13 January 2016
21:16 - Хушхабар: “Даниэлла” циклони Ўзбекистонга етиб келолмади
Россия Федерациясининг Европа қисми ва Белорусия ҳудининг бир қисмини эгаллаган «Даниэлла» деб аталувчи кучли атлантик циклон Ўзбекистонга келмайдиган бўлибди. Бу ҳақда ёзаётган маҳаллий нашрлар негадир циклоннинг келмаслиги Ислом Каримнинг оқилона сиёсати маҳсули эканини таъкидлашмаган, дея киноя қилади мухбиримиз.

Синоптикларимиз эса яқин орада ҳаво ҳароратининг кескин ортишини кутишмаётгани, аксинча, қишнинг ярмидан сўнг Ўзбекистонда ҳам ҳарорат сал пасайиб, қор ёғишини ваъда қилишмоқда. Ҳозирда эса мамлакатнинг жанубий ҳудудларида дов-дарахтлар уйғониб, айрим туманларда бодом гуллашгача борди. Бу эса халқимизнинг ризқи кемтиклиги нишонаси бўлиб, аксарият ҳолларда бундай мевали дарахтлар совуқ қурбони бўлади.