Кундалик хабарлар - 17 December 2022
- 14:18Ўзбекистонда 5,7 млн гектар яйловларнинг қарийб 11 фоизи турли даражада деградацияга учраган
Қонунчилик палатасида “Тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамаси этилди. Бугунги кунда мамлакатда тупроқ унумдорлигини ошириш, уни муҳофаза қилиш қонун билан тартибга солинмагани туфайли кўплаб салбий ҳолатлар юзага келмоқда. Республикада ўртача тупроқ унумдорлиги 1991 йилда 58 балл, 2001 йилда 55 балл, 2011 йилда 53,9 балл, 2021 йилда 53,7 баллни ташкил этяпти. Сўнгги йилларда олиб борилган тупроқ-баҳолаш ва тупроқшуносликка оид тадқиқотл...
- 11:16Юсуф Жума: СЎЗИМ - ҲАҚ ЙЎРИҒИ - БЎЛИШИ ШАРТДИР, ТИЛИМГА ТАНГРИДАН КЕЛИШИ ШАРТДИР…
ЭРК, ҲАҚИҚАТ БЎЛАРМИ ТЕКИН?!… Бир тўйимлик емиш деб барча Жон тикади кундузу кеча. Лек Тангри деб - эрк - ҳақиқат деб Қутлуғ жангга кирмаслар нега?! Нечун эрк деб тўкмас томчи тер?! Нечун ҳақ деб кўкрак кермас бир?! Эл тўярми ишласа бир жон, Эрк бўларми жон тикса бир эр?! Барча учун озодлик тилак, Барча учун адолат истак. Ҳамма ош деб ишлаганидек, Ҳамма жангга кириши керак! Емиш ердан унгувчи экин, На текиндир ва на у тўкин. Кўкда унар - Тангридан олқиш - Эрк, ҳақиқат бўл...
- 20:00Ўзбекистондаги энергия инқирози: Хато қаерда?
Ўзбекистоннинг кўп йиллардан бери ечимини кутаётган муаммоси – энергия танқислиги, Россия таклиф қилаётган “уч томонлама газ иттифоқи” ва АЭС лойиҳаси. Иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров ва сиёсатшунос Камолиддин Раббимов билан шу мавзуларда суҳбатлашди. - Абдулла ака, шу кунларда мамлакатда энергия ресурслари етишмовчилиги ва Россия таклиф қилган иттифоқ масаласи энг кўп муҳокама қилинмоқда. Келинг, суҳбатимизни шу мавзуларнинг иккинчисидан бошласак. Путин таклиф қилган уч томонл...
- 17:42Хатолар, кечиккан инвестициялар ва қадамлар – иқтисодчи «энергетика инқирози» ҳақида
Иқтисодчи Отабек Бакиров «энергетика кризиси»га нималар сабаб бўлгани, нега 2017 йилдан кейин ташқи қарз энергетика соҳасига йўналтирилиб, 2022 йилда тўхтаб қолгани ва муаммонинг ечими нимада экани ҳақида фикрларини билдирди. Блогер ва ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев иқтисодчи Отабек Бакировдан энергетика инқирози борасида интервью олди. Иқтисодчининг муаммо илдизига оид билдирган фикрларини келтиради. «Йиллар давомида ишлаб чиқариш ўсмаган» - Энергетика кризиси бир ...
- 21:38Ўзбекистонда Lacetti ва Cobalt учун шартнома бериш тўхтатилди
Эндиликда харидорлар фақат Onix учун шартнома тузиши мумкин. Ўзбекистонда 8 декабрдан Lacetti ва Cobalt учун шартнома бериш тўхтатилди. Уч кундан буён UzAutosavdo иловаси ва махсус ботда Lacetti ва Cobalt контрактацияси имконсиз бўлиб қолмоқда, яъни мазкур русумдаги автомобилларга тўлов учун шартнома бериш тўхтатилган. Боғланган Тошкентдаги автосалонлар шартнома бериш 8 декабрдан бошлаб тўхтатилганини тасдиқлади, бунинг сабаби ва қачон тикланишидан бехабар эканини билдирди. Бундан аввалроқ иш...
- 15:24Юсуф Жума: ТАНГРИГА ТОПИНИШ - МАНГУ ИНТИЗОМ…
Ҳар сулувда кўриб сонсиз мўъжиза, Сенга сиғинмасам - гуноҳдир катта. Ўзинг ҳам Ўзинга юкингин, Тангрим, Айбдор бўлмагин, юкин, албатта! Сенсиз ушалмайди, биронта тилак, Отингни такрорлаб, сўрайман ёрдам, Калта ақлим олиб келди тоатга, Катта ақлинг олиб келмасми, Эгам?! Тангрига топиниш - мангу интизом, Кучингга куч қўшсин, ялваргин мудом. Ювиниб кўрмаган Зотсан, биламан, Имоминг бўлайин, бўл десанг имом. 2022 йил, 23 ноябрь. Тилингда оғзимни ширин қилайин, Шуни одат қилай - ойин қилайин. Ой,...
- 14:42ССВдан “no comment”. Онкокасалхоналар сотиб юборилаётганига масъуллар изоҳ бера олмади
Тошкентдаги 3та онколоик касалхонанинг сотувга қўйилгани эътирозларга сабаб бўлди, қарор қайта кўриб чиқиладими? Нега бу ҳақдаги ҳукумат қарори яширилган? Kun.uz мухбирининг бу саволига Соғлиқни Cақлаш Вазирлиги расмийлари жавоб бера олмаслигини билдирди. “Бу борада жараёнлар кетяпти. Бу ўзингиз айтганингиздек мураккаб жараён. Шунинг учун бу борада муҳокамалар кетяпти. Бу саволга жавоб беришга биз бугун тайёр эмасмиз. Аниқ жавоб беришга ҳозир имкониятимиз йўқ”, – деди вазир ўр...
- 21:27Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилади
Декабр ойи охирида Санкт-Петербургда МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков хабар берди. У дўстона саммит «белгиланган анъанага кўра» ўтказилишини таъкидлади. Октябр ойи ўрталарида Россия президенти Владимир Путин ҳамкасбларини шимолий пойтахтга норасмий учрашувга чақириб, уни йил охирида ўтказишни таклиф қилган эди. МДҲ саммити аввал ҳам норасмий шароитда ўтказилган. Масалан, 2022 йил октябр ойида Санкт-Петербург...
- 15:22Профессор ХҚҚ раисини аёлларга нисбатан зўравонликларга жим қараб туришда айблади. Раис яна бу мавзуни четлаб ўтди
Хотин-қизларга нисбатан зўравонлик мавзусидаги конференцияда жамоатчилик фаоли Барногул Санақулова Хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамовани зўравонликка доир тизимли муаммоларга жим қараб турганликда айблади. Маҳкамова уч дақиқадан ортиқроқ давом этган жавоб-нутқида зўравонлик муаммоси ҳақида деярли гапирмади. 6 декабр куни Тошкентда ташкиллаштирилган «Зўравонликка қарши курашни институционализация қилиш. Медиада гендер-таъсирчан образларни яратиш» мавзусидаги халқаро конфере...
- 18:32Ўзбекистон Ҳайратон – Мозори Шариф темирйўлини бошқариш ҳуқуқини бой берди
Ҳайратон – Мозори Шариф темирйўлини бошқариш ҳуқуқи "Ўзбекистон темирйўллари”дан Қозоғистоннинг Mansour Fatih компанияси ихтиёрига ўтди. Янги компания шу пайтгача 15 млн доллар тўлаб келинган хизмат кўрсатиш ишларини 4,1 млн доллар эвазига амалга оширади. Ўзбекистон томонидан қурилган ва хизмат кўрсатиб келинаётган Ҳайратон – Мозори Шариф темирйўлини бошқариш ҳуқуқи Қозоғистоннинг Mansour Fatih компанияси ихтиёрига ўтади. Бу ҳақда Tolo News хабар бермоқда. Маълум қилинишича, Қозоғистон ко...