12 August 2015
18:57 - Мамлакатимизда дунёда энг тез ўсадиган дарахт парвариш қилинмоқда эмиш, ўзбекни миллат қилиш билан ким шуғулланади?
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, Фарғона, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида ташкил этилган тажриба майдонларида бир йилда 7 метргача ўсадиган павловния дарахти парвариш қилинмоқда. Бу дарахт дунёда энг тез ўсадиган дарахт ҳисобланар экан.

“2012 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон Фанлар академияси томонидан Буюк Британиянинг Кембриж университети билан ҳамкорликда ташкил этилган Юқори технологиялар ўқув-тажриба маркази олимлари ишлаб чиққан инновацион лойиҳа асосида павловния дарахтининг сунъий уруғлари «in vitro» усулида етиштирилиб, кўпайтирилмоқда” дейилади хабарда.

Павловния тез қурийдиган, ёғочбоп маҳсулот экан. Қиёслаш учун – эман дарахти ёғочининг бир куб метри ўртача 850 килограмм, қарағайники 482 килограммни ташкил этса, павловнияда бу кўрсаткич кўпи билан 282 килограммга етиши мумкин. Мустаҳкамлиги ва узоқ йиллар фойдаланиш мумкинлиги туфайли павловния ёғочидан шифт, эшиклар, жавон, стол ва стуллар тайёрлашда кенг қўлланилади, деб ёзибди агентлик.

Бундай дарахт ҳам керакдир, дейди мухбиримиз, аммо ош ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарсани ўйламай қўйган ўзбекларнинг асосий муаммоси – қайтадан миллат ҳолига қайтишдир. Бу билан шуғулланадиганлар борми ўзи? Табиий, “Бирлик”-“Ҳаракат”-“Эзгулик” учлигидан ташқарида бу савол устида ўйлайдигшанлар бор-йўқлигини назарда тутмоқдамиз. Минг афсуски, ҳозирча йўқ. Демак, бу учлик олдида улкан вазифа турибди.