Кундалик хабарлар - 16 January 2016

  • 16:49Жакартадаги терактда 17, Уагадугудагисида камида 23 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

    14 январда Индонезиянинг пойтахти Жакартада ИШИД тарафдорлари уюштирган теракт натижасида 7 киши ҳалок бўлганини жаҳон ахборот воситаларига асосланиб биз ҳам хабар қилгандик. Бу мамлакат полициясининг раҳбари Бадродин Хаитига асосланиб ҳозир тарқатилган хабарларга кўра, ўлганларнинг сони 17 га чиққан, террористлардан 11 киши ушланган. Аммо, аввалги хабарларда ҳалок бўлган 7 кишининг 5 таси террористлар эканлиги айтилган бўлса-да, ҳозир айтилаётган 17 киши ичида нечтаси террорист эканлиги тилга о...

  • 10:26Яна исломий террор, бу сафар Буркина-Фасо давлатининг пойтахти Уагадугуда

    Кеча маҳаллий вақт билан кечқурун Африканинг шимолий-ғарбида жойлашган ва унча-мунча одам отини ҳам билмайдиган Буркина-Фасо давлатининг пойтахти Уагадугу шаҳрининг бизнес марказида исломчи террористлар мехмонхона, казина ва кафега ҳужум қилиб тахминан 20 кишини ўлдирдилар ва Splendid меҳмонхонасидаюзга яқин одамни гаровга олдилар. Меҳмонхонанинг бир қисмини ёқиб юбордилар. Бу ерга аввал маҳаллий полиция етиб келди, кейин французларнинг махсус отрядляри олиб келинди. Ҳужум учун маъсулиятни Ал-Қ...

15 January 2016
  • 21:35Тожикстонда 40 ёшга кирмаганларнинг ҳажга бориши тақиқланди, Абдураҳим Пўлат яна ҳақ чиқмоқдами?

    Бу мамлакатнинг ҳукумати ҳаж учун Саудияга борадиганларга янги чегара қўйгани оммавий ахборот воситалари тарафидан билдирилди. Сабаб эса шундай – Саудия Арабистони Тожикистондан ҳажга борувчилар учун 6,3 минглик квота бермоқда. Бу жуда оз, ёши катталар ҳаж орзуси билан дунёдан ўтиб кетмоқдалар. Айнан уларга биринчи навбатда ҳаж қилиш имконияти яратиш учун ҳажга борувчиларга 40 ёш тўсиғи қўйилди. Хабарлардан маълум бўлишича, бундай тўсиқ аввал 35 га тенг бўлган экан. Қаранг, ҳаж динимизнинг...

  • 21:00Юсуф Жума: Акром Йўлдош 4,5 йил аввал Нукус турмасида соппа-соғ эди, у 5 йил аввал ўлганлиги ҳақидаги гаплар ёлғон

    Акром Йўлдошев беш йил бурун ўлган эмиш. Бу ғирт ёлғон! “Озодлик”нинг ва ББC нинг Ўзбек бўлимлари билибми билмай Каримовга ишлашади. Манбалари ҳам МХХ. Гулнора Каримова жиноятлари юзасидан ҳам Каримовга ишлашади. Ота қизлар ораси ёмон эмиш, Каримов компютерни, интернетни билмас эмиш. Гўё Гулнора нопоку Каримов пок, Гугушанинг жиноятларидан бехабар, бечорагина Каримов. Унда Компютер учун пул қаёқда?! Қолаверса, интернет Ўзбекистонда тўсилган. Шўрлик мустабидга қийин. . . Йўқса қизи...

  • 20:22ШҲТнинг галдаги саммити Тошкентда ўтади

    Шу йилнинг 23-24 июнь кунлари Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги саммити Тошкентда ўтказилади. Ташкилотнинг собиқ Бош котиби Дмитрий Мезенцев Кремлда Россия президенти Путин билан учрашув пайтида бу ҳақда гапирди. Саммитнинг кун тартибидаги масала шубҳасиз хавфсизлик ва аксилтеррор амалиётлар бўлади. 2015 йилнинг иккинчи ярмида ташкилотга Ўзбекистон етакчилик қилган, унинг Уфада ўтган сўнгги саммитида президент Ислом Карим иштирок этиб, оғаси Путин билан алоқаларни мустаҳкамлаган эди....

  • 19:42Яна бир сенсация: Осмони тинч пойтахтимизнинг кўчаларидан бирида бензовоз ағдарилиб кетибди

    Бугун эрталаб пойтахтнинг Чилонзор-Оқтепа майдони ҳудудида бензовоз ағдарилиб кетди ва бир неча тонна бензин асфальтга тўкилди. Оқтепа майдони ҳудудида бензин ташувчи цистернали автомобиль ҳайдовчиси техник қоидага амал қилмаган ва автомобиль рулини кескин бўрган. Натижада ўз мувозанатини йўқотган автоулов ағдарилиб, атрофга ўзига хос зарар етказган. Тошкент Йўл патрул хизмати ҳодиса туфайли йўлдаги ҳаракатни 1,5 соатгача тўхтатиб қўйди. Ўт ўчирувчилар бензин тўкилган жойларни ювиб чиқишди. Б...

  • 19:11Тошкентда илмий-тадқиқот институти биносига ўт кетди, осмони тинч Ўзбекистон учун бу сенсация эмасми?

    Бугун тушдан сўнг пойтахтнинг «Бунёдкор» шоҳкўчаси ва Чўпон ота кўчалари чорраҳасига яқин жойдаги Тошкент сув таъминоти, канализация, гидротехник иншоотлар ва муҳандислик гидрогеологияси илмий-тадқиқот институти биносида кучли ёнғин келиб чиқди. Ёнғин бино ичкарисидаги ижара хонада мебел цехи жойлашган ва ёнғин шу цехдан чиқибди. Институт бино устини қоплаган қуюқ қора тутун шаҳарнинг бошқа қисмларига ҳам бемалол кўринди. Ҳудудга ўт ўчирувчилар етиб келишиб, ёнғин бартараф этилди. Ҳодиса юзас...

  • 18:51Қизиқ: Наманган туманига янги ҳоким тайинланди

    Халқ депутатлари Наманган вилояти Наманган тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси чақирилиб, унда ташкилий масала кўрилган. Туман ҳокими Жавлонбек Йўлдошевнинг бошқа ишга ўтказилиши муносабати билан унинг ўрнига Шавкат Абдураззоқов туман ҳокими этиб тайинланган. Шавкат Абдураззоқов асли наманганлик бўлиб, шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт ва тшқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти ҳудудларни комплекс ривожлантириш шўбасининг бош...

  • 00:48Польша ҳукумати Ўзбекистонга янги элчи тайинлабди

    Кеча Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Польша Республикасининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Пётр Ивашкевични қабул қилди. Вазир Абдулазиз Комил элчининг президент номига йўлланган ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилди. “Суҳбат чоғида Ўзбекистон - Польша муносабатларининг долзарб масалалари ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва ўзаро манфаат касб этадиган бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқб...

14 January 2016
  • 22:35Нью-Йорк биржасини Барак Обама, оддий америкаликларни лотереядаги 2 миллиард долларлик ютуқ шокка туширди

    Ўтган куни АҚШ Президенти Барак Обаманинг Конгресс минбаридан халққа мурожаатини бу йилги сайловларда президентликка номзод бўлиши кутилаётган Доналд Трамп “зерикарли” деб баҳолаган бўлса, “Ҳаракат” агентлиги “масхарабозлик” деб баҳолаган эди. Чунки, қандайдир бир террористик гуруҳга қарши дунёнинг энг қудратли давлати бўлган АҚШ бошчилигида 60 давлат (!!!!!!!) иштирокида коалиция тузилиб, бу коалиция 1 йилдан бери ИШИДни йўқ қилолмаётгани, Барак Обама эса, шундай коалиция яратилгани билан мақта...