Журнал Ҳаракат №5 (38) 2002. Биз яшаятган жамият
Бўз Тўргай - Мактаб - маънавият пойдевори, лекин…
Мактаб-миллатнинг гули,
Миллат онинг булбули.
Мактабсиз колган миллат -
Бошка чаманнинг гули.

Х.Х.Ниёзий. 1914 й.

Хозирги кунда Ўзбекистонда давлатчиликнинг «ўзбек модели» ислохотлари натижаси ўларок, барча сохалар каби Халк таълими системаси, хусусан ўрта мактаблар хам чукур таназзулни бошидан кечирмокда. Ўзи боши берк кўчага кириб бораётган таълим тизимини ислох килиш, яъни 1997 йил 29-августда кабул килинган «Таълим тўгрисида»ги Конун хамда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»дан сўнг, ўзи ночор ахволга келиб колган ўрта мактабларга ривожланган мамлакатлар таълими тизимини «экспорт» килиш, маориф тизимини батамом холдан толдириб, боши берк кўчага етаклади.

Хазинанинг салмокли улушини сарфлаб, хўжакўрсинга тикланган академик лицей, касб-хунар коллежларидаги вазиятни хам ижобий деб бўлмайди. Хозирда кўпчилик ёшлар ўз келажакларидан ташвишланиб, ишсизлик балосидан харна узоклашиш максадида яна ўрта мактабларга кайтиб, 10-11 синфларда ўкишларини давом эттирмокдалар.

Бу алохида мавзу, аммо гап миллий айниш, маънавий таназзул хакида, унинг окибатлари хакида кетмокда. Биз бир авлод ёшларни кўлдан бой бердик. Гап хозир мактабларда ўз холига ташлаб кўйилган таълим-тарбия, таъмир талаб ўкув бинолари, мутахассис ўкитувчиларнинг рўзгор тебратишга маошлари етмаганидан бошка сохаларга кетиб колиши, ўкувчиларнинг дарсга келмай, ёлланиб пода бокишлари, чоракорлик ва бозорларда огир араваларни тортиб юришларида хам эмас.

Хозирга келиб хокимият органлари, давлат аппаратидаги ва жамиятнинг деярли барча катламларида «миллий кадрият» даражасигача кўтарилган таъмагирлик ва порахўрлик, маънавият бешиги бўлмиш мактабларнинг табаррук остоналаригача ўзининг манфур башараси билан келиб улгурди. Албатта, Сиз шу хам муаммо бўлди-ю, мактабларда авжига чиккан дарсликлар савдоси, бўёк, таъмир учун пул, парда учун, гул сотиб олиш учун пул, бирор тадбир учун пул, кафан учун…. Э, э кечирасиз, булар бари кун тартибидан чикиб кетган-ку, дерсиз. Ёки махаллий хокимият рахбарларининг уддабуронлигими, кашфиётими, ўтган ўкув йилидан бошлаб, ўзи энг кашшок даражадаги ўкитувчиларнинг ойлик маошларидан Наврўз байрами тадбирларида фахрийлар учун маблаг чегириб колиш, «Карияларни кадрлаш йили» муносабати билан 9-май байрамида хар бир ўкитувчининг ойлик маошларидан 350 сўмдан мажбуран ушлаб колишлар ва яна юзсизларча бу тиланчиликка расмий тус бериш учун рўйхатга кўл кўйдириб олишлар, фан олимпиадалари, спорт мусобакалари, кўшик байрамлари, «йил ўкитувчиси» кўрик-танловларидаги ўринларнинг очик пулланишини кўяверинг. Туман хамда вилоятларнинг савияси паст, бир-бирини такрорловчи газеталарни сохага тегишли бўлмаса хам кайта-кайта мажбурлаб обуна килдириш, текширишига ёки шунчаки келган ХТБ назоратчилари, тафтишчилари, услубчиларига сармоя йигиб бериш, эх-хе, агар бу рўйхатни давом эттирсам асосий мавзу гарибланиб колади, чамамда.

Жамиятда кучли табакаланиш кузатилаётган хозирги вактда хар бир оиланинг моддий, иктисодий ахволи хам ранг-баранг.

Хўш, мактаб муаллимлари нима килиши керак? Иш хаки халигидай…, у хам ўз вактида берилмаса. Ха айтгандай, Вазирлар Махкамасининг навбатдаги «Накд пул эмиссиясини яхшилаш чора-тадбирлари тўгрисида»ги антика кароридан сўнг, ўкитувчиларга маошлари бахосида сифатсиз озик-овкат махсулотлари бериш жорий килинмокда. Айтиш керакка, Ўзбек давлатчилиги тарихида хеч качон зиёлилар бу кадар аянчли ахволга тушмаган эдилар.

Афсуски, жуда кам учраса хам баъзи бир мураббийларга хам хозирги кун таъмагирлик «эпидемияси» юкиб бормокда. Масалан, ота-онаси бакувват оила фарзандларига ўз фанларидан ёмон бахо кўйилади. Албатта ўкувчи чорак якунида синфдошлари, ота-онаси олдида юзи шувут бўлишини истамайди. Натижада «миллий кадрият» ёрдамга келади. Битта «2» бахони тўгрилаш нархи - 200 сўм! Бундай «бахога» ўкиятган болалар хар синфда 3-4, мактаб бўйича 100лаб топилади. 9-синфни битириш давлат имтихонларида «аъло» ёки «яхши» бахо олишнинг нархи анчагина салмоклирок. Чунки ўкишни давом эттириш лозим, бунинг устига имтихонда олинган бахо шаходатномага тиркалади. Унинг бахоси - 5000 сўм!

Исбот дейсизми? Мархамат: Вилоят туманларидаги мактаблардан бирида 2 ўкувчи кечки пайт мактабнинг орка эшигини бузиб, 2 юк халтани кўтариб чикиб кетаётганида мактаб коровули томонидан ушланди. Эртаси куни мактаб директори хонасида сикувга олишганида, кўз ёшлари билан шундай мазмунда тушунтириш хати ёзиб бердилар. «… уч кундан сўнг, математикадан 9-синфда битирув давлат имтихони бўлади. Бахоларимиз жуда паст. Ўкитувчимиздан дурустрок бахо кўйишларини илтимос килганимизда у киши «5000 сўмдан олиб келсаларинг, имтихон бахоларинг яхши бўлади», деди ва бунинг учун мактабнинг физика лабораториясидаги жихозларнинг мис, алюмин кисмлари, киноаппаратнинг эхтиёт кисмларини сотиб пул килишимизни маслахат берди», - дейилади тушунтириш хатида.

Албатта, бундай андишасиз ходиса овоза килинмади. Ўкитувчи эса: «хазиллашган эдим», деб кутилди. Бу биргина мактаб хаётидаги мисол.

Сизда балки нега бундай тубанликларга мактаб рахбарлари панжа орасидан карамокда, деган савол бордир. Мактаб рахбарларига хам осонмас, улар хам ўкитувчилар ахир. Кун ора туман рахбариятига 1001 масала юзасидан чакирилиб, бошларида ёнгок чакишмокда. Ишкилиб бошлари тошдан бўлсин. Дарвоке, барча лавозимлар бахоси каби мактаб, интернат, лицей ва касб-хунар коллежларининг хам ўз «ставка» лари бор, нуфўзига караб. Аммо ушбу соха лавозимлари республикамиздаги энг «гарибона», хокисор бахолардир. Яъни, 100 АКШ долларидан 500 АКШ долларигача. Мабодо Сизда ушбу нархларни кўриб, мактаб директори бўлиш истаги тугилса, мархамат, мазкур суммани тўлаб, бемалол фаолият кўрсатишингиз мумкин!

Ушбу сатрларни ўкиб, Сиз мактаб ишлари, умуман ўкитувчиларнинг хозирги ахволига маймунлар йиглар экан, деб ўйласангиз, хато киласиз. Уларнинг кўчасида хам онда-сонда бўлсада, байрам бўлиб туради. Масалан, Наврўз, Янги йил, Алифбе байрамлари, Битирув кечалари дастурхонлари. Хозирда кўпрок шахар мактабларида урф бўлган «бир пиёла чой устида» (чае питье) тадбирлари ва бошкалар. Айтгандай, чой уюштириш тадбири осон. Синфингизда 30-40 чогли бола ўкийди. Хар бирига ноз-неъматлардан керагини бўлиб берасангиз – тўкин дастурхон тайёр! Баъзи боланинг уйида чой ичиш учун шакар хам йўк. Лекин ўртада «ўзбекона» орият бор. Карзга бўлса хам чекига тушган масалликни олиб боради бола бечора. Ўз холига ташлаб кўйилган бундай билим даргохлари-ю, тубанлик боткогига тобора чукуррок ботиб бораётган хаёт чарогбони-устозлар ахволи учун ким жавоб беради?

Эх, ўзбегим! Хасратли саволлар тўпланиб колган.

Яхши, халк зиёлиларининг моддий ахволи чидаб бўлмас даражада экан, балки маънавий такдирлашларда инсоф бордир, балки. Чучварани хом санабсиз. Нега энди мансаб курсилари, давлатимиз ва хукуматимизнинг унвону орден-медалларининг ўз бахоси, «хизмат хаки» бўладию, халк таълими сохасида бўлмасин. «Методист ўкитувчи», «Катта ўкитувчи», Вилоят«халк таълими фидойиси» фахрли унвонларини айтмаса хам бўлади. Уларнинг нархи 15-20 минг атрофида. Лекин «Ўзбекистон халг таълими аълочиси» кўкрак нишонининг бахоси салмоклирок, 40 000-50 000 сўмгача. «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халк таълими ходими» ёки «Республикада хизмат кўрсатган ўкитувчи» унвонларининг чикими эса осмонда. Унинг учун 5-6 кўй бериш керак бўлади.

Алхазар, ногох мўжиза юз бериб замондошларимиз Фитрат, Бехбудий, Мунаввар Кори, борингки, Авлоний бўлиб колса, улар юкоридаги нишонлардан кай бирига лойик кўриларкан? Кандай усулда бу мартабага эришган бўларкин? Темурчи?

Хайхот, унинг рухи безовта бўлмасин! Коинот илмининг султони Улугбек, у балки «Кахрамон» бўлар, Турк давлатчилик арконлари давомчиси Мирзо Бобур, унга «Буюк хизматлари учун» ордени раво бўлурмиди?

Нима килмок керак? Хукуматнинг олиб борган калтабин сиёсати ўларок, давлат ислохотларининг бирортаси ижобий якунланмаганлигию, ишсизлик, гоябозлик. Курук сафсата, пул кадрсизланиши. Кишлок хўжалигининг хонавайрон бўлганлиги, маънавиятсизлик. Умуман башорат килинган «… Келажаги буюк давлат», «Хукукий демократик жамият» ўзининг акс натижасини намоён килаётган хозирги хавотирли кунларда кимга суянмок керак? Кун ора кашшоклик боткогига ботиб бораётган оддий мехнаткаш халким, жумладан халк зиёлилари каёкдан ёруглик кутсин? Яна ўша бошида чекланмаган хокимият эгаси ўлтирмиш кўгирчок хукуматданми, (улар, хозир менимча, ўзлари чала пиширган ошни еёлмай, мол-дунё ташвишию жонларини омон саклаб колиш пайига тушиб колганлар) ёки бошидан не азобларни кечирган ва кечираётган хакикий миллат фидойилари, республикамизда ва хатто мухожирликда кийин шароитда фаолият олиб бораётган сиёсий мухолифатданми?

Менимча мазлум халк, умуман жамият хозирги хукуматнинг чукур инкирозини тушуниб етди ва буни бўлаётган вокелик исботлаб турибди. Ха, айтгандай, жамиятдаги саркитларнинг маънавият, ахлок пойдевори саналмиш зиё масканларигача кириб боришини тўхтатиш, балки улоктириб ташлаш вакти аллакачон етди, улоктириб ташлашади хам, Иншооллох!

Америкалик ўзбек шоири Эргаш Учкун айтганидек:

Бир дўкон курмок керакким,
Максади сотмок эмас.
Икки ойда бой бўлай деб -
Элни алдатмок эмас.



Бўз Тўргай
Гулистон

11 сентябрь 2002 йил