Кундалик хабарлар - 16 January 2023

  • 21:29Жаҳонгир Ортиқхўжа Тошкент шаҳар ҳокимлигидан отилди, лекин каттта ўзгаришлар кутиш фойдасиздир!

    Шавкат Мирзиё аҳолимиз табиий газ ва электр таъминоти, коммунал хизматлари сифатидан жиддий эътирозлари борлигини тан олиб, ёлғон ишлар қилмоқда. У Тошкент шаҳрининг барча даражадаги раҳбарларининг бугунги ҳолатга тайёр эмаслигини тан олган, аммо амалда иш йўқ. Масалан, биргина 15 январ куни Тошкент шаҳридаги еттита юқори ва 524 та паст кучланишли трансформатор ҳамда 87 та трансформатор ортиқча юкламаларга бардош беролмай ишдан чиққани ҳам тан олинган. Асл ҳақиқат - Ислом Каримнинг ўйинчоғи б...

15 January 2023
  • 19:28Шавкат Мирзиё Сингапурга давлат ташрифи билан бориш ниятида, бунга имкон бермаслик керак!

    Шавкат Мирзиёнинг Жанубий-шарқий Осиё мамлакатига ташрифи 16-18 январ кунлари амалга оширилиши кутилмоқда. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиё Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқубнинг таклифига биноан 16-18 январь кунлари давлат ташрифи билан ўша мамлакатда бўлмоқчи. Ташриф дастурига мувофиқ Сингапур Президенти Ҳалима Яқуб ва мамлакат Бош вазири Ли Сянь Лун билан олий даражада учрашув ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилганлиги айтилмоқда. Ўзбекистон-Сингапур муносабатларини янада к...

  • 18:42Vaxtang-Kikabidze-Ulug-artist-2023 - Улуғ артист Вахтанг Кикабидзе вафот этди

    Бугун 2023 йил 15 январида совет ва грузин актёри, қўшиқчи ва режиссёр Вахтанг Кикабидзе 85 ёшида оламдан ўтибди. Бу ҳақда аввалига Грузиянинг «Мтавари архи» телеканали хабар беришибди, кейинроқ артистнинг яқинлари ОАВга унинг ўлими ҳақидаги маълумотни тасдиқлашибди. Фото: ИТАР-ТАСС Вахтанг Константинович Кикабидзе 1938 йил 19 июлида Тбилисида туғилган. Унинг отаси Константин Кикабидзе журналист бўлиб ишлаган, онаси - Манана Багратиони - профессионал қўшиқчи бўлган. Мактабни битирг...

14 January 2023
  • 19:15“Ташқаридагилар одаммасми?!” Кутувчилари унутилган Тошкент аэропортидан репортаж

    Тошкент халқаро аэропортининг очиқ майдонда жойлаштирилган кутиш ҳудуди -13 даража совуқ бўлишига қарамасдан, кутиб олувчилар билан тўла. Улар орасида хориж фуқаролари, аёллар, кекса ота-оналар ҳам бор.  “3 йилдан бери кўришмаган дўстимни кутиб олиш учун Ўзбекистонга келгандим. Жуда совуқ экан. Музлаб қолдим. Ичкарига рухсат беришса, яхши бўларди. Бизда кутиб олувчилар меҳмонларини аэропорт ичкарисида кутиб олишади. Энг муҳими, иссиққина”, – дейди Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридан келган меҳмон...

13 January 2023
  • 20:58Юсуф Жума: БИР БАҒИРДА БАҒИРЛАШИБ, БИР ЙИҒИЛИБ ЎТИРМАДИК…

    ТАНГРИМ ЙИҒЛАБ ТУРАР ҚОРА КУНИМДА… (“Шунчаки шеърлар” туркумидан.) Ота - онам, дўст - ёр ўтди, Бир йиғилиб ўтирмадик. Барчаси бирма - бир ўтди, Бир йиғилиб ўтирмадик. Кеча бола эди, бугун Ўрни бўлди - қора ўрин, Опагинам ўтди, нечун Бир йиғилиб ўтирмадик. Ўтди қариндошлар, хешлар, Улуғ йўлда не - не эшлар, Ўлимга ишлар турмушлар, Бир йиғилиб ўтирмадик. Бир куну - тун дийдорлашиб, Бир баҳорда баҳорлашиб, Бир бағирда бағирлашиб, Бир йиғилиб ўтирмадик. Энди армон қийнар мен...

  • 18:37Шавкат Мирзиё халқ ва давлатни лақиллатиш билан овора. Бунга йўл қўймаслик керак, ДАВЛАТ ва ХАЛҚ тўлиқ эркин бўлиши шарт!

    Бугун Шавкат Мирзиё Ўзбекистоннинг давлат суверенитети, сарҳадлари дахлсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш – тарих ва келажак авлодлар олдидаги муқаддас бурч эканини таъкидлаб, Хавфсизлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказибди. Йиғилишда Хавфсизлик Кенгаши аъзолари, Қуролли Кучларнинг қўмондонлик таркиби, ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этишибди. Йиғилишда мамлакат мудофааси ва хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича 2022 йилда ама...

12 January 2023
  • 11:43Шавкат Мирзиё “Глобал Жануб Овози” саммитида иштирок этармиш! Масхарабозлик!

    Ўзбекистон диктатори Шавкат Мирзиё Ҳиндистон Бош Вазири Нарендра Модининг таклифига биноан 12 январь куни “Глобал Жануб Овози” саммити ялпи мажлисида иштирок этармиш. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг сайтлари хабар бердилар. “Глобал Жануб Овози” - ўйинчоқ ташкилот, у кўпроқ Росссияга хизмат қилса керак. Шавкат Мирзиё бу ўйинчоқда ўйнаб, Росссияга хизмат қилмоқчи. Ҳиндистон раислигида онлайн шаклда ўтказиладиган “Глобал Жануб Овози”да Бангладеш, Вьетнам, Камбоджа, Мўғ...

11 January 2023
  • 19:33 Юсуф Жума: БИРДАН БОШҚА ҲЕЧ ҚАЧОН ЭР БИЛАН БИР БЎЛАРМИ?!…

    Тангрим, сен менга бер ўч учун имкон, Кўҳна ерларимни тортиб олдилар. Бошимда қолмади дўппича осмон, Тожимни олдилар, сиртмоқ солдилар. Изн сўрашим шарт - солай десам из, Ҳар бир одим учун шарт милён қоғоз. Дерлар: - товон қўйма, тиз чўккин - қўй тиз, Оёқ билан эмас, бош билан йўл бос… Ер юзи, кўк юзи меники ахир, Ўзинг бергансанку, таланди баттар: Ер остида ҳатто қолмади томир, Тоғларим ўрнида қолди тубсиз жар… Тангрим, сен менга бер ўч учун имкон, Шундоғ чоғ тўғилар чинакам ўч...

10 January 2023
  • 16:13"Бирлик" Халқ Ҳаракати Партиясидаги сафдошларимиз ва ҳамма тарафдорларимизга!

    "Бирлик" Партиясининг "Ҳаракат" сайтидаги янги ишлари давом этмоқда. Ишлар унчалик оғир эмас, аммо вақт талаб қилади. Кўраяпмизки, анчагина муаммоларимиз бор. Ҳамкорларимизнинг биз билан алоқалари оғир аҳволда, аммо ҳамма нарса тикланади. Энг қисқа маълумотларимиздан биттаси қуйидагидир. Маҳалллий ҳамкорларимизнинг хабарига кўра, Ўзбекистонда каттта шов-шувлар билан ўтказилган сайловлар ҳам ўтиб бўлди. Асосий хабарларни қайидагича таъриф этишимиз мумкин. Мамлакатимиздаги сайловлар ва байрам ...

09 January 2023
  • 21:32"Бирлик" Халқ Ҳаракати Партиясидаги сафдошларимиз ва ҳамма тарафдорларимизни табриклаймиз!

    Турли сабаблар билан партиянинг "Ҳаракат" сайтидаги саҳифаси узилиб қолди. Бу катта муаммо эмас, уни ҳал қилишимиз керак. Биргаликда ҳал қилишимиз керак ва қиламиз. Асосий вазифамиз дўстларимизни табриклашгина эмас, "Ҳаракат" сайтининг ўзбекча саҳифаси қайтадан тирилиши катта иш. Ҳамма дўстларимизни бу ишга таклиф қиламиз. Бугун Мустақил Ахборот Агентлиги бўлган "Ҳаракат" сайтида навбатдаги фаолиятимизни бошламоқдамиз. Бугун "ҲАРАКАТ" сайтида бошланадиган ишга ҳаммани таклиф қиламиз, "Ҳаракат ...