18 December 2015
08:53 - БМТ Хавфсизлик Кенгаши терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича резолюция қабул қилди

Бу ҳақда тарқатилаётган хабарлардан тушуниш мумкинки, бу резолюция умуман терроризмни молиялаштириш хусусида эмас, ИШИД, Ал-Қоида ва улар билан боғлиқ шахслар, гуруҳлар, корхона ва ташкилотяларни молиялаштириш ҳақидадир. Буни тушунса бўлади, чунки, ҳозир терроризмни тўғри ифодалаш осон иш бўлмайди. Чунки, масалан, Ўзбекистон каби диктаторликларнинг ўз мухолифларига қарши кураши, моҳияти билан, терроризмдан бошқа нарса эмас.

Хавфсизлик Кенгашининг бу резолюциядаги талабларига кўра, ИШИД, Ал-Қоида ва улар билан боғлиқ шахслар, гуруҳлар, корхона ва ташкилотяларнинг молиявий активлари дарҳол музлатилиши керак, уларга бевосита ёки билвосита қурол-аслаҳа бериш эса тақиқланади. Бу талабларни бажармаганларга қарши санкциялар киритилади.

Бу резолюция лойиҳаси Хавфсизлик Кенгашига АҚШ ва Россия тарафидан киритилган бўлиб, бу фактнинг ўзи улар терроризмга қарши биргаликда курашга бошлаганларининг кўрсатгичи деб ҳисобланмоқда. Аммо, амалда бу резолюция қанчалик фойда беришини ҳозир айтиб бўлмасйди, дейди мухбиримиз.