13 January 2016
20:23 - Тошкентда яна ер силкинди, кишилар бу ҳодисага кўникиб қолишди
13 январга ўтар кечаси, яъни соат 01:06 да Тошкент шаҳрида 2 баллик ер силкиниши кузатилди. Бу сезилар-сезилмас табиат ҳодисасини мамлакатимизнинг бошқа шаҳарларида ҳам пайқашган. Зилзила эпицентри пойтахтимиздан 550 километр узоқликда бўлиб, силкиниш кучи 5,8 баллни ташкил этган, зилзила ўчоғи эса 225 км чуқурликда жойлашган.

Европа - Ўрта Ер денгизи сейсмология марказига кўра, Афғонистоннинг Ашкамиш шаҳридан 28 чақирим масофада, Тожикистоннинг Ишкамиш шаҳридан 35 милометр узоқликдаги ҳудудида рўй берган зилзила янги йилдаги 10-нчи табиат ҳодисасидир.