21 December 2015
08:37 - Мусулмонлар учун қора кунлар: Австрия қочқинларни депортация қилиш кераклигини гапирмоқда
“Туркия” газетаси Австрия ахборот воситалариг асосланиб хабар беришича, бу мамлакатнинг канцлери Файман “Ҳамма бошпана излаб келаётганлар қочқинлик талабларига жавоб беролмайдилар. Демак, уларни депортация қилиш ҳақида ўйлашга мажбурмиз” дебди.

Австрия канцлери келаси йил аҳвол яна ҳам ёмонлашишини гапирар экан, янги сюрпризларнинг ўртага чиқишини кутмасдан, ҳозироқ уларнинг олдини оладиган қадамлар қилишга мажбур эканликларини урғулаган.

“Ҳаракат” мухбирлари аввалдан айтиб келаётганидиек, Сурия-Ироқда ИШИДнинг , Ғарб мамлакатларида исломчи террористларнинг қилаётган ваҳшийликларига одамзот, айниқса, унинг мусулмон бўлмаган қисми кўз юмиб қололмайди. Кимлардир ўзини ҳимоя қилиш, кимлардир эса ўзларича қасос олиш учун ҳаракатда бўладилар.

Аввалги хабарларимиздан бирида мусулмон террористларни ўлдириш учун рентган кабинасига ўхшатиб автомашина тайёрлаётган одамлар АҚШда қўлга олинганини билдирган эдик. Бу одамларнинг мақсади – ислом терористларидан қасд олиш, Австриянинг мақсади - ўз фуқароларини потенциал террористлардан ҳимоя қилиш.