Журнал Ҳаракат
№2 (47) 2004. Кечагина ўтган кунларимиз
«Харакат» Ахборот Агентлигининг янгиликлар тасмасидан
Манба: www.harakat.net
Январь - Февраль, 2004 йил
2 январь: Ўлдирилган хокимининг ўрнига янгиси тайинланди
Ўтган йилнинг бахорида Яккабог тумани хокими номаълум кишилар томонидан отиб ўлдирилгандан бери туманда хокимлик курсиси бўш эди. 2003 йилнинг сўнги кунларида бу курсига янги одам ўтказилди. 28 декабрь куни Яккабог тумани депутатлар кенгашида туман хокимлигига олдин Сув хўжалиги бошкармасида ишлаб келган Зафар Рўзиев сайланди. Янги хоким ўз вазифасини бажаришга киришди, аммо собик хокимнинг ўлими хали хам сирли колмокда.
6 январь: Сўмга нисбатан валюталар курси
(6 январь, сешанба маълумоти)
1 доллар ($) = 980,18 сўм; 1 евро = 1241,01 сўм; 1 рубль = 33,28 сўм.
Cаррофлик (пул алмаштириш) шохобчаларида 1 долларни 981 сўмга сотиш ва 987 сўмга харид килиш, 1 еврони эса 1242 сўмга сотиш ва 1250 сўмга харид килиш мумкин.
«Кашкадарё» газетасининг машхур сахифаси ёпилди
Вилоят хокимлигининг нашри бўлган бу газета янги йилда «Кайфият» номли сахифасидан махрум бўлди. «Кайфият» сахифаси бундан икки йил илгари журналист Санобар Боймуродова томонидан чикарила бошланганди. Унда енгил хажвлар ва савол жавоблар оркали вилоятда мавжуд бўлган иллат, камчилик ва нуксонлар ёритилиб борилаётган сабабли, сахифа ўкувчилар орасида машхур бўлиб кетган.
Сахифанинг ёпилишига сабаб нима бўлди? Маълум бўлишича, сахифада вилоятнинг кўзга кўринган одамлари «обрўсизланаётганлиги» Кашкадарё вилоят хокими Нуриддин Зайниевга ёкмай колибди ва у йил якуни олдидан газета бош мухаррири Бури Норкобиловга танбех бериб, ушбу сахифани ёпишга огзаки кўрсатма берибди.
9 январь: Андижонда мисли кўрилмаган
норозилик намойиши
Бугун соат 15 да, мингга якин кария ва ногирон Андижон шахрининг «Хамкорбанк» биноси рўпарасида «Бобуршох» кўчасидаги транспорт харакатини тўхтатиб кўйиб, норозилик намойиши килди. Сабаб – Ўзбекистонда анъанага айланиб колмокда бўлган холат – нафака пулларини 2-3 ойлаб берилмаётгани.
«Бобуршох» кўчасида ярим соатга якин транспорт харакати тўхтаб туриши давомида хукук тартибот ходимлари ва Андижон шахар хокимлигидан келган вакиллар намойиш катнашчилари билан музокара олиб бордилар. Амалдорлар бугунок нафака пулларини таркатишни бошлаш хусусида ваъдалар бердилар.
Орадан 1 соат хам ўтмасдан, шахарнинг 19 алока бўлимига нафака пуллари олиб келинда ва улар ахолига тарката бошланди. Шахар рахбарлари бунчалик кўп одам иштирокида биринчи марта кўринган норозилик акциясидан эс-песлари чикиб кетганини гапириб ўтириш хам ортикча, деб хабарини якунлайди Андижонлик мухбиримиз.
Кашкадарёлик журналистларнинг галабаси
6 январдаги хабаримизда «Кашкадарё» газетасининг халк орасида машхур бўлиб кетган «Кайфият» сахифаси вилоят хокими Нуриддин Зайниевнинг огзаки кўрсатмаси билан ёпиб кўйилганини билдиргандик. Мухбиримизнинг айтишича, бугун журналист Санобар Боймуродовага ўз сахифасини давом эттириш буйруги берилган.
Кўринишидан, вилоят рахбарлари бу вокеа оммавий ахборот воситалари томонидан ёритила бошлаганидан хавотирга тушиб, газета бош мухаррири Бўри Норкобиловга кераклиги топширик беришган. Шуни таъкидлаш керакки, «Кайфият» сахифасининг ёпилганлиги борасидаги илк хабар «Харакат» агентлиги тарафидан таркатилганди.
10 январь: Собик «Бирлик»чи шоир Шукрулло эркин матбуот хакида
«Мохият» газетасининг шу йил 9 январга оид 1-сонида ёзувчи Шукруллонинг «Киёфанинг кўзгуси» сарлавхали маколаси босилган. Сарлавха маъносини маколанинг якуний хулосасидан англаш мумкин. Яъни, Шукрулло фикрича, «хар кандай шахс, хар кандай жамиятнинг асл киёфасини кўрсатувчи хакикий кўзгу - бу сўз ва матбуот эркинлигидир».
«Цензурага бархам берилди - деб ёзади у. - Лекин бу хеч кандай тўсик йўк, дегани эмас. Амал мартабасига карамай, баралла танкид килаверишга хали келганимизча, етганимизча йўк». Матбуотда танкидий, рост гап айтишни назарда тутиб, муаллиф: «Акли расо, эл олдида ўз кадр-кимматини билган одам хеч махал ўз миллати, ўз халки манфаатига зид иш киладими?» - деган савол кўяди ва ўзи жавоб беради: «Килмайди! Асосий мезон шу бўлиши керак».
Ёзувчи мисол тарикасида ўкитувчиларнинг ночорлиги муаммосини, кўп рахбарларнинг кўйилган саволга аник жавоб беролмаслиги касаллигини, жамиятдаги ахлокий бузилишлар иллатини тилга оларкан, бундай дейди: «Хар кандай муаммолардан тўгри хулоса чикаришнинг бирдан-бир демократик йўли - жамоатчиликнинг фикрини билишдир. Буни эса факат эркин матбуот оркалигина ечиш, касалнинг олдини олиш мумкин бўлади».
Отахон шоирнинг фикрларига тўла кўшилишиб, куйидагиларни хам эслатиб ўтишни жоиз деб билдик. Шоир Шукрулло «Бирлик»нинг Таъсис (1989 йил, май), 2-чи (1989 йил, ноябрь) ва 3-чи (1990 йил, май) курултойларида «Бирлик» Марказий Кенгашининг аъзоси этиб сайлангани, 1989 йил 8 октябрдаги «Бирлик»нинг бўлиниш мажлисида, Салай Мадаминов гурухининг ишларини «бунга шайтон аралашган, КГБ аралашган» деб бахолагани тарихий видеофильмларда кайд этилган. 1990 йил сентябрь ойида Каримов Президент кошидаги Маслахатчилар кенгашини тузиб, унга Шукрулло ака хам киритилгач, у киши ажойиб тарзда «Бирлик»дан чикканларини эълон килдилар, аникроги, «Менинг хабарим йўк, мендан сўрамасдан бир жойларга сайлаб кўйишипти», деб гапирабошладилар.
Шоирнинг «Мохият»даги маколаси унинг «Бирлик» позициясига кайтишини кўрсатадими?
12 январь: Андижоннинг Шахрихон туманида «Бирлик»нинг ташкилоти тузилди
11 январда «Бирлик» Халк Харакати Партияси Андижон вилоят Шахрихон тумани ташкилотининг Таъсис конференцияси бўлди. Унда 22 нафар делегат катнашди.
Ташкилот раисли этиб 7-чи мактабнинг собик директори Илхомжон Юсупов сайланди, Кенгаш ва Тафтиш камиссиялари тузилди.
АКШ Ўзбекистонга инсон хукуклари бўйича коникарсиз бахо кўйди
«Вашингтон Пост» газетасининг 11 январь, якшанба сонидаги макола шундай сарлавха остида берилган. Бу машхур газетанинг журналисти Питер Слевин тарафидан каламга олинган мавзу – Ўзбекистонда инсон хукуклари масаласи ва мухолифатнинг ахволи. Маколанинг мазмуни куйидагича.
Жорж Буш маъмурияти Ўзбекистонда инсон хукукларининг ахволидан хафсаласи пир бўлгани хусусида сигналлар беришга бошлади. АКШ Давлат департаментининг расмийлари жума куни Каримовнинг авторитар хукумати инсон хукуклари масаласида прогресс килолмаганини айтдилар.
АКШ собик совет жумхуриятларидаги ядровий куроллар, материаллар ва технологиялар хавфини камайтириш бўйича Нунн-Лугар лойихасига спонсорлик килар экан, бу мамлакатларда инсон хукуклари масаласининг ижобий эволюциясини кутган эди. Расмийларнинг айтишича, турли камчиликлари бор бўлишига карамасдан хали биронта хам собик совет жумхурияти бу сохада коникарсиз бахо олмаган эди.
Ўзбекистон Совет Иттифокини уран билан таъминлаб келган жумхурият. Бу ядровий материалнинг хавфга айланмаслигини таъминлаш максадида, АКШ Ўзбекистондаги инсон хукуклари бўйича ахволга вактинча кўз юмиб, унинг хукумати билан хамкорлигини давом эттириб келмокда.
Аммо, Human Rights Watch ташкилотининг фикрича, Ўзбекистонда инсон хукукларининг ахволи жуда ёмон.
Бу йилнинг охирида Давлат Департаменти Ўзбекистондаги ахволни яна бир марта кўздан кечириши лозим, шунга караб Ўзбекистонга ёрдамни давом эттириб эттирмаслик масаласи хал килинади.
Давлат Департаменти маъсул ходимининг айтишича, Ўзбекистон хукумати бир неча марта огохлантирилган. Давлат Департаментининг инсон хукуклари масаласи бўйича энг юкори ловозимдаги мансабдори Лорн Крейнер бошка жумхуриятларга карганда Ўзбекистонга кўпрок марта бориб келган.
Ўзбекистон тарафи ижобий ўзгаришлар йўклиги хусусидаги айбномаларни рад этиб келмокда, аммо, кўзга кўринарли ўзгаришлар хакикатдан хам йўк. Давлат Департаментининг охирги доклади ўтган йилнинг март ойида тайёрланган ва унда Ўзбекистондаги ахвол тўла ёритилган. Бу ерда кийноклар давом этаётгани, мухолифатчилар калтакланаётгани, асоссиз камашлар, айникса, экстремистликда шубха килинаётган мусулмонларни камашлар давом этаётгани кайд килинган.
Ўзбекистонда тахминан 6,5 минг сиёсий ёки диний карашлари сабабли камалган одамлар бор. Бу ерда шундай кўркув атмосфераси яратилганки, хукуматни танкид килиш мумкин эмас. Мухолифат партияларинининг давлат рўйхатидан ўтиш талаблари рад этилмокда, хукук химоячиси гурухлар таъкиб килинмокда.
15 январь: «Эрк» партияси ўтмишига бахо бермокчи
14 январь куни Тошкентда «Эрк» Демократик Партияси Марказий Кенгашининг кенгайтиридган мажлиси бўлиб ўтди. Кун тартибида партиянинг собик раиси Салай Мадаминов (Мухаммад Солих) ва собик Бош котиби Отаназар Ориповнинг ўтмишдаги фаолиятларига бахо бериш бор эди. Марказий Кенгаш бу кишиларни Ўзбекистонда демократиянинг ривожланишига амалда халакит бераётганликда айблади. Мажлис катнашчиларининг айтишича, улар мамлакатимиздаги репрессив режимнинг мавжудлигидан ўзларига манфаат чикариш билан овора бўлиб, демократия учун курашни унутганлар.
Бу масалани ўрганиш учун партиянинг раиси Самат Мурод рахбарлигида махсус комиссия тузилди. Унинг хисоботидан сўнгра, партиянинг ўзи бу масала бўйича бахосини эълон киладиган бўлди. Шу кунлардаёк, бу хусусда матбуот конференцияси уюштиришга келишилди.
16 январь: «Нурафшон» каршиликларнинг
тилида эди...
Карши шахрида фаолият олиб бораётган «Нурафшон» хусусий телевиденияси «Америка овози» ва «Интернюс»нинг лавхаларини намойиш килиб бориши билан каршиликларнинг тилига тушиб колганди. Аммо, у шу йил 8 январь куни Интернюс томонидан тайёрланган бир катор телекўрсатувларни намоиш килиб, хукумат органларининг норозилигига дуч келди. Бу кўрсатишда журналист ўз респондентдларига «Мустакиллик нима берди?» деган саволни кўйган ва Фаргона кўчаларининг бирида писта сотиб ўтирган кария нолиш билан жавоб кайтариб, мустакиллик туфайли кексайганида писта сотиб ўтиришга мажбур бўлганини айтган.
Хозирча «Нурафшон» ишлаяпти. Лекин, бундан кейин нима бўлишини айтиш кийин. Чунки, махаллий рахбарлар ва органлар у билан «кизикиб» колганлар.
17 январь: Кўшнилар, Хамсояхо, Кошуналар
Икки йилдан бери Тожикистоннинг Сўгд, Ўзбекистоннинг Андижон ва Киргизистоннинг Жалолобод вилоятларида тожик, ўзбек ва киргиз тилларида чоп этилаётган «Вароруд», «Икбол» ва «Фаргона» хафталикларининг кўшма нашри хабар сарлавхасидаги ном билан аталган. «Евроосиё» жамгармаси, АКШнинг USAID агентлиги ва Буюк Британия хукуматининг молиявий кўмагида 3000 нусхада чоп этишга бошлаган бу кўшма нашр Фаргона водийсида тотувлик ва кенгфеъллик (толерантность) анъаналарини таргиб килади, халклар ва мамлакатларнинг равнаки учун хизмат беради.
«Кўшнилар, Хамсояхо, Кошуналар» нашрининг илк сонида «Фаргона водийсида Берлин девори куриб бўладими?», «Хароб оила бюджети», «Чегарадош туманлар болалари катталарга ибрат» сингари рукнлар остида берилган маколалар Фаргона водийсинининг шу кунги ахволидан хикоя килади.
Чкаловск шахрида фаолият кўрсатаётган «Жахоноро» телевидениеси, Хўжанд шахрида ишлаётган «Тироз» FM радиоси хам шунга ўхшаш лойиха асосида иш бошлашга киришмокда. Тожикистон, Ўзбекистон ва Киргизистон журналистларининг бу борадаги фаолияти ой сайин яхшиланмокда, деб кўшимча килади хўжандлик мухбиримиз.
18 январь: Guardian: АКШ Ўзбекистонга ёрдамни камайтириши мумкин (Макола муаллифи - Ник Пэтон Уолш, 17 январь 2004, Москва)
Ўзбекистон инсон хукуклари билан алокали ахвол сабабли хар йили Америка Кўшма Штатларидан оладиган молиявий ёрдамини оломаслиги мумкин. Ёрдамнинг камайтирилиши АКШ конунчилиги билан боглик, унга кўра инсон хуккуклари билан боглик вазият ёмон бўлган малакатларга ёрдам кўрсатиш таъкикланади. Бу АКШнинг Марказий Осиёда стратегик жойлашувига ёмон таъсир килиши мумкин.
Шу йилнинг апрель ойида АКШ Давлат департаменти инсон хукуклари билан алокали вазиятнинг яхшиланмаганлги муносабати билан ёрдам беришни тўхтатишни тависия килиши кутилмокда. Вашингтон ушбу харакат Ўзбекистон расмийларининг ўз хатти-харакатларини кўриб чикишга мажбур килади деб умид килмокда.
Америка конунларига кўра, АКШ Давлат департаменти хар йили молиявий ёрдам олувчи мамлакатларга инсон хукуклари борасида «гувохнома бериши керак». Усиз молиявий ёрдамни бериб бўлмайди. Илгари хам АКШ Давлат департаменти Ўзбекистонда бу йўналишда муаммолар борлигини тан о