(Сўз боши ўрнига) - Ҳаракатимизда миллий бирлик
Хеч бир вакт миллий булинишга, миллий парчаланишга чакирган одамни курганмисиз? Менимча курмагансиз, чунки бундай одам йук. Бундай чакирик хеч ким тарафидан куллаб кувватланмасини хамма тушунади. Халкни синфларга, бой ва камбагалларга булиб, биринчисини жисмоний йук килишга интилган коммунистлар хам бу ишларини "бирлашайлик" шиорлари остида килишган.

Хамма гап шундаки, хар ким бирлашиш сузига узича ма'но беради. Коммунистлар бутун дуне пролетарларини бирлаштиришга ва табиийки коммунистлар атрофида бирлашишга чакириб келдилар. Уларнинг мантики буйича пролетар булмаганлар йук килиниши керак эди.

Узбекистонда хозир коммунист сузини ишлатишга уялиб еки мухолифатдан куркиб, "Президент атрофида бирлашишга" чакирмокдалар. Президент атрофида бирлашишни истамаганлар нима булади? Табиий-ки, йук килинади. Бу коммунистликнинг, диктаторликнинг асосий хусусиятидир.

Бу кунда Узбекистон неокоммунистлари миллий бирлик тугрисида ва'з киларканлар, айни замонда бошкаларга сигнал бермокдалар: Еки бизнинг атрофимизда бирлашасиз еки йук килинасиз.

Аллохга шукурки, бугун Сталин каби кучлимаслар, булмаса йук хам килардилар.

Биз "Бирлик"чилар хам миллий бирликка чакираяпмиз. Биз истаган бирлик бир партия еки бир шахс атрофида эмас, миллатнинг манфаатлари атрофида, бу куннинг хаетий масалаларини ечиш йулидаги бирликдир.

Бундан хам мухими, биз истаетган миллий бирлик, айни замонда миллий келишув хам демакдир. Биз хамма ижтимоий-сиесий кучларни уз принципларидан воз кечмасдан ораларидаги умумий нукталарни топиш, бу нукталар атрофида келишиш ва шу йул билан миллий бирлик сари кадам куйишга чакирамиз.

Миллий келишув ва миллий бирлик тугрисида гап бораркан, бу масалада тарафларнинг ма'навий киефаси мухим роль уйнашини эслатмок лозим. Чунки келишдик ва бирлашдик, дейиш билан амалда хам шундай булишига хеч кандай когоз имзолаш еки касамед килиш гарантия бермайди. Бу ерда ишонч хам лозим. Ишончга эса суз билан эмас, иш билан эришилади.

Узбекистонда хозир хокимиятда булган партиянинг лидери "керак булса яна юзта безорининг (я'ни мухолифатчининг) миясини тузатиб куйишга (я'ни бошини еришга) кучимиз етади", деганига ва шу йуналишда амалий кадамлар хам куйганига бор йуги турт йил булди. У ушанда узида иш ва суз бирлиги борлигини бутун дунега курсатганди.

Бугун бошкачарок сузлар айтилаяпти. Узбекистон хукумати бундан буегига демократияга карши эмасмиш, инсон хукукларини хурмат килармиш, мухолифатга илгаридек тазйик утказмасмиш ва хоказо ва хоказолар. Кани энди, бугун хам 4 йил аввалгисидек узида иш ва суз борлиги курсатилса.

Тожикистон хукумати ва мухолифати орасида куролли ва конли уруш кетаетган вактда, Узбекистон хукуматининг уларни музокарага чакириши мактовга арзигулик кадам. Аммо зуравонлигини факат ма'сулиятсиз лидерларининг сузида юритгюн "Эрк" партиясига нисбатан олиб борилаетган кескин сиесат, Тожикистон хусусида иккиюзламачилик килинаяпти, деган шубха уйготмайдими? Уйготаяпти. Факат Узбекистон мухолифатидагина эмас, бутун дунеда уйготаяпти. Бизнинг АКШ Ташки ишлари вазирлиги (Давлат секретарлиги) ва Европа парламентидаги мулокатларимиз буни очикча курсатаетипти.

Биз ма'навиатга оид камчиликлар факат хукуматда бор, деган фикрдан узокмиз. Касаллик факат хукуматда эмас, жамиятдадир. Ва минг афсуски, касаллик аломатлари бугунги мухолифатда хам куринмокда. Мана бир мисол.

Шу йил 15 мартда Россия Думаси СССРни таркатиш тугрисидаги Беловежские Пуши карорини бекор килинишига оид мухим хужжат кабул килди. Бу масала буйича хамма сиесий ташкилотлар уз муносабатларини билдирдилар. "Бирлик" халк харакатининг 17 мартда таркатилган Баенотида шундай дейилади:

“20 аср колониал империяларнинг емирилиш асри булди. Лекин бу тарихий реалликни тан олишни истамаетган Россиянинг ба'зи доиралари нима килиб булса хам уз мустамлакаларини кулдан чикармасликка интилмокдалар. Аввал 1991 йил 17 март референдуми, кейин 19 август фитналари ердам бермади. Шу сабабли, жумхуриятлардаги миллий-демократик харакатларнинг якинлашиб келаетган галабасини тухтатиш максадида, СССРни МДХ шаклидаги юмшокрок системага алмаштирдилар.

Биз уша пайтдаек мустакиллик учун хакикий кураш олдинда деб башорат килган эдик. Россия Давлат Думасанинг шу йил 15 мартдаги карори гапларимиз тугри эканлигини курсатмокда.

Аввал МДХга киришни истамаган Озарбайжон, Гуржистон ва Молдова бошка жумхуриятларнинг бетараф бокишлари остида тиз чуктирилган эди. Энди эса хаммамизнинг такдиримиз бир булаяпти.

Биз, Россия Давлат Думаси тарафидан СССРни таркатиш тугрисидаги карорнинг бекор килинишини Иттифокни тиклаш йулидаги жиддий бир уриниш ва провокацион кадам деб хисоблаймиз. Ишонамизки, бу уриниш хам натижасиз тугайди, чунки янги мустакил давлатларнинг халклари бугун узларини химоя килоладилар. "Бирлик" бу масалада карорли ва тула мустакиллик учун олиб бораетган курашини янги шароитда хам давом эттираберади. Шу билан бир каторда вужудга келаетган вазиятнинг жиддийлигини та'кидлаймиз. Вазият эса Россиянинг империалаист доираларидан чикаетган бу янги тахдид каршисида хамма кучларнинг бирлашишни такозо килади. Эски хатолар хаммага сабок булсин.

Биз Узбекистон рахбариятини бу масалада мухолифат билан ва МДХдаги хамма мустакил давлатлар билан, биринчи навбатда Марказий Осие давлатлари билан якиндан хамкорлик килишга, керакли тадбирлар олиш йулида эса ташаббусчи булишга чакирамиз.

"Бирлик" халк харакати Узбекистоннинг мустакиллигини саклаб колиш учун килинадиган хар кандай фаолият йулида мухолифат эмас хамкордир.”

Баенотнинг ушбу макола нуктаи назаридан ургуламокчи булган нуктамиз унда хамма кучларни бирлашишга чакирилиши, давлатнинг мустакиллигини саклаб колиш учун олиб бориладиган хар кандай фаолиятда "Бирлик" мухолифат эмас, хамкор эканлигини очик курсатилишидир.

Биз "ЭРК" партиясиниг бу масалага расмий муносабатини эшитмадик. "Озодлик" радиосида бу тугрида гапирган партия раисининг фикрини партия фикри деб кабул килаколамиз. Чунки билишимизча, уларда - "партия дегани раис демак, раис дегани партия демакдир".

Мухаммад Солих хам бу чикишида Дума карорига карши эканлигини сузлади ва Русиядан келаетган тахлика каршисида хаммани бирлашишга чакирди. Айнан шу чакирик туфайли, у билан сухбат утказган радио ходимига хам ма'лум булган бир вокеани эслатиб утишдан фойда бор.

Йиллар давом этган жањалу-мунозара ва келишувга йул излаш машаккатлари оркада колиб, биринчи марта Узбекистондаги асосий деб хисобланган мухолиф кучларниг рахбарлари, я'ни "Адолат - Хак йул" партиясининг раиси Шукрулло Мирсаид, "Бирлик" халк харакати ва Бирлик партияси раиси Абдурахим Пулат ва "Эрк" партияси раиси Мухаммад Солих 1995 йил 17 майда Узбекистон демократик харакатлари фаолиятини мувофиклаштирувчи Кенгаш тузиш тугрисида Баенотга имзо чекдилар. Бу хали миллий бирлик булмасада, шу йуналишдаги биринчи кадам - демократик мухолифатнинг бирлиги эди.

Лекин бор йуги 12 соатдан кейин М.Солих бу бирликдан чикишини э'лон килди. Кулгидан бошка хеч нарса уйготмайдиган, амма Солих томонидан расмий курсатилган сабаб эса куйидагича: Абдурахим Пулат, бу бирлашиш "Бирлик"нинг ташаббуси билан булди, деб мактанибди.

"Озодлик" радиосининг ходими бир профессионал сифатида "Миллий бирлик истаган одамнинг бундай кадамини кандай тушуниш керак?", деб сураши лозимди. Агар шошиб колган М.Солих - "Бу партиямизнинг харажатларини тулаб турган Анвар Олтойлининг талаби эди", деб хакикатни айтса, у замон бу масалада партиянинг фикрини билишга харакат килардик. Охирги пайтда, хусусан бу журнал сахифаларида хам, "Эрк" партияси рахбарининг юмшок килиб айтганда ножиддий харакатлари куп марта тилга олинди. "Эрк" партияси бу масалаларда сас чикармаетганиниг, фикримизча, куйидаги сабаби бор.

Юкорида айтганимиздек, "партия деганлари - раис, раислари - партия" ва бу шиор бутун партия томонидан тан олинган. Акси холда, партия раиси бундай мухим карорни Германиядан туриб 12 соат ичида партия билан маслахатлашиб килди, деб да'во киладиган азамат топилган буларди. Еки бугун партиянинг узи аслида йук, маслахатлашадиган одам йук, якка узини партия деб курсатишга уринаетган одамгина колган. Бу хам кахрамонлик, аммо бу бошка мавзу, бошка масала.

Куриниб туриптики, миллий бирлик йулида хали тусиклар бор. Балки, шимолдан келаетган тахлика бу тусиклардан утишни тезлаштирар. Балки, чукиб бораетган иктисод куркувси тезрок бирлашишга ундар. Балки, миллий бирликни ташкил киладиган тарафларга Аллох инсоф, акл ва жасорат берар.

Балки.

Чунки хамма нарса Аллохдан.

Аммо кулингиздаги журнал ма'навий бойлигимиздаги "Аллохдан баракат, биздан харакат" сузларига купрок таянишини, харакат килиш эса бизнинг бурчимиз эканлигини унутмаймиз.

Миллий бирлик, факат гапиравермасдан унга интилсак, харакат килсак амалга ошади. Бундай харакат бошланган ва давом этмокда. Шукрулло Мирсаид бошчилигидаги Узбекис-тон демократик характлари фаолиятини мувофиклаштирувчи Кенгашнинг тузилиши бу йуналишдаги йирик муваффакиятли кадамдир.

Бу харакатимиз аввал демократик кучлар бирлиги, сунгра миллий бирликка эришил-магунча давом этаверади.

Чунки харакат биздан.