22 July 2015
22:13 - Ўзбек хабарчилигида навбатдаги масхарабозлик: Ўзбекистон Халқ Банкининг номи ўзгардими, ёки мақоми?
Мавжуд рехимнинг хабарчилик нималигини ҳам тушунмайдиган қўғирчоқ ахборот воситалари, масалан, kun.uz хабар қилишича, Ўзбекистон Халқ Банкининг номи ўзгарган эмиш. Аввал Ўзбекистон Республикаси давлат-тижорат Халқ Банки эди, эндиЎзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ Банки бўлибди.

Ваҳолангки, ҳар қандай ақли бор одам кўриб турганидек, банкнинг номи эмас, унинг мақоми ўзгарган. Аввал “давлат-тижорат” банки эди, энди “акциядорлик тижорат” банки бўлибди. Бу ўзгариш жуда муҳим бўлиб, унинг маҳиятини хабар ўқувчиларига, биринчи навбатда, банкнинг муштарийларига тушунтириш жуда муҳимдир. Аммо, бошқа тарафдан, Ўзбекистонда амалда ишлайдиган қонунчилик системаси бўлмагани туфайли, мақомнинг ўзгариши ҳам муҳим эмас.

Ўзбекистонда ҳамма нарса Президент Ислом Карим эрталаб ўрнидан қайси оёғи билан туришига боғлиқ. У чап оёғи билан турган кун нафақат Халқ Банкини бекитиб ташлаши, Ўзбекистонни Тожикистонга қўшиб юбориши мумкин. Ўзбек халқи бунга парво ҳам қилмайди. Чунки, Тожикистонда ҳам овқат ейиш ва истаган пайтда туалетга бориш имкони бўлади. Ўзбекка бошқа нима керак?