12 August 2015
22:11 - Яна Орол, яна эски дард..., Ўзбекистонда буюк ишлар Оролдан бошланади

Ўзбекистон ҳукумати Орол денгизининг қуриб битган тубида ўрмонзор яратиш иши учун 100 миллион АҚШ долларига тенг сармоя киритмоқчи. Экспертларнинг фикрича, кўлнинг қуриб қолган тубида кўчатлар ўтказиш, дарахтзор ва ўрмонзорлар яратиш ерни мустаҳкамлашга ва экологик вазиятни бир қадар барқарорлаштиришга кўмак беради.

“Ўзбекистон ҳукуматининг 2013-2017 йилларда атроф муҳитни муҳофаза қилиш дастурига асосан Оролбўйи минтақасини соғломлаштириш кўзда тутилган. Чўллашишни тўхтатиш ва микроиқлим яратиш мақсадида у ерга кўплаб кўчатлар экилиши режалаштирилган. Лойиҳага 89.39 млрд сўм, 1 635.55 млн доллар ва 57.63 млн евро ажратилади” дейилади бу ҳақдаги хабарларда.

Шу муносабат билан эслаш керакки, Оролни сақлаш комитетида бошланган ишлар “Бирлик” халақ ҳаракатининг яратилишига, СССР парчаланиб, Ўзбекистон мустақил бўлишигача йўл очиб берганди. Ҳозир ҳам шундай бўлса ажаб эмас.