Журнал Ҳаракат
№4 (37) 2002. Кечагина утган кунларимиз
«Харакат» Ахборот Агентлигининг янгиликлар тасмасидан
Манба: www.harakat.net
21 июнь - Август, 2002 йил
21 июнь 2002 йил: ДАНчилар пул ўрнига бировларнинг хайдовчилик гувохномаларини ишлатмокдалар
Жиззах шахридаги чойхоналардан бирининг эгаси, Исмоил исмли йигит, шу чойхонанинг темир сандигида 2 кишининг хайдовчилик гувохномаси 15 кундан буён сакланаётганини маълум килди. Унинг айтишича, июнь ойининг бошларида 6 нафар Давлат автомобил назорати (ДАН) ходимлари чойхонада овкатланишгач, 15 минг сўм микдоридаги тўлов пули ўрнига Тожибоев Кахрамон ва Асроров Жасур номларига ёзилган хайдовчилик гувохномаларини ташлаб кетадилар. Ишнинг мохиятини хамма тушунган бўлса керак. Энди хайдовчилар чойхонага ДАНчилар еган овкатнинг пулини тўлаб гувохномаларини олиб кетишлари керак.
- Мана орадан шунча кун ўтди, бу хужжатларни хеч ким олиб кетай дегани йўк, – дейди шу чойхонанинг ошпази Фуркат исмли йигит, - хужжатлардан бирининг эгасига оборсам, мен хужжатимни чойхоначига эмас, ДАН ходимига берганман, ундан оламан, дейди. Биз эса милиционерлардан еган овкатлари учун пул сўрагани кўркамиз.
Бу «ошхўр» милиционерлар хизмат килувчи Жиззах тумани ДАН бўлими бошлиги, милиция майори Нуриддин Абдукаримов ушбу вокеа хакидаги ўз фикр-мулохазаларини хали билдиргани йўк. Мухбиримизга: «Буни сизга нима алокаси бор?» деганини хисобга олмаганда. Хайдовчиларнинг айтишларича, уларнинг баъзилари ДАН ходимлари томонидан олиб кўйилган хужжатларини ола олмай сарсонлар.
Куш тилини куш билади, ўгри тилини мелиса, Ўзбекистонда
19 июнда Жиззах вилоятидаги Зарафшон мол бозорига вилоятдаги «Бахтиёр-Шахбоз» хусусий телевидениенинг бош мухаррири Бекбулат Тогаев ташриф буюргани - хабар килиб таркатадиган вокеа бўлмаслиги керак эди. Лекин, бу ташриф бир хафтадан кейин хам хабар килса арзийдиган вокеага айланди...
Унинг келиши бозор ахволини ўрганиш ёки хизмат юзасидан бошка бир вазифани бажаришдан йирок бўлиб, у оддий бир инсон каби корамолини сотиш учун келган экан. У бозорга кириб келган хамонок даллоллар бир зумда молни бахолаб, эгасига 29.000 сўм тутказишди. Хамма нарса жойида бўлди, факат бозордан чикишда мухаррирни худо урди. Узокдан уни кузатиб турган бўлишса керакки, унинг хамёнини кесиб пулини олиб кетишибди. Бир зумда айюханннос кўтарилди. Бозор рахбаридан тортиб милициягача тик кўйилди. Чунки, эртагаёк бу бозор хакида репортаж тайёрлаб юкорига юборилиши хакида тахдидлар каршисида ким бефарк турарди. Хар холда милиция бефарк туролмади, секингина «чакир, ановини» деган команда берилди. Шундай килиб, 20 дакика ўтмай ўгри хам, пул хам топилди. Пули топилганига кувониб кетган мухаррир ўгрини милицияга, милицияни эса ўгрига топшириб уйига жўнаворди. Бу хакда репортаж бўлиши гумонлигини ўйлаб ушбу хабарни тайёрладик, дейди Жиззахлик мухбиримиз.
29 июнь 2002 йил: Ўзбекистон провайдерлари хукуматга ёкмаган сайтларни яна беркитдилар
14 майдан эътиборан Ўзбекистонда цензуранинг бекор килинганини эълон килган Матбуот кўмитасининг раиси бундан буён мамлактда ёритиладиган материаллар устидан назорат олиб бориш оммавий ахборот воситаларининг мухаррирларга топширилишини айтган эди. Кўринишидан бу кўрсатма амалда ишлай бошлади ва шу кунларда Интернет сохасида хам жорий килинди. Ўзбекистонда фаолият олиб бораятган Истлинк, Дўстлинк, Найтов, Динософт, Информ, Интел Телеком ва бошка провайдерлар Ўзбекистон сиёсатига «бегона» бўлган сайтларни ёпиб кўйишди. Масалан, «Бирлик» харакатининг сайтини.
Провайдер ходимлари билан бўлган сухбатда шу нарса маълум бўлдики, буларнинг хаммаси Президент Аппарати томонидан Интернет сохасини назорат килиш учун тузилган ЎзПАК томонидан килинаётган экан. Провайдерларнинг ўзлари хам бундай ишларга каршилар. Чунки, хукумат истамаган сайтларнинг ёпилиши одамларнинг норозилигига ва мижозларнинг камайишига сабаб бўлмокда.
1 июль 2002 йил: АКШ сенатида «Бирлик» масаласи
Бугун АКШ Давлат Департаментининг расмий www.usinfo.state.gov сайтига Давлат Котибининг ёрдамчиси Лорн Крайнернинг 27 июнда Сенатдаги «Осиёда харбий ёрдам билан инсон хукукларини химоя килишдаги ёрдам орасида баланс» номли тингловда «АКШ Марказий Осиёда инсон хукуклари ва демократия тарафдори бўлиб колаберади» мавзудаги маърузасининг матни кўйилган. АКШ Сенатининг энг обрўли Комитетларидан бўлмиш Ташки Алокалар Комитетининг Марказий Осиё Ичкомитетида килинган бу маърузада АКШ хукуматининг позицияси берилган. Унга кўра, АКШ Марказий Осий давлатлари билан антитеррор урушида хамкорлик килишни давом эттиради, аммо у мамлакатлардаги нодемократик жараёнларга кўз юммайди. Демократ ва хукук химоячиларига ёрдам беришни кучайтиради.
Лорн Крайнер Ўзбекистон хусусида алохида тўхталиб, бу ерда авторитар тузум эскича ишларини давом эттирмокда, аммо баъзи мухим ижобий кадамлар хам бор, деб таъкидлади. У якинда амнистия йўли билан бир неча юз сиёсий махбуснинг озод килингани, хукуматдан мустакил бўлган биринчи хукук химоячиси ташкилот рўйхатдан олинганини эслатаркан, «Бирлик» партиясига якин орада расмий фаолият учун рухсат берилишига умид билдирди.
8 июль 2002 йил: Кашкадарёда мухолиф ва хукук химоячиларнинг фаол куни
7 июль Кашкадарё вилоятидаги мухолиф ташкилотлар ва хукук химоячилари учун вокеаларга бой кун бўлди. Каршида Кашкадарё вилоятининг Демократик Кучлари Форуми ва Ўзбекистон инсон хукуклари жамияти Кашкадарё вилоят бўлимининг навбатдан ташкари конференцияси ўтказилди.
Куннинг биринчи ярмида бўлиб ўтган Ўзбекистон Инсон Хукуклари Жамияти Кашкадарё вилоят бўлимининг навбатдан ташкари конфиренцияси мазкур ташкилот раиси Тўлкин Кораевнинг журналистлик фаолияти сабабли раисликдан истеъфога чикиши хакидаги аризасини кўриб чикди. Йигилиш Тўлкин Коревнинг аризасини каноатлантирди, янги раис этиб Каршилик хукук химоячиси Ёдгор Турлибеков сайланди.
Куннинг иккинчи яримида бўлиб ўтган Кашкадарё вилояти Демократик Кучлари Форумига Тошкент ва Фаргонадан келган мехмонлар хам катнашдилар. Булар «Бирлик» халк харакати Марказий кенгашининг котибаси Васила Иноят ва Фаргона водийси Демократик Кучлари Форуми раиси Исмоил Дадажонлар эди. Васила Иноят йигилганларга «Бирлик» лидери Абдурахим Пўлатнинг табригини етказди. Кашкадарё Демократик Кучлари Форуми «Бирлик» халк харакати, «Эрк» демократик партияси ва вилоятда фаолият олиб бораётган 3 нохукумат ташкилот асосида курилди. Вилоят Форумининг раиси этиб «Эрк» демократик партиясининг Бош котиби Самад Мурод сайланди.
ЕХХТнинг Парламент Ассамблеясида «Бирлик» катнашмокда
6 июль куни Берлинда Европада Хавфсизлик ва Хамкорлик Ташкилотининг Парламент Ассамблеяси ўзининг навбатдаги бир хафталик сессиясини бошлади. Бу сессияда асосан террор ва унга карши чоралар хусусида гаплашилади. Сессия ишида Ўзбекистондан Эркин Вохид бошчилигида келган Хайъат иштирок этмокда. Бу Сессиянинг аввал хеч кўрилмаган бир хусусияти бор. БМТ кошидаги Халкаро Инсон Хукуклари Лигасининг ташаббуси билан Сессияга Марказий Осиё давлатларининг мухолифат вакиллари мехмон сифатида таклиф килинганлар. Бундан максад ЕХХТ ва Парламент Ассамблеяси рахбарларини Марказий Осиёдаги мухолифат партияларининг муаммолари, хукумат ва мухолифат ўртасидаги муносабатларнинг даражаси билан таништириш. Бу ерга Козогистон ва Киргизистондан бир неча киши таклиф килинган бўлса, Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистондан бир кишидан таклиф килинган: Ўзбекистондан «Бирлик» раисининг ўринбосари Пўлатжон Охун, Козогистондан Кажегелдин партиясининг раис ўринбосари Амиржон Касанов, Туркманистондан Борис Шихмуродов, Тожикистондан Дадажон Отауллаев, Киргизистондан Адхам Мадумаров ва бошкалар.
Мухолифат вакиллари ЕХХТнинг жорийдаги раиси, Португалия Ташки Ишлар Вазири Антонио Мартинес, АКШ Конгрессининг Хельсинки Комиссияси раиси Кристофер Смит ва бошка расмийлар билан кўришдилар, брифинг бердилар. 7 июлда Германия президенти тарафидан берилган зиёфат пайтида мухолифатчилар ўз мамлакатларидан келган расмий Хайъатларнинг аъзолари билан хам гаплашишга муваффак бўлдилар. Хусусан, Пўлатжон Охун Эркин Вохид билан сухбатлашди. Пўлатжон Антонио Мартинес ва Кристофер Смитлар билан учрашув пайтида Ўзбекистонда хукук химоячиси ташкилотларнинг ва асосий мухолиф ташкилот бўлмиш «Бирлик»нинг руйхатга олиш масаласида ва нохак камалган Мурод Жўраев, Мамадали Махмудов хамда Эрк раисининг укаларини озод килишда ёрдам сўради.
9 июль 2002 йил: Ўзбекистон судларининг ишида ўзгариш йўк, камашлар авжида
5 июль куни Тошкент Харбий гарнизонда 12 нафар нурчилар устидан шу йил февраль ойида бошланган суд махкамаси нихоясига етди. Суд ишида катнашиш хукукидан махрум этилган ота-оналар, халкаро ташкилот вакиллари ва журналистлар учун на факат суд жараёни ва балки суд раисининг исми-шарифи хам мавхумлигича колмокда. Исмини айтишдан чўчиган бир адвокатнинг хабарига кўра, судланувчилар суд мажлисига экспертларнинг келишини талаб килишгандан сўнг суд раиси танаффус эълон килиб, экспертларни судга жалб килиш хакида ажрим чикарган экан. Экспертлар судланувчиларга нисбатан эълон килинган айб тўпланган фактлар ва Ўзбекистон конунларига асосланган, деган хулосани судга такдим этишган. Эксперт хулосаси суд мажлисида эълон килинган захоти, судланувчилар 5 йилдан 18 йилгача камок жазосига мустахик килинганлари хакида хукм ўкиб эшиттирилган.
13 июль 2002: Афгонистон ўзбекларининг муваффакиятлари
Дунёнинг оммавий ахборот воситалари Афгонистонга оид хамма вокеаларни тўлик ёритмокдалар, у ерда бўлаятган хамма жараёнларни тўгри тахлил килмокдалар, дейиш бироз янглиш бўларди. Факат бир мисолни олайлик. У хам бўлса, бугунги Афгонистонда ўзбекларнинг ўрни ва ўзбеклар жамоаси ичида бўлятган вокеалар. Ахборот воситаларида ўзбеклар хусусида бироз экстравагант килиб кўрсатилаятган генерал Абдурашид Дўстимнинг номи ва Кундузда вакти-вакти билан бўлиб турган ички низолардан бошка хеч нарса тополмайсиз.
Аслида эса ўзбеклар ва уларнинг Афгонистондаги лидери Абдурашид Дўстим сиёсий сохада хам муваффакиятларга эришмокдалар. Аввал хабар берганимиздек, шу йил май ойида Мозори Шарифда Абдурашид Дўстим рахбарилигида тузилган Афгонистон Миллий-Исломий Жумбуши(партияси)нинг 2-чи Курултойи бўлиб ўтди. Курултойда бутун дунёдаги Афгон ўзбекларининг вакиллари катнашдилар. Абдурашид Дўстимнинг партияси Афгонистондаги кучли партиялардан бирига айланди, ундан сайланган делегатлар Лойа Жирганинг ишида хам мухим рол ўйнадилар. Бу партиянинг аъзоси Неъматулла Шахроний мамлакат вице-президенти этиб сайланди, Шокир Коргар, Олим Разим и Нурмухаммад Каркиллар янги хукуматда министрлик лавозимларини эгалладилар. Бошка бир партиянинг аъзоси бўлган ўзбек Абдураим Каримий Адлия вазири бўлди.
13 июль 2002: Бувайда «Бирлик»чиларининг йигилиши
Бугун Фаргона вилоятининг Янгикўргон кишлогида Бувайда тумани «Бирлик»чиларининг йигилиши бўлиб ўтди. Мажлисда «Бирлик» халк харакатининг Фаргона вилояти ташкилоти раиси Исмоил Дадажон, вилоят Кенгаш аъзолари Рафикжон Ганиев ва Собиржон Охуновлар иштирок этдилар. Мажлисда сўзга чиккан Исмоил Дадажон жумхуриятдаги сиёсий ва ижтимоий ахвол тўгрисида тўхталиб, вазият «Бирлик»чиларнинг бевосита иштирокида партия тузишни такозо килиши ва партия 2004 йил бўладиган сайловларда иштирок этиши зарурлигини гапирди. Унинг фикрича, хозирданок партия тузиш учун маълум кадамлар кўйилиши лозим ва партия «Бирлик» харакати асосида яратилиб, унинг номи «Бирлик» халк харакати партияси» бўлиши керак. Йигилишда ушбу таклифни туман «Бирлик»чилари номидан кўллаб кувватловчи карор кабул килинди.
16 июль 2002: Ўзбeкистон вa Тожикистон ўртасидаги тахликали чегара
Чeгaрaга ўрнaтилгaн пиёдaлaргa кaрши минaлaр туфaйли хaлок бўлгaн тожикистонликлaр 55 кишигa eтди. 60гa якин одам турли дaрaжaдa тaн жaрохaти олгaн. Сўнгги портлaш Тожикистоннинг Сўгд (собик Лeнинобод) вилоятининг Aшт рaйонигa кaрaшли Мулло Мир кишлогидa бўлди. Бу портлaшдa 1971 йилдa тугилгaн Понгоз кишлогидан Бaxтиёр Aбдуллоeв хaмдa 1985 йилдa тугилгaн Жaрбулок кишлогидан Aхмaд Норботaeвлaр хaлок бўлишгaн. Ўзбeкистон томонидaн хaлок бўлaётгaнлaр сони aниклaнмaгaн вa бу хaкдa хеч кандай мaълумотлaр бeрилмaйди, деб хабар беради Хўжандлик мухбиримиз
Ўзбeкистон тарафининг рухсати билан, июль ойининг иккинчи ўн кунлигидaн бошлаб Тожикистоннинг Пaнжaкeнт нохияси билан Ўзбeкистоннинг Сaмaркaнд вилоятини боглaб турувчи «Жaртeпa» кузaтув-ўтиш пункти пиёдaлaр учун куну-тун очиб кўйилди. Шу вaктгaчa бу eрдa пиёдaлaр фaкaт эртaлaб 8дaн кeчкурун 6гaчa ўтишaр эди. Лeкин хaлигaчa мaшинaлaр ўтуши учун ижозaт бeрилмaди. Панжакент нохия хокимининг ўринбосaри Хaкимбой Мaхкaмовгa кўрa, хaдeмaй бу eрдa мaшинaлaр кaтнови хам йўлгa кўйилaр эмиш. Лeкин унутмаслик керакки, дейди мухбиримиз, «очилишлaр» хaкидa илгaрилaри хaм хушхaбaрлaр тaркaтилгaнди, лекин улар Ўзбекистоннинг талаби билан амалга ошмади.
16 июль 2002: Ўзбек милицияси кўлида ўлдирилганларга хеч ким жавобгар эмас!
15 июлда Жомбой тумани Алишер Навоий жамоа хўжалиги Гузай кишлогида бугдой бошоги ўгирланганликда айбланган Шерали Йўлдошев участка нозири томонидан милиция бўлимига олиб кетилди. У ердаги гувохларнинг гапларига кўра, милиция ходимлари Шералинининг ўгирлик килганини исбот килолмай тоза хуноб бўлишибди. Унинг «Мен жиноят содир этмадим», деб туриб олиши хукукни «мухофаза» килувчиларнинг газабини келтирган. Инсонийлик киёфасини йўкотган милиция ходимлари аввал уни вахшийларча калтаклаб хам максадларига етолмагач, йигитни зўрлашибди. Шу куни кечаси 28 ёшлик йигит кўркув ва номуси топталганига чидай олмай ўзини осиб кўйди. 16 июль куни эса йигитнинг жонсиз танаси унинг 22 ёшлик бевасига ва етим колган фарзандларига топширилди. Йигитнинг ўлимига сабаб бўлган милиция ходимлари хеч кандай жавобгарликка тортилмади. Факатгина, «Гумондор сифатида милиция бўлимига олиб келинган фукаро Шерали Йўлдошев жавобгарликдан кўркиб, камерадаги темир кроватга ўзини ўзи осиб кўйди» кабилида хужжат битилди.
23 июль 2002: Катта Фаргона Каналидаги мурдалар
Тожикистоннинг Конибодом нохиясидан окиб ўтувчи Катта Фаргона Канали ўтган бир йил мобайнида Ўзбекистон томондан 20дан ортик мурдани окизиб келди. Кейинчалик аникланишича, чўккан ёки чўктирилганларнинг мурдаларини кўпчилиги Ўзбекистон фукоролариники бўлиб чиккан. Шу йилнинг ўтган 6 ойида каналнинг Тожикистон кисмидан яна 11 инсон мурдаси топилди. Бунга Ўзбекистон томонининг муносабати хакида бирор бир маълумот йўк. Хўжандлик мухбиримиз шундай давом этади: Бу фожеавий вокеаларнинг яна бир хунук томони шундаки, топилган мурдаларни Конибодом коммунал уй-жой идораси кўмади. Ўтган йили кўмиш ишларига 500 сомон пул сарфлаган идора ўз норозилигини яширмаяпти.
25 июль 2002: ОСТОРОЖНО, ПРОВОКАЦИЯ!
(Высокопоставленный сотрудник радио «Свобода» был вовлечен в неблаговидную историю)
Под таким названием сегодня было опубликовано Заявление Центрального Совета Движения «Бирлик». Ниже приводится его полный текст на русском и английских языках.
* * *
26 июня с.г. в официальном сайте Демократической партии «Эрк» было опубликовано письмо директора по коммуникациям радио «Свобода» Дональда Йенсена, якобы адресованное председателю Народного движения Узбекистана «Бирлик» Абдурахиму Пулату. Письмо было датировано тем же числом - 26 июня. Абдурахим Пулат никакого письма от господина Йенсена ни в тот день, ни позже не получал и, естественно, возникло подозрение, что письмо, опубликованное в сайте партии «Эрк», фальшивка. Удивил и еще один факт - сверхоперативное появление текста этого письма в вышеуказанном сайте.
Приписываемое господину Йенсену письмо было написано в несвойственной западным стандартам манере: текст изложен в грубой форме, чуть ли не с поучением как надо понимать демократию и гласность. Но самым возмутительным было требование убрать с дискуссионной страницы сайта движения «Бирлик» материалы, относящиеся к дискуссии об одном выступлении руководителя партии «Эрк» Салая Мадаминова (Мухаммада Салиха) по радио «Свобода». В письме также утверждалось, что такого выступления не было вообще.
В действительности, интервью с лидером партии «Эрк» было передано в эфир узбекской службой радио «Свобода»26 мая 1997 года, где Салай Мадаминов всячески восхвалял режим Талибана и призывал утвердить принципы шариата как нормы жизни, обосновывая это непременным долгом каждого мусульманина. Мы вполне допускаем, что это личное мнение господина Салая Мадаминова, и он вправе отстаивать его. Но обращает на себя внимание тот факт, что его интервью состоялось на следующий день после взятия талибами города Мазари Шариф на севере Афганистана и заявлений некоторых командиров, что следующий намаз они будут совершать в Бухаре.
27 мая и 14 июня того же года, выступая в узбекской программе радио «Свобода», лидер «Бирлика» Абдурахим Пулат назвал эти утверждения председателя партии «Эрк» провокационными и как по отношению к узбекам, проживающим на севере Афганистана, и также по отношению к демократии, за которую борется узбекская оппозиция. Полный текст выступления лидера «Бирлика» опубликован в журнале «Харакат», № 2(9), 1997.
Возвратимся к письму, приписываемому господину Йенсену. Пятого июля с.г. лидер «Бирлика» обратился к нему с просьбой подтвердить или опровергнуть факт существования упомянутого письма и принести свои извинения администрации сайта «Бирлик», если письмо на самом деле существует. Ответ от господина Йенсена до сих пор не получен.
Как теперь стало известным из неофициальных источников, господин Йенсен, по настоянию некоторых сотрудников узбекской службы радио «Свобода», симпатизирующих лидеру партии «Эрк», в действительности написал упомянутое письмо и отдал им в руки для распространения.
Мы считаем этот случай возмутительным, идущим в разрез с принципами свободы печати и гуманистическими традициями радио «Свобода». Грубая ошибка господина Д.Йенсена, неблаговидные действия отдельных работников узбекской службы дают нам основание сделать данное Заявление и требовать от радио «Свобода» провести полное служебное расследование.
Центральный Совет Движения «Бирлик»
25 июля 2002 года
* * *
BE AWARE OF PROVOCATION
(A radio “Liberty" staffer of high rank has been involved in an improper story)
26 June 2002 "Erk" Democratic Party of Uzbekistan published in its site the Communication Director of RFEГRL Mr. Donald Jensen’s letter allegedly addressed to Mr. Abdurahim Polat - Chairman of Popular Movement of Uzbekistan "Birlik". The letter was dated by the same date (26 June). But Mr. Abdurahim Polat has never received such letter and, naturally, there has risen suspicion that the letter of Democratic party "Erk" has been a fake. Especially, if taken into account extra-efficient appearance of this letter in the above-mentioned site.
Mr. Jensen’s alleged letter had been construed in unlikely for Western standards way - in rude manner, on the verge of instructing how to understand real democracy and openness. And the most scandalous was the demand to take away from the discussion site of Movement "Birlik" all critical materials relating to radio "Liberty" broadcast of the statement of the leader of party "Erk" Mr Salay Madaminov (Muhammad Salih). The demand contained the notice, that the above-mentioned statement had been non-existent.
In fact, the interview with the leader of party "Erk" had been aired by Uzbek Service of radio "Liberty" on 26 May 1997, in which Salay Madaminov had lauded Taliban regime and called to implement the principles of shariat as everyday's norm. We might accept that it is Mr. Salay Madaminov's personal opinion and he is entitled to defend it. But one pays attention to the fact that the interview had taken place one day after Talibs had captured town Mazari Sharif in Northern part of Afghanistan and after statements of some Taliban commanders that next time they would do namaz (Mohammedan prayer) in Buhara.
27 May and 14 June 2002 leader of the "Birlik" Abdurahim Polat made a statement in "Liberty" broadcast calling the assertions of leader of party "Erk" provocations not only towards Uzbeks who live in Northern part of Afghanistan, but also towards democracy per se, democracy which Uzbek opposition has been fighting for. The whole statement of leader of the "Birlik" was published in journal "Harakat", N 2 (9), 1997.
As to the Mr. Jensen’s alleged letter: 5 July 2002 leader of movement "Birlik" requested him to confirm or deny the very existence of the above-mentioned letter and if the letter had been in existence then, he might give his apologies to Administration of "Birlik"'s site. Mr. Jensen’s reply has not yet materialized.
As became known from unofficial sources, Mr. Jensen had yielded to the insistences of some Uzbek service staffers in radio "Liberty" - staffers who sympathize with leader of party "Erk" - and indeed had written the above-mentioned letter and given it to them for distribution.
We consider it disgraceful and against the principles of freedom of the press and humanist traditions of radio "Liberty". The facts that Mr. Jensen had made such a blunder and because of unseemly actions of some staffers of Uzbek service give us grounds to make the present statement and demand of RFEГRL a full office inquiry.
Central Council of “Birlik” Movement
July 25, 2002
27 июль 2002: В Узбекистане быть правозащитником ОПАСНО (Из Сообщения Пресс-центра Общества прав человека Узбекистана, 27 июля 2002 г.)
Как известно: Хасанбой Мадрахимов, член Наманганского областного отделения ОПЧУ, был осужден к 9 годам лишения свободы за, якобы, распространение листовок партии «Хизб ут-Тахрир»; Шаврик Рузимурадов, председатель Кашкадарьинского областного отделения ОПЧУ, был убит в подвале МВД 7 июля 2001 года; Юлдаш Расулев, член Кашкадарьинского областного отделения ОПЧУ из г.Карши, был арестован 24 мая 2002 года, который в настоящее время находится в следственном изоляторе УЯ 64/СИ-1; 4 мая 2002 года была создана Нишанская районная организация ОПЧУ в Кашкадарьинской области. Месяц тому назад правоохранительные органы Нишанского района возбудили уголовное дело против трех активистов этой организации.
Теперь очередь дошла до Каракалпакистана.
Турсунбай Утамуратов пришел в ОПЧУ сравнительно недавно – летом 2001 года, и вскоре, в сентябре того же года возглавил Каракалпакистанское республиканское отделение ОПЧУ. Основное направление его правозащитной деятельности – это защита прав предпринимателей, участие в судебных процессах в качестве защитника, законного представителя лиц, чьи права нарушены со стороны госструктур. В этом направлении он достиг определенных успехов.
В свое время, когда работал в системе районного хокимията, он по сфабрикованному уголовному делу был приговорен к пяти годам лишения свободы. Освободился он через пятнадцати месяцев. Выйдя на свободу, он стал бороться за свою реабилитацию, за оправдание своего доброго имени. Но встретил ожесточенное сопротивление со стороны прокуратуры, судебной системы, милиции, хокимиятов. Он не побоялся подать в суд на У.Мингбаева, бывшего председателя Верховного суда Узбекистана, А.Эргашева, первого заместителя Генерального прокурора РУз, Б.Пулатова, Р.Хамидова, А.Солихова и Э.Джураева, начальников управлений Генеральной прокуратуры РУз, Х.Халимова, Прокурора Республики Каракалпакистан (РК) и его заместителей Х.Курбанова и Д.Холмурадова, П.Айтниязова, председателя верховного суда РК по гражданским делам, С.Бердикличева, председателя верховного суда РК по уголовным делам, около десяти судей верховного суда РК, а также Х.Бахронова, прокурора Амударьинского района и двух его помощников Д.Масалиева и О.Жангабаева, следователя Н.Раимова Амударьинской районной прокуратуры.
Узбекское «правосудие» не отреагировало на заявления Т.Утамуратова. Зато отреагировали прокуратура и правоохранительная система РК. Дело в том, что в январе 2002 года им был создан многопрофильная фирма «Мовий йул», которая, в частности, реализовывала товары народного потребления. В настоящее время С.Курбановым, начальником департамента по борьбе с налоговыми преступлениями при прокуратуре РК, возбуждено уголовное дело по части 3 статьи 184 (Уклонение от уплаты налогов или других платежей) и части 3 статьи 189 (Нарушение правил торговли или оказания услуг) УК РУз. По указанию прокурора Амударьинского района Х.Бахронова в конце июня была арестована (изъята) партия телевизоров (92 штуки) и видеомагнитофонов (22 штуки), принадлежащая фирме «Мовий йул», которую сотрудники фирмы везли в Ташкент для продажи. Их не остановило от нарушения закона наличие документов на товар в полном объеме.
ОТ ОПЧУ: Только так, грубо нарушая законы страны, власти Узбекистана борются против правозащитников. Правозащитникам приходится не только защищать права других граждан, но зачастую бороться и за свои права. Но силы слишком неравны. Но у правозащитников имеются основное оружие против беззакония, а именно законы государства, которым на каждом шагу приходится доказывать чиновникам из госструктур, что законы написаны и для них.
3 август, 2002: Кўконлик мухолифатчилар ЕХХТ ва АКШ Давлат департаменти вакиллари билан учрашдилар
2 августда Кўконда Ўзбекистон демократик кучлари форуми фаоллари ЕХХТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг инсоний ўлчовлар бўйича эксперти Пер Нурмарк билан учрашдилар. Учрашув мунозараларга бой, кизикарли бўлиб ўтди. Ўзбекистонда конструктив мухолифат мавжудлиги, лекин хукумат уни тан олишни истамаятгани алохида таъкидланди. Жаноб Пер Нурмарк ўзининг на мухолифат томони ва на хукумат томони эканлигини ургулаб, Ўзбекистонда демократиянинг равнаки учун хукумат билан конструктив мухолифатни давра столи атрофидаги мулокотга олиб келтириш учун ёрдам беражагини айтди. Учрашув катнашчилари фукароларнинг умуминсоний хукуклари давлат органлари тизимлари томонидан менсилмаётганлиги, камокларда, судгача тергов жараёнларида ноконуний харакатлар авж олгани хусусида ташвиш билдирдилар.
Айни шу куни, яна Кўкон шахрида Ўзбекистон демократик кучлари форуми фаоллари АКШ Давлат департаментининг маъсул ходими М.Келли, АКШ элчихонасининг иккинчи котиби Эдвард Буркхалтер ва элчихона вакили Р.Хартлар билан хам учрашдилар. Учрашувда «Бирлик» халк харакатини «Бирлик халк харакати партиясига» айлантириш ва бу хусусда ўртага чикиши мумкин бўлган муаммолар хакида гаплашилди.
7 август, 2002: Независимые журналисты Узбекистана идут вперед несмотря на трудности (Сообщение Союза независимых журналистов Узбекистана, 6 августа 2002г.)
Как известно, 22 марта 2002 года СНЖУ объявило об открытии независимого интернет-сайта, посвященного поддержке и защите свободы прессы в Узбекистане, который был официально зарегистрирован в Канаде. 6 августа 2002 года при финансовой и технической поддержке IFEX - международной организации по обмену свободы выражения и Профсоюзу Журналистов в Баку, администрация СНЖУ в Ташкенте объявило об официальном открытии русской версии веб-сайта СНЖУ.
В то время как ранее была доступна только английская версия веб-сайта, в скором времени СНЖУ намеревается открыть узбекскую версию веб-сайта.
Со слов Президента Союза Независимых Журналистов Узбекистана Руслана Шарипова - в ближайшем будущем у СНЖУ, при поддержке международных организаций, появится возможность начать официальный регистрационный процесс первой независимой узбекской журналисткой организации. Администрация СНЖУ выражает благодарность Международному Обмену Свободы Выражения - IFEX и Профсоюзу Журналистов в Баку за оказанную поддержку.
Председатель Профсоюза Журналистов в Баку и член Совета IFEX – господин Азер Хасрет прибывает в Ташкент в сентябре 2002 года для проведения ряда программ с членами Союза Независимых Журналистов Узбекистана. Господин Хасрет также намеревается собрать новые данные относительно ситуации свободы выражения в Узбекистане.
9 август, 2002: Тошкентда хукуматдан мустакил Фермерлар уюшмаси тузилди
8 августда Тошкент вилояти Фермерлар Уюшмасининг Таъсис конференцияси ўказилди. Ушбу йигилишга вилоятнинг деярли барча туманларидан 26 нафар делегат катнашди. Уюшманинг максади фермердан тортиб оддий дехконгача бўлган хамма фукороларининг хак-хукукларини химоя килишдан иборатдир. Делегатлар Уюшманинг Низомини кабул килдилар ва рахбар органларини сайладилар. Уюшманинг раиси (Шимбоев Нуржон) ва 7 кишидан иборат Идораси сайланди. Конференция ишида «Эзгулик» жамиятининг раиси Васила Иноят, ЕХХТнинг Тошкент Бюроси вакили ва Озодлик радиосининг мухбири катнашдилар.
13 август 2002: «Эрк» раиси партиясини сўкиб, лавозимини тарк этишга розилик билдирди
Москвалик мухбиримиз хабар беради. Ишончла манбадан олинган маълумотга кўра, якин кунларда Москвадаги хукук химоячиси «Мемориал» ташкилотининг таклифи билан бу ерга Ўзбекистон Инсон Хукуклари Мустакил Жамиятининг Фаргона бўлими рахбари, «Эрк»нинг кўзга кўринган фаолларидан Абдусалом Эргашев келиб кетди. У шу ердан телефон оркали ўз партиясининг раиси билан гаплашганида, партиянинг оддий аъзолари Салай Мадаминнинг аввал ўзи террор йўлига ўтгани, кейин эса Толибон каби террористик гурухлар билан хамкорлик килгани хакидаги хабарлардан ташвишга туша бошлаганларини билдирган. Аввал бундай айбномалар мухолифатнинг ичидан чикаятган бўлса, энди бошка доираларда хам бу гаплар жиддий шаклда мухокама килинишга бошлагани оддий эркчиларни ўйлантириб кўйганганлигини таъкидлаган.
«Эрк» раиси Салай Мадамин аввалига бу гаплардан даргазаб бўлиб «Укаларим камокда, уйсиз-жойсизман ва партия учун азоб чекиб юрсаму сизлар шундай дейсизми», деб хаммани тилга олиб бўлмайдиган сўзлар билан сўкишга бошлаган. Аммо масала жиддий боскичга етиб борганини тушунгач – «Агар мен партиянинг йўлида тўсик бўлиб колган бўлсам, истеъфога кетишга тайёрман. Буни менинг расмий баёнотим деб хисоблашингиз мумкин», деган.
17 август 2002: Каршида кама-камашлар бойларга етиб келди
Бугун Ўзбекистонда оддий фукароларнинг камбагаллашуви окибатида милиция органлари улардан хеч нарса ундира олмай колдилар. Шу сабабли миршабларнинг кўзи бугунги бойларда. Масалан, Карши шахрида бизнесмен Гулсара Нусурова милициянинг ўлжасига айланди. Айтиш керак-ки, бу аёл Карши шахрининг энг бой шахсларидан бири. Шахардаги энг гавжум «Олтин хўрозча» ресторани унга тегишли. Карши-Тошкент маршурутида катновчи бир неча автобуслар хам уники. Козогистондан Каршига келтириладиган радио-телевизор аппаратларининг асосий кисмини хам унинг одамлари олиб келиб туришган.
Ўзбекистон Вазирлар махкамасинингт 154-чи карорига асосланиб сифат сертификатига эга бўлмаган махсулотлар мусодара килинадиган бўлдию божхона ва милиция органлари ходимларининг ошиги яна олчи бўлиб колди. Олиб келган телевизорларларининг сифат сертификати йўк, деган рўкач билан миршаблар аввал Гулсара Нусуровани кўлга олишди ва сўнгра уйини тинтув килиб, курол-ярог «топишди». 15 августда Ўзбекистон телевидениясининг «Ахборот» программаси хам ўз кўрсатувларида хавфли жиноятчи кўлга олинганлигини маълум килиб, унинг 1,5 минг АКШ долларига тенг билагузукларни намойиш килган.
Хуллас, Ўзбекистонда нафакат мухолифатчи, бой бўлиш хам хавфли. Балки бу табиийдир. Чунки, хукумат одами бўлмаган шахснинг бойиши – иктисодий мухолифат яратилишига хизмат килади.
19 август, 2002: Бирлик Эркка: Илтимос, жамоатчилик жойида сўкинманглар
«Бирлик» рахбари Абдурахим Пўлат «Эрк» партиясининг раисига мактуб йўллаб, уни ва партия аъзоларини «виртуал дунёда», аникроги «Бирлик» халк харакатининг расмий сайтидаги «Мехмонлар китобида» одобли бўлишга чакирди. Куйида ўша хатнинг асл матни:
«Эрк» раиси Салай Мадаминовга,
Биз, бир гурух Бирликчилар Дадахон акага у кишининг «Мухаммад Солих КГБ агентидир» деб бир махаллар ёзган мактубларини эълон килмасликни сўраб хат ёзганимиздан кейин, бу сахифада Бирликка, хусусан менга карши энг ифлос сўзлар билан хакорат килиш, сўкиш кампанияси бошланди. Бир оздан кейин Сизнинг Толиблар Мозори-Шарифни босиб олган кунлари Озодлик радиосида гапириб, уларни мадх килганингиз, хатто уларники каби режим ўрнатиш тарафдори эканлигингизни мухокамаси бошлангач, хакорат ва сўкишлар яна хам кучайди. Сиз беркитишни истаган нарсалар бизнинг сайтда очилиб колган кунлари хакорат ва сўкиш кампаниясининг бошланиши, уни, хеч шак-шубхасиз, эркчилар килаятганини кўрсатарди. Бу хунук иш ойлаб давом этабергач, хакорат ва сўкишлар кайси жойлардан ёзилаётганини ўрганишга мажбур бўлдик. Маълум бўлдики, ёзувларнинг мутлако кўпчилиги Норвегиядаги провайдерга уланган одамлар тарафидан кўйилмокда. Норвегияда ўзбек мухолифати ичидаги вокеаларни жуда яхши биладиган ва русча-ўзбекча бир хил даражада сўкина оладиган одамлар кўп эмаслигини ўзингиз хам тушунсангиз керак. Хуллас, озгина мантиги бор одам учун шу нарса аник бўлдики, бу сўкиш ва хакоратлар Сиз ва укангиз тарафидан килинмокда. Сизга охирги марта мурожаат килиб бу ишингизни тўхтатишни сўрайман.
Яна бир масала. Охирги йилларда Эркнинг хеч бир фаолияти йўк. Газеталар чикаришни тўхтатдингиз. Голландиялик турк дўстлари-мизнинг отасига рахмат, партиянгиз сайтини номига бўлса хам юритиб туриптилар. Бош котибингиз 3-4 йил Ардзинов каби бир одамга югурдаклик килиб юриш савиясига тушди. Якинда Тошкентда Эркчилар йигилиш ўтказмокчи бўлдилар, Бирликчилар ёрдам берсалар хам ўтказолмадилар. Фаргона ташкилотининг йигилиши июль ойига режалаштирилганини хабар бердингиз, яна килолмадингиз. Демокчиманки, хеч бир иш килолмайсиз хам. Шунинг учун хаммангизни Бирликка кайтиб, тўгридан тўгри биз билан иш килаберишга чакираман. Бошка йўлингиз йўк.
21 август, 2002: «Мохият» газетаси судда ютказди, аммо бу хам ижобий вокеа
Ўзбекистон Инсон Хукуклари Жамияти Матбуот Марказининг хабарига кўра, шу йил 15 августда Тошкент шахар хўжалик суди Кашкадарё Педагогика Университетининг «Мохият» газетасига карши очган даъвосини кўриб чикиб, даъвочини хак деб топди ва газетани Университетга 100000 сўм (бозор курси бўйича 75 АКШ доллари) пул тўлашга мажбур киладиган Карор чикарди. Маълум бўлишича, Абдукаюм Йўлдошев мухаррирлик киладиган «Мохият» газетасида Каршидаги олийгохда оммавий тус олган порахўрликларни танкид килувчи макола босилган экан (муаллифи – Гулрух Ёрматова). Матбуот Марказининг тан олишича, сессия пайтида студентлардан пул олиш хамма жойда таркалганини хамма билса хам, конкрет холларни исбот килиш жуда кийин, шу сабабли макола умумий тарзда ёзилган ва унда биронта конкрет факт ёки исм келтирилмаган.
Бу вокеа, Ўзбекистонда расман цензура органлари йўк килинган бўлса хам, матбуотнинг «огзини ёпиб» кўйиш учун турли легел механизмлар борлигини кўрсатади, деб хабар беради мухбиримиз ва шундай хулосага келади: «Бошка тарафдан карасак, журналистлар учун хам легал йўллар билан ўз танкидий материалларини жамиятга етказиш имкони кўпайди. Энди журналистлар «Сен шохида юрсанг, мен баргида» кабилида иш юритиб, эхтимоли бўлган судларда ютиб чикишга кучи етадиган фактларни топиш билан хам шугилланишлари керак. Зеро, бутун дунёда журналистлар шундай килишади».
24 август, 2002: Ўзбекистон билан чегарада икки Тожикистонлик киз халок бўлди
Россиянинг «Новости» агентлигининг Тожикистон Ички Ишлар Вазирлигига асосланиб хабар беришича, шанба куни икки Тожикистонлик аёл тожик-ўзбек чегарасида пиёдаларга карши кўйилган минада портлаб халок бўлди. Улар Сўгд вилояти Ашт тумани Новкарон посёлкасида яшовчи Сабохат Дониёрова и Холиса Кимсаева эканлар. Аёллар Ўзбекистонга ўтиб кетишаётганда минага учрашган. Агентликнинг «Кизлар Ўзбекистонга олий ўкув юртига кириш учун кетишмокда эди, деган версия хам бор» сўзларига ишониш кийин. Чунки, бунинг учун Ўзбекистонга боришнинг конуний йўллари мавжуд.
Нима бўлганда хам, Ўзбекистон тарафидан гўёки террористларга карши кўйилган миналардан биронта хам террорист портлагани хакида хабар йўк, аммо гунохсиз ўнлаб инсонлар нобуд бўлдилар.