23 July 2015
07:42 - Америкаликлар бошига дард қидирмоқда: Фастфуд ишчиларининг бир соатлик минимал иш ҳаққи 15 доллар бўлади

Табиий, дарҳол эмас, ҳамма жойда эмас, қадамма-қадам бўлади. Нью-Йорк штати бу ҳақда қарор қабул қилди ҳам.

Бу штатнинг Иш Ҳаққи Кенгаши кеча фастфуд, яъни, "Макдоналдс" каби тез овқатланиш ресторанларининг ишчиларига, Нью-Йорок штатида 2018 йилнинг охиридан, бутун штат бўйича 2021 йилнинг ўртасидан, минимал ойлик 15 доллар бўлиши кераклиги ҳақида қарор чиқарди. Иш Ҳаққи Кенгаши Нью-Йоркда минимал иш ҳаққини 15 доллар қилиш талаби билан фастфуд ишчилари ўтказган намойишларидан кейин тузилган экан (расмда - ўша намойишлардан бири).

АҚШда минимал маошни штатларнинг ўзи ҳам белгилай олади. Аммо, бу жараён Нью-Йоркда бошландими, демак, ҳаммаёққа ёйилади. Бу ҳақдаги хабарларда айтилишича, фақат Нью-Йорк штатида 180 минг фастфуд ишчиси бор. Уларнинг иш ҳаққи оширилгач, бошқа иш ерлари ҳам иш ҳаққини оширишга мажбур бўладилар. 2009 йилдан бери АҚШ бўйича соатига минимал иш ҳаққи $7,25 экан.

Нима учун америкаликларнинг боши дардга киради дейсизми? Ўйлаб кўринг, агар бир одам ҳафтасига 5 кун 8 соатдан ишласа, умумий иш соати 40 бўлади, демак, ҳафталик маоши 600 доллар, ойлиги 2400 доллар бўлади.Ўзбекистон каби қашшоқ мамлакатларда ўртача ойлик 90 доллар, жуда кўп мамлакатларда, айниқса, мусулмонлар яшайдиганларида бор-йўғи бир неча юз доллар. Бу мамлакатлар аҳолисининг ҳаммаси бўлмаса ҳам, анчагина қисми ҳозир ҳам биринчи имконяит бўлиши биланоқ АҚШга кўчиб олиш орзуси билан яшайди. Бундайларнинг маълум бир қисми турли йўллар билан АҚШга етиб олади ҳам. Ҳозирнинг ўзида АҚШда миллионлаб нолегел меҳнат муҳожирлари борлиги айтилади. Уларнинг сони яна ошади.

Буни ҳам бир четга қўйиб турайлик, ҳар бир мусулмон эмас, масалан, мингтадан биттаси ислом экстремистларининг таъсири остига тушса ҳам, ИШИДнинг бу ерга келишига ҳожат қолмайди, шу ернинг ўзида янги ИШИДлар яратилади.

Америкаликлар нима ҳам қилоларди, ҳамма биладиган мақол бор: яхши яшашни истайсанми, бунга яраша ҳақ тўлашинг керак, фақатгина пул билан эмас, бошқа нарсалар билан ҳам.