14 January 2016
08:05 - Ёшларимиз орасида жиноятчилик миқдори камайганмиш, жиноятларнинг сони қанча ўзи?
Кун.Уз номли интернет нашри тарқатган хабарга кўра, Ёшлар ижод саройида вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги жиноятлар профилактикаси, Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури ижроси ҳамда 2016 йилдаги устувор вазифалар бўйича анжуман ўтказилган. Тадбирда Ички ишлар вазирлиги, прокуратура ва бошқа давлат ҳокимяти органлари расмийлари иштирок этишган.

Айнан шу ерда 2015 йилда Ўзбекистонда вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги жиноятлар сони 2014 йилдагига нисбатан 8,8 фоизга камайгани тилга олинибди. Аммо, жиноятчилик миқдори аввал қанақа эди, ҳозир-чи, деган саволга жавоб йўқ. Ёшлар ижод саройидада ўтказилган тадбирнинг ҳам, бу ҳақда хабар тарқатганларнинг ҳам мақсади ҳукуматнинг бу борадаги олиб бораётган ижобий ҳаракатларини кўрсатиш бўлган. Тахмин қилиш мумкинки, жиноятларнинг сони кўрсатилса, Ўзбекистон нафақат қашшоқлик, балки, жиноятчилик соҳасида ҳам энг камида Марказий Осиёда биринчи ўринда туриши маълум бўлиб қоларди.