Кундалик хабарлар - 24 July 2015

  • 06:15Туркия ИШИД билан урушга кирди ҳисоб

    Бу мамлакат ахборот воситалари билдиришича, кеча Туркиянинг Сурия билан чагарасидаги Килис шаҳри яқинларида Туркия аскарлари билан чегаранингш Сурия тарафида ҳукмронлик қилаётган ИШИД жангарилари ўртасида 3 соатлик отишма бўлган. Туркларнинг ва ИШИДнинг биттадан аскари ўлган. Турк аскарларидан яна бир нечтаси яралангани ҳам айтилмоқда. Ўша жойларда Сурия тарафи - ИШИД қўлида бўлган Ҳалеп вилоятининг Азез тумани бўлиб, у тарафда ўлганларнинг сони кўпроқ бўлса кeрак деб тахмин ҳам қилинмоқда. ...

  • 01:08Таниқли кинорежиссёр Алишер Ҳамдамов оламдан ўтди, у миллат учун нима қилганди?

    Тошкентда таниқли кинорежиссёр деб аталаётган Алишер Ҳамдамов 22 июль куни 72 ёшида оламдан ўтди. Ижодкор ўша куниёқ пойтахтдаги ўз уйидан чиқарилди ва тупроққа берилди. У мультипликацияда режиссёр ва сценарийнавис сифатида, шунингдек, Ўзбекистон ҳужжатли фильмлар студиясида ишлаган. “Наштар” киножурнали учун сатирик сюжетлар тасвирга олган. Кўплаб тўла метражли бадиий фильмлар ва сериаллар муаллифи эди. У 1988 йили Худойберди Тўхтабоевнинг “Қасоскорнинг олтин боши” романи асосида ўтган а...

23 July 2015
  • 23:34Ўзбекистонга АҚШ Давлат Департаменти мулозими келди, у фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашмоқчи эмас

    Бугун Тошкентга AҚШ Дaвлaт котибининг Жaнубий вa Мaркaзий Осиё бўйичa ёрдaмчисининг биринчи ўринбосaри Ричaрд Ҳоуглaнд келди. Ўзбекистон Тaшқи ишлaр вaзирлигининг маълум қилишича, Ҳоуглaнд ўзбек расмийлари билан икки томонлaмa сиёсий мaслaҳaтлaшувлaрдa иштирок этaди. Ташқ ишлар маҳкамаси мaслaҳaтлaшувлaрда айнан қайси масалалар муҳокама қилиниши юзасидан маълумот бермаган. AҚШ Дaвлaт котибининг Жaнубий вa Мaркaзий Осиё бўйичa ёрдaмчисининг биринчи ўринбосaри Ричaрд Ҳоуглaнднинг фуқароллик жам...

  • 23:03Қирғиз фашистларининг етакчиси сиртдан 7 йилга қамалди, у ҳали ўзбек миллати олдида ҳам жавоб беради

    5 йил муқаддам Қирғизистон жанубида ўзбекларни қирғин қилган қирғиз фашистларининг маънавий етакчиси, Ўш шаҳрининг собиқ мэри Мелс Мирзақматов хизмат ваколатини суииcтеъмол қилишда айбланиб, сиртдан 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Ҳа, ҳозирда Россия ҳудудида экани айтиладиган Мирзаақматов ўзбекларга қарши геноцид учун эмас, балки мамлакат Жиноят Кодексининг 304-моддаси (Хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш) билоан айбланган. Аммо, вақти келади, у қирғинчи сифатида ҳам жазосини олади. Қирғизлар...

  • 18:51Кеча Нью-Йоркда Эрон-“Олтилик” шартномасига қарши митинг бўлди, Ўзбекистонда ҳам бўлиши керак

    Маълумки, Эроннинг ядровий программасининг қурол яратишга қаратилган қисмини тўхтатиш талаби билан йиллардан бери давом этган Эрон-“Олтилик” музокаралари яқинда тамомланди. Имзоланган шартномаган кўра, Эрон ядровий қурол яратиш ишларини тўхтатади, Ғарб эса, Эронга қарши киритлган санкцияларни бекор қилади. Эронга қурол сотиш, Эрондан нефть сотиб олиш таъқиқлари ҳам шу санкциялар рўйхатида эди. Бу шартномга энг аввало Исроил қарши чиқди ва ҳатто бундай шартномани имзоламасликни Ғарбдан, айниқ...

  • 07:42Америкаликлар бошига дард қидирмоқда: Фастфуд ишчиларининг бир соатлик минимал иш ҳаққи 15 доллар бўлади

    Табиий, дарҳол эмас, ҳамма жойда эмас, қадамма-қадам бўлади. Нью-Йорк штати бу ҳақда қарор қабул қилди ҳам. Бу штатнинг Иш Ҳаққи Кенгаши кеча фастфуд, яъни, "Макдоналдс" каби тез овқатланиш ресторанларининг ишчиларига, Нью-Йорок штатида 2018 йилнинг охиридан, бутун штат бўйича 2021 йилнинг ўртасидан, минимал ойлик 15 доллар бўлиши кераклиги ҳақида қарор чиқарди. Иш Ҳаққи Кенгаши Нью-Йоркда минимал иш ҳаққини 15 доллар қилиш талаби билан фастфуд ишчилари ўтказган намойишларидан кейин тузилган эк...

  • 02:23Франция фермерлари ҳукуматни ўзларига ёрдам беришга мажбур қилдилар, ўзбеклар нима қилади?

    Франция Қишлоқ хўжалаги вазирлигининг сайтида эълон қилинган 2 саҳифалик қисқа, аммо, муҳим қарорга кўра, вазирлик ўз фермерларнинг талабига қулоқ солиб, уларга €600 млн ёрдам пули ажратган. Фермерлар ер солиғидан озод қилинадилар, улар учун фойдадан тўладиган солиқни тўлаш муддати чўчилади. Бундан ташқари, давлат қишлоқ хўжалигини ривожлантири ва қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар кўришга бошлайди, аграр сектор учун давлат субсидиялари ажратилади. Франция ҳукумати фермерларнинг турли ...

  • 01:19Қуръоннинг энг эски нусхаларидан бирининг парчалари Англиядаги университет кутyбхонасидан топилди

    Англиянинг Бирмингем Университети ходимлари 1920-чи йиллардан бери ўзларида сақланаётган Қуръоннинг саҳифаларини топишганини эълон қилишди, дейилади ББС радиоси сайтининг русча саҳифасида ҳам тарқатилган хабарда. Бу саҳифалар Қуръоннинг ҳозирча маълум бўлган энг қадимийларидан бирига оид экан. Радиуглерод текширувлари бу саҳифаларнинг ёши 1370 йил эканлигини кўрсатганда, тадқиқoдчиларнинг ўзи ҳам ҳайрон қолишибди. Бу саҳифаларни университетга Ироқли тарихчи Альфонс Мингана 100 йилча аввал берга...

22 July 2015
  • 22:13Ўзбек хабарчилигида навбатдаги масхарабозлик: Ўзбекистон Халқ Банкининг номи ўзгардими, ёки мақоми?

    Мавжуд рехимнинг хабарчилик нималигини ҳам тушунмайдиган қўғирчоқ ахборот воситалари, масалан, kun.uz хабар қилишича, Ўзбекистон Халқ Банкининг номи ўзгарган эмиш. Аввал Ўзбекистон Республикаси давлат-тижорат Халқ Банки эди, эндиЎзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ Банки бўлибди. Ваҳолангки, ҳар қандай ақли бор одам кўриб турганидек, банкнинг номи эмас, унинг мақоми ўзгарган. Аввал “давлат-тижорат” банки эди, энди “акциядорлик тижорат” банки бўлибди. Бу ўзгариш жуда муҳим бўлиб, ...

  • 20:48Афғонистоннинг ўзбеклар яшайдиган вилоятида ўлимчи-террорист ўзини-ўзи портлатиб, 15 кишини ўлдирди, Абдурашид Дўстим қўшни вилоятда эди

    Янги иш бошлаган афғонистонлик мухбиримизнинг хабарига кўра, Туркманистон билан чегарадош бўлган Форёб вилоятининг асосан ўзбеклар яшайдиган Алмор туманида бугун эрталаб маҳаллий вақт билан соат 11:30 атрофида ўлимчи-террорист ўзини-ўзи портлатди. 15 киши ўлгани ва 30 дан кўпроқ одам ярадор бўлгани туман ҳокими Солиҳ Муҳаммад тарафидан билдирилди. Ҳалок бўлганлар ва ярадор бўлганлар ичида ёш болалар ва аёллар борлиги ҳақида маълумот йўқ, аммо текширувлар бошланган. Яна шу нарса мълум бўлдики, ...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону