Ўзбекистон хукумати тарафидан кандай «такдим этилди» ва дунё тарафидан кандай кабул килинди, кандай изохланди.
Ўзбекистон хукумати аввалига бу портлашларни Каримовга карши демократик мухолифат вакилларининг, хусусан «Эрк» партиясининг юрт ташкарисида яшаётган рахбари ва бир гурух фаолларининг хам иштирокида уюштирилган суикасддан бошлаб, экстремист мусулмонлар – вахобийларнинг мамлакатдаги дунёвий тузумга карши тажовузию исломий давлат куриш тарафдорларининг тинч ахолига нисбатан уришигача бўлган кенг спектрда турлади.
Ўзбекистон мухолифати эса, миршаблаштирилган мамлакат бўлмиш Ўзбекистонда бу каби амалиётларнинг махсус хизматлардан беркитиб ўтказиб бўлмаслиги, февраль портлашларида махсус хизматларнинг кўли борлигига имо килди.
Масалан, «Бирлик» халк харакатининг террор вокеаларининг эртаси куни, яъни 17 февралда эълон килинган Баёнотида, хусусан, шундай дейилади:
«Бир нарса аникки, хар бир одамнинг хатто шахсий хаёти хам махсус хизмат органлари контроли остида бўлган Ўзбекистондек давлатнинг пойтахтида бир вактнинг ўзида шунча дахшатли портлашлар уюштирилса, бу ишнинг ичида ўша органларнинг юксак даоажадаги хизматчилари хам бўлмаганига ишониш кийин. Айни пайтда, шу пайтгача хеч бир ерда эшитилмаган, хукумат рахбарларининг таъбири билан айтганда, «ислом фанатиклари» бу ишни килганларига хам ишониб бўлмайди. Бошка тарафдан, шу нарса хам маълумки, рахбариятиининг ношудлиги туфайли Ўзбекистон якин ва узок атрофдаги хамма кўшнилари билан ёмон муносабатда. Аммо уларнинг хеч бири билан алокаларимиз конли вокеалар бошлашгача етиб борадиган даражада эмас. Агар шу нарсалар анализ килинса, бу вокеани уюштирганлар хукуматнинг ичидалиги тўгрисидаги тахминнинг эхтимоли яна хам ошади.
Якин кунларда Ички ишлар вазири билан Давлат хавфсизлик комитетининг рахбарлари истеъфога жўнатилиб уларнинг устидан бепарволик килганлари учун жиноий иш бошлатилмаса ва унинг ўрнига одатдагидек демократик мухолифат вакиллари ва диндорларга карши тазйиклар кучайтирилса, бу нарса юкоридаги тахминимизнинг тўла исботи бўлади» («Харакат» журнали, № 1 (16), 1999 йил).
Мухолифатга кўра, табиий, демократик мухолифатни назарда тутмокдамиз, хукумат ўзининг чизигидан юрмаганларга карши олиб бораётган катагон кампаниясини янада кучайтириш учун бу каби конли вокеаларга эхтиёжи борди.
Демак, кўриб турибмизки, хар доим ва хамма ерда бўлгани каби, хукумат ва мухолифат бу масалага 2 турли бахо берди. Хўш, бу ерда ким хак? Ёки ким хакикатга якинрок?
Бу саволларга жавобни икки манбадан излаш лозим. Биринчиси, вокеаларнинг анализи бўлса, иккинчиси, дунё жамоатчилигининг, авваламбор, демократик мамлакатларнинг, яъни ошкоралик бор бўлган мамлакатларнинг фикри. Ошкоралик бор ерда хар кандай фикр фактларнинг анализига асослангани сабабли - асос манба яна ўша вокеаларнинг анализи бўлиб колиши гоят табиий нарса.
Келинг, вокеаларнинг анализига ўтайлик.
16 февраль куни Тошкентнинг турли жойларида 5 ёки 6 портлаш бўлгани хакида гапирилди. Уларнинг биринчиси Вазирлар махкамаси биносининг олдида эрталаб соат 11 дан бир неча дакика аввал юз берди. Хукуматнинг расмий маълумотларига кўра, бу ерда хукуматнинг мажлиси ўтиши керак эди ва унга президент Каримовнинг катнашиши аввалдан режалаштирилганди. Агар шу ерда жуда оддий ва жуда мантикий бўлган «Президентнинг келиши олдиндан режалаштирилган жойга портлатувчи моддалар тўлатилган автомобильни кўйиб туринг, хатто оддий бир номаълум автомобиль кела оладими, агар келолса, президентнинг кўримачилари ним иш килади ўзи?» деган саволни кўйган хар кандай акли расо одам бу портлаш президентга карши суикасд эди деган тахминдан дархол воз кечиши керак.
Бунинг устига, асосий максад президентни ўлдириш бўлса, масалан, «Интерконтинентал» мехмонхонаси олдида портлаш уюштиришнининг нима кераги бор эди?
Террористларнинг максади хукуматга шу йўл билан тахдид килиш, ўз борлигини ва ўз кучини кўрсатиш эди, деган версияни олайлик. У холда, террористлар, аникроги уларнинг ташкилоти бу портлашларни ким уюштиргани ва бу амалиётнинг максадини дархол эълон килишлари керак эмасмиди? Бутун дунёда теророрни курол килиб олган ташкилотлар шундай киладилар. Хатто, шундай конли йўллар билан ўз кучларини намойиш киладилар, ўз максадларини яна бир эслатиб кўядилар.
Нахотки, ўзбек террористлари ўзбек президенти каби «ўзига хос, ўзига мос», мисли кўрилмаган янги йўл танладилар, нафакат, килган ишларини ўз бўйниларига олмайдилар, балки, ўзларинингмаксадларини сир тутадилар? Кизик террористлар!
Аммо, айни замонда, Ўзбекистондаги режим бу портлашлардан демократияни янада бўгиш, ўзгача фикрловчиларни йўк килиш, бир огиз сўз билан айтсак, диктатурани мустахкамлаш учун фойдалангани эса бу портлашлар факат хукуматдагиларга кўл келганини кўрсатади ва махсус органларнинг «кўли борлиги» хусусидаги тахминларни яна хам кучайтиради.
Шу сабабли бўлса керак, дунё жамоатчилиги 1999 йил 16 февраль портлашларидан кейин террорни коралаш билан бирга, балки ундан хам кўпрок, Ўзбекистон хукуматининг сиёсий ва диний эркинликларни бўгиш сиёсатини коралади. Айнан шу сиёсат туфайли бу хукумат билан бошкача «гаплашиб» бўлмайди деганларларнинг сони ошиши мумкинлиги гапирилди.
Дунё жамоатчилиги биздаги террор вокеаларини бошкача бахолаганини айтганда, айнан шуларни назарда тутгандик.
Гарб давлатлари, Ўзбекистоннинг демократик мухолифати каби, хукуматнинг мавжуд сиёсати туфайли жамиятда ички карама-каршилик кучайишини бошорат килгандилар. Аслида шундай бўлди хам. Айнан, 1999 йил 16 февраль вокеаларидан кейин хукуматнинг мусулмонларга карши олиб бораётган репрессияларининг янги бокичга чикарилиши натижасида Ўзбекистон Ислом Харакати расман тузилди ва у хукуматга карши жиход эълон килди. Бу феълан фукаролар урушининг бошланиши эди десак, янглиш бўлмайди.
Тез орада Ўзбекистон Ислом Харакатининг Афгонистонда Толиблар ёрдамида тайёрланган жангарилари Сурхандарё ва Тошкент вилоятининг тогли худудларида Ўзбекистоннинг расмий кўшинлари билан жанглар бошладилар. 2001 йил 11 сентябрь вокеаларидан кейин АКШ террорга карши уруш кампанияси доирасида Толиблар режимини йикитгани ва Ўзбекистон Ислом Харакатининг илдизлари киркилгани туфайли, Ўзбекистонда фукаролар урушининг олди олинди.
Агар Ўзбекистондаги террор вокеаларининг илдизи хукумат айтаётгандек юрт ташкарисида бўлса эди, Толиблар режимининг йикилиши билан юртимизда террор битган бўларди. Аммо, битмади. Чунки, кайта-кайта таъкидланаётганидек, террорга сабаб асосий унсур хукуматнинг сиёсати эди, у эса хеч ўзгармади.
Шу сабабли 2004 йилнинг март ойи охири ва апрелнинг бошларида Тошкентда амалга оширилган янги террор вокеалари хеч кимни хайратга солмади. Кейин 30 июль вокеалари юз берди, Ўзбекистон сурункали террор мамлакати макомига эришди, десак бўлади.
30 июль вокеаларининг аввалгиларидан фаркли бир жихати бор. Бу хам бўлса террористик хужумларнинг нишонлари рўйхатига чет давлатларнинг Тошкентдаги элчиликлари хам киритилгани. Хозир бу сўнги вокеаларни анализ килиб, баъзи хулосалар килишга харакат киламиз.
2004 йил 30 июлда бўлиб ўтган вокеалар
2004 йил 30 июль куни соат 22 атрофида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таркатган расмий хабарда шундай дейилади:
«2004 йил 30 июль куни Тошкент шахрида соат 16.45-17.00 да уч жойда портлаш рўй берди. Улар АКШ, Исроил элчихоналари ва Ўзбекистон Бош прокуратураси бинолари олдида ўзини ўзи портлатган террорчилар томонидан содир этилди. Окибатда икки киши халок бўлди. Тўккиз киши жарохатланди. Улардан иккитасининг ахволи огир. АКШ ва Исроил элчихоналарининг бинолари зарар кўрмади. Бош прокуратура биносининг кириш жойига зарар етди. Ўзини ўзи портлатган террорчиларнинг шахси аникланмокда. Улардан бирининг ёнидан шахсини тасдикловчи хужжатлар топилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов рахбарлигида тегишли идора ва хизматлар рахбарларидан иборат Хукумат комиссияси тузилди. Тергов ишлари бошланди. Террорчиларнинг шахси ва уларнинг алокаларини аниклаш чора-тадбирлари кўрилмокда. Айни пайтда элчихоналар ва бошка мухим объектларни кўриклаш, террорчилик харакатларининг олдини олишга каратилган чоралар кучайтирилди».
Шу киска хабар воситасида мавжуд хокимият ўз халкига янги террор ходисалари тўгрисида биринчи расмий маълумотини берди.
Бу маълумотнинг расмий маълумот эканлигини остини чизишимиз тасодифий эмас. Чунки, кандай даврда яшаётганимизни хали хам фаркига етмаган Каримов хукумати бу ходисаларни ўз халкига 5 соатдан кейин, яъни, мамлакат халкининг каттагина кисми уларни чет эл хабар воситалари оркали билиб бўлгандан кейин расман билдирди.
Дунё оммавий ахборот воситалари хар доимгидек ўта тезликда харакат килдилар. Тошкентдаги портлашлардан ярим соат хам ўтмасдан хабар агентликлари бонг урдилар: Тошкентда яна кон тўкилмокда, яна террор!
Русларнинг Интерфакс агентлиги орадан 10-15 минут ўтмасданок Ўзбекистон бош прокуратураси биносининг фойесида портлаш бўлганини прокуратурадаги ўз манбасига асосланиб хабар килди. «Курбонлар бор. Уларнинг сони хали номаълум. Прокуратура биноси ўриаб олинган. Оператив тадбирлар ўтказилмокда», дебди манба.
Бошка бир портлаш Америка элчихонасининг Чилонзор туманидаги асосий биноси олдида бўлгани, курбонлар сони маълум эмаслиги, портлаш «шахид камари» таккан бир эркак киши тарафидан килингани, элчихона биноси ўраб олиниб, атрофда транспорт катнови тўхтатилганини эса, Интерфаксга дипломатик миссиянинг ходими билдирган.
Айни шу дакикаларда Англиянинг Рейтер агентлиги Исроил радиосининг хабарига аслосланиб, Исроилнинг Тошкентдаги элчихонаси олдида бир террорист ўзини портлатганини билдирди.
Бир неча дакикадан кейин ўзбек мухолифатчилари томонидан ташкил килинган «Харакат» Ахборот Агентлиги хам бу хабарларни ўз сайтида эълон килди.
Кейин маълум бўлишича, Кримда Ялтада дам олаётган президент Каримов таътилини кесиб Тошкентга кайтган. У террористик ходисаларни тешириш учун тузилган хукумат комиссиясини шахсан ўзи бошкармокчи.
Кейин кундалик оддий ишлар бошланди. Ўзбекистоннинг хавфсизликни саклаш бўйича маъсулиятли ташкилотлари террор билан боглик одамларни аниклаш, аникланганларини камаш билан, махолифат ташкилотлар ва чет мамлакатларнинг рахбарлари террорга муносабат билдириш, тўгрироки уни коралаш, террор курбонларининг якинларига ва ўзбек халкига хамдардлик билдириш билан машгул бўлдилар.
Биринчи муносабат Ўзбекистон мухолифат партиялари ва хукук химоячиларининг «Давра Кенгаши»дан келди. Унинг 31 июль куни эрталаб «Харакат» сайтида эълон килган киска Баёнотида, «Давра Кенгаши» террористик харакатларни, улар кандай максадлар билан амалга оширилишидан катъиназар, коралашини маълум килади.
Бу кундан эътиборан Тошкент портлашларига доир тафсилотлар аста-секин маълум бўла бошлар экан, 30 июлдаги конли вокеаларининг расми чизила бошлади.
Ўзбекистон Бош прокурорлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, Тошкентдаги Бош прокурорлик биноси хамда АКШ ва Исроил элчихоналари олдида бўлган кучли портлашлар натижасида 3 худкуш эркак, 2 нафар ички ишлар ва бир нафар Миллий хавфсизлик хизмати ходими халок бўлган, Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокурорликнинг 8 ходими, АКШ элчихонасининг 2 кўрикчиси тан жарохати олган. Мустакил манбалар бу ракамлар анчагина кўп эканини тасдикламокда.
Портлашлар окибатида Бош прокурорлик биносининг фойеси вайронага айланган. Гарчи АКШ ва Исроил элчихоналарига катта зарар етмаган бўлса-да, лекин уларга якин кўп каватли турар жойларнинг ойналари чилпарчин бўлган.
Бу вокеалар муносабати билан Ўзбекистоннинг ичи ва чегараларида катта хавфсизлик чоралари кўрилди. Масалан, кеча Козогистоннинг Чимкент шахридан Тошкентга келган «Харакат» мухбирининг далолат беришича, Fишткўприк божхона маскани деярли ёпилган. Бу ерда Ўзбекистондан ташкарига хеч ким чикарилмаяпти, Козогистон тарафдан эса факат Ўзбекистон фукаролари ўтказилмокда. Окибатда чегаралар ортида кўп одамлар тўпланиб колган. Ўз навбатида Тожикистон ва Киргизистон хам Ўзбекистон билан чегараларида кучайтирилган хавфсизлик ва назорат чораларини кўрган.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги эътирофига кўра, портлашларга алокадорликда гумон килиниб, талай фукаролар хибсга олинмокда.
Хукук химоячилари Ўзбекистон Олий Судида эса шу йил март ойининг охиридаги портлашларга алокадорликда айбланаётган 15 киши устидан бораётган суд жараёни 31 июлда хам давом этганини маълум килдилар.
31 июль куни Тошкентдаги сўнг портлашлар муносабати билан президент рахбарлигида тузилган хукумат комиссияси Оксарой кароргохида тўпланди ва пойтахт, вилоятлар марказлари, ахоли турар жойларида хавфсизликни янада кучайтириш юзасидан чора-тадбирлар белгилади.
Мажлисдан сўнг Ислом Каримов Ўзбекистон телевидениесига интервью берди. Президентнинг икрорича, шу йил март ойи охирида бўлган портлаш иштирокчилари билан ўтган кунги худкушлар «бир тўда»га мансуб бўлиб, бир режа бўйича ишлаганлар. Ислом Каримов бу ишларда нафакат Ўзбекистон Ислом Харакатининг, балки «Хизб-ут-Тахрир»нинг хам кўли борлигини иддао килди.
Давлат рахбари «адашганлар»ни йўлидан кайтариш хакидаги даъватини такрорлади. Унинг гапи рост бўлса, бундай шахслар айбига чиндан икрор бўлиб келган хамда ота-онаси ва махалла жамоатчилиги кафолат берган такдирда кечирилажаклар.
Президент интервьюси сўнгида кейинги 5–6 йилдан бери чайналиб келаётган «Ўз уйингни ўзинг асра!» шиорини кенгайтириб, «Ўз уйингнигина эмас, ўз юртингни хам химоялашинг керак!» деган даъват билан алмаштиришни таклиф килди. Бу даъват, - деди Ислом Каримов, - «барчамиз учун хаёт конунига, кундалик харакатимизга айланиши керак».
3 августдан бошлаб эса, Ўзбекистон Бош прокурорлигида, АКШ ва Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихоналари олдида ўз-ўзини халок килган камикадзелар Козогистон фукаролари эканлиги хусусида расмий идоралардан «сизган» гаплар таркалди. Шуни айтиш керакки, бу гапларга одамлар унча эътибор бермадилар. Сабаб – халигача одамларда кўшни мамлакатларнинг фукароларига «четэлликлар» каби караш туйгуси йўклигида.
3 августда дунёнинг оммовий ахборот воситалари «Хизб-ут-Тахрир»нинг Лондондаги идораси 30 июль куни Тошкентда бўлган портлашларга бу исломий партиянинг алокадорлиги тўгрисида Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг иддаоларини буткул ва катъиян рад этувчи Баёнот эълон килганини билдирдилар. Унинг вакили Имрон Вохид Би-Би-Си мухбирига ўз партияси хеч качон зўравонлик хатти-харакатларига кўл урмаслигини, факат ва факат сиёсий кураш олиб боришини таъкидлаган.
Имрон Вохиднинг айтишича, «Хизб-ут-Тахрир»нинг Ўзбекистондаги аъзолари бу ердаги режимнинг аёвсиз репрессиялари остида фаолият олиб боришмокда. Шу сабабли партия рахбарияти уларнинг хавфсизликлари хакида кайгуришади. «Хизб-ут-Тахрир» халкаро ташкилот бўлиб, мусулмон дунёсида ўзининг рахбариятига эга. Бу рахбарият Ўзбекистондаги партия аъзолари билан мунтазам алокада ва улар фаолиятини кузатиб боради хамда йўналтиради.
«Би-Би-Си»га кўра, «Хизб-ут-Тахрир» вакили бундай деган: «Биз жамиятни зўравонликлар эмас, балки фикр, гоя ўзгартиради деб ишонамиз. Зўравонлик ва террорни кўллаб кувватлаётган Ўзбекистон режимидир. У бегунох одамларни террор килмокда, минглаб аъзоларимизни кийнокка солмокда, камокларга ташламокда. Улар хар куни Ўзбекистонда зўравонлик ва террор билан юзма-юз келишмокда. Партиямизнинг мафкураси эса бундай зўравонликларни катъиян истисно килади».
Айнан шу куни март охири - апрель бошида Тошкент ва Бухорода бўлган портлашларга алокадорликда айбланаётган 15 фукаро устидан Ўзбекистон Олий судида бўлаётган суд жараёни номаълум муддатга кечиктирилгани эълон килинди.
Ички ишлар вазирлиги ходимлари ичидан 30 июль портлашларида халок бўлганларнинг сони биттага ошганини хам маълум килди. Ўша куни ярадор бўлган миршаблардан яна бири касалхонада ўлган.
4 августда Бош прокуратура Матбуот хизмати рахбари Светлана Ортикова Тошкентда рўй берган террорчилик ходисалари юзасидан текширув олиб боришда ўз ёрдамларини таклиф килган Исроил махсус хизмати, АКШнинг Федерал Кидирув Бюроси ва халкаро Интерпол ташкилотларининг мурожаатлари Ўзбекистон тарафидан рад килинганини эълон килди. Шунга карамай НТВ, Ассошейтед-Пресс сингари оммавий ахборот воситалари Федерал Кидирув Бюросининг айрим одамлари Ўзбекистонга келгани-ю текширишларда катнашаётганини ёзишди.
Мустакил экспертларнинг фикрича, бу хабарларда чалкашлик йўк бўлиши мумкин. Ўзбекистон хукумати бу масалада АКШ ва Исроилнинг хамкорлик таклифини рад этса хам, бу давлатларнинг махсус хизмат ходимлари Тошкентга келиб, ўз элчихоналари билан боглик вокеалар устида мустакил равишда ишлаётган бўлишлари эхтимолдан холи эмас.
Илк хулосалар
Ўзбекистонда навбатдаги террористик вокеаларни анализ килган одам шу нарсани кўрадики, ўзбек террористлари дунё террористларидан фаркли ўларок, кўпчилик тўпланадиган жойларда портлатишлар уюштириб, катта талофатлар келтириш ва халк ичида кўркув кайфияти яратишга интилмайдилар. Уларнинг нишонлари жуда хам аник. Бу нишонлар – Миллий Хавфсизлик Хизмати ва Ички Ишлар Вазирлигининг ходимлари, яъни мавжуд хукуматга нисбатан зўравонликка асосланмаган усуллар билан сиёсий ва диний мухолифатчилик килаётган одамларни катагон килаётганлар.
Шу сабабдан бўлса керак, хатто дунё матбуоти хам Ўзбекистондаги террор вокеаларининг илдизини хукуматнинг узокни кўрабилмаслик сиёсатидан кидириш кераклигини ёзмокда. Ўзбекистондаги мусулмонларнинг бир кисми террористларни касоскорлар деб айтаётгани хам хеч кимга сир эмас.
Шулардан келиб чикиб ишонч билан айтиш мумкинки, Ўзбекистондаги терроризмнинг жиддий геополитик сабаблар туфайли ўртага чиккан халкаро терроризм билан алокаси йўк. Демак, Ўзбекистондаги мавжуд катагончи ва агрессив атеистик режим ўзгаргандан кейин ўлкамизда террор учун хеч кандай сабаб колмайди.
Охирги террор вокеаларининг яна бир жихатига кўз юмиш хам тўгри бўлмасди. Бу жихат – 30 июль куни АКШ ва Исроилнинг Тошкентдаги элчиликлари хам нишонга олинганидир.
Мутахассисларнинг фикрича, бу билан кимлардир Ўзбекистондаги радикал мусулмонларни халкаро терроризмга боглаб кўйиш учун харакат килмокдалар. Шундай килинса, Гарб давлатларида Ўзбекистон хукуматининг репрессив сиёсатига симпатия билан каровчиларнинг сони кескин ошган бўларди. Бундай хол мавжуд режимнинг фойдасига ишлаши ўз-ўзидан маълум нарса. Айнан шу сабабли, бу ерда хам ўзбек махсус хизматларининг «кўли» борлиги ва ўша «кимлардир» МХХ (собик КГБ) одамлари бўлиши мумкинлиги хусусида гумонлар пайдо бўлмокда.
30 июль вокеалари бўйича килиниши керак бўлган хулосаларнинг бири «Бирлик» Партиясининг 6 августда (2004) эълон Баёнотида ўз ифодасини топган:
«Ўзбекистон хукумати охирги йиллардаги антидемократик сиёсатини баркарорликни саклаш, экстремизмнинг олдини олиш каби бахоналар билан оклашга интилиб келди. Сиёсий ва иктисодий ислохотларнинг ўтказилмаётгани, халкнинг турмуш даражаси борган сари тушиб бориши сабабли одамлар бу хукумат бирор нарса килолишига ишонмай кўйгандилар. Энди кўриниб турибдики, хукумат радикализм ва экстремизмнинг олдини олишга, баркарорликни саклаб колишга хам кодир эмас. Дунё хамжамияти хам Ўзбекистон хукуматига бўлган ишончини йўкотди. На юрт ташкарисида на юрт ичкарисида хукуматнинг обрўси колмади...
Ўзбекистонни фалокатдан куткарадиган куч - уни бир вактлар мустакиллика олиб келган демократик мухолифатдир».
Бу фикрга кўшилмаслик кийин.