Дарвеш Али - Хўрланган хам кимгадир азиз
Фаргона вилояти судида айбсиз хукм
килинган 14 мусулмонга багишланади



Беш вакт намоз узмаганлар биз,

Кабих режа тузмаганлар биз,

Тузумни хам бузмаганлар биз,

Айбли деб айтмангиз харгиз,

Хўрланган хам кимгадир азиз!



Оллох ишки тушса дилимга,

Колдирмоклик бўлса яхши из,

Келмаса куфр сўзлар тилимга,

Айбли деб айтмангиз харгиз,

Хўрланган хам кимгадир азиз!



Тухмат тоши сагир бошига,

Отилганда, дўстлар кулмангиз.

Тушса хамки огу ошига,

Айбли деб айтмангиз харгиз,

Хўрланган хам кимгадир азиз!



Тухматни рост килишлик учун,

Кобиргасин хеч синдирмангиз.

Эрта хам бор, кеккайманг.

Айбли деб айтмангиз харгиз,

Хўрланган хам кимгадир азиз.



Сугурманг хеч тирнокларини,

У кимнингдир боласи ёлгиз.

Эзгилабсиз бармокларини,

Айбли деб айтмангиз харгиз,

Хўрланган хам кимгадир азиз.



Суд килмангиз, мийикда кулиб,

Адолатдан юмиб кўзингиз.

Хукм этдингиз юзингиз юмиб.

Айбли деб айтмангиз харгиз,

Хўрланган хам кимгадир азиз.



Конунлар хам бўлар устувор,

Тагдан кетар олтин курсингиз.

Киш кетидан келади бахор ,

Айбли деб айтмангиз харгиз,

Хўрланган хам кимгадир азиз!



Дарвеш Али