12 August 2015
19:01 - Ўзбекистонда шу ҳам хабар: Обид ота кампирини чавақлабди
Журналист Турсунбек Тўразоданинг хабар беришича, шу йилнинг 12 августига ўтар кечаси Жиззах вилоятининг Янгиобод тумани Сармич қишлоғида яшовчи 85 яшар Обид Толипов хотини Ойдин Толиповани ухлаб ётган пайтида темир болта билан чавақлаб ташлаган. Собиқ СССР даврида ҳам бундай жиноятларни бир неча марта содир этган отахон хумор қилган кўринади. Буни қарангки, Ойдин момо ҳам бир неча марта судланиб, милициянинг махсус рўйхатида турган экан.

Обид ота милиция чақириб, гуноҳига иқрор бўлибди. Суд отахонга қандай жазо беради билмадик, аммо у кишининг руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда турувчи ўғли Норйигит Толипов тегишли муассасага мажбурий ётқизилиши керак, дейишмоқда қўшнилар. Акс ҳолда Обид отанинг жиноятлари бошқа биров билан қайтарилмаслигига кафолат йўқ.

Бу каби оилавий жанжаллар, оила ичида бир-бирини ўлдиришлар, минг афсуски, оддий нарсага айланмоқда. Аммо, миллатнинг подага айланиши, минг йилларда бир бўлади. Мана ҳозир ўзбек миллати миллат сифатини йўқотиб, оддий подага айланмоқда. Бу масала билан ким шуғулланади?