Кундалик хабарлар - 14 January 2016

  • 22:17Тошкентда уй-жойлар баҳоси пасайди

    Ўтган йилдан бери Тошкент иккиламчи уй бозорида ўртача таклиф нархи 1 квадрат метр учун 777 АҚШ долларидан 665 АҚШ долларигача тушди. Бу эса 14,4 фоиз пасайишга тенг. Credo Max Estimation баҳолаш марказига кўра, ҳатто бундан бир ой аввал ҳам нархлар тушишда давом этган ва ой якунларига кўра, 1 квадрат метр учун 665 АҚШ долларини (ноябрь ойидагига нисбатан 3 фоизлик пасайиш) ташкил қилган. Панель уйлардаги квартиралар ўртача нархида 650 доллардан 628 долларга, ғишт уйлардаги - 736 доллардан 715 ...

  • 21:45Швециянинг TeliaSonera ширкати Фуҳуша туфайли 1,7 миллард доллар миқдоридаги жаримага тортилиши мумкин

    Bloomberg агентлигига кўра, Ўзбекистон мобиль бозорига кириш учун Ўзбекистон президентининг Фуҳуша лақаби билан танилган қизи Гулнора Каримга 350 миллион АҚШ доллари миқдорида пора берган TeliaSonera ширкати 1,7 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги жаримага тортилиши мумкин. Шу боисдан ҳам TeliaSonera этагини йиғиштириш мақсадида Ўзбекистондаги бизнеси баҳосини ўзининг умумий молиявий ҳисобидан чиқаришга қарор қилган, аниқроғи, Ўзбекистон билан боғлиқ активларини сотиш режаларини ўтган йили сентябр...

  • 21:29Отабек Мусаев “Ўзбеккино”га директор этиб тайинланди, у актёр сифатида тамом бўлдими?

    «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг ахборот хизмати тарқатган хабарга кўра, таниқли киноактёр Отабек Мусаев агентликнинг янги раҳбари этиб тайинланди. Шу пайтга қадар Ўзбекистон Президенти Девони масъул ходими бўлиб келган бу одам аввал Аҳмаджон Умаровнинг ўрнига келган. Отабек Мусаев аввал Ўзбекистон Спорт киноси ва телевидениеси федерацияси раҳбари ва Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган. 2015 йилнинг сентябрь ойидан бошланган тафтишлардан сўнг “Ўзбек...

  • 21:06Ислом Карим Фуҳуша лақабли қизи хорижда тўплаган пулларни қайтариб олмоқчи

    Ўзбекистон ҳукумати Ислом Каримнинг Фуҳуша лақабли Гулнора қизининг жиноий фаолияти туфайли хорижий банкларда музлатиб қўйилган 1 миллиард АҚШ долларидан кўпроқ пулни қайтариб олмоқчи. Швецариянинг бутун Европада танилган L'Hebdo газетасида босилган “Каримов ота малика қизининг пулларини қайтариб олмоқчи” номли мақолага кўра, бу масалада Ўзбекистон ҳукуматининг адвокатлари АҚШ Адлия демартаментига мурожаат қилганлар. АҚШдаги таниқли Holwell Shuster&Goldberg фирмасининг адвокатлари воситачилигид...

  • 20:48ИШИД Индонезияга ҳам етиб келди, Жакартадаги террористик ҳужумда 7 киши ҳалок бўлди, ярадорлар кўп

    Бир неча соат аввал Индонезиянинг пойтахти Жакарта шаҳри марказидаги Старбакс кофехонада ичида бир нечта жонли бомба ҳам бўлган 10-15 кишилик террористлар гуруҳи шу ердагиларга ҳужум қилди. Бу дунёча машҳур кофехонанинг атрофида мехмонхоналар, элчихоналар ва турли офислар бор экан. Дарҳол бу ерга етиб келган полиция ва террористлар ўртасида жанг ҳам бўлган. Ўлган 7 кишининг 5 таси террористлардан бўлиб, улардан бир нечтаси ўзини ўзи портлатган ҳам. Ҳалок бўлганларнинг қолган икки нафари индон...

  • 17:02“Ҳаракат” хатқутисидан: “Фермерга ўлим!”

    - Кимда ким фермерлик сиёсатига қарши турса, ўша менинг душманим! (Ислом Каримовнинг 17. 06. 2012 йил куни Сурхондарё вилояти фермерлари билан бўлган учрашувида сўзлаган нутқидан). Мен 2007 йилдан Андижон вилояти Избоскан туман «Нодир Даврон ҳосили» ф/хнинг раҳбари бўлиб 2014 йилгача ишладим. Мендан нафақага чиққач фермер хўжалик номи ўзгариб «Ҳасанбой хожи баракаси» ф/х деб номланиб унга 2015 йил фожеали тарзда вафот этган марҳум ўғлим Ҳайдаров Нодирбек раҳбарлик қила бошлади. Раҳматлик ўғ...

  • 08:05Ёшларимиз орасида жиноятчилик миқдори камайганмиш, жиноятларнинг сони қанча ўзи?

    Кун.Уз номли интернет нашри тарқатган хабарга кўра, Ёшлар ижод саройида вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги жиноятлар профилактикаси, Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури ижроси ҳамда 2016 йилдаги устувор вазифалар бўйича анжуман ўтказилган. Тадбирда Ички ишлар вазирлиги, прокуратура ва бошқа давлат ҳокимяти органлари расмийлари иштирок этишган. Айнан шу ерда 2015 йилда Ўзбекистонда вояга етмаганлар ва ёшл...

13 January 2016
  • 22:05Россиядаги дангасаларимиз сони камаймоқда, демак, Ўзбекистонда ишсизлар сони ортади-ку! Ислом Карим нима қилади?

    Сўнгги икки йилда Россия Федерацияси ҳудудида Ўзбекистон фуқаролари, тўғрирори, мардикорлари сони қарийб 23 фоизга камайди. Федерал миграция хизмати маълумотига кўра, сўнгги 1 ойда бу миқдор, яъни камайиш 4,1 фоизни, 2015 йилнинг шу давридагига нисбатан 18,6 фоизни, икки йил аввалги шу кунгача бўлган миқдордан 22,2 фоизга камайган. Ҳатто буни Ўзбекистонга пул ўтказмалари орқали келаётган маблағлар миқдорининг камаяётгани мисолида ҳам кўриш мумкин. Демак, Ўзбекистонда ишсизлар сони кескин ортади...

  • 21:16Хушхабар: “Даниэлла” циклони Ўзбекистонга етиб келолмади

    Россия Федерациясининг Европа қисми ва Белорусия ҳудининг бир қисмини эгаллаган «Даниэлла» деб аталувчи кучли атлантик циклон Ўзбекистонга келмайдиган бўлибди. Бу ҳақда ёзаётган маҳаллий нашрлар негадир циклоннинг келмаслиги Ислом Каримнинг оқилона сиёсати маҳсули эканини таъкидлашмаган, дея киноя қилади мухбиримиз. Синоптикларимиз эса яқин орада ҳаво ҳароратининг кескин ортишини кутишмаётгани, аксинча, қишнинг ярмидан сўнг Ўзбекистонда ҳам ҳарорат сал пасайиб, қор ёғишини ваъда қилишмоқда. ...

  • 20:23Тошкентда яна ер силкинди, кишилар бу ҳодисага кўникиб қолишди

    13 январга ўтар кечаси, яъни соат 01:06 да Тошкент шаҳрида 2 баллик ер силкиниши кузатилди. Бу сезилар-сезилмас табиат ҳодисасини мамлакатимизнинг бошқа шаҳарларида ҳам пайқашган. Зилзила эпицентри пойтахтимиздан 550 километр узоқликда бўлиб, силкиниш кучи 5,8 баллни ташкил этган, зилзила ўчоғи эса 225 км чуқурликда жойлашган. Европа - Ўрта Ер денгизи сейсмология марказига кўра, Афғонистоннинг Ашкамиш шаҳридан 28 чақирим масофада, Тожикистоннинг Ишкамиш шаҳридан 35 милометр узоқликдаги ҳудуди...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону