Журнал Ҳаракат №4 (37) 2002. Биз яшаятган жамият
Шерниёз - Жеттисой асири
Мен бу ерга тезда кўникдим, чунки бу ерда менга ўхшаш Ўзбекистонликлар кўпгина эди. Биз камокхона махбусларининг 60-70 фойзини ташкил этар эдик. Аччик кулги ичида камокхонага Ўзбекистонликлар бир овоздан «Ўзбеклар маoалласи» деб ном бердик. Келинг, яхшиси мен сизга ушбу махаллага кандай кўчиб келганлигимни айтиб берай.

Оиламиз катта. Отам оддий ишчи бўлиб ишлардилар. 1994 йилдан бошлаб биз яшаётган ширкат хўжалигида ойлик мошларини ололмагач, ишдан бўшатишларини сўраб ариза ёздилар. Шу вактгача хали ойликлар берилмаган. Токатинга койил, ўзбегим. Шу кунларда бир парча ерга уруг кадаб Худодан баракасини сўрайдилар. 13 кишидан иборат оиламизнинг биргина даромад манбаи хисобланган онамнинг нафакаси бор йўги 8000 минг сўм.

Мен Жиззах Давлат Педогогика Институтининг талабасиман. Бу йил ёзги таътил бошланган кунлари ушбу кунларни ганимат билиб ва оиламиз иктисодига озгина бўлса хам ёрдам бўлармикан, деб Жиззах шахар мехнат биржасига бордим. Минг афсуслар бўлсинким, у ердан шалвираб кайтдим. Кейинги борар жойим каерга бўларди, албатта, мардикор бозоригада. Бозорда тумонат одам. Кўлларида аррадан тортиб пой тешагача. Юзлари заъфарон. Умидсизларча кўзлари жавдирайди. Улар орасида ўрта ва олий маълумотли инженерлар, ўкитувчилар, хисобчилар ва шу кабилар хам кўплаб топиларди. Юзлаб одамлар шумшайиб ишга олиб кетувчи шахарлик бойваччалларни интизорлик билан кутиб ўтиришади, эрталабдан кечгача бир кунлик огир мехнат иш хакки эса бор йўги 1000-1500 сўм, яъни ўртача бир доллар. 3-4 кун мардикор бозорида овора-сарсон бўлгач, бу ердан иш тополмаслигимни англадим.

Шу орада Ўзбекистонлик ишсизларнинг кўпчилиги кўшни Козогистон Республикасида мардикорлик килиб яхшигина даромад билан кайтишмоккда, деган гапларни эшитиб колдим. Ёр-дўстларимдан карз-хавола килиб, таваккал килдим ва Козогистон кайда, дея йўлга отландим. Тошкент-Термиз катта трассасидаги Козогистон бекатида тушдим. Хакикатдан хам бу ерда ўзбеклар анчагина экан. Тўгрисини айтсам, менинг диккатимни дарров йўл четидаги паннога ёзилган ушбу жумлалар ўзига тортди. Унда шундай дейилар эди: 2030 йилгача Козогистон Ўрта Осиёнинг барсига айланади.

Уларни ўкиб улгурмасимдан икки полиция хизматчиси келиб, нима максадда келганимни ва паспортимни сўради. Мен уларга мардикорликка келганимни, аммо паспортим йўклигини айтдим. Нима максадда келганимни билишгач, оёгимни ерга теккизмай полиция махкамасига олиб келишди. Мени олиб боришган махкамада 15 чогли Бухоро ва Навоий вилоятларидан келган мардикорлар хам бор экан. Уларни очликдан силласи куриб кўзлари киртайиб колган. Мени хам уларнинг сафига кўшиб кўйишди. Кун иссик, сув беришмайди. Бу хам етмагандай ёнимиздан ўтган хар кандай козок полициячиси «Э, шешенгни...», деб сўкиниб ўтади. Охири бизларни бир-бир чакириб рўйхат кила бошлашди. 4-5 хонага кириб чикдим. Ё тавба, мен кирган хоналарда ўнлаб ўзбек паспортлари калашиб, чанг босиб ётарди. Уларнинг эгалари каердалигига сира аклим етмади. Шу-шу мени зах темир панжарали хонага камаб кўйишди. Бухороликларни кайтиб кўрмадим. Кейин уларни 500 тенгега сотишганини эшитдим. 1 тенге 10 сўм, демак ўзбек пулига 5000 сўмга сотишган.

Кўшни хонадаги козок йигит: «Э, ўзбеклар, сен шўринг кургурларни полициячилар бадавлат одамларга пуллашади. Ўз юмушини битказиб олган бой эса кейин бошкасига сотади. Бу ёкда ўзбек паспортлари полиция махкамасида калашиб чанг босиб ётаверади. Мен анча вактдан бери шу ердаман, юзлаб ўзбекларни шу ахволга солишганини кўрдим. Улар орасидаги хотин-кизларга айникса ачинасан киши, уларни хўрлаб расво килишади».

Кулокларимни беркитдиму даргазаб бўлганча аччик хаёлларга чўмдим. Ўз-ўзидан мени «Нахотки?», «Нега?» деган саволлар тинч кўймасди. Ўзбек, козок, киргиз хаммаси туркий аталмиш биргина ўзак фарзандлари бўла туриб, бир дарёдан сув ичиб, дини-ю тили, пайгамбару авлиёлари бир бўла туриб...

Нега? Нега?

Нега ўзбек 500-600 тенгега сотилади, шешенгни..., деб хўрланади. Ўзбегим, ўзбегим, ўз еринг, ўз пахта-бугдойинг, ўрок-кетмонинг бор-ку. Подшохинг бор-ку. Йўк, йўк. Кўзинг, кулогинг, тилинг бир..., йўк, сени тилинг йўк, яна нисбатан юрагинг, аклинг хам йўк. Бор эди, тилингни кесишди, рангингини заъфарон этишди, аклингни эса улоктиришди, узок-узок юртларга. Бир хиллари ўзи кесилди, ўзи эзилди, ўзи учиб кетди, узок-узокларга... Тан олиш керак, сенда буларнинг барчасини томоша килиш учун кўз, миш-мишларини эшитиш учун эса миллионлаб кулокларинг бор, халос.

Яна кўшни хонадан куюк сухбатлар эшитила бошлади. Аёл овози, ўзбек аёлининг овози панжара ортидан эшитиларди:

- Бу ерларга келганимдан минг пушаймондаман. Эй Худо! Не куйларга тушдим. Эй Худо!

У изиллаб йиглаб юборди. Бу ерга келганига олти кун бўлибди. Халигача ўзини боса олмайди. Гохида ярим тунда инграб эзилиб колади. Шунда навбатчи полиция хизматчиси билан уйкуси бузилган махбуслар бакириб сўкиниб овозини ўчиришини талаб килишади. Факат биз жим ўтирамиз, балки биз хам кўшилиб йиглармиз, чунки йиглаётган ўзбек аёли.

Мана унинг хикояси.

«Фаргонадан Олтиарик тумани, Зохидон кишлогиданман. Исми-шарифим Паттаева Санобар, оилалиман, икки нафар фарзандим бор, турмуш ўртогим ногирон, 4500 сўм нафака олади, ўзим 8000 сўм маош оламан, бошка хеч кандай дарамад йўк: 1 кг гўшт 2000 сўм, бир коп ун 8000 сўм. Жуда хам кийналиб колдик. Аёллар мардикор бозорига хам чикдим, аммо, ха, деганда иш топилавермади. Бошим котиб, нима киларимни билмай колдим. Бир куни дугонам Насиба келиб «Козогистонда пахта чопиги учун яхшигина накд пул беришаётган экан, агар хўп десанг бирга борайлик», деб колди. Кўп уйланмай рози бўлдим.

Биз йўлга тушдик. Козогистонга келгач, чиндан дарров иш топила колди. Биз борган кишлокни Мактали дейишаркан. Шу кишлоклик Сандибай исмли кишининг ерида ишлайдиган бўлдик. Келишув огзаки бўлди. 1 га 8000 сўм. Аммо, 7 га деб келишилган жой 10 га экан. Биз шунисига хам рози эдик. Эрта азон туриб, кеч шомгача тиним билмадик. Аммо, хисоб-китобга келганда хўжайнимиз хар хил гап кила бошлади. Яна 3-4 кун шу ерда хар хил иш килиб колдик. Пулдан эса дарак йўк. Пулимизни ундириб беринг, деб хеч каерга арз килаолмадик. Кўшнилар эса «Энди пулларингни бермайди. Сизларга ўхшаганлар озми бу ерда, агар йўл кирага пул берса, тезрок уйларингга кета колинглар», деб колишди.

Бундай разилликдан нима килишимизни билмасдан зўрга ўзимизни тутиб турардик. Фаргонадан чикканимизга 14 кун бўлган. Биздан хавотир олишаётгани аник. Бошимиз котган шу пайтда, дугонам бизларга ажратилган хонадаги эски жихозларни хизмат хаккимиз ўрнига олиб кетишни айтиб колди. Бу ўгирлик, ўзимиз хам билиб турибмиз, аммо…, ўгирладик. Мен иккта гилам олдим. Хали бомдодга азон айтилмасдан биз биз йўлга чикдик. Икки дугона килган ишимиздан юракни ховучлаб олганмиз. Шу пайт ёнимизга енгил машина келиб тўхтади. Полиция… Тамом.

Мен нима киларимни билмай эсим огиб колди. Бир махал карасам ўгирланган гиламлар ёнимда, аммо дугонам йўк. Мана шундай килиб сизлар билан кўришиб турибман. Кеча онам келган эдилар, айтишларча, йўлда такси хайдовчи козоклар алдаб 60000 сўм пулларини олишибди. Гиламнинг эгаси кечирадиганга ўхшамайди».

Шундан кейин Санобарнинг овози тиниб, камокхона сув куйгандек жим бўлиб колди.

Шу дамда ёдимга Жиззах шахримиз йўлларидаги панноларга «Аёлни асраш миллатни асраш демакдир», деб ёзилган жумлалар келди. Агар бу фикр ўзбек халки, ўзбек миллати жонкуярлари томонидан ўйлаб топилган бўлса, жаноб жонкуярлар, биргина кўшни Козогистондаги минглаб Санобарлар-нинг кисмати чин миллий фожия эмасми ахир?

Ўзбек савдогарлари Козогистонга озик-овкат махсулотларини ташиш билан овора, эркак ва аёллари, хатто ёш йигит-кизлари мардикор бозорларида саргардон бўлиб юришибди. Бир куни Санобар бизга «Прокурор олдига борганимда ёки милициялар ёнидан ўтганимда, улар менга худди фохишага карагандай карашади. Биттаси уялмай сен комати келишган жудаям чиройлисан дейди. Ака, иккита фарзандим бор, хўжайним бор десам, яна менга караб тиржаяди, хайвон» деди.

Кўшни хонадаги козок киз Райхон эса «Йўк, Санобар, бизнинг козокларга чиройли ёки хунук бўлишинг шарт эмас, уларга ўзбек бўлсанг бўлди», деб колди. Дархакикат, юзлаб ўзбек кизлари чимилдик кўрмай Козогистон далаларида аёвсиз зўрланмокда.

Козогистон хакида яна нималарни гапирай, жаноб жонкуярлар.

Аммо, мен Россияга иш ахтариб бориб, тобутда кайтаётган ўзбекларни эшитиб донг котдим. Бу бошка бир мавзу...

Мана ёзги таътил кунларим ўтиб бормокда. Ўзбекистон мустакиллигининг 11 йиллик тўйига хам 5 кун колди. Ха, 11 йиллик мустакилликни минглаб Санобархонлару хамда менга ўхшаган талабалар шундай кутиб олмокдалар.



Шерниёз
25 август 2002 йил