12 August 2015
21:26 - Россиядан 27 нафар ҳамюртимиз чиқариб юборилди, бу ҳали ҳолва
Қирғизистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига тўлақонли аъзоси бўлишига бағишланган тантанали маросим арафасида Россия Федерал миграция хизмати 30 нафар хорижликни Россиядан чиқариб юборди. Уларнинг аксарияти ўзбеклар бўлиб, улар орасида Қирғизистон ва икки нафар арман фуқароси ҳам бор.

Аввалги хабаримидан маълумки, бугун қирғиз-қозоқ чегарасидаги “Ақжўл” чегара-ўтказиш масканида Қирғизистоннинг Евросиё Иқтисодий Иттифоқига киришига бағишланган тантанали маросим ўтказилди. Унда маскандаги божхона тўсиқлари рамзий равишда олиб ташланди. “Энди Қирғизистон ва Қозоғистон чегарасидан ўтаётганлар божхона назоратидан ўтишмайди” деб ёзмоқда оммавий ахборот воситалари.

Аслида, энди Россия қирғиз меҳнат муҳожирларига кенгроқ йўл очиши табиий. Аммо, ўзбекларнинг аҳволи оғирлашаверади. Имлом Карим Оқсарой ва Кўксарой исмли инларидан чиқмадан ётаверар экан, Ўзбекистон яккамоховликка, ўзбеклар ишсизлик ва қашшоқликка маҳкум.