15 January 2023
19:28 - Шавкат Мирзиё Сингапурга давлат ташрифи билан бориш ниятида, бунга имкон бермаслик керак!

Шавкат Мирзиёнинг Жанубий-шарқий Осиё мамлакатига ташрифи 16-18 январ кунлари амалга оширилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиё Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқубнинг таклифига биноан 16-18 январь кунлари давлат ташрифи билан ўша мамлакатда бўлмоқчи.

Ташриф дастурига мувофиқ Сингапур Президенти Ҳалима Яқуб ва мамлакат Бош вазири Ли Сянь Лун билан олий даражада учрашув ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилганлиги айтилмоқда.

Ўзбекистон-Сингапур муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўрилмоқчи.

Савдо-иқтисодий, инвестиция, инновация ва транспорт-коммуникация соҳаларида, шунингдек, давлат бошқаруви ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш борасидаги амалий ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилармиш. Ушбу йўналишларга доир икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами музокаралар якунида имзолаш учун тайёрланмоқдамиш.

Бундан ташқари, президент Сингапурнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказади. Ташриф арафасида икки мамлакат ишбилармон доираларининг бизнес форуми бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

АСЛИДА, БУЛАРНИНГ ҲАММАСИ ЎЙИН. ДИКТАТОРИМИЗ ҲАММАНИР ЛАҚИЛЛАТИШ билан овора бўлмоқчи. Унинг башарисини осиб бериш ҳақиқий мухолифатнинг, демак, "Бирлик" Партиясининг мажбуриятларидан бири. Шу иш билан шуғулланишимиз лозим. Ва шуғулланамиз, халқни диктатордан ҳимоя қиламиз.